Get Mystery Box with random crypto!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Telegram kanalining logotibi ibratli_sozlar — 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 I
Telegram kanalining logotibi ibratli_sozlar — 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Kanal manzili: @ibratli_sozlar
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 35.73K
Kanalning ta’rifi

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...
Hamkorlik va reklama uchun 👇👇
https://t.me/ibratli_reklama
.
.
.
.
.
.
.
.
.

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2023-04-22 12:00:57
Eng sara romol o'rash to'plamlari faqat shu kanalda
Endigina hijobga kirgan qizlarimiz uchun osongina o'raladigan romol o'rash usullari
Kirib ko'ring va yoqib qolishi aniq
4.2K views09:00
Ochish/sharhlash
2023-04-22 10:59:02 ​​ Эрини чопиб ташлаган аёл (Реал хаётимизда бўлган воқеа)

-Ёшим ўттизга етибдики болалигимдан хамма мени жуда камгап ва жиддий инсон сифатида биларди. Балки шунинг учун хам совчилар аримасди. Оддий оиладан бўлган йигитга турмушга чиқдим. Икки йил бола бўлмади, кейин эса ўғлим туғилди. Бу орада эримни ишлари яхши бўлиб катта лавозимга кўтарилиб кетди. Мана шундан хар куни уйга маст холатда келиш бошланди. Кейин эса кам келадиган бўлди. Кўп ичиш сабабларини аввал хўжайинлар билан ўтиришни рўкач қилди. Бора бора умуман оиласи қизиқтирмай қўйди, маст бўлиб келиб боламни олдида бесабаб дўппослай бошлади. Йиллар давомида уйдагиларим, хатто қайнона ва қайноталаримдан беркитдим. Биз алохида яшаганимиз боис бир икки маротаба бу жанжал устидан қайнона қайноталарим келиб кўриб ўз ўғлини хатто милицияга беришим кераклигини хам айтишди. Менинг сабрим ва чидамимга қойил қолишарди. Хеч қачон нолимаганман, бошида қийинчиликлар туфайли шу қотган нонга хам чидаб яшаганман. Унинг жазманлари қўнғироқ қилишни бошлаб шартта эримни тутиб хам беришди, жанжалкаш эмасман, шунчаки кўз ёш қилиб фарзандимиз учун оғиз жуфталаганимда ўша квартирадан жазмани билан уриб чиқариб юборишган. Фарзандимни қучоқлаб кўчага чиқиб хушимни йўқотганимда умуман бегона йигитлар мени уйимга келтириб қўйишган. Ишонасизми ўша маст холатдаги йигитлар хаттоки мени бу ахволда кўриб ёрдам беришган. Эрим эса мастлигида хатто фарзандига рахми келмади. Охирги томчи биласизми нима бўлди? Ишонмассиз, шунча калтак еб, хўрликларга чидаган аёл шифохонада изза бўлганидан хам эмас. Балки сабрнинг хам чеки бордир. Эримдан касаллик юқди... Шифохонага борганимда анализимдан шундай ифлос касалликлар чиққанида шифокорга хайратланиб эътироз билдираётганимда урушиб кетдик, тавба...эсласам.. Хаммани ёнида камроқ юриш керак деб урушиб берди. Кечқурун эрим келганида қатъий охангда гапирдим. хато қилгандирман а? балки яна жим бўлишим керакмиди дейман. Уриб кетди. Ана шунда охирги томчини зарбадан эмас, фарзандимга кўзим тушиб қолганида сездим.... зир титраб қўллари билан юзини тўсиб бурчакка беркиниб олганди шўрлик... Қаердандир бир куч келиб эримни ётган холимда бир тепиб юбордим. Учиб кетди ишонасизми? Туриб уриб кетдим. Роса урдим. Тавба шунча йил шунча кучим бор экан нима қилиб калтак ебман дейман хозир. Маст эрим бошини деворга уриб уриб ташлаганимдан хушидан кетди. Фарзандим жим бўлиб қолди. Йўқ...мени иштахам энди очилиб бўлганди, қани тўхтасам? Қониқмадим... Ошхонадан болта олиб келдим.... Эримдан инсон қиёфаси қолмади, хеч ўзимни тўхтата олмасдим.. Ўғлим кўзларини катта катта очганча жим тикилиб қолганди... Нега жимсан? Йиғла ана энди! Мени шунча йил хўрлаган инсонга яхшилаб қара! Отангга ўхшасанг сени хам шу кутади келажакда деб бақираман... Боламни кўтариб хаммаёғим қон холатида бориб милицияга (явка с повинной) ариза ёздим. Суд бўлди... Хаммасини тан олдим. Лекин жабрланувчи сифатида тан олинган ота онаси ишонишмайди хануз. Мени озод этиб уни ўлдирган инсонни топинглар деб ариза ёзиб юришибди бояқишлар. Хеч ким халигача ишонмайди тавба... Фақат мени онам бу воқеадан кейин ўзгариб, овозим чиқиб қолгани, дангал гапира бошлаганимни сезди. Рухий экспертизадан ўтдим. Соғ эканман, шунинг учун мана узоқ муддатга хаммадан айроман. Ўғлим эса...ўғлим шу ўзим ўттиз ёшгача лом-мим демайдиган холатга тушиб қолибди. Шифокорлар назоратида... Биласизми...Йўқ! Ачинмайман! Махбус аёлнинг қайнона ва қайноталари дархақиқат хали хам ишонишмайди ва келинларини озод қилишларини сўрашади. Махбуснинг ўзини онаси хам ишонмасада унинг бирдан ўзгариб қолганидан қўрқиб қолган. Аёл ожиза, аёл заифа...лекин хамма нарсанинг хам чек чегараси бор экан. Пичоқ бориб суякка етганида... Албатта бу аёлни қилмишини ижобий бахоламайман! Билмадим умуман фикримни билдира олмадим

@ibratli_sozlar
5.0K views07:59
Ochish/sharhlash
2023-04-22 07:30:57 КЕЧИККАН_ҲУКМ (жумбоқларни биргаликда ечамиз):
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бугун сизларга яна бир ҳикояни тақдим этишни бошлайман. Бу ҳам олдингиларидек онлине ёзиб борилади. Сизга ҳам ўзимга ҳам сабр тилайман. Ўқиб маънавий ҳордиқ оласиз деган умиддаман.


  Инсон дунёга келибди-ки, хато қилади. Хатолардан тўғри ҳулоса чиқариб тавба қилиш ҳар кимни ҳам қўлидан келмайди.
Ҳуллас жуда кўп бора қаршилиларни енгиб, ота-онасидан фотиҳа олиб бу соҳага қадам ранжида қилди. Ёшлигидан детектив филмлар жинниси бўлган бу йигит Шерлок Ҳолмс ва Пуарони жинниси эди. Мактабда ҳам ҳаттоки уни шу лақаблар билан чақиришарди. Синфда бирор нарса йўқолса ҳам, у ўзича далилларга таянган ҳолда излаган бўларди. Бир куни мактабда ўқитувчини сумкасидан ўғирланган пулни ҳеч кимни ҳаёлига келмайдиган бола олганлигини исботлаб берган. Ўта тартибни севадиган ва ҳақиқатгўй йигит бўлиб улғайди. Уни бу касбга қизиқишига яна бир сабаб эса қўшниси Салим ака эди.
Тергов соҳасида таълим олиб ишга келган илк кунларданоқ уни терговчи Соҳиб Комиловга бириктириб қўйишди. Соҳиб табиатан ҳазилкаш одам бўлиб, бировни дилига беҳудага озор бермасди. Илк кунларданоқ Жўрабек билан гаплари бир бирига ҳил тушди.

Бугун бироз ишга кечикиб келган Соҳиб ака Жўрабекни имлаб олдига чақирди. Жўрабек ўрта бўйли, қош кўзи қора қорамағизроқ йигит эди. Мунтазам спорт билан шуғилланиб тургани учун ҳам мушаклари бақувват, ҳаттоки кийими остида ҳам бемалол билиниб турарди. Соҳиб эса Жўрабекка нисбатан анча узун, шу бўлишига жуда озғин ҳам эди. Бу озғинлик ортида ҳақиқий жасорат ёшлигидан каратени ҳадисини олганлик турарди. Соҳиб билан анча мунча каратечилар ҳам олиша олмас эди. Унинг ўзига ҳос тактикаси бўлиб рақибининг нозик томонини тезда илғарди. Соҳиб ана шундай ҳислати билан

ҳам жамоа орасида қадрланиб келарди.

- Жўрабек сенга ҳушхабар. Келганингдан бери фақат қоғоз титиб зерикиб кетдинг. Бугун жиноят жойини кўздан кечиргани борамиз.

- Янги шикоят тушдими, дейман?

- Асти сўрама. Бир магазинни ўмариб кетишибди. Лекин калит билан очиб кирилган. Ҳеч қандай ортиқча уринишлар йўқ.

- Демак дўконни ичидагилардан бири экан.

- Дарров ҳулоса ясама. Бизнинг ишда шошма шошрлик ярамайди. Қани бўл. Устингга кийвол. Кўча анчагина совуқ чиқиб қолди.

Жўрабек ташқарига чиққунга қадар Соҳиб ҳизмат машинасини шинасини кўздан кечириб турарди.

- Ака шинага бирор нима бўлибдими?


Куз ҳавоси этни жунжиктирар даражада совуқ эди. Жўрабек енгилгина костюм кийгани сабаб бироз совуқ қотди ва тезда машинага чиқа қолди.

- Эрталаб чиққанимда қуёш анча қиздираётганди. Энди ҳавони қаранг?

- Баҳор билан куз ҳавосига тушуниш қийин. Бир қарасанг қуёш чарақласа, бир қарасанг ёмғир ёғиб турибдида.

Йўлга тушишар экан Соҳиб талончилик тавсилотларини Жўрабекка айта кетди.

- Дўконни жуда гавжум ҳам деб бўлмайди. Лекин савдоси ёмонмас. Кунлик тушум катта бир маркетнинг тушумига яқинлашиб қолар экан. Буларнинг энг катта ютуғи етказиб бериш ҳизматини ҳам йўлга қўйиб олганлигидир.


Машина икки қаватлик бинони пастки қаватида жойлашган дўкон олидига келиб тўхтади.

- Олдин сен бориб баъзи нарсаларни нархини сўраб ичкарини ўрганиб чиқ.



Давоми бор

@ibratli_sozlar
6.0K views04:30
Ochish/sharhlash
2023-04-22 07:01:01
Hijobli va maktab, o'qishda o'qiydigan qizlarimiz uchun 1000tadan ortiq romol o'rash usullarini o'rgatadigan yagona kanal

Man romolimi chiroyli va quley o'ridigan bo'ldim shu kanaldan ko'rib
Tezda kirib ko'ring
6.0K views04:01
Ochish/sharhlash
2023-04-22 05:52:57
Ассалому алайкум...

Хайрли тонг! Шанба тонгги муборак бўлсин...

Аллоҳимга шукр яна бир гўзал тонгни  соғ омонликда ғойибона бўлсада дийдор кўришиб қарши олишлик бахтини насиб этди!

Аллоҳдан қалбингиз сокинлигини,
Юзингиз табассуми ва нурини,
Танангиз соғлигини,
Хонадонингиз тинчлиги давомий бўлишини,

Ўзингиз Ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўраб қоламан!

Аллоҳ хар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб айласин

Яхши кайфият сизни асло тарк этмасин!!

#𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀

ibratli_sozlar
6.9K viewsedited  02:52
Ochish/sharhlash
2023-04-22 03:47:08
Туғган фарзандларим мени эмас, кундошимни танлади” — хатосини кеч англаган аёл ҳикояси.


“Кетишга қарор қилдим. Болаларимга мен билан кетишларини айтдим. Ҳеч қайсиси миқ этмади. Катталарим кетсангиз ўзингиз кетаверинг, бизнинг уйимиз шу ер, дейишди. Кичигим кўзлари милтиллаб бир менга, бир кундошимга қаради-да, келиб мени қучоқлади. Кейин бағримдан чиқиб бориб кундошимнинг этагидан тутди. Шу кунни кўргандан ўлганим яхши эди”.


Давоми пастдаги яшил ссилкада

https://t.me/ibratli_nomalar
7.0K viewsedited  00:47
Ochish/sharhlash
2023-04-21 19:46:51 Хайрли оқшом хурматли обуначилар. Бази бир ёзувчилар бор ҳикоя асар қисса ёзадида кульминацион нуқтасига келганда давоми учун шу ботга мурожаат қилинглар китоб варианти чиқди тўлиқ асар жойланган  сотилади дея. Мусулмонлар!!!! Сабр қилинглар пул тўлаб оқимаяпсизларку!!!!! Бу даражада болмайдида. Аллоҳ сабрлиларни севади. Мен оддий админкаман биласизлар бу ҳикоя кунлиги кунда ёзилади умумлаб оқшом  ҳикояни иш билан бўлиб вақтида жойлаб бера олмаяпманку!!!  У эса битталаб ҳарф териб ҳаёлидаги ҳикояни ёзади. Ўқиш осон ёзишчи?  Хуллас бошқа гапим йуқ сизларга. Узр лекин....
#𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀
8.2K viewsedited  16:46
Ochish/sharhlash
2023-04-21 19:35:12 Но_144
   Кўксига бош қўйиб ўтирсам Яҳё ака сокин шивирлади...
  -жуда ҳам гўзалсан...
  -алдаманг...қанақалагимни ўзим биламан!-дедим кулиб...негадир этим жимирлаб ўз ўзидан кулгум келарди...
  
   Яҳё юмуқ кўзлари билан Сумайяни тасаввур қилганча Фаёзани қучаркан дори ҳам бу ҳисларни камайтира олмаслигини ҳис қилди...
  -сени севаман...сўзларим ёлғон эмас...-деди йигит юраги ёниб...
   -мен ҳам сизни севаман!
  Дори таъсирида ўзини билмай қолган хотинига қараб туриб юзини ғам босди...«инсон ҳам шунчалик кўримсиз бўладими...ҳар қараганингда бағрингни ёқади...негадир бора бора қиз шундек қабиҳ ишларга муносибдек туюла кетарди унга..»





    Эрталаб туриб кўчаларни супураётсам қўшни келин ғалати қараб қўяётганини сездим...
  -Ассалому алейкум!-дедим жилмайиб...у пақирини ерга қўйдида секин яқинлашди...
  -яхшимисиз..эрингиз яхшимилар?
  Тушунқирамай қарадим...
  -ҳа яхшилар!
  -ҳалиги..алламаҳалда чиқиб бошоғриқ дори сўраганингизга...-деди ийманиб...-ҳам ғалати либосда эдингиз...
   Кимдир устимдан муздек сув қуйиб юборгандек сергак тортдим..
  -кеча дейсизми?
  Келинчак бош ирғиди
-ҳа кеча...дарвоза тақиллайверганига хўжайиним бориб...-шу жойида эрининг сўкиниб қайтиб келганини айтишни ўзига эп кўрмади...-сизни кўргач мени чақирди...чиқсам..илтимос бундай аҳволда кўчага чиқманг ўргилай...маҳалла кўй нима дейди? Дори муҳим бўлса ҳам аввало ор номус биринчи ўринда...


   Ўзимга айтилаётган маслаҳатни жим эшитсам ҳам қай вақт чиқганимга ҳайрон эдим...Яҳё ака қаерда эди...дорини менга ким буюрди ярим кечаси...
  -раҳмат сизга...-дея уйга чопдим..юз қўлини юваётган Яҳё ака мени кўриб жилмайди...
  -Фаёз ит қувдими?
  -кечаси қаерда эдингиз?-дедим синчиков боқиб...
  -ёнингда...-деди Яҳё ака ҳотиржам..
  Қўшни келинни гапини айтарканман Яҳё ака пинагини бузмади...
  -эътибор берма..бу маҳалла аёллари иғвочи..адашгандирда...ширингина бўлиб ухлаб ётувдинг!-деди Яҳё ака ҳотиржам жилмайиб...
     Шу пайт телефоним овози эшитилди...Яҳё ака чўнтагига солиб олган экан менга узатди...
  -текширган эдим..ол!
  Қарасам онам..ҳурсанд бўлиб кўтардим...
  -ало Ассалому алейкум ойи!
-яхшимисан қизим..-онамни овози титраб чиқди...-негадир сени тушда кўрганимга хавотир олиб телефон қилдим..қийналмаяпсанми?
   Шу дам мен ҳам онамни қаттиқ соғинганимни ҳис этдим...
  -йўқ ҳаммаси яхши...фақат сизни соғиндим...
  -ҳа айтганча ота кўрдини ўрнига она кўрдига борамиз қизим..нима кам уйингда олиб берай?
    Яҳё ака ошхонага ўтиб кетаркан менга кулиб шивирлади...
  -куёвга бошдан оёқ сарпо де!
  Қўлини чимдиб қўйдим...
  -ойи ҳеч нарса керак эмас...
  -керакда..анов аммасини оғзини ёпай сенга ҳам минғирлаб ўлади бўлмаса...ҳадеб жонингни куйдириб иш қилаверма анов овсининг ҳам қилсин...
  -вой ойией...-дедим кулиб...


#𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀
@ibratli_sozlar
8.2K views16:35
Ochish/sharhlash
2023-04-21 19:34:43 Но_143
       -Хумайрооооо....
  Совуқ нафас қулоғи узра янгради...Хумайро хола эти жунжикиб кўзини очгиси келмади...бу тушлардан фақат ўлиб қутула олади...намоз ўқишга қунти йўқ...калимадан бошқасини билмайди...
  -Ясинимни азобладинг...
  Бу сафар йиғи овози яқиндан келди...қаттиқ қўрқув юрак урушини тезлаштириб санчди...
  -аҳҳҳҳ...
  Шу пайт эшик очилиб хона чироғи ёнди...
  -ойижон!
  Келинининг хавотирли нигоҳларидан уйғоқ эканлигини сезди...
  -Фаёзааа...-деди хаста овозда...
  Келини қўлидаги чойнагини қўйиб жовдирабгина боқди..
  -яна санчдими?
  -қўрқаяпман қизим ажалдан...-Хумайро хола йиғлаб юборди...
  -ойижон...ёмон туш кўрдингизми?
  Хумайро холани кўзига бир пайтлар туфлаб йиғиб терган бу ҳашаматли ҳовлисига миллионлаб шайтонлар ин қуриб олгандек жирканиб боқди...энди тушунди эрини...«Хумайро мол мулк сенга вафо қилмайди..солиҳ фарзанд эзгу амалларга диққатингни қарат!»...қанисиз раҳматли чол? Ўлаётиб ҳам мендан рози кетмадингиз...мана жабрини тортмоқдаман..чумчуқдек бу жоним азоб чекмоқдаку...
   Хумайро хола анча вақт келинини қўлини ушлаб ухлолмай ётди...«наҳот бу дунёдан невара қучмай кетсам»....





    Дорини ичиб дўппимни ечиб ойна ёнига қўйдим...Яҳё акани уйғотиб юбормай дегандим аммо лампа чироғи лип ёнди...
  -келдингми?
  -ҳа..дорини ичиб энди ётмоқчи эдим!-дедим кийимларимни топиб...
  -ҳўш қалай...осмонларда учяпсанми?-деди ғалати қараб...
  -бу қандай дори ўзи?-дедим негадир кайфиятим кўтарилиб...
  -муҳаббат дориси!-деди Яҳё ака қучоғини очиб менга куларкан...
7.4K views16:34
Ochish/sharhlash
2023-04-21 19:34:42 Исканжа
Муаллиф: Нафиса Маликова

Но_142
   -тавба қилдим...ўз қайнукангиздана?-деди келинчак қорнини ушлаб...
  -шуни айтинг...ҳар намозимда Аллоҳдан ўзимга сабр сўрайман...эри узоқда ишлайдиган аёлларга ҳар хил тош отиладида қўшни!-деди Сумайя ҳўрсиниб...
  -сиқилманг шундай бўлингки у айтган гапига афсуслансин!
   
    Қўшнисиникидан хуш кайфиятда элак кўтариб қайтган Сумайя кулиб юборишдан ўзини тийди...ҳадемай овсар овсини кечга яхшигина жанжал қилса керак..ахмоқ аёллар эрни жиловини қандай тортишни билмайди...бемаъни рашклар...Сумайя ўзидан кўнгли тўлиб рўмолини ечиб фариштаникидек тиниқ юзига боқди..
  -сендақаси миллион йилда ҳам туғилмайди Сумайя!





   -бугун ойижонимни ёнида ухлайман бироз тоблари йўқ!-дедим Яҳё ака хонага киргач...
  -бу гап қаердан чиқди?
  -хавотир олаяпман...жуда ҳолсизлар яна бир ўзи қоронғу хонада...-дедим ачиниб...
  -бошқа сабаби йўқми?-деди Яҳё ака яқин келиб...
  -бошқа сабаб ҳақида ўйлашни истамайман!-дедим боядан бери миямни эговлаётган шубхаларни эслаб...
  -сен кўрган нарса...-деди Яҳё ака юзимни силаб..-нотоғри тушундинг...
  -ҳеч қиси йўқ..бундай деб ўйлашни ўзи гуноҳ!-дедим хаёлларимдан қўрқиб..
  -онам ухлагач ёнимга қайтиб кел..бу дорини ҳам ич!-деди буйруқ оҳангида...ялтироқ дорига қараб бош силкидим...
7.8K views16:34
Ochish/sharhlash