Get Mystery Box with random crypto!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Telegram kanalining logotibi ibratli_sozlar — 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 I
Telegram kanalining logotibi ibratli_sozlar — 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Kanal manzili: @ibratli_sozlar
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 35.73K
Kanalning ta’rifi

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...
Hamkorlik va reklama uchun 👇👇
https://t.me/ibratli_reklama
.
.
.
.
.
.
.
.
.

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2023-04-23 18:32:22
ҚОНУНИЙ ХОЛДА ИНТЕРНЕТДА ОТИРИБ ПУЛ ТОПКИНГИЗ КЕЛАДИМИ?

ЯНГИ КОМПАНИЯ СИЗНИ ИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАДИ

Уйда отирган холда, ёки асосий ишингиздан ажралмай кошимча даромад топишингиз мумкин!

Уз бизнесингизни 0 дан юритишни мумкин!

Уй бекаларига, ёш болали оналарга
Талабаларга
У-бу жойда ишлаб яна кушимча даромад топкиси келаётган инсонларга  зор ИМКОНИЯТ!

ОЙЛИК 2000$ДАН 7000$ДОЛЛОРГАЧА

Бизнинг системамиз билан Ишлашга таклиф киламиз! Хаммасини 0 дан ургатимиз

https://telegram.me/joinchat/3B0OBf90aUI2ZWFi
7.5K views15:32
Ochish/sharhlash
2023-04-23 18:02:32
Ҳамза Қодирий Будшишнинг сўзларидан: Аллоҳ таоло бандага ато этадиган неъматларнинг энг чўққиси саодат эмас. Саодат - вақтинчалик ва зоил бўлувчи шуурдир. Аллоҳнинг бандаги ато этадиган неъматининг чўққиси бу ризо, розиликдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ Ўзининг расулига, “тезда Роббинг сенга ато қилур ва бахтиёр бўлурсан”, демади балки, “Ва тезда Роббинг сенга ато қилур ва рози бўлурсан”, деди. (Зуҳо сураси, 5-оят).
Аллоҳ таоло қалбларимиз ва қалбларингизга ризони жо айласин! Аллоҳим, бизга қадарларни гўзалини, саодатни комилини, ишларни осонини, дунё юмушларини енгили ва яхшисини насиб айла!”

@ibratli_sozlar
7.2K views15:02
Ochish/sharhlash
2023-04-22 13:57:31олмос чиқмади, лекин қолганиям унинг етти пуштига етадиган даражада эди. У ҳар сафар марказга бориб, заргар танишларига учрашар, улар билан маслаҳатилашиб, битта- иккита тошини пуллаб келарди. Ҳеч кимга насиб қилмаган бойлик Давлатга насиб қилганди. Давлат яна ўша кончилар бригадасига ишга бориш учун жиноят қилишгаям рози эди.

Момосининг битта гапи бор. Аллоҳим ҳамиша бир инсонга синов ёғдиравермайди. Синовларнинг орқасида ҳузуриям бўлиши керак дейди. Бу ҳақ гап албатта.

- ТАМОМ.
- РАЪНО УМАРҚУЛОВА.

@ibratli_sizlar
3.1K views10:57
Ochish/sharhlash
2023-04-22 13:57:00 роқ тошни кўрсатди. Кўзига лупа ушлаб турган заргар тошларни жуда синчиклаб текширди. Биттасини олиб қолди.- Мана шу тошингга юз доллар бераман.

- -Булар ўн минг долларлик нарсалар, беролмайман. Бошқа заргар топаман,- Давлат ўрнида туриб кетаётганди, зўрдан ўтирғизиб, олдига минг доллар қўйди.

- -Бунгдан ортиқ беролмайман. Янги бошлаганман, пул озлик қиляпти. Давлат тошларнинг бирини заргарга бериб, иккитасини ёнига олиб қўйди.

Эртасига бошқа заргарнинг ёнига борди. Хуллас, бир ой давомида тошларининг деярли ярмини пуллади. Қолганини ҳам бекитиб, момосини касалхонадан олиб чиқиб, уйига қайтишди. Бир ҳафта ўтмай Самарқанддан яп-янги Нексия сотиб олди. Келганига бир ой ҳам бўлмасдан машина олгани ҳамманинг тилига тушди. Дарров қизини берадиганлар ҳам топилиб қолди.

- Давлат ўша ерости кўмир кони ҳақида кўп ўйларди. Нега бошқа ҳеч ким бунақа бойлик тополмади? Омад битта менгга кулиб боқдимикин? Ўша пайтда қаттъий тартиб билан конга кириб чиқишарди. Эрталаб саккизда коннинг остида чироқлар ёнар, вентиляция ишлаб бошлар, контейнерлар, булдозерлар ишлай бошларди. Иш тез амалга ошириларди, имиллашнинг имкони бўлмасди.Лифт ҳам айни ўша пйтларда ишларди. Бир марта Давлат дам олиш куни конга киришга уриниб кўрди. Аввало у ерга тушишнинг иложини топмади, кейин қоп-қоронғулик эди. Каскасидаги чироқ икки-уч қадамдан нарини кўрсатмасди. Дарров кучи ўлиб қоларди. Шунинг учун кителининг ички томонига чўнтаклар тикди, қўлига илинган нарсани чўнтагига тиқар, кейин ташқари чиққанда синчиклаб текшириб, кўнглига ярамаганларини ташларди. Бу кўмирларни қаерга олиб кетишаркин? Одамларга беришмайди. Демак уни яхшилаб текширишади, кейин аҳолига ёнилғи қилиб пуллашади деб ўзича ўйларди.

Конда бир неча марта авария бўлган экан. Одамлар ишлаб турган пайтда коннинг шифти ўпирилган, элликтача одам ҳалок бўлган экан. Аммо Давлат ишлаб юрган пайтарда бунақа фалокат бирон мартаям бўлмади. Буям Аллоҳнинг менга қилган яхшилиги деб ўйларди қувониб. Ота-онамнинг руҳи доим асрайди дерди. Тилидан оят дуоларни туширмас, момоси ўргатгандай қилиб ўқирди. Намозини канда қилмас, ҳаром емас, ҳаромга юрмас, бормасди.

Хуллас, энди Давлат марказга қатнар, ҳар ойда бир ҳафта йўқ бўлиб кетарди. Олти ойда уйланиб ҳам олди.Давлат ҳар доим Аллон аканинг етим қолган болаларини ўйларди. Кунларинг бирида рейсдан қайтаётганда, йўли Қизқуйига тушди.. Аллон аканинг уйи ёнидан ўтаркан, икки-учта боланинг эшик олдида ўйнаб ўтирганини кўриб қолди. Болаларнинг бирини чақирди,

-Эй укам, бери кел. Сан Аллон аканинг ўғли бўласанми?
-Ҳа,ўғли бўламан.
-Маа буни онангга элтиб бер. Топиб олдим дегин.
Чўнтагидан бир даста пул чиқариб берди. Кейин машинасини ҳайдаб кетиб қолди.

Болакай ошналарига пулни кўз-кўз қилиб уйига югурди,
-Она, пул топиб олдим, қаранг қааанча.
-Вой ким берди?
-Топиб олдим,- боланинг боши қуйи эгилди.
-Алдама, Янга алдаяпти. Бир машинада одам келди. Чиройли кийинган. Аллон акани ўғлимисан деди, Ҳа деди. Кейин бир даста пул берди, ойингга топиб олдим дегин деди. Икки болакай шошилиб, гапининг ярмисини ташлаб, воқеани айтиб беришди.

- Машиасининг рангги қанақа эди?
--Оппоқ Нексия. Аёл суриштириб, эртаси саховатли инсоннинг Давлат эканини англади. Ўғилчасини ёнига олиб, Хўжатутлига йўл олди.
Давлат эндигина уйга келиб, дарвозадан машинасини ичкари киритаётганди. Бола онасига кўрсатди,
- Ана шу одам, мана шу машинада келганди.
- Давлат уларни кўриб, қўшқўллаб саломлашди, ичкари таклиф этди, ичкарига бақирди,
- -Гулруҳ мехмон келди. Момо бир чиқинг-чи, қаранг кимлар келди?

Момо қайсар аёлни кўриб қошини чимирди, аммо уйингга келган одамга қаттиқ гапириб бўладими. Дастурхон ёзишди, Ўтириб дуо қилишди.

- -Момо, кеча неварангиз ўғилчамга пул бериб кетибди. Хижолат бўлдим. Раҳмат. Ўша пайтда неварангизнинг гуноҳини кечмаганимдан афсусланаман ҳалигача. Камбағалга ғурурни ким қўйибди,

- - Гуноҳимни кечмаганиз ҳам яхши бўлди. Юрт кўрдим, оқ-қорани танидим. “Давлатли бўлдим” демоқчи бўлдию тилини тийди.

- Аёл билан ўғлини меҳмон қилиб, кечга томон уйига машинада олиб бориб қўйди. Аёл миннатдор бўлиб дуо қилиб қолди.

- Айтганча, Давлатнинг тўплаган тошларининг ярмисиям
2.8K views10:57
Ochish/sharhlash
2023-04-22 13:57:00 нчилар бригадаси ёпиқ шахтада иш олиб борарди. Ташқаридан бу шахта эканлигиниям билиш мумкин эмасди, деярли ер билан текисланиб кетганди.. Бу ерда у уйга қайтгунча ишлади, бирон марта ноқулай шароитга дуч келмади. Тошкўмир конида ишлар, оғзи—бурнини рўмол билан боғласа-да, кўмир чанги димоғигача ўтириб қолар, ишдан сўнг бир соат ювинарди.

Шу ерда ишлаган пайти тошкўмир орасида майда, ялтироқ, шишага ўхшаш оппоқ, нурланувчи тошларни топиб олди. Бу тошкўмир орасида ғуж бўлиб турган шишачалар эди. Қизиқиб, чўнтагига солиб қўйди. Кечқурун хонадошларига кўрсатганди, Ботир тоға,

-Буларни бекитиб ташла,-деди. Икром эса қизиқиб қаради,

-Зўр ялтираркан булар. Тарошласа, зўр безак чиқади,- деди, қаердан топганини сўради.

Бу еростида ётган кўмирлар минг йилдан буёнми, ўн минг йилдан буёнми ётибди. У пайтларда шиша нима қилади. Бу ёки олмос, ёки шунга ўхшаш қимматбаҳо тош деб қўйди. Кечқурун чамадонига йигирмата қилиб санаб, бекитиб қўйганди. Уч кундан кейин қараса, ўнта бўлиб қолибди. Бу Икромнинг иши эканини билди. Секингиа Ботир тоғага айтди.

-Булар қимматбаҳо тошлар бўлиши мумкин.Топганингни хонага қўйма. Аввалдан айтгандим сенга.
"Момосининг бир гапи бор эди, олмос кўмир қаърида бўлади, дур чиғаноқ қорнида бўлади"...
Ўша куниёқ қолган тошларни дўкон орқасидаги ёлғиз дарахтнинг остига кўмди.

Иш шароити оғир бўлгани учун ҳамма бу ердан узоқлашишга ҳаракат қиларди. Аммо Давлат чидади. Тўрт йил ҳам ўша кончилар бригадасида ишлади.  Кейинчалик, шимининг ич томонидан чўнтак тикиб, фақат ўшанақа ялтироқ тошчаларни териб оладиган бўлди. Айниқса, баъзан тушликка чиқиш олдидан, щки сигарет чекиш баҳрнасида беш  дақиқа тинч олиш пайтида, ўз машғулоти билан шуғулланарди.
Шу давр мобайнида икки килограмча ўшанақа ялтироқ тошчаларни топиб бекитди.
Баъзан, хонадоши Икром ундан қизиқсиниб сўрайди,
- Ану кунги ялтироқ тошчалардан дуч келмадими?
- -Йўқ, эътибор ҳам бермабман. Ўзинг ҳам пастда ишла.
- - Пастда, қоронғуликда, ҳавосизликда дамим қисиб қолади.
- Қоронғида титкилаб юришгаям бўлмайди, иш қизғин, сал бўшашсанг, контейнерга юк ортилмай, тиралиб қолади... контейнерларга тез- тез юк ортиш керак.

- Хуллас, тўрт йилдан кейин уйга қайтаётган пайтда унинг ёнида битта латта халтачада икки килограмгача тош бор эди. Нега уни тўплаганига ўзиям ҳайрон эди. “Балки қимматбаҳо тошдир, текширтираман, ташлаш ҳеч қачон қочмайди.”

Тўрт йилдан кейин уйига қайтгач,момосининг анчагина қариб қолганини кўриб, ачинди. Ўғилой момо қўлига ҳасса олган, зўрға юрарди. Бунинг устига кетаётганда қўшни қизга фотиҳа қилинганди. Тўрт йил кутишни истамаган қуда томон фотиҳани бекор қилиб, қизларини бошқага узатишганди.

Ўғилой момо неварасини қучоқлаб йиғлади,- -Сени кўрмай ўламанми деб қўрқувдим, болам.
-Мана келдим-ку, энди ўлмайсиз. Ҳали мани болаларимми тўйидаям ўйнайсиз, насиб бўлса.
-Уйинг куйгур Каримбой фотиҳани буздирди, қизини бошқага сотиб юборди.
Давлатнинг қовоғи уйилди, лекин хафа бўлганини момосига сездирмади.
-Бузса бузар, дунёда қиз қуриб кетибдими?
-Вой тилларингдан айланай болам, ҳали унданам зўрини топиб бераман санга.

- Буёққа келинг, бир нарса кўрсатаман,- момони ичкари киритиб тошларни дастурхонга тўкди.

-Бу нима, ялтилларкан-аа.
-Бриллиант бўлиши мумкин. Бекитиб қўяй. Яқинда пойтахтга бориб келишим керак. Сизниям даволашга олиб бораман.

Момо ўғлининг қўлидаги тошларга ҳайратланиб қараб тураркан, ўзига гапиргандек деди,- Олмослар тошкўмир орасидан чиқаркан. Момом айтиб берганди.

- Манам шу нарсани эшитганман. Кейин хонадошим бу тошларнинг ўнтасини ўғирлаб олди. Агар ўша ўғирламаганда, буларни тўплаш хаёлимгаям келмасди. Гитарамнинг тепасига қош қўйдираман дейди,  момо.

Ўша куни Давлатнинг уйга қайтганини эшитиб қариндошлар, қўшнилар, таниш- билишлар кўзойдинга келишди. Эртасидан Давлат учун одатий кун бошланди. Ҳовли деворларнинг сувоғи қўпган жойларини сувади, оқлади. Уйларни тартибга келтирди. Бир ҳафтадан кейин момосини пойтахтдаги дўхтирларга кўрсатаман деб эшикларни қулфлаб, момои набира йўлга тушдилар. Момони текширтириб, касалхонага жойлаштиргач, дилидагини амалга оширмоқчи бўлди. Пойтахтдаги заргарларнинг бирига икки-учта ялти
2.3K views10:57
Ochish/sharhlash
2023-04-22 13:57:00 силиня беради. Бир йил- бир ярим йил уйдан узоқда бўласан, бор гап шу. Ахир армиядаям икки йил бўлиб қайтдинг, ўтиб кетди. Буям ўтиб кетади. Сан кўнглингни чўктирма.

- Яна бир марта ўзим бориб кўрайми, момо?

-Борма, бўйнингга туҳмат ҳам осиб қўймасин, бўлмағур аёл экан ўзи.

Шундай қилиб орадан бир ой ўтди. Эртага суд деган куни Давлат момосига билдирмай Қизқуйига жўнади. Ўша жойда армияда бирга бўлган бола бор эди, Рустам деган, ўшани олиб, марҳумнинг уйига борди.

-Янга, ман билиб қилмадим бу жиноятни. Иложи бўлса. Гуноҳимдан кечинг.Ҳар доим бир қўлим сизларда бўлади, ёрдамимни аямайман.

-Мен айтадиганимни айтдим, бошқа безовта қилманглар. Уйимнинг фариштаси эди эрим, беш болам бор, етим қолди. Ман эримнинг хотирасига хиёнат қилолмайман.

-Эээ ўлган ўлди- кетди, Янга, ошнам ёрдам бераман деяпти. Бу бола армейский ошнам, ақлли. Алдамайди. Гуноҳидан кечинг-қўйинг-да.- Рустамнинг гапиям янгага кор қилмади. Янга уларга қарамай уйига кириб, эшигини ичкаридан занжирлаб олди. Рустам билан Давлат мулзам бўиб ортларига қайтишди. Рустамннг уйида битта шишани бўшатишди.

-Гап бундай ошна, одамнинг бошидан бундан баттар кунларам ўтади, Одамзод чидаши керак. Эртага суд ўтсин, кейн кўнглингга тош осиб. муддатингни ўтайсан.

Давлат шом тушганда уйга қайтди, момосининг гапларига жавоб ҳам бермай, ўз ўрнига ўтиб ухлади.

Эртаси эрталаб момоси, ўзи, Рустам билан бир таксига чиқиб, судга қайтишди.Суд пайтидаям қайсар аёл ўз айтганидан қолмади.

-Суд ҳайъатидан эримнинг қотилига муносиб жазо беришларини сўрайман,- деб қўйдики, унинг бу гапидан кейин омад Давлатдан юз ўгирди. Уни тўрт йил мажбурий хизматга йўлладилар.

Суд тугагач, терговчи Давлатни чақириб олиб, қўлига қоғоз тутқазди,

-Эртага кечгача мана шу манзилга бориб рўйхатдан ўтишингиз шарт.

Бу турма эмас эди. Давлат юборилган жой тоғ бағридаги шахталар эди. Ўша жойда ишлаб, ҳар куни рўйхатдан ўтиб туриши шарт эди.

Бизнинг юртимиздаям шунақа жойлар борми деб ўйларсиз. Албатта, бор экан, ташқаридан кўримсиз кўринган тепаликка ўхшаш пасттоғларнинг бағри хазина экан. Буларни Давлат шу ерга келиб кўрди. Бу ерда очиқ шахталар, ёпиқ шахталар анчагина экан. Давлатнинг ҳужжатларини қабул қилиб олган милиционер, уни бошлиқнинг ҳузурига олиб борди. Кейин уни кончилар бригадасига қўйишди.

-Эртага еттида шу ерга келасиз. Машина шу ердан жўнайди деб тушунтиришди. Ётоқхонадан жой беришди.

Давлат ётоқхонага жойлашиб, юкларини кўрсатилган жойга қўйди ва бу ердаги ягона дўконга бориб у-бу нарсалар харид қилди. Сотувчи, эллик ёшлардаги семиз аёл унга синчиклаб қараб, савол берди,

-Янгиларданмисан? Қайси бригадага қўйишди.

-Кончиларга.

-Ҳмм, эҳтиёт бўл, иши оғир,- деб қўйди, ўлчаган нарсаларрини бир сумкага солиб бераркан.
Кечқурун хонадошлари ишдан келишди. Улар икки киши эдилар. Бири қирқ беш ёшлардаги озғингина, мўйловли одам, иккинчиси ўттиз беш ёшлардаги сочлари елкасига тушган олифтанамо бир йигит эди. Салом-алик қилишди. Ётоқхонанинг ҳар қаватида ошхона бўлиб, яшовчилар ўзлари овқат пиширишарди. Йигитлар Давлатнинг пиширгн макарон паловини маза қилиб ейишди. Овқат бошида бир-бирлари билан яқинроқдан танишиб ҳам олишди.Ботир тоға деганлари, хонадаги ёши улуғ одам бир ойдан кейин муддати тугаб, уйига қайтаркан. Икром, олифтаномо йигит унга ҳазиллашди,

-Ўринбосарку келибди, унга йўл- кўчани тушунтириш сизга қолади тоға.

Ботир тоға ҳам автоҳалокат натижасида келган экан, Икромнинг қандай жиноий қисм билан келгани маълум бўлмай қолди. Ташқари чиқишганда Ботир тоғадан сўрадию

-Эээ ука. Ундан эҳтиёт бўл, ўғирлик билан келган.

Кунлар бир текисда ўтарди. Давлат ҳар кун эрталаб идора олдига машинага чиқиш учун борар, кечқурун соат еттида ҳам рўйхатдан ўтиш учун борарди. Бошқа пайт ўз иши билан банд бўлиши мумкин эди.

Хонадошлари ёмон одамлар эмасди. Кундузи ҳар қайсиси ҳар жойда ишлар, оқшомлари биргалашиб ўтиришар, клубда телевизор кўришар, ёки Икром гитарасида бир нарсалар чалиб, қўшиқ айтиб берарди.

Келган кунининг эртасигаёқ Давлат момосига хат ёзди.Хонадошлари яхши одамликларини, хавотир олмаслигини тайинлади. Телефон қилсаям бўлардию аммо момо телефондан фойдаланишни билмасди.

Ко
2.2K views10:57
Ochish/sharhlash
2023-04-22 13:56:59 озни босди. Тормозни босгани билан музлаган йўлда машинани тўхтатиш осонмас.Автобус ҳалиги одамни туртиб юборди. Автобусдагилар бақириб юборишди. Давлат бўлар иш бўлгандан сўнг пастга тушиб, у кишининг ёнига борди. Велосипед учиб бир чеккада ётар, одамнинг бои қакттиқ теккан, қон оқарди. Шаҳарга анча бор. Давлат автобуснинг энг олдинги ўриндиғига лат еган одамни ётқизиб, автобусни суриб кетди. Шаҳарга кирган жойда одамларни тушириб, касалхонага йл олди. Ярим соат ичида одамнинг бошидан қон кетгани учун,Э касалхонада Давлатнинг қўллаидав вафот этди.
Бу хабар қишлоққв Давлатдан аввал етиб келди. Неварасининг тўйига атаб кўрпа қавиб ўтирган Ўғилой момо бу хабарни эшитиб йиғлаб кўчага чиқди. -Қаёққа боради? Неварам қани? Ўлган ким экан? Ўзига ҳеч нарса қилмадими?
Хабар куелтирган ордамни саволларга кўмиб ташлади. 
-Ман минг марта айтдим унга. Отангнинг бошига етган мошин саниям бошингга етади дедим. Энди нима бўлади, Тўй бошлаб қўйгандикку.
Ўғилой момо ҳам гапирар, \ам йиғларди Дарров ҳамдардлар топила қолди, уй тўлиб қолди.
-Қизқуйилик Аллон пиёниста экан, Чўли биёбонда қишди куни нима қилиб юрган экан?
Кун пешиндан оққанда, Давлат уйга кириб келди. Бунгача Ўғилой момо қишлоқдаги ёши улуғ уч-тўртта одамни тўплаб келганди.
-Бориб кечирим сўраш керак, Авария бу. Қасддан ўлдирмади-ку.-бобойларнинг бири ўз фикрини айтди.
-Ўлган ўлди, ўрнига қайтариб бўлмайди . Хотинига бориб ёлбориш керак. Даъвоим йўқ деб ёзиб берса, оам гулистон. Босилмай қолади.
-Бугун борманглар. Ҳозир ёниб турган олдовга бензин сепгандай бўлади. Эрта оқшом борамиз.
-Ўзи бир камбағал оила экан, пул берсангларо рози блишар...
Бобойлар эрта кечқурунга бирга боришга келишиб, тарқалишди. Ўғилой момо невараси билан ёлғиз қолди.
-Қанча айтдим, кўнмадинг. Бизга шопирликдаан нон йўқ. Отанг унақа бўлди, сан бунақа.
-Момо, эртага манам бораман. Йиғлаб ёлворайлик. Ман билиб қилмадим. Ер муз эди. Тормоз тутмай қолди.
Ўғилой момо роса койиди, йиғлади. Сўнгра тўйга деб йиғиб қўйган пулдан бир дастасини олиб, тахмонга иқиб қўйди,
-Эрта хотинига бераман.Маъракаларига ишлатишар.
Эртаси бир машина ўиб, маъракага келишди. Уларнинг келганини кўриб, йиғлаб турган аёллар бирдан жимиб қолдилар. Аммо бирдан чиркин овоз янгради,
-Хунхорингиз келдиёёё, қотилингиз келдиё. Бегим ўзингиз ҳисоблашинг қотилиъз билан!
Келганлар шундай қарши олинди. Очиқ ялангликка брезент тўшалган, гоҳ ерда кўрпача бор, гоҳ жойига кўрпачаям тўшалмаган жойга ўтириб,одамлар фотиҳа ўқишиб кетишаётганди.
Кайвонилар икки томонни келиштириш учун битта хонага киритдилар.
-Қизим, биламиз қайғунгиз оғир. Болаларингизнинг отасини бериб қўйдингиз. Лекин бўлар иш бўлди. Бу бола билиб қилмаган. Тормоз сақламади деяпти.
-Аллон ака қўлларимда жон берди. Билсам унақа иш қилдармидим?
-Ўзинг етим ўсгансан, мани болалдаримниям етим қилдинг, жаллод.
Катталар Давлатни ташқари чиқариб юборишди.
-Жўжабирдек жонсизлар. Манавини олиб, маъракаларга ишлатарсимзлар.
-Эримнинг ўлимини сотиб олишга келдингларми?
-Судга яна бир ой бор. Ўйлаб кўринглар. Болаларингизга ҳар ойлигининг ярмини ўтказиб турмоқчи. Боланинг гуноҳидан ўтинглар, босилиб кетмасин.
-Мани эрим тупроққа кирди, сизни неварайизам турмага ирсин.
Охири аёлнинг гапларига чидаёлмаган Ўғилой момо ўрнидан турди,
-Бооо Худо. Ўлди азиз юўлди, йитди семиз бўлди. Шунча ёшуллини гапи санга бир тийинми. Неварам ҳам манглайидагини кўрар, юринглар кетдик. Бир йилда пул бериб амнисяга туширмасам манам Ўғилой отимми бошқа қўяман.
Келганлар ҳовлидан чиқишди. Эркаклардан бири момога деди,
-Опа бекор дедиз охирги гаплариззи.
-Кетган келар, кетмонланганкелмас, кўрдизми аҳмоқ хотинни.
-Айтдимку ёниб турган оловга бензин сепилди.
Ҳовлида эса яна йиғи-сиғи авж олганди.

Автоҳалокатдан кейин Давлатнинг қўлидан машинани олишди. Ўзини эса кунда-кунора терговга чақиришарди. Ўғилой момо маъракада айтган гапларидан пушаймон, бир неча марта марҳумнинг уйига одам юборди. Ёшуллилар ҳам, кайвони момолар ҳам бир иш чиқаришолмади. Ҳар сафар бўлмағур гапни эшитиб, Давлатнинг боши қуйи эгиларди. Охири ишнинг битмаслигига кўзи етган Ўғилой момо неварасига кўнгиллик берадигакн бўлди.

-Турмага жўнатмайди, па
2.4K views10:56
Ochish/sharhlash
2023-04-22 13:56:59 АВТОҲАЛОКАТДАН СЎНГ...

ХЎЖАТУТЛИ ҲИКОЯЛАРИ туркумидан.

Ўғилой момонинг набираси жуда кўп, лекин у Давлатга кўнгил қўйган. Давлат кенжа ўғлининг яккаю ягона тирноғи. Ўғли Маҳмуд йигирма уч ёшида енгил машинада хотинини марказга олиб кетаётиб автоҳалокатга учраган, ўзиям, хотиниям дунёдан кўз юмишди.Беш ёшли Давлат Ўғилой момонинг қўлида қолди. Шу-шу бўлди, куйган қалбига тасалли бўлгани учун Давлатга меҳр қўйди. Давлат ҳам момосини жонидан ортиқ севади.Ҳурмат қилади, айтганини бажаради, кўнглини оғритмайди. То 
ҳарбий хизматга кетгунча момонинг гапидан чиқмай дашту адирларда қўй боқди.Армия хизмати пайтида ҳайдовчилик касбига ўқиди.
Ҳарбий хизматдан келгач, момонинг гапига қулоқ осмасдан шаҳар Автопаркига ишга кириб келди.
-Болам, нега мандан сўрамай бу ишни қилдинг? Ота-онанг шу мошин дастидан ўлгани озмиди?
-Момо, шаҳар биздан олтмиш километр узоқда. Шаҳарга бормасак кунимиз ўтмайди.Шунинг учун шопирликка ўқидим. Мана автобус беришди. Кунда қишлоқ аҳолисини шаҳарга олиб бориб, олиб қайтаман. Бунинг нимас ёмон?
Бўлар иш бўлган. Давлат автопаркнинг эски Пазигини дарвоза ёнига келтириб қўйган. Ўғилой момо ноилож унга фотиҳа берди,
-Болам, бошинг тошдан бўлсин. Ота-онангнинг умриниям сенга қўшиб берган бўлсин. Ишларингга Худойим қут-барака берсин. Одамларнинг савобини оладиган бўлдинг.
Ростданам шу пайтгача қишлоқдан шаҳарга автобус қўйилмаган, ҳайдовчи таксичилар баҳони истаганча баландга ўтарардилар. Қайси бири эллик, қайси бири уялмасдан олтмиш мингга чиқариб турарди. Давлатнинг автобуси эса ўн минг билан йўловчиларни шаҳарга беминатгина олиб борарди
Тез кунда у Ўғилой момонинг неварасидан Давлатжонга айланди. Шаҳарга иши борлар, кечқурун келиб Давлатга жой қўйишни илтимос қиладиган бўлиб қолишди.
-Давлатжон укам, Эртага янгангни бозорга бир олиб тушай. Бизга иккита места қўйгин.
-Болам, пенсам келмаяпти. Сабизга боришим ерак. Менга жой қўй.
Автобус Хўжатутли қишлоғидан чиқиб, Қизқуйи қишлоғининг одамлариниям олиб кейин шаҳарга йўл олади. Ҳар доим Қизқуйиликларнинг қовоғидан қор ёғади.
-Укам дойим Хўжатутлидан тўлиб келасан, биз тикка туриб кетишимиз керак.- деб норози бўлишади. Давлат ўтирган ёшларни турғизиб, ёшуллиларни ўтирғизишга ҳаракат қилади. Ёшлар ҳам жим қараб туришмайди.
--Нима, улар берган пулни из ҳам берамиз. Нега биз темирга осилиб кетишимиз керак?
-Уялсанг-чи, шу ёшдаги момо қандай тик туриб кетади бу ўнқир-чўнқир йўлларда? –Барибир Давлат ёши катталарга жой бўшаттиради.
-Момой бўлса, уйида ўтирсин, нима бор унга шаҳарда?
-Неварам балнисада кўриб келишим керак.
Автобусдагиларнинг барчаси бу беандиша қизга ҳар томондан гапириб, жим қилиб қўйишди.
-Отангди мошинасида кетсанг бўлмайма,- аёлларнинг бири чақиб олди.
-Дадамми мошини ремонтда. Йўғасам бу лағар аптовузизга кўзим учиб турган йўқ эди.
Давлатнинг жаҳли чиқди, лекин индамади.”Лағар бўлсаям, эски бўлсаям одамларнинг кунига яраяпти, ойимча” дегиси келди, аммо йўловчилар унгача қизни жимитиб қўйишганди. 
Автобус ўнқир-чўнқир йўлда силтаниб борарди.Битта ғилдирак чуқурга тушиб кетганда ҳамма бирдан”ўўў”лаб юборди.
-Ўўўв шопир, секинроқ,ўт юклаганмисан?
Хуллас Давлат ҳар куни шу йўллардан одам ташир, ҳар хил одамларни учратар, ҳар хил воқеаларга дуч келарди.
Такси ҳайдовчилар ундан хафа.”Шу аптовузчи келиб, нонимизни яримта қилди” дейишарди. Журъатли бири келиб, муроса оҳангида гапирди,
-Ука, ҳеч бўлмаса, якшанба кунлари ишлама. Ўша кунги иш ҳақингни мана биз берамиз. Ҳўкиматти мошии бўлса ўзи бир...
Ҳар якшанба куни шаҳарда катта бозор бўлар, улгуржи моллар сотиларди. Ҳамма одам якшанба куни бозорга чиқарди.Давлат бу кунни ҳеч қачон бўш қўёлмасди.
Қиш фасли эди, йўллар сирпанчиқ, музлаган. Ўнқир-чўнқир йўлларда қуруқчилик кунлари юриш бир азоб эди, лойгарчилик, музли кунларда эса даҳшат эди. Шундай бўлса-да Давлат бир кун ҳам ишидан қолмасди. Қалин йиғиши, уйланиши керак.
Қор ёғиб, йўллар музлаган кунларнинг бири эди. Иттифоқ даврида асфалт қилиниб, шу бўйи қолиб кетгавн йўлда Даврон автобуси билан борарди. Автобус салонида одам кўпмас. Шу пайт ёнбош сўқмоқларнинг биридан вқелосипедли бир эркак йўлга чиқиб қолди. Давлат торм
2.9K views10:56
Ochish/sharhlash
2023-04-22 12:32:03 ШАВВОЛ ОЙИДА ОЛТИ КУН РЎЗА ТУТИШ

Рамазон ойидан сўнг Шаввол ойида ҳам олти кун рўза тутишга улкан ажр мукофотлар ваъда қилинган:

عَنْ أَبِي أَيُّوبَ الأَنْصَارِيُّ رضي الله عنه أَنَّهُ حَدَّثَهُ أَنَّ رَسُولُ الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: « مَنْ صَامَ رَمَضَانَ ثُمَّ أَتْبَعَهُ سِتًّا مِنْ شَوَّالٍ كَانَ كَصِيَامِ الدَّهْرِ». رَوَاهُ مُسْلِمُ.

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят килинади, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай деганларини гапириб берган:
“Кимки Рамазон рўзасини тутса, сўнгра Шавволдан олти (кун)ни эргаштирса, тўлиқ бир йил рўза тутгандек бўлади”. Муслим ривоят қилган.

Ушбу олти кун рўзани кетма-кет тутиш ҳам ёки бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз хисобланади.

"Динимиз аҳкомлари" китобидан.

@ibratli_sozlar
5.4K views09:32
Ochish/sharhlash
2023-04-22 12:32:03 #Рисолатдан_лавҳалар
УМАР ИБН АБДУЛАЗИЗНИНГ ОДОБИ

Халифа Умар ибн Абдулазиз одатига кўра раъиятнинг ҳолини билиш учун ёнида миршаб билан айланиб чиқди. Масжидга кирди. Қоронғу да ухлаб ётган одамнинг олдидан ўтаётиб унга қоқилиб кетди. Киши бошини кўтариб:
– Нима, жиннимисан? – деди.
– Йўқ, – жавоб берди халифа.
Миршаб уни калтакламоқчи бўлиб олдинга ўтганида халифа уни тўхтатиб деди:
– Ундай қилма. У бор-йўғи мени “жинними сан?” деб сўради, мен “йўқ”, деб жавоб бердим, холос.

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

@ibratli_sozlar
3.9K views09:32
Ochish/sharhlash