Get Mystery Box with random crypto!

- Сергак бўлиш керак! - деди ўзига ўзи. - Ўр- мон Грачнинг ша | 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

- Сергак бўлиш керак! - деди ўзига ўзи. - Ўр-
мон Грачнинг шахсий қабристонига айланган. Қанча
одамни ўлдириб, кўмиб ташлаганини Худо билади!
Агар бу йигит унинг каллакесарлари қўлидан қочиб
қутулган бўлса, янада сергак бўлишга тўғри кслади!
Василий Степанович, ҳамқишлоқлари ҳурмат би-
лан Степанич деб атайдиган чол қорга томган қон
томчиларини илғагани йўқ. Бир муддат ўрмонга ти-
килиб тургач, уйига кириб кетди.
15
Қор босган йўлда ғизиллаб кетаётган “мерседес”
нинг олдинги ўриндиғида Муслим ўтирарди. Орқа-
да кайфияти расво Грач нималар ҳақидадир ўй су-
ряпти. Олдинда кетаётган “тойота” билан орқадаги
“лендровер”ни қуролланган соқчилар банд қилиш-
ган. Салгина хавф-хатар туғилиши билан дарров уни
ҳимояга олишади.
- Нега тошбақадек имиллаяпсан?! — пўнғиллади
Грач ўйдан узилиб. - Тезроқ ҳайда!
- Йўл сирпанчиқ. — Муслим унга қараб қўй-
ди. — Шундоғам соатига бир юз йигирма километр
тезликда кетяпмиз. Сақланганни сақлайман деган,
хўжайин.
- Кейинги вақтларда ҳамманг ақлли бўлиб ке-
тяпсанлар! Мақол қўшиб гапирадиган бўлиб қолган-
санлар! Тезлат дедим!
Ҳайдовчи тезликни бир оз оширди. Грач яна ўйга
толгани учун машина ичига сукунат чўкди. Муслим-
нинг кўз ўнгида тўппонча дастасини маҳкам чангал-
лаб олган збек гавдаланди. Ақлдан кўра кўпроқ
кучга суянишни маъқул кўрадиган бу одам уни ўзи-
99