Get Mystery Box with random crypto!

​- Қаёққа кетмоқчисан? - сўради Грач дабдала бўлган кўйлагин | 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

- Қаёққа
кетмоқчисан? - сўради Грач дабдала
бўлган кўйлагини ечиб хизматчи аёлга улоқтирар-
кан.
- йга.
- йингда нима бор?!
Муслим тилини тишлади. Бемаврид гапириб яна
қовун тушириб қўйди. Хўжайин кимга ғазабини со-
чишни билмаяпти. Энди жавоб берсаям, индамай
тураверсаям эшитадиганини эшитади.
- Нега индамайсан? й баҳона биронтанинг тўша-
гига чўзилмоқчисан, шундайми?!
- Хўжайин...
- Нима хўжайин, нима?! Сенларни едириб-ичиря-
пман, остинга машина, чўнтагинга пул солиб қўйиб-
ман! Сенлар эса битта қизни эплаб қўриқлашни бил-
майсанлар!
- Биздан хатолик ўтганини тан оламан...
- Тан олармиш! Ёнғиндан кейин... Э, сенларни!
Ҳеч қаёққа кетмайсан! Коктейл тайёрла!
Хўжайиннинг ғазабидан осонгина қутулганига су-
юнган Муслим барга интилди.
“ стадан роса таъзирини ебди-ку! - ўйлади юви-
ниш хонасидан чиққан Грачга кўз остидан қараб
қўяркан. - Бурни шишиб кетибди, лаблари дабдала,
ҳалиям оқсоқланиб юряпти. Машқларда аяб ҳаракат
қиладиган йигитларимизни эзғилаётганидан кери-
либ кетганди. Мана, зўрига йўликди, йигитлар кўзи
ўнгида ерни қучоқлаб, шарманда бўлди!”
нинг ўйларидан бехабар Грач ўзини креслога
ташлаб, рюмкага чўзилди. Коктейлдан бир ҳўпла-
дию, афтини буриштириб, туфлаб ташлади.
- Ароқдан қуй!
101


Давоми бор.

@ibratli_sozlar