Get Mystery Box with random crypto!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Telegram kanalining logotibi ibratli_sozlar — 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 I
Telegram kanalining logotibi ibratli_sozlar — 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Kanal manzili: @ibratli_sozlar
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 35.73K
Kanalning ta’rifi

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...
Hamkorlik va reklama uchun 👇👇
https://t.me/ibratli_reklama
.
.
.
.
.
.
.
.
.

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2023-05-15 17:22:40 — Текшириб кўрасанларми? - сўради қаддини
рослаганидан кейин. Агар қўриқчилар синчковлик
қилишса, уларни аяб ўтирмайди. Грачнинг уйида
Камолни ҳимоя қилишга ожиз эди, энди бу иш қў-
лидан келади. Иккита йигит унга чўт эмас!
— Шарт эмас. Сенга ишонамиз. Кетдик!
Енгил тин олган збек қўриқчиларга эргашди.
— Биз орқага қайтамиз - деди Арсен “лендро-вер”-
нинг эшигини очаркан. — Оқ йўл, мастер!
Қўриқчилар ўтирган машина орқага қайрилди.
збек атайин Камолни бу ерга олиб келганди. Ўр-
монни оралаб кетган энсиз йўл беш-олти чақирим-
дан кейин қишлоққа олиб чиқарди.
“Тез орада совуқ Камолни ҳушига келтиради, -
ўйлади тезликни ошираркан. — нинг зеҳни ўткир,
катта йўлга чиқиш хатарли эканлигига ақли етади.
Тирик қолса бўлди, уни албатта излаб топаман!”
Аммо бу ёғига жуда эҳтиёт бўлиб ҳаракат қилишга
тўғри келади. Буйруғини бажармай хўжайинининг
ғазабини қўзитиб бўлди. Энди Грач уни назаридан
четда қолдирмайди. Муслимнинг ғимирлаб қолиши
ҳам тайин. Орқасига одам қўйса ҳам ажабмас.
збек орқа ўриндиққа қараб қўйди. ни қизнинг
аҳволи ташвишга солаётганди. Салкам ўн беш метр
баландликдан бетон қуйилган йўлакка сакради.
Тўғри, анчадан бери куралмагани боис, йўлак бел
баравар қор остида қолган, қор зарбани сусайтирган
бўлиши мумкин. Бироқ қизнинг жиддий жароҳат
олгани кундай равшан эди.
збек шаҳарга кирганидан кейин ҳам тезликни
пасайтиргани йўқ. Машинасининг авария чироқча-
ларини лопиллатиб, чорраҳалардан ўқдек учиб ўта
бошлади.
92
2.5K views14:22
Ochish/sharhlash
2023-05-15 17:22:16 MAKR VA QASOS Ўн беш йил олдин Кароматнинг ҳаётида юз бер- ган воқеа айнан такрорланаётгандай эди. Қодир ҳам худди Рустам каби, уни даст кўтариб, ётоққа олиб кирди. Рустам уни ишратбоз бўйдоқ йигитнинг ҳа- ром тўшагига ётқизганди, Қодир эса ҳалол никоҳига…
2.8K views14:22
Ochish/sharhlash
2023-05-03 11:02:17 ЗИРОАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ЗАКОТИ
Оқар сувда ёки ёмғирда суғорилган экинлардан ушр берилади. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳабларида ердан чиққан ҳар бир нарсадан закот олинади. У киши қуйидагиларни ҳужжат қилиб келтирадилар:
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:

أَنفِقُوا۟ مِن طَيِّبَٰتِ مَا كَسَبْتُمْ وَمِمَّآ أَخْرَجْنَا لَكُم مِّنَ ٱلْأَرْضِ

“Биз сизларга ердан чиқариб берган нарсалардан инфоқ қилинглар”, деган (Бақара сураси, 267-оят).
У Зот бир зироат маҳсулотини айтиб, бошқасини ажратмаган.
Яна Аллоҳ таоло:

وَءَاتُوا۟ حَقَّهُۥ يَوْمَ حَصَادِهِۦ

“Йиғим-терим куни ҳақини беринглар”, деган (Анъом сураси, 141-оят).
Ўша оятнинг аввалида боғу роғларни, хурмони, зироатни, зайтунни ва анорни зикр қила туриб, кейин инфоқ қилишга амр этган.
Солим ибн Абдуллоҳ отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Осмон, булоқлар ёки ёмғир билан суғорилганлардан ушр, сув қўйиб суғорилганлардан ушрнинг ярми”, дедилар”.
Бухорий ва “Сунан” эгалари ривоят қилган.
У зот “озуқа бўладиган, бўлмайдиган, қурийдиган, қуримайдиган”, демаганлар. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳаблари далил томонида ҳам, ақл томонида ҳам, мантиқ томонида ҳам, воқелик томонида ҳам қадимдаю ҳозирда ҳам кўпчилик уламолар томонидан қўллаб-қувватланган, барча зироат маҳсулотларидан закот бериш зарурлиги таъкидланган.
Ўтинга ўхшаш нарсадан ушр йўқ, яъни ерга ишлов берилмаган, ўзи ўсган маҳсулотлардан ушр йўқ. Бунга қамиш, ўт-ўлан ва шунга ўхшаш нарсалар киради. Агар экинлар катта челак ёки чархпалак билан суғорилса, ушрнинг ярми берилади. Бунда зироат учун қилинган ҳаражат чиқариб ташланмайди.
Бу ҳукмларнинг далили ҳадиси шарифда келган.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Анҳорлар ва булутлар суғорган нарсалардан – ушр (ўндан бир), сув тортувчи ҳайвон билан суғорилгандан – ушрнинг ярми”, дедилар”.
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилган.
Бошқа бир ривоятда: “Осмон, анҳор, булоқлар (суғорган) ёки томиридан сув ичганлардан – ушр. Сув тортувчи ҳайвонлар ва сув асбоблар билан суғорилганларидан – ушрнинг ярми”, дейилган.

“Мўминнинг меърожи” китобидан.

@ibratli_sozlar
611 views08:02
Ochish/sharhlash
2023-05-03 10:31:58
АКАМ СЕВГИЛИМГА ЎЙЛАНЯПТИ! ҚАНДАЙ ЧИДАЙ МАСЛАХАТ БЕРИНГЛАР...
(булган воқеа)

Бир куни тасодифан биринчи курсга келган бир қизни учратиб қолдим. Кейинчалик у хаёлимни олди. Кўнглим Гулҳаёни кўрганда алланечук бўлиб кетарди
акам ҳазил қилиб гапирди.
Онажон,мен розиман. Сизга ёққан қиз менга ёқмаслиги мумкинми? Ниҳоятда андишали қиз экан, деди акам босиқлик билан.
Мен эса индаёлмадим. Ҳаммасини ичга ютдим. Йиғлаб йиғлолмасдим. Онамга ҳам, дадамга ҳам, сирдошим акамга ҳам бу ҳақда айтолмасдим. Айтишга ҳақим йўқ эди
Мени бошқага фотиҳа қилишди.Мени унутинг.Бахтли бўлинг,деб ёзилганди.Назаримда, у ҳали менга келинойи бўлаётганини билмасди. Агар билса-чи?

ДАВОМИНИ БУ ЕРДА
1.3K views07:31
Ochish/sharhlash
2023-05-03 09:22:43 «ҲАЛОЛНИНГ ТОМИРИ ТОҒДАЙ»

Тадбиркор” юрагини ушлаб қолди, ранги оқариб, кўзи бўзарди. Мана, неча ҳафтадирки касалхонада. Улгурган-улгурмаган ишларини сарҳисоб қилди. Ўйлаб қараса, умри алдам-қалдам билан ўтибди, истеъдодини юрт хазинасини ўмаришга, эл ризқидан юлишга сарфлабди. Оқибатда эса, мана.

~ У яшаѐтган уй кошона эди. Машинасини ҳар ойда алмаштирар, одамларга ўзини кўз-кўз қилишни ёқтирарди. Уйига бирон ҳожат билан, айниқса, қарз сўраб келганларни жини суймасди.
Қарзни фоизга оладиганлар эса бошқа гап...
Уни қачон, қандай миқдорда ундириш ҳақида ширин хаѐлларга берилиб ҳузурланарди.
Сўнгги марта ҳам шундай бўлганди. Ишончини қозонган, олганини айтган фоизи билан доим вақтида қайтарадиган мижози бу сафар ундан катта устама билан қайтаришга ваъда бериб маблағ сўради. Синашта эмасми, дарров ишонди.

…Кунлар ўтди. Айтилган фурсат ҳам етиб келди. Ўша кеча тинч ухлолмади. Оладиган фойдани ўйлаб юраги ҳапқирса-да, негадир кўнгли ғаш эди. “Мижоз” келавермагач, уни ўзи излаб борди.
Унинг “муҳим операция” устида қўлга тушганини эшитганида эса... Қолганини эслолмади.
Мана, энди касалхонада... Ногаҳон, ѐнидаги китобга қўл чўзди. Дуч келган жойидан ўқий бошлади:

“Ота ўғлига насиҳат қилди: Болам, ҳаромнинг боши тоғдай, томири қилдай бўлади. У қанчалик қудратли, серҳашам кўринмасин, куни келиб чирт узилганини билмай қоласан. Ҳалолнинг боши қилдай, томири тоғдай бўлади. Кўринишда заиф туюлса ҳам, унга ҳеч қандай куч зарар қилолмайди”.

“Тадбиркор”нинг пешонасини тер босди. Бу сўзлар унга қарата айтилаётгандек эди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
#Malak
@ibratli_sozlar
2.4K views06:22
Ochish/sharhlash
2023-05-03 08:46:36Аввал Сардорга, сўнгра қолганларга қаради. Аммо «…укажон, отангнинг ўлими бир фалокат эди. Ўшанда тракторимнинг катта баллони йиртилди. Уни ямадик. Кейин дискка жойлаштирдим-да, тракторнинг моторини юрғиздим. Баллонга компрессор билан дам сола бошладик. Бирдан фалокат юз берди. Диск баллонга яхши жойлашмаган экан, бир маҳал отилиб чиқиб кетди ва компрессорни ушлаб турган отангни деворга ёпиштириб ташлади… Отанг шу ернинг ўзида жон берди. Мен эса айбдор бўлиб қолдим. Шундан бери ўзимнинг болаларимга қарамасам ҳам қўлимдан келганча сизларга қарашай дейман. Шулар ўкинмасин дейман. Бир умр аросатда яшаб келяпман. Буни биров билмаслигини энангдан илтимос қилган эдим. Эвазига сизларни оёққа қўйишга Аллоҳнинг номини ўртага қўйиб, қасам ичганман. Энанг раҳматли барибир айтиб қўйибди-да… Майли, бўлар иш бўпти. Лекин мени кечиринглар! Олдиларингда, Яратганнинг олдида ҳам гуноҳкорман!» дея олмади. Бир лаҳза жим қолди-да, индамай орқасига бурилиб, чиқиб кетди.
– Сардор, нега амакимни сўкдинг? – деди Севинч.
Сардор опасига қаради, укаларининг жовдираб турган кўзларига боқди. Сўнгра қароқларини эзиб турган кўз ёшларини енги билан артди-да, деди:
– Агар мени ука, ака десанглар, бу саволни бош­қа берманглар! Энамнинг руҳи чирқирайди. Ўзи икки ўт орасида ўтирибман!
Севинч ҳам, укалар ҳам ҳеч нарсага тушунмай бирин-кетин ташқарига чиқишди. Аллақачон қуёш ботиб, атрофни зулмат қоплаган эди.
…Эртаси азонда «Жон-жон» амакининг уйидан «отам»лаган овоз эшитилди. Туни билан ухлолмай, юриб чиққан Пардабой ака тонгга яқин ота-онаси ва акаси билан тушган суратни кўксига босиб, оламдан ўтибди…

Холиёр САФАРОВ


@ibratli_sozlar
2.7K views05:46
Ochish/sharhlash
2023-05-03 08:46:12 ярим тунда онаси ўлим олдидан унинг қўлларини маҳкам ушлаб айтган сўзлари эса бутун қарашлари, ҳаёти давомида англаганлари, билган ва ишонган ҳақиқатларини чилпарчин қилиб ташлаган эди... Отасиз ўтган йиллар Сардорни қанчалик тез улғайтириб, ўзгалар назарида қанчалик юксакликларга кўтарган бўлса, кечаги биргина сўз уни шунчалар ерга тиқиб юборган эди.
У тракторчи Пардабой амакисини ота ўрнидаги ғамхўри, деб биларди. Исмга жон қўшиб гапирадиган, «жон-жон» деб ҳамманинг кўнглини топа оладиган бу инсон Сардор эсини таниганидан бери уларнинг хонадонида неки оғир иш бўлса бажариб, тегирмонларини тортиб бериб, юкини енгил қилиб келган. Уй қуришми, оғил деворларини кўтаришми, сувоқми, ғалла ўриш, пахта теримидан кейин даладан ғўзапояни йиғиштириб келишми, барчасига оғринмасдан ёрдам берган. Ҳатто Севинч билан Сардорни ҳам Тошкентга ўқишга шу Пардабой амакиси олиб борган. Севинч-ку грант асосида ўқиди, уй ишларига кўп андармон бўладиган Сардор эса шартнома асосида ўқийдиган бўлди. Шунда ҳам Пардабой амакиси қараб турмади, икки йил унинг шартнома пулини тўлаб берди. Севинч узатилганда ота ўрнида унга оқ фотиҳа берди. Сардорни уйлантиришмоқчи бўлганида эса ўзи совчиликка борди, тўйнинг кам-кўстини кўтарди, ўзи бош бўлиб турди. Сардорнинг онаси бирор иш айтса, икки қўли кўксида бўлди, «Хўп, янгажон. Сиз айтгандай қиламан, янгажон», деб ёлғиз аёлнинг кўнглини чўктирмади. Аммо аёл эри вафотидан кейин тош кўчанинг нариги бетида яшовчи бу қайнуканинг остонасига бирор марта қадам босмади… Буни сезган Сардор бир марта «Эна, Пардабой амаким бизга шунча ёрдам беради, керак бўлса, пулини ҳам аямайди, лекин нега сиз ҳеч уларникига бормайсиз?» деб сўраганди. Шунда онаси унинг бошини силаб, «Болам, эри ўлган хотин ҳамма жойга боравермайди… Мана, ҳамсояларникигаям кўп чиқмайман-ку», деганди. Буларнинг ҳаммаси бекорга эмас экан-да…
... Онасини ёғоч отга миндириб, сўнгги манзилига кузатаётган Сардор шулар ҳақида ўйлади.
«Йигирма тўрт йил сирини бировга айтмаган, шунча йил дардини ичига ютган энам-а… Юрагидан чаққан илонни уй тўрига чиқариб ўтирган энам-а…»
То қабристонга етгунча Сардор икки ўт орасида ёнди. Бир кўнгли «Боришинг билан белкурак билан амакингнинг бошига сол!» деди, бир кўнгли «Оғир бўл, ҳозир мавриди эмас…» деди. Аммо янги қазилган қабр бошида Пардабой йўқ эди. Сардор билди – унинг кўзига қарашга юзи бўлмаган. Хизматни қилган-у, бирор кор-ҳол бўлмасин, деб уйига кетган… «Барибир олдимга келади-ку! – деди у ўзига-ўзи. – Келмаса, кечқурун уйига бораман!»
Сардор бу ёруғ дунёда ёруғ кун кўрмасдан жудоликдан, ёлғизликдан бели букилган, отасиз улғайган фарзандларининг эртасини ўйлаб, сочларига эрта оқ тушган, ҳаётида янги киймаган, даврон кўрмаган, икки инсон армонларини бир умр фарзандларига орзу қилиб яшаб келган онасини тупроққа қўйди. Волидасига қўшиб, ўғиллик армонларини, укаларининг ҳасратларини, ушалмаган орзуларини, опасининг аччиқ кўз ёшларини, нолаларини ҳам қора тупроққа кўмгандек бўлди. Шу лаҳзадан юраги ҳувиллаб, дунё кўзига қоронғи бўлиб кетди. У қандай қилиб уйга келди, бу жудоликдан абгор бир ҳолатда ўтирган икки укасини қандай овутди, нима далда берди, жанозага улгурмаган одамларнинг таъзиясини қандай қабул қилди, уларга нима деди, билмайди. Билгани – онаси яшаган ва бир неча соат муқаддам тобут чиққан уйга кириб, елкасини онасининг бармоқ излари қолган, хотиралари тумандай муаллақ турган деворга тираб, ёлғиз ўтирди. Шифтга боқди, деразага, эшикка қаради. Худди ҳозир эшик очилиб, кичиккина жуссали онаси кириб келадигандек эди.
Шу пайт эшик очилиб, остонадан аввал Севинч, изидан икки укаси, уларнинг кетидан ғамгин Пардабой ака кириб келди. Севинч билан укалари Сардорнинг ёнига ўтиб, нимадир демоққа оғиз жуфтлашди, аммо Сардор амакисига ташланиб қолди.
– Нега келдинг? Йўқол!
– Ака?! – икки ука Сардорнинг билагидан ушлади. – Сизга нима бўлди? Амакимда нима айб? У киши сизга нимадир айтмоқчи эди…
– Айтмаса ҳам биламан! – ўшқирди Сардор – У қотил! У ифлос одам! Ундан нафратланаман! Ҳозироқ уйдан чиқиб кет! Қайтиб бу ерга қадам босма!
– Сардор?! – Пардабой ака шундай деди-ю, сўзини йўқотди.
2.3K views05:46
Ochish/sharhlash
2023-05-03 08:46:12 “ЖОН-ЖОН” АМАКИ.  Ҳикоя


Сардорнинг онаси оламдан ўтди. Қир этагида жойлашган ҳовли атрофида тумонат одам. Мар­ҳу­ма­нинг яқинлари қўлларига таёқ ушлаб, чопон устидан белларини чорси билан боғлаган ҳолда овоз бериб-овоз бериб йиғлашяпти, дардларини айтиб-айтиб нола қилишяпти. Марҳуманинг ёлғиз қизи Севинч на тасаллига кўнади, на тақдирга тан беради.
– Бизни кимларга ташлаб кетдингиз, энажон?! Шунча йил отамсиз хўрланганимиз етмасмиди, энажон?!
– Бўлди, Севинч, сал ўзингни қўлга ол, қизим, – кекса кампир – марҳуманинг опаси Бибинор хола уни овутмоқчи бўлади. – Ота-онанинг ўлмоғи мерос. Энди тақдирга тан бергин, қизим. Сенинг ҳам уч боланг бор, шуларни ҳам ўйласанг-чи?
Севинч бир зум жим қолади-да, нафасини ростлаб олгач, энди бориб, укаси Сардорнинг елкасига осилади.
– Шу кунлар ҳам бормиди, Сардор? Шунча йил отамсиз яшаганимиз етмасмиди? Эндигина кун кўраётган эдиг-а? Яхши кунларимизда энажоним бизга бош бўлиб юрса бўлмасмиди? Невараларини ўйнатиб юрса бўлмасмиди-и?
Сардор – отаси вафотидан кейин оиланинг дастёри бўлиб, ҳамманинг оғирини енгил қилган, муаммоларини ҳал қилиб, уларга далда бўлиб келаётган йигит – бугун опасига, укаларига нима дейишни билмас, тилига бир жўяли сўз келмасди. У ҳозир ҳам елкасига бош қўйган, кўз ёшлари қалбини куйдираётган опага нима дейишни билмади. Худди «Мен борман-ку» дегандек унинг елкасига қўлини қўйди, аммо ўзи ҳам пиқиллаб йиғлади. Кутилмаганда:
– Дунё бесўров бўлганда эди, амакимни ўлдирардим! – деди.
Севинч бирдан бошини укасининг елкасидан кўтарди.
– Нималар деяпсан? Қайси амакимни айтаяпсан?
– Анув… «Жон-жон»ни-да!
– У нима қилди? – Севинч укасининг кўзларига тикилди. – Бирор гап бўлдими?
– Сардоржон, ойналай сендан…– шу чоқ уларнинг олдига келган Бибинор хола унинг елкасидан тутди. Отанг ўлгандан бери укаларингга бош бўлиб келдинг. Сен оғир бўл, Сардоржон. Энди келин икковинг уларга онаси йўқлигини ҳам билдирманглар.
Сардор бошига оқ рўмол ёпиниб ўтирган холасининг маъюс кўзларига қаради. Назарида холасининг кўзларида ўз онасининг меҳригиёси акс этиб тургандек эди. У холасини қучоқлаб олди.
– Чидолмаяпман-да, холажон! Юрагим куйиб кетяпти…
– Ҳаммасидан хабарим бор… – деди Бибинор хола паст овозда. – Бошқаларнинг ҳасрати бир бўлса, сеники минг бўлиб ётибди. Биламан, лекин оғир бўл, Сардоржон. Энанг у гапни сенга умуман айтмаслиги керак эди… Айтибдими, энди сен ҳам буни ичингда сақлагин. Опанг, укаларинг эшитса, ёмон бўлади… Мени тушуняпсанми?
Балки бошқа кун бўлганида Сардор ҳозироқ бориб, ўша «Жон-жон» амакисини тилиб ташлаган бўларди. Аммо бугун мавриди эмас. Балки шунинг учун ҳам онаси бу сирни ўлими олдидан айтгандир… Балки шунинг учун ҳам онаси худди Бибинор опасидек буни бошқалар билмаслигини сўрагандир, амакисига ҳеч нарса демасликни васият қилгандир…
Сардорнинг боши қизиб, мияси ғовлаб кетди. Ташқарига чиқди. Остона ҳатлаб, беихтиёр кўкка боқди,уҳ тортди, қуёш кўзини қамаштирди, пешонасини куйдирди. У нигоҳлари билан одамлар орасидан амакисини қидирди, аммо тополмади. Кейин саҳарда у уч кишини машинасига миндириб, қабрис­тонга кетгани ёдига келди.
– Ҳаммамизни жон-жонлаб, Севинчжон, Сардоржон, Ёдгоржон деб юргани билан аслида аллақачон жонимизни суғуриб олган экан-ку! – деди ўзига-ўзи. – Шунча ишни қилиб, энди қабр кавлашга кетганини қара... – Кейин ўйлади: «Балки бугун менинг кўзимга кўринмаслик учун ҳам шундай қилгандир. Балки одамлардан ўзини тортгандир. Шу йўл билан бир фалокатнинг олдини олгандир. Балки ўз айбларини ювиш учундир…»
Сардорнинг ўйлари остин-устин эди. У бугун беқарор, карахт, баъзан нима қилаётганини ҳам билмасди. Ювувчига, тобут олиб келганга, йиртиш бераётганларга, хайрия тарқатаётганларга нима керак бўлса, топиб бериб турди, аммо хаёли ўзида бўлмади. У отасининг қачон вафот этганини билмайди, эслолмайди. Гўдак эди. Аммо раҳматли онаси уни уйнинг каттаси, эркаги деб эъзозлаб, укаларига бош қилиб тарбиялаган. Институтда ўқитди, уйлантирди, ҳамма ишни унга ишонарди. «Суянган тоғим» дерди. Аммо бугун тоғ ерга қулаб, Сардорнинг ўзи бепоён чўлда қолгандек эди. «Суянган тоғ» у эмас, онаси эканлигига иқрор бўлаётган эди. Кеча
2.1K views05:46
Ochish/sharhlash
2023-05-03 08:45:09уз номига расмилаштириб тарбияламокда... Азизларим бундай вокеалардан Парвардигоримни узи асрасин, хаёт жуда мураккаб ва касослидир, шунинг учун хар доим уйлаб оёк босиш керак. Билиб билмай нафс йулида пул, молу-дунё деб, инсон узини ва бошка ​якинларини уйламасдан бундай гунохларни килишдан узини асраши биричи уринда фарзандларини уйлаши шартдир. Ёмон ишни иси барибир бир кун юзага чикади, хес ким курмайди билмайди ва эштмайди деб, уйлаш бу ноднликдир, ахир хамма жойда Аллох хозиру нозирлигини унитмаслик керак.
Она бу фарзандлари учун, ойнадир буни хеч хам унутмаслиги керак, фарзандлар хар доим шу ойнага караб уз аксини курадилар. Аёл зоти борки, умрининг тенг ярмини, балки ундан ҳам купрогини оиладаги, ишдаги юмушлари, фарзандларига багишлайди.
Аммо турли муаммолар куршовида узини йукотиб куймаслик учун, у узи хакида кайгуришни хам урганиши керак... Узга юртларга бориб олиб уз билганича иш килмасдан, оиласини ва фарзандларини халолик билан, еб ичишини охирини нима булишини
уйлаб иш килиши керак. Аёл киши хатто турмуш уртоги халол ишлаб еб-ичиришини талаб килиб оиласини барча келадиган бало-офатлардан асрашини уйлаши шартдир. Аёл деганида...!  Унда бугун олам қувончи, дустга хос фидойилик, она жасорати мужассам. Аёл севгисидан мусаффо булмаган, унинг мардлигидан мадад олмаган хамда камтарона йуригига юрмаган инсон хакикий хаёт кечирмаган хисоб. Куёшсиз гуллар очилмайди, севгисиз бахт, аёлсиз мухаббат, онасиз ижодкорлар хам кахрамон хам йук... Биз ижодкорлар, шоиру, шоиралар бу мавзуда тинимсиз ижод килишларига, балки шу аёлларни мукаддаслиги сабабдир. Мукаддас аёл бир кули билан бешик, бир кули билан дунёни тебратади. Булок сарчашмасидек тиник ва бегубор булган аёл мухаббатини хеч нарса билан киёс этиб булмайди.
Бундай аёл мукаддаслигни нопок йулларга кириб нафс ва пул учун,барча аёллар шанига дог тушуриб булгатиб. Келажакдаги авлодларга кулгу булиб ланат олиб бермасдан яшаш керак. Хар бир аёл уз номига муносиб булишни харомдан хазар килиб сизни гунохингизга фарзандларинигиз жавоб беришини уйлашингиз...
Фарзанд пок,садокат, гузал нарсага талпинганида хар доим уз онаси куз олдида туради ва унга караб ибрат олиб фахрланиб яшашни хохлайди. Оналика аёл деган номга муносиб иш килиб юриш керак, Бугунги кунларга келиб бутун бир оилани ва болалар хаётини барбод килмасдан. Укиган инсонларни барчасига уз минадорчилигимни изхор этиб коламан, Роббим бандаларини уз йуларидан адаштирмасин.(амин).



@ibratli_sozlar
2.1K views05:45
Ochish/sharhlash
2023-05-03 08:44:17 ГУНОХИ ТЎЛОВИНИ ФАРЗАНДИ ТЎЛАГАН АЁЛ ҚИСМАТИ.

(Реал хаётий булган вокеа ибрат учун сизларга ёздим).
Исмлари шартли равишда ўзгартирилган...

Муаллиф, ижодкри: Робиябегим Исроилбек қизи.


- Бир донишманддан сурадилар: Хикматни кимдан ургандингиз?
Донишманд жавоб берди:
Кузи ожиз одамдан ургандим.
Сабаби у хассаси билан ернинг кулай жойини танлаб олиб,
кейин уша ерга оёгини куяди.
Аммо лекин хозирги хаётимизда баъзи бир инсонлар уша курдан хам узларини билиб турсалар хам баттар ахволга солиб олишади. Махсуда угил кизларини яхши яшашлари ва узини ахволини яхшилаш
учун,опалари ва почаларига кушилишиб Россияга ишга келади. Орадан 3-4-йил утиб у ерда ишлаб юриб, янги дугоналар ва таниш билишлар ортиради, уша дугоналаридан бири Гулчехрани сузларига
кириб купрок пулга учиб нотугри йулга кириб колади.
Махсуда массажистка булиб саунага ишга бориб юрарди, аммо у ердаги ифлосликни тасаввурига келтирмаганлиги учунми ё бундай ишлар булишини билмаганми хар холда ифлос ишларга кушилиб колади. Россияларда ишлаб юрган инсонлар бундай ишларни эшитган ва курган булишлари мумкин, сауналарда ишлаш бу фохишаликни
бир турига киради. Мен буни ёзиб утириб узимни гунохга колдирмай, чунки ёмон
нарсаларни ёзишни истамайман, узингиз ушуниб олаверасиз. Махсуда осонлик билан кулига келиб тушаётган куп пулларни куриб аклини ёкотади, ойлаб йилаб кийналиб ишлаб юргандан кура, шу ишда ишлаб юраман, тезрок куп пул топаман ким билиб утирибди деб уйлайди.
Аммо ёмон ишни иси барибир бир кун чикади деганларидай орадан 1-2-йил вакт утиб утмай кулга тушади ва килиб юрган ишлари ошкора булиб уз юртига жунатилади. Харомдан топган пул яхши кунларига буюрмайди, узини кандай синовли кунлар кутиб турганлиги билмасди, вакт утиб бачадони рак булиб операция оркали олиб ташланиб узи зурга тирик колади. Махсудани уз юртида хам ички ишлар ходимларига келиб тушган маълумотларга кура Россияларда бундай кабих ва гунох ишларни килиб юрганлигини купчилик хабардор булади. Ундан узини якинлари ва фарзандлари хам юз угириб хазар кила бошладилар, ёмон куриб нихоятда нафратланадилар.
Махсуда пул деб, нафс кулига айланиб кечириб булмас гунох килганлигини бунга узи сабабчи эканлигини сезиб куп пушаймон булди. Аммо сунги пушаймон узинга душман деганларидай, билиб туриб
пул учун нафс йулига кириб гунох иш килганлиги нихоятда кимматга тушади. Катта фарзанди мактабни битириш арафасида бир куни уртоги
билан.уришиб гап талашиб колиб бир кечада хамма ухлаб
ётканлигида узини осиб улдириб куяди. Уртоги унга онанг Россияларда сауналарда фохишалик килиб пул топиб сенларни бокан деган сузлари болага каттик алам килади...
Углини улими олдидан ёзиб колдирган охирги хатини ёстиги тагидан топиб олиб укиган Махсуда узини катта гунох килганлиги ва бу
йулда уз фарзандини хам улимига сабаб булганлигини тушунади. Углини улими олдидан ёзган хати. Она сизни она деб аташни хам билмайман, сиз кандай аёлсиз нега бундай ишларни килдингиз, ахир отам бизни ташлаб кетганлиги
етмасмиди... Сиз хам мени тириклайин улдирдингиз, сизни бундай гунох иш килганлигингизни эштиб бу дунёда яшашдан воз кечдим. Сиздай аёлга ланатлар булсин,жуда куп орзуларим бор эди, аммо буни амалга оширишдан воз кечдим, чунки сиздай аёлни фарзанди
булиб яшашдан нафратланаман... Мен улсам менга умуман якинлашманг, мени углим бор эди деб,
уйламанг, мен учун сиз улгансиз мени сиздай онам йук... Йрткич хайвонлар хам уз фарзандларини емайди, сиз уша хайвондан хам ёмон паст ва баттар нарсамисизки мени едингиз... Мен бошка узимни угилболаман деб яшай олмайман, чунки сизни
килган ифлосликларингизни бошка эштиб яшашни истамайман... Углини бу хатини укиган Махсуда узидан нафратланиб уша ерларга
боргани ва ёмон ишга кириб гунох килганлигига минг пушаймонлар булиб аклини ёкотади.Хозирда Махсуда асаб касалликлар яне аклини ёкотиб куйганлар даволанадиган шифохонада даволаниб яшамокда, кизини эса опаси
2.5K viewsedited  05:44
Ochish/sharhlash