Get Mystery Box with random crypto!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Telegram kanalining logotibi ibratli_sozlar — 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 I
Telegram kanalining logotibi ibratli_sozlar — 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Kanal manzili: @ibratli_sozlar
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 35.73K
Kanalning ta’rifi

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...
Hamkorlik va reklama uchun 👇👇
https://t.me/ibratli_reklama
.
.
.
.
.
.
.
.
.

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2023-04-24 07:17:07 ИККИ ҲИКОЯ...
ДАРД ОРТИДАН КЕЛГАН БАХТ...


Ота-онамнинг ажралиши ҳаётимни шу қадар ўзгартириб юборишини тасаввур ҳам қилмаган эканман. Мурғак бола қалбим билан ҳар куни заҳри қотилни ичиб келиб, онажонимни аёвсиз калтаклаётган отамдан нафратланиб кетардим. Гарчи ажралиш деган сўзнинг маъносини унчалик ҳам яхши тушунмасамда, ота-онам ажралишса, ҳаётимиз ўзгаради, жанжал ва ғавғоларсиз осойишта яшаймиз деб орзу қилардим. Бироқ, ўйлаганимдек бўлиб чиқмади. Улар ажралишди, мен онам билан, акам эса отам билан қоладиган бўлдик. Ҳаётимдаги энг аянчли кўнгилсизликлар ҳам айнан шу кундан бошланди. Ҳатто энг яқин дугоналарим ҳам мен билан ўйнамай қўйишди, синфдошларим билан тортишиб қолсак, “сен етимчасан, биз билан ўйнашга ҳаққинг йўқ”, - деб калака қилишарди. Энг ёмони мактабда кам таъминланган оилаларга бериладиган қишки кийим-бошларни синфдошларим олдида беришса, аламимдан хўрлигим келиб йиғлаб юборардим.
Оилали бўлганимдан кейин ҳам отасиз деган тамға мени ҳар лаҳза таъқиб этиб келди. Ўн олти ёшга тўлар-тўлмай онам ишлайдиган ошхонага идиш ювувчи бўлиб ишга кирдим. Оз бўлсада эркак кишининг топгани рўзғорга барака қилар экан, онам иккимиз куну тун тиним билмай ишлаб, кимлардандир қолган овқатларни еб кун кечирсакда, биримиз икки бўлмасди. Баъзан оёғимизни аранг судраб, ижарадаги уйимизга етиб келардигу оч-наҳор уйқуга кетардик. Меҳр-муҳаббат нималигини билмай ўсганим учунми, Темур акамнинг изҳорлари олдида эсанкираб қолдим. Ҳаётимга севги аталмиш гўзал туйғу кириб келганидан ҳеч қанча вақт ўтмай, уйимизга улардан совчилар келди. Онасининг тагли-тугли хонадондан келин олиш истаги борлиги ҳар бир сўзидан маълум эди, биринчи кўришдаёқ мени хушламагани яққол сезилиб турарди. Онамни кўнглим чопмаяпти, бу аёл сизларга кун бермайди, деган норозиликларига қарамай улардан бошқаси керак эмас, деб оёқ тираб туриб олдим. Аслида олдимда бошқа танлов ҳам йўқ эди, насл-насабини тайини йўқ, отасиз ўсган, бошқаларнинг назарида бетарбия қизни ким ҳам келин қилгиси келарди?!
Бўлажак қайнонамнинг қаршиликларига қарамай, тўй куни белгиланди. Темур акам топиш-тутиши яхши бўлгани учун онасидан яширинча анча-мунча сарполаримни ўзи олиб берди. Биргалашиб таклифномани қўлимизга олдигу, ўша ўзим туғилган ота уйимга йўл олдик. Ёмон бўлсада, мени дунёга келишимга сабабкор бўлган инсонни оқ фотиҳасини олиб, янги ҳаётга қадам қўйиш орзуим эди. Бироқ у ерга Темур акам билан бирга борганимга минг пушаймон едим, бир аҳволда маст-аласт ағанаб ётган отамнинг оғзидан чиққан сўзларга ер ёрилмадию кириб кетмадим.
Тўйим куни тоғамнинг оёғига йиқилиб, розичилик сўраганимда, “Нега тўйимга келмадингиз, менинг айбим нима эди, отажон, оёғингизга бош қўйишдек бахтдан мосуво қилдингиз, энди мен қизингиз бўлмай қолдимми?!”, деган аччиқ фарёд бўғзимга тиқиларди. Шундоқ ҳам ярим кўнглим, ота-онам ажрашганида бир синган бўлса, ўша энг бахтли кунимда яна бир бор тилка-пора бўлди. Ана шундагина бир фарзанднинг энг бахтли кунида бахтсиз қилган ажримнинг ҳақиқий фожеасини ҳис қилдим.
Янги хонадонда орзу-умидларга йўғрилган янги ҳаётим ҳам бошланди. Аввалига Темур акам мени тинмай эркалар, кўнглим нима тусаса муҳайё қилар, гўё дунёда бизданда бахтли жуфтлик йўқ эди. Оиламизга янги меҳмон қўшилишини эшитиб, бениҳоя қувонди. Мен ҳам шу эътиборга яраша учиб-қувониб қайнона-қайнотамнинг хизматларини қилдим. Кутилаётган меҳмон биринчи набира бўлгани учунми, оиламиздагилар мени еру кўкка ишонишмасди.
Бахтдан сармаст бўлган кунларим узоққа чўзилмай, қайнукамни ўқимишли, бой оиланинг қизига унаштирдигу қувончларим ниҳоя топди. Янги келинга кун ора йўқлов келар, қайнона-қайнотамга ҳам сарполарнинг кети узилмасди. Шундан кейин қайнонам бизни солиштира бошлади. Бирон нарса егим келганини айтгудек бўлсам, сен қандай оиладан чиққанингни унутдингми, ҳудди аввалдан банан еб катта бўлгандек тутади-я, ўзини. Ота-онанг яхши бўлишганида ажрашишармиди, дея тилимни қисиб, ҳар бир гап шунга бориб тақаларди. Нима бўлдию, Темур акамни ҳам танимай қолдим. Овсиним ва қайнукам ўқимишли, топиш-тутишлари яхши эди. Улар рўзғорга катта-катта харажат қилиб келса, қайнонам эримдан ҳам шуни талаб қиларди.
4.1K views04:17
Ochish/sharhlash
2023-04-24 06:59:02
Очлик азобидан вафот этган миллиардер


@ibratli_sozlar
5.5K views03:59
Ochish/sharhlash
2023-04-24 06:59:02 Раҳмат ва шафоатга эришишнинг осон йўли

Ойша онамиз розияллоҳу анҳо айтади: “Ким Аллоҳни яхши кўрса, у зотга кўп зикр айтиши керак. Бунинг натижасида Унинг раҳматига ноил бўлиб, пайғамбарлар, авлиёлар билан жаннатга кириб, Парвардигорнинг жамолини кўради. Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўрса, у зотга кўп салавот айтиши зарур. Бунинг натижасида у Расулуллоҳнинг шафоатига лойиқ бўлиб, жаннатда у зот билан суҳбатлашади”.

@ibratli_sozlar
5.6K views03:59
Ochish/sharhlash
2023-04-24 06:30:49
Юлдуз Усмонова Озода Нурсаидова нега уришиган нега бир бирини кӯришга кӯзи йӯқ

Хатто бир бирини Калаклашишгача борган хонандалар Юлдуз ва Озода нега уришиган

Сабабини Озода Нурсаидова айтиб берди: 15 йилдан гаплашмаймиз буни Сабаби
4.8K views03:30
Ochish/sharhlash
2023-04-24 06:00:52
Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Душанба тонги муборак бўлсин, Азизлар...

Саҳар тонгдан дуо қилинг ...
Аллоҳ тонгингизни мунаввар этсин...
Чин юракдан ибодат қилинг...
Аллоҳ умрингизни мазмунли этсин


"АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ"
Дуоларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин!


@ibratli_sozlar
5.4K views03:00
Ochish/sharhlash
2023-04-24 05:30:30
BOYANISHNI BILMAYDIGAN QIZLAR UCHUN MAKEAJ DARSLARI ONSON ORGANASLA XAMMAS VIDEO DARSLILADA ORGATILGAN LAB SHISHIRISH TOGRI BOYANISH TOGRI STRELKA CHIZISHNI TISHLARNI OQARTIRISHNI
YUZNI TOGRI TOZALAB UHOD QILISH

BOXOR FASLI UCHUN ZOR MASKALA TAYORLASH

TEZ OZISH SEMIRISH VA 90 60 90 BOLISHNI 100% 0DAN ORGATAMAN

TEKINGA ORGATAMAN DARSLIKLAR KANALDA

https://t.me/Diana_omarova_official/5587
https://t.me/Diana_omarova_official/5587
5.4K views02:30
Ochish/sharhlash
2023-04-23 21:40:54 Но_152


      «Ахмоқликни чегараси борми?...қанчадан-қанча ақлли одамлар аҳмоқликдан туғилади!» Деган экан бир машхур инсон...
    -сен чиндан ҳам ахмоқсан ёки ахмоқ бўлишни истаган инсон...-деди тўғрисидаги аёл унга ўткир назар солиб...
  -севганманда...
  -бу севги эмас...кўр кўрона эргашиш...сен хаёлингдаги шахзодани Яҳёда жонлантиргансан ва кўзингни юмиб севгансан Ясин ҳам шундай қилган чамамда...
  -қайдам...
   Фаёза чуқур ҳўрсиниб ўтмишни сарҳисоб қила бошлади...


   Ўшанда овсиним мен учун бамисоли опадек бўлишга уринаётгандек кўринар ақлан унинг измига тушган инсондек туюлардим ўзимга ўзим...
  -бир ухлаб қолсангиз нима қипти? Мен ҳам сиздек пайтим ухлаб қолардим...аммажонни гапларидан ҳафа бўлманг айтаверадиларда...
   Сумайя опани чиройли кўзлари шу қадар самимий боқдики беихтиёр жилмайдим...
  -раҳмат...
  -Фаёза рости бизда қиш пайти унча газ бўлавермайди шунчун кўчадаги шох шабба ва қўни қўшнида ортиқча устадан қолган ёғоч ходалар бўлса олиб келаверамизда...
   -шахар марказику наҳот ўчса..-дедим ҳайрон бўлиб...
  -ҳада ҳар йили йиғаман шох шабба дарахт поялари...Яҳёбек ҳам кўмир сотиб олади...
   -тушунарли...айтганингиз яхши бўлди...ҳа айтганча ойимни бир дориси тугабди...-дедим тугаган дори ёдимга тушиб...
  -ҳа кўрдим..иложи бўлса ўша жойдан сиз олиб келсангиз дорини ҳадемай кетаман мустақил ўргансангиз яхшида!-деди мулойимлик билан...
  Аллоҳ ҳаққи бу аёлдан шубхаланишни ҳам гуноҳ деб ўйлайдиган даражада маъсум кўринарди ўша пайт...

Бугунга 3 кисм экан. Туполон килиб юборманглар деб борини жойладим азизларим.

#𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀

@ibratli_sozlar
6.9K views18:40
Ochish/sharhlash
2023-04-23 21:40:44 Но_151


-Ясин укам уйланса хотиним билан қайтаман демаганмидинг?
  Шерикларини ёнида Ясин сир бой бергиси келмади...
  -квартира топсам келади...
  -эҳтиёт бўлда ука...ўзинг биласан ҳирс ёмон нарса..хотининг ҳали ёш айни ўйнаб куладиган вақти...пул пул деб оилангни йўқотиб қўйма!-деди ёши 40лар атрофидаги Шариф амаки...
   у менга хиёнат қилмайди!-Ясин ишонч билан боқди...
  -Аллоҳ билгувчи зот..ҳар бандани ичида не бор ўзи билади!-деди Шариф амаки иссиқ кофени хўплаб...
   Ясин хотини бир эркакка илашиб ажрашиб кетгач буткул буёққа бош олиб келган қари одамга ўйчан боқди...Сумайя фақат Ясин учун яралган ўзгаси кўз олайтирса ўлдирса ўлдирадику аммо уни ҳеч кимга бермайди...шундай ўйлар билан ошхонага ўтиб Яҳёга телеграм чақирув амалга оширди..тармоқда ўтирган укаси тезда кўтарди...
  -яхшимисан ака?
   Ясин уст боши қиличдек турган укасига меҳр билан боқди...
  -ўзинг яхшими?
  -яхши ака ҳавотир олма биздан...бунча соч соқолинг ўсиб кетибди!
  Ясин туркларникидек қоп қора соқолидан бироз ўнғайсизланди...
  -олишга вақт қайда ука...уйлар тинчми?
   -иложи борича тинчлик ўрнатяпман...лекин келининг бироз инжиқ жуда рашкчи ҳафа бўлмайсан янгам айтгандир!-деди укаси тим қора кўзлари ҳафанамо боқиб...
  -эшитдим ука хотин сеники...лекин бу дегани билганини қилсин дегани эмас сал ўйлаб гапирсин..Сумайяни яхшилигига раҳмати шуми?-деди Ясин қоши чимирилиб...
  -асабийлашма..янгамни қанчалик севишингни билмайдида...-деди Яҳё кулиб...
  -ишга тушдим ойлигим келиши билан янганг буёққа келади унгача сенга омонат..уни сочидан бир тола тўкилса ёқам қўлингда ука! Хотинингга ҳам айт шуни!
  -хўп хўп...
  -онамга ҳам қара овози хаста чиқди..дориларини вақтида ичсин!
  Акасининг танбеҳларига тишини тишига қўйиб чидаётган Яҳё базўр жилмайди...
   Ясин қўнғироқ тугагач очиқ ҳаводан узоқ нафас олди...
  -Ясин сенга бир иш айтгандим ёдингдами?-деди Меҳруз дўсти бўшагач...
  у ишинг хавфлику...
  -аммо пули катта?-деди Меҳруз жилмайиб...
  Ясин ўйчан боқди...
  -ҳали ўйлаб кўрмадим...
6.5K views18:40
Ochish/sharhlash
2023-04-23 21:40:42 ИСКАНЖА

Муаллиф: Нафиса Маликова
Но_150
  Инсон доим меҳрга ширин сўзга ташна бўларкан чиндан ҳам мен балким ўша он юрак билан эмас қулоқ билан севгандирман...
  -ҳеч қачон алдамайман деб сўз беринг!-дедим юзимни меҳр билан силаётган кўркам эримга қараб...
  -йигитлар ваъда бермайди бажаради!-деди кулиб...-сенга ўша дори ёқмаган кўринади гулим мени кола ичасанми?
   Муздек колани Яҳё ака қачон олиб келган билмадиму аммо мазза қилиб ичдим...ҳовурим босилгандек бўлди...
  -сиз нега ичмадингиз?-дедим яна кайфиятим кўтарилиб...
  -сен ичсанг мен ҳам ичгандек бўламан..унут ғамларни!-деди қўлимдан тутиб...дунё атрофимда чарх урар...шодликдан осмонларда учардим гўё...



 
  Эрталаб турсам тонг аллақачон ёришиб кетган телефоним ўчиқ..ёқиб соатга қараб теппа сочим тикка бўлди...10гача ҳам ухлайдими янги келин...апил тапил ташқарига чиқсам ҳаммаёққа сув сепиб супурилган...


     Кўчада маҳалла хотинлари ғонғир ғонғир қилаётганини кўриб Сумайя мамнун жилмайди...оғзи билан юрадиган хотинлар у учун айни муддао....
     Кеча Ясинни аммасини меҳмонга чақириб қўйганди...кутгандек амма келиб ҳамма ишни катта келин қилаётганига жахли чиқиб Хумайро холага бобиллади...
  -ҳалитдан бошингизга чиқариб юборибсизми?
  -хуш келибсиз аммаси...бугун ухлаб қолибдида бояқиш бўлмаса..-дея оғиз жуфтлаганди амма илиб кетди...
  -кўза кунда эмас кунида синадида...қанча хаспўшласангиз ҳам мана миси чиқди...совға саломни жойига қўйди бу сафар десам қизини айбини ёпишга эканда...
   Сумайя чой дамларкан тонгги будильникни ўчирган Яҳёни ўйлаб севинди...туни билан ухламаганини айтмаганда Яҳё шунга арзийдиган йигит...чойни кўтариб кириб мулойим овозда сўзлади..
  -қўйинг аммажон...ўзим қилавераман..бир тандир қурсакмикин деябмиз!
   Хумайро хола бу яна қандай нағма бошлади экан деб юрак ҳовучлаб боқди...оёғи бироз ишиб юришга ҳам қийналиб қолди...Яҳёни бир ёнига чақириб насиҳат қилиб қўймаса бўлмайдиёв....
6.5K views18:40
Ochish/sharhlash
2023-04-23 19:02:33 Шаввол ойи рўзаси

Яна бир рамазон ойини кузатдик. Муборак ойдан олган маънавий фойдаларимиз келаси йилнинг шу кунларигача етгулик.

Ҳижрий тақвим бўйича рамазон ҳайити байрами билан бошланадиган шаввол ойидамиз. Мазкур ойнинг ажойиб фазилати бўлиб, Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу хусусда шундай марҳамат қилганлар: “Рамазон ойи рўзасини тутиб, унга қўшимча тарзда шаввол ойида олти кун рўза тутган киши йил бўйи рўзадор бўлган кабидир” (Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти).

Маълум бўладики, ҳадиси шарифда берилган тавсияга ҳар йили амал қилган одам умр бўйи рўза тутганлик савобини қозонади. Рамазон рўзасидан кейин шавволда олти кун рўза тутган кишига бир йил давомида рўза тутганликнинг мукофоти берилиши, қилинган ибодат ва тоатларнинг савоби ўн мисл қилиб белгиланганлиги учундир. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...” Анъом, 160), деб марҳамат қилади.

Шундай бўлгач, ўттиз кун рамазон рўзаси 10 ой, яъни, 300 кун ўрнига ўтади. Олти куннинг ўн баробари эса олтмиш кун, яъни, икки ой бўлади. Демак, уларни қўшиб ҳисоблаганда мусулмон киши бутун йилни рўза тутиш билан ўтказган бўлади.

Рамазондан кейин шавволда тутиладиган рўзанинг мисоли фарз намозлар ортидан ўқилган суннат намози кабидир. Ушбу суннатлар фарздаги эҳтимолли камчиликларни бартараф қилиш учун бўлганидек, шаввол рўзаси рамазон рўзасида йўл қўйилган айрим хатоликларнинг ўрнини тўлдириш учундир. Яна бир томони, бу ўз моҳияти билан мусулмон кишининг рўзадан зерикмаганини ҳам ифода этади.

Шаввол ойида олти кун рўза тутиш мустаҳаб амал бўлиб, Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўзлари рўза тутиб, бошқаларга ҳам шуни тавсия қилганлар. Бу рўзани байрамдан кейин пешма-пеш тутишда фазилат бисёр, шу билан бирга, ойнинг бошқа кунларида адо этиш ҳам мумкин. Қазо бўлган рўзаларни мазкур кунларда тутиш билан ҳам айни савобга эришилади.

@ibratli_sozlar
7.9K views16:02
Ochish/sharhlash