Get Mystery Box with random crypto!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Telegram kanalining logotibi ibratli_sozlar — 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 I
Telegram kanalining logotibi ibratli_sozlar — 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Kanal manzili: @ibratli_sozlar
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 35.73K
Kanalning ta’rifi

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...
Hamkorlik va reklama uchun 👇👇
https://t.me/ibratli_reklama
.
.
.
.
.
.
.
.
.

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2023-07-03 13:56:36 Маҳаллада мени “кўчамизни супурувчи келин” дейишади, Сардора,- кўз ёшларини аранг тўхтатган Зуҳра ҳиққиллаганча гап бошлади. Байрам, ҳайит, туғилган кунларда хориждан буюртма асосида совғалар келтиртириб, қайнона-қайнотамни кўнглини олишга уринаман. Ўша уйда сочим супурги, қўлим косов, буни ҳеч ким билмаса ҳам сен биласан, Сардоражон, сен биласан-ку, лекин игнадай қадр-қийматим йўқ. Мен қаерда хато қиляпман, дугонажон, айт, айт бундай яшашдан чрачадим ахир!
Чарчадим дейишга аёл кишининг ҳаққи йўқ, Зуҳра Сардора креслога ўзини ташлаб, дугонасига тикилди. Аёл киши курашиш учун яралган, дугонажон, курашиш учун. Фарзандларинг, оиланг, бахтинг учун курашиб яшайверасан. Бошқа нима ҳам қилардик? Сени қайнонанг ҳақида-ку, тўғриси, ундайларни аёл тугул одам дейишга ҳам тилим бормайди!
Отам оиламда тинчлик бўлсин, ишга қачон келиб, қачон қайтишим билан бировнинг иши бўлмасин, деб менга шу корхонани очиб бердилар. Бунга ҳам озмунча пул сарфланмади. Хабаринг бор, ҳалигача дадамнинг сояларида ишлаяпман. Эрим-чи?! Институтни битириб юрганди, бозорга чиқсамми, кира қилсамми деб, отам унга ҳам хусусий дўкон очиб бердилар. Ишлаяпти, даромад қиляпти. Яна уялмай қайнотам билан эрим отамни чақиртириб, ота-бола мени роса ёмонлашди.
Айбинг нима экан?
Битта қайнонани эплаб кўнглини тополмаётган эканман.
Сенинг қайнонангда ҳам кўнгил бор эканми?!
Шуни айтадиган одам йўқ-да. Зуҳра уҳ тортиб, дераза оша ташқарига кўз ташлаганча гапида давом этди: Мен ўзимга нима дейишса, ҳарқанча зулм қилишса чидайман, лекин ота-онамни чақиртириб суд қилишга нима ҳақи бор уларнинг? Отам шу хонадоннинг моддий таъминотчиси, ўзим хизматкори бўлсам,яна нима керак уларга? Ота-онамни айби нима? Қиз дунёга келтириб, тарбиялагани, ўқитиб, касбли-корли қилиб,тайёр хизматкор қилиб уларга берганими? Шунинг учун бечоралар ҳақорат эшитиб бошини эгиб ўтириши керакми? Билмайман, Сардора,билмайман. балки ўзим ёмондирман, деб ҳам ўйлаб қоламан,баъзида. Ахир Аллоҳ ҳам бандасига кўтарганича синов берадику.
Бир нима дейишга ожизман, дугонажон. Қайнонанг келин бўлиб ўзи бахтли бўлмаган, айтардингу, қайнонамнинг қайнонаси золим бўлган, деб. Ўзи бахт кўрмаган одам бошқаларни бахтли бўлишини истамайди. Жуда сабрли, узоқни кўзлайдиган аёлсан. Сен мен билган аёллар ичида энг оқила, оилапарвар, фидоий аёлсан. Мен сенинг ўрнингда бўлганимда, аллақачон эрим билан ҳисоб-китобимни тўғрилаб, ажрашиб кетардим. Сенинг шароитингдаги аёл икки болани этагининг чанги билан шаҳзодалардай боқиб, катта қилади.
Дугонаси чиқиб кетгач Зуҳра стол устида айқаш-уйқаш бўлиб ётган қоғозларга кўз югуртирган бўлди. Қаерда? Хотиржамлик, яхши кайфият бўлмаса иш иш бўлардими? Қўли ишга бормади. Билагига сумкасини илиб чиқди-да, ишчиларга банкка боришни баҳона қилиб ишхонадан чиқиб кетди.
Яна ўша уйга бораманми? Бошқа қаерга ҳам борардим?
Ҳар куни тонг саҳарда маҳалланинг ярмини супуриб кирарди. Бугун кичкинаси бироз шамоллаб қолганига,шундоқ дарвозахона олди билан тўрт-беш қадам нарини супурдию,боласига боғча пайтигача илиқ сутга асал қўшиб бериш учун ичкарига шошилди. Ортидан пойлаб юрган қайнонаси, уйга кириши билан шанғиллаб ортидан кирди
Уят-эй, келинпошша, ахлатга қоришиб ўтиришдан уялинг! Кўчамизни қаранг, хазон босиб кетибди. Кўрганлар нима дейди? Ҳе, ўша сизга тарбия берган ота-онангизга. Шоша-пиша икки супурги ўйнатиб, дарров ишга бориш учун пардоз-андозга кирдингизми? Ҳах, ўғлима, ўғлим, пешонаси шўр бўлмаса,сизга уйлантираманми?! мияси ғовлаб кетди. Қайнонасининг овозини эшитмас, лабларининг дам очилиб, дам ёпилаётганидан қарғаб-сўкиниб жанжал қилаётганини биларди, холос. Болаларини бири мактабга, бирини боғчага ташлаб уйга қайтди-да, эрталаб чала қолган жойдан бошлаб етмиш метрлар жойни супуриб чиқди. Сўнг ўғлини мактабдан олиб қайтиб, ишга борганди. Ишида ҳам ҳеч нарсага қўли бормай, тағин уйига қайтди.
Ойи, энди у уйга қайтиб бормайман! Ажрашаман, эр ҳам, оила ҳам керак эмас менга! Зуҳра дарвозадан ичкарига қадам босган эди, қайнэгачисининг йиғламсираган товуши қулоғига чалинди.Бироз сабр қил-чи, ҳали қайнонанг сен ўрисан деб юзингга тикка айтмабди-ку...- Бу мажҳул оҳангдаги товуш қайнонасига тегишли
3.2K views10:56
Ochish/sharhlash
2023-07-03 13:56:36 КЕЛИНГА ОТГАН ТОШИМ ҚИЗИМГА ҚАЙТДИ!

Тўхта! Уйинг орқада қолди. Бу ер ишхона. Ишхонага хуш кайфият билан киришинг керак. Кишининг кайфияти бошқаларга юқадиган бўлади. Ҳозир сени синиқ кўрган жамоадошларда ҳам совуқ тушкунлик пайдо бўлади. Муаммоларингни орқага ташлаб, ишхонага табассум билан кир. Шунга мажбурсан!” Қулоқлари остида жаранглаган сўзлар ўнг елкасидаги раҳмон фариштасининг ундовидай эшитилўди. Секингина ўнг томонига қайрилиб қараб қўйди. Сўнг хотиржам руҳга кириб, табассум билан эшик тутичига қўл юборди.
Ассалому алайкум, яхши ишлаяпсизларми?
Ҳамма иш билан машғул экан, бирдан сергак тортиб, салом-алик қилишди.
Узр, шунақа бўлиб қолди. Йўқлигимни сездирмай, ҳаммангиз ўз ишингиз билан бандсизлар. Сизларга халал бермай майли, ишларингга барака берсин.- Зуҳра ёрдамчи қизга юзланди:
Дилрабохон,мени ҳеч ким сўрамадими?
Йўқ, Зуҳра Дониёровна, ҳеч ким сўрамади. Кечаги топшириқларингизни бажариб, столингиз устига қўйганман.
Раҳмат, синглим. Агар, иложи бўлса хонамга икки чашка шакарсиз қаҳва олиб кирсангиз. – Ёрдамчи қиз “хўп бўлади”, деб қаҳва қайнатиш учун чиқиб кетди. Шунда унинг кўзи илкис дугонаси Сардорага тушди:
Сардорахон, ишингиз шошилинч бўлмаса, менинг хонамга кирасизми? Муҳим иш бор эди, маслаҳатлашишимиз керак.
Яхши Сардора ўзига маъноли термулиб турган дугонасининг табассуми ортидаги изтиробни илғаб олишга уринди.
Ёрдамчи қиз қаҳваларни қўйиб кетгач, Сардора Зуҳрага қаттиқ тикилди:
Яна қайнонангми, Зуҳра?
Ҳм Зуҳра ҳарчанд йиғламасликка уринмасин, кўзларидан тирқирраб ёш чиқиб кетди. Сардора дугонасининг ўпкаси тўлиб турганини сезиб, эшикни ичкаридан қулфлаб келди-да, Зуҳрага саволчан тикилди:
Хўш,яна нима ёмонлик қилибсан қайнонангга?
Билмайман, билмайман дугонажон. Нима қилишга бошим қотган. Кошкийди, менинг муаммойимни ўзим билан ҳал қилиб қўя қолсалар, кошкийди ота-онамни безовта қилмасалар... Ўзимга нима қилсалар, нима десалар чидайман, лекин ота-онамга. Зуҳра ҳўнграб йиғлаб юборди.
Дониёр ака билан Зебо келинойи шу Фотима-Зуҳраларидан бошқа фарзанд кўришмади. Гарчи эгизак бўлса-да, Фотма-Зуҳраларининг феъли бошқача чиқди.Фотима ўзини хафа қилдирмайдиган, саркаш, тутган жойидан кесадиган, анча-мунча одамни гап билан ер тишлатадиган қиз. Зуҳра эса опасининг тамоман акси- жуда мулойим, гапирганда ҳам минг андишаю тавозеъ билан сўзларни аранг талаффуз қилади. Мутлақо алоқаси бўлмаган жойда ҳам айбдор бўлиб қолаверади. Балки шунинг учунми, Дониёр ака ҳам, Зебо келинойи ҳам Зуҳрага бошқача қарашади. Ҳатто Фотима ҳам гоҳ-гоҳида ота-онасига “Шу Зуҳрангиздан ҳеч тинчмасман-да! Бунча мулойим бўлмаса? Бу феъли билан фақат ўзига жабр қилади-да” деб ёзғириб қўяди. Тақдирнинг ишлари ҳам ғалати-да, унинг синоатларини ечишга одамзоднинг тафаккури ожизлик қилади. Фотима тушган хонадон аъзолари ҳам, эри ҳам жуда ювош, ўнг юзига урса, чапини ҳам тутиб берадиган кишилар бўлса, Зуҳранинг қайинбўйинлари текканга тегиб тегмаган кесак отадиган, уруш-жанжалсиз ўтган кунни кун демайдиган одамлар бўлиб чиқди. Иқтисод бўйича магистратура таҳсилини хорижда ўқиб қайтганидан сўнг, Дониёр ака совчилар орасидан танлаб-танлаб, шу хонадонга Зуҳрасини ишонганди. Аслида, бу тақдирнинг танловику-я,лекин бўлажак қудаларнинг тўйдан олдинги ваъдаларию, ҳамду санолари Дониёр акани ҳам, Зебо келинойини ҳам эсанкиратиб қўйганди. Ҳатто содда Зебо келинойи эрига:
Қизимнинг мулойим феълидан айланай, шундоқ одамлардан сўраб келишди-я, дадаси. Зап ажойиб одамларга ўхшашади. Худо хоҳласа, Зуҳрагинам пайғамбарнинг қизларидан қадр-қийматли, арзанда келин бўлади. Ота ҳам тилига чиқариб бир сўз демаган бўлса-да, дилида айни фикрлар кечаётгани аниқ эди. Аммо Одам оласи ичида бўларкан, ваъдалар билан ота-онанинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдирган қайнонанинг башараси тўйдан кейинги биринчи кунлардаёқ очила бошлади. Мана энди саккиз йилдан бери на қиз узатган ота-она хотиржам, на Зуҳранинг тинчидан тиним бор...
3.2K views10:56
Ochish/sharhlash
2023-05-15 19:12:41 Но_242

     Ясин уйга етиб келиб Игорга боқди...
  -назоратни кучайтир..Яҳё келса менга хабар бер!
  Игор бош силкиди...
  Ичкарига кирганди қаршисига Биллура чиқди..
  -дадааа...
  Ясин қизини маҳкам қучиб юзига боқди...
  -ким бўянтириб қўйди қизим?
  Биллура кўзларини юмиб кўрсатди...
  -ўзим!
  Жан кулиб уларга яқинлашди...
  -бу қизинг бизга дарс беради Ясин!-дея овозини пастлатди..-анов мараз нима бўлди?
  Ясин чуқур ҳўрсиниб қизини сочини силаб Жаннага боқди...
  -Жан Биллура ва Фаёзани олиб кетаман бошқа чора йўқ!
  Жанна ўйланиб боқди...
-Боря укангни ўлдириб қўйгиси келди роса..
  -Боря уни деб қийналишини истамайман...Фаёза қани?-деди Ясин тили янги исмга зўрға келишиб...
  -ҳа уми...жуда тушкун аҳволда..Ясин сенга гапим бор!
  Шу пайт ҳолсиз рангпар Фаёза чиқиб келди...
  -Ассалому алейкум!
  Новдадек нозик вужуди дардлардан эзилиб кетгандек кўринарди...балки фарзанди борлигини билса ўзини бахтли сезар...Ясин учун энди барибир Фаёза балки уни кечирмас аммо ҳаётига бироз бўлсада қувонч киришини истарди..
  -яхшимисиз Фаёза?-деди соғинч билан қизни оҳанграбодек ўзига тортувчи мунгли кўзларига боқиб...



  
  Докторлар кўп қон йўқотаётган йигитни телефонини топа олмагач уни олиб келган йигитга боқишди...
  -уни сиз олиб келдингизми?
  Яҳё ҳотиржам боқди...
  -ҳа мен..нимадандир сиқилганми ўзига ўзи ўқ узди! Мусулмонмиз мусофирмиз ёрдам бердим...
  -дарҳол уйдагиларга ҳабар бериш керак...мос тушадиган қон донори керак...
  Рус доктор Яҳёни.шоширди..
-дарҳол ҳабар беринг..ҳадемай милиция ходимлари келади...
  -уларни овора қилманг...мусофирку бош оғритиб нима қиласиз?

Давоми эртага шу вактда

#𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀

@ibratli_sozlar
1.9K views16:12
Ochish/sharhlash
2023-05-15 19:12:33 Но_241

      Ўтмиш


    Сумайя совуб қолган тайёр арзон овқатни еркан телефонда кимнидир эркалаётган Яҳёни овози қулоққа чалинди...секин бориб паналаб қулоқ тутди...рус тилида кимнидир эркаларди...
  -ие Соника...мен сени севаманку..
  Сумайя чидаб тура олмади..ичкарига кирди..
  -ким бу?-деди бақириб...Яҳё энса қотирди..
  -пул манбайи!
   -бунақа пул керакмас...келинг ажрашайлик!-деди Сумайя поймонаси тўлиб...
  -Ясинни ёнига боришинг учунми? Ҳеч қачон!-деди Яҳё ўрнидан туриб Сумайяни иягидан тутиб.қаттиқ тикилди...
  -кейинги пайтлар уни кўп тилга оляпсан!
   Сумайяни кўзларида ёш мавжланди...
  -Яҳё...мен сизни севмайман!
  -ўчир!
  Яҳё Сумайяга шапалоқ тортиб юборди...
  -Фаёзани қамоққа тиқдик...энди севгинг эсингга тушдими? Агар бирор бир режангни сезсам мени биласан...-деди Яҳё огоҳлантириб...-шу он ўлдираман!
  Сумайя оғриқ зарбидан титраб қақшаб ўрнидан турди...Ясинга мактуб ёзса етиб борармикин..мени кечиринг Ясин...ёдига Ясинни меҳрли сиймоси келди...
  -кофе олиб кел!
  Яҳёни буйруқона овози янгради...

     Яҳё ўтмиш хотираларидан чекиниб кийимини кийиб йўлга чиқди...йўлда бу сафар уни Нурмуҳаммад тўхтатди...
  -ҳамманг келишиб олганмисан?-деди жахли чиқиб...
  -менга қара Фаёзадан узоқ юр! Йўқса...
  -йўкса нима қиласан? Ўлдир! Нимадан қўрқасан? Сен доим.қўрқоқ бўлгансан!-деди Яҳё яқинроқ туриб...Нурмуҳаммад жахл билан унга мушт туширди...Яҳё мушт зарбидан кулиб юзини тўғирлади...
  -қўлингдан келгани шуми?
  Нурмуҳаммадни кўзи ғазабдан йилтиради...энди ташланмоқчи эди Яҳёни қўлидаги совуқ қуролга кўзи тушди..
  -тик так оғайни!-деди Яҳё кулиб қуролни унга тўғирларкан...
1.8K views16:12
Ochish/sharhlash
2023-05-15 19:12:32 Но_240

      -Жан...-дедим у тургач...-сенда муҳим гапим бор!
  Жан сочини тўғирлаб атрофга боқди...
  -неччида туриб тозаладинг?




     -Сумайя тирикми?
  Ясин Яҳёни қўйиб юбориб унга синовчан боқди...
  Яҳёни юзи зумда ўзгарди аммо қилт этмади...
  -Сумайя тирикми йўқми мени ишим йўқ!
   -ҳеч қандай четга чиқмаган...яшаш жойларингда ҳам охирги марта кўришгандан кейин қайтиб кўришмаган!-деди Ясин укаси бу даражага бормагандир дея умид билан...
  -ортимдан пойлоқчилик қиляпсан демак тахминларим тўғри! Икки қулоғинг билан эшит тирик эканман на хотинимни на қизимни сенга бериб қўймайман!-деди Яҳё совуқ боқиб...юзидан бу йўлда ҳеч нарсадан қайтмаслиги кўриниб.турарди...Ясин қатъий қарорга келди ё Сумайяни топиш керак агар тирик бўлса..ўлган бўлса ўлигини йўқса Яҳё севимли Биллурасини қалбини парчалайди..ёки милицияга хабар бериш...ўз укасини...омонатини топшириш сотқинлик қилиб..
  -ўлигим устидан олиб ўтасан Биллурани...то тирик эканман уни сенга бермайман!
  Ясин шахд билан чиқиб кетди...Яҳё мамнун жилмайди...
  Сумайя қўрқоқлик қилмаганда ўша пайти ҳам Ясинни янчиб ташларди...ёдига Сумайя тушди...

Ўтмиш.

   -қачонгача шундай юрамиз?
  Сумайяни нолиши бошлангач Яҳё уни бағрига босди...
  -қўй энди жоним...пулимиз борку!
  Сумайяни нозик қўллари асабий титради...
  -мен..мен Ясинни ёнига қайтаман...
  Яҳё уни икки қўллаб бўғди..
  -нима дединг мегажин? Мен сенга Ясин эмасман ёқмаса ташлаб кетадиган ўлсанг ўласан аммо мендан бошқаники бўлмайсан!
  Сумайя хириллаб қолди...
  -кечиринг...
  Яҳё уни бўшатди...Сумайя алам билан ерга ўтириб қолди...нафратли нигоҳи келишган аммо.ёвуз Яҳёга тушди..бу иблисдан қандай қутулади энди?
1.6K views16:12
Ochish/sharhlash
2023-05-15 19:12:28 ИСКАНЖА
Муаллиф: Нафиса Маликова

Но_239

      Жанна менга қарамай елка қисди билмайман...
  Бир пайт менга дори топиб келди...сув билан ичиб яна маъносиз нигоҳ ташладим у эса қўнғироқ қилди кимгадир..
  -ало Ясин...ҳа ҳавотир олма ўзим қараяпман...ўзига келсин кейин гаплашасан...-дея менга бир боқиб узоқлашди...-уни топдингми?
  Уёқдан қандай жавоб келди билмайман аммо Жаннанинг юзи ўйчан тусга кирди...
   -шундай де! Ўзим ҳам ўйлагандим...-деди ингичка овозда...
  -майли Ясин бироз дам ол сен ҳам Боря унга кўз қулоқ бўлади!
  У гаплашиб бўлгунча кўзимни уйқу босди...киприкларим тош босгандек юмилиб кетарди..қачон ухлаб қолганимни ҳам сезмадим...

     Қоп қоронғу тун ичра ёлғиз кетиб боряпман...атрофдан чириллаган гўдак йиғиси келади...
  -қизим!-дейман жониқиб..аёл кишининг ёқимсиз кулгуси эшитилди...
  -кимсан?-дедим бақириб..туман ичра ҳеч нарса кўринмасди...
-сен!-деди ортимдан...ортимга боқишга қўрқдим...
  -нима истайсан?
  -тавба қилсин...
  -ким?
  Овоз келмади...зимистон ичра яна ортга боқдим..ҳеч ким йўқ...
  -у тавба қилмас экан абадий зулмат исканжасида яшайсан! Исканжада...
  Қаттиқ овоздан уйғониб кетдим...чуқур чуқур нафас олиб атрофга боқдим..тонгги 4...Биллура ухламоқда..Жанна ҳам..нега доим шундай тушлар кўраман..
  -Исканжа...
  Уйқу келмай ягона овунчим телефонга боқиб ҳасратимни тўкдим...
  -ҳикояни номини Исканжа десак нима дейсиз азиз ёзувчим...-дедим бугунги ёзганларим охирида...сал ўтиб жавоб хати келди...
  -нега айнан Исканжа?
  -негадир ҳаётим доим исканжа ичра ўтаётгандек туюлади..бахтсизлик исканжаси...чорасизлик исканжаси...
  -ўйлаб кўриш керак....
   Майли нима бўлса ҳам менинг хатоларимдан кимдир хулоса чиқарар дея тармоқдан чиқдим...тонг ҳам отай деб қолди...Россияда инсонлар ишга бизчалик шошишмайди экан..анчадан бери нонни роса соғинаман..қаймоққа иссиқ нон ботириб есанг...ҳовлини кездим...муллакам билан жиддий гаплашиб олишим керак..балки юртимга қайтарман...Яҳёдан қутулиш чораси шу...



  Эшик асабий тепкиланаётганига Яҳё кимлигини сезиб жилмайди...эшикни очаркан кулди...
-ҳа ака чопиб келдингми?
  Ясин уни ёқасидан олиб деворга ёпиштирди...
  -сен мени аввалги ахмоқ Ясин деябсанми дейман?
  Яҳёни бир туки қилт этмади...
  -сен уни мени хотиним эканлигини билардинга?
  Ясин асабий боқди...
  -у сенинг хотининг эмас...унда ҳаққинг йўқ!
  -йўғеййй...-деди Яҳё уни қўлидан чиқмоқчи бўлиб...-қизимда ҳамми?
  Ясинни қўллари бўшашиб кетди...Яҳё тест жавоби чиққунча Ясинни синаб кўргиси келди...у алдай олмайди...
  -қизинг ўлган!
  -буни ёлғонлигини иккимиз ҳам биламиз!
1.7K views16:12
Ochish/sharhlash
2023-05-15 19:03:43
ШИФО ОЯТЛАРИ

Шайх Абулқосим Қушайрий роҳимаҳуллоҳдан нақл қилинади: «Фарзандим қаттиқ бемор бўлиб қолган пайтда ноумид бўлиб қолдим. Иш жуда қаттиқ тус олди. Шу кечаси тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрибман. У зотга фарзандимнинг аҳволидан нолиган эдим, «Шифо оятларини ўқисанг бўлмайдими?» дедилар.

Уйғониб кетиб, ўйлаб қарасам, Қуръони Каримнинг олти ояти шифо ҳақида экан:

«Аллоҳ мўмин қавмнинг дилига шифо (ором) бериб, қалбидаги ғам-андуҳни кетказади»
“Тавба” сураси,14-оят

«Эй инсонлар, Роббингиздан сизларга панд-насиҳат, қалбингизга шифо, мўминларга эса ҳидоят ва раҳмат келди»
“Юнус” сураси,57-оят

«(Асаларининг) қорнидан турли рангдаги ичимлик чиқади. Унда одамлар учун шифо бордир»
“Наҳл” сураси,69-оят

«Мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қилурмиз»
“Исро” сураси,82-оят

«Бемор бўлганимда шифо берадиган ҳам Унинг Ўзидир»
“Шуаро” сураси,80-оят

«Айтинг: «У иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифодир»
“Фуссилат”44-оят

@ibratli_sozlar
2.1K views16:03
Ochish/sharhlash
2023-05-15 18:31:49
СИФАТЛИ ЧИННИ БОГЕМАЛАР ХАРИД ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ?

СИФАТИГА КАФОЛАТ БЕРАМИЗ.

ЯНГИ ЙИЛНИ ЎЗГАЧА ЧИННИЛАР БИЛАН КУТМОҚЧИМИСИЗ?

УНДА ҲОЗИРОҚ БИЗНИ @chinni_bagema КАНАЛИМИЗГА УЛАНИНГ.
https://t.me/+sxhjiLyl5XxiOTky
https://t.me/+sxhjiLyl5XxiOTky
https://t.me/+sxhjiLyl5XxiOTky
2.7K views15:31
Ochish/sharhlash
2023-05-15 18:06:36— Сен бориб машинани тайёрлаб тур-чи. Биз Нигорахон билан икки оғиз гапимиз бор.
— Хўп, ойижон, хўп. Ўғлининг ҳовли адоғидаги гараж томон кетганини кўрган қайнона паст овозда келинидан сўради:
— Нигорахон, эскиларда Онангни отангга бепардоз кўрсатма, деган нақл бор. Пардоз-андозингиз сал маромига етмаганми дейман-да... Хижолатдан юзлари олов бўлиб кетган келинчак дарҳол бош эгди ва минг истиҳола билан:
— Анов... менга... қайноналарга косметика ёқмайди, дейишганди... дея олди аранг.
Солиҳа хола пиқ этиб кулиб юборди.
— Нима, қайноналар аёл эмасми? Ё улар бир пайтлар ёш бўлганини унутиб қўйишганми?... Гапнинг қисқаси, қизим, менинг фикримча, аёл киши ҳамиша гўзал бўлиши керак. Айниқса уйда, жуфти ҳалолининг ёнида... Солиҳа хола бошчилигида келин-куёв меҳмондорчиликка мўлжалдан сал эртароқ отланишди. Хола машинани катта супермаркет дўкони ёнида тўхтатди-да, ўғлига қаради:
— Ҳали вақтимиз бор. Дўкон айланиш ёшларга ярашади. Мен машинада ўтира тураман. Сизлар бир томоша қилиб келинглар... Дарвоқе, Солиҳа хола келинининг Қайноналар косметикани ёмон кўришади деган гаплардан сўнг пардоз-андоз буюмларининг каттагина қисмини уйида қолдириб келганлигини аллақачон фаҳмлаб олган эди. Шу сабабли уйдан чиқиш олдидан ўғлига шипшиди:
— Келинга у-бу нарса совға қилсанг яхши бўларди. Ҳар қалай, бугун эр-хотин сифатида биринчи марта кўчага чиқишларинг... Солиҳа хола зукко келини ўзига нима танлашини тўғри фаҳмлаганди. Айнан шу дўкон ёнида маҳалладош аёллардан баъзилари Солиҳа холани кўриб қолишади ва дарҳол келиб салом беришади. Гапдан-гап чиқиб, хола ғурур билан ўғли ва қизи (ҳа, хола келиним демайди, қизим дейди) дўконга кириб кетганини айтади. Шунда кексароқ аёллардан бири лаб тишлайди ва бошини сарак-сарак қилган кўйи:
— Солиҳа, бу аҳволда келинингизни эркалатиб юбормасмикансиз, дейди. Бу эътирозга жавобан хола мийиғида илжаяди ва ишонч билан дейди:
— Менинг қизим ўқиган-билган, оқ-қорани таниган, эҳтимолки, баъзи нарсаларни бизга қараганда ҳам яхшироқ тушунган қиз. Бир сўз билан айтганда замонавий келинчак. Энди замон шуларники. Мен қизимнинг яна ўқишини, илм қилишини, ҳаётдан ўз ўрнини топишини, доим интилиб, ҳаракат қилиб яшашини истайман. Хўш, нега энди менинг қизимдан катта олим, катта давлат арбоби чиқмаслиги керак экан? Нега энди мен шундай оқида қизимни тўрт девор ичида сақлашим керак экан? Ҳали кўрасизлар, менинг келиним ё бўлмаса сизнинг келинингиз келажакда мисол учун Тансу Чиллер эришган даражага ҳам эришади. Шундай эмасми?...
Маҳалла аёллари индамай ортга қайтишди-ю, кейин йўл бўйи ўзаро баҳслашиб келишди. Кимлардир Солиҳа холанинг гапларини маъқуллашса, кимлардир бутунлай инкор қилар, жумладан, Келин энг аввало қайнона-қайнотасининг хизматини қилсин, илмга бало борми?! дейишарди ишонч билан. Бу орада эса Солиҳа хола тўлиб-тошиб, тинмай илжайиб қўяётган кенжатойи Азимжон ва бахтиёрликдан кўзлари чақнаётган келини, тўғрироғи қизи Нигора билан меҳмондорчиликка бормоқдайди.


Абдуқаюм Йўлдошев.

@ibratli_sozlar
3.0K views15:06
Ochish/sharhlash
2023-05-15 18:05:19 Солиҳа хола ўз вақтида мактабда чорак асрдан зиёдроқ вақт мобайнида физикадан дарс берди, ҳам олти фарзандини оқ ювиб, оқ тараб улғайтирди. Холанинг пенсияга чиққанига ҳам ўн йилдан ошиб қолди. Тез-тез Бекорчидан ҳамма безор ёки Бекор ўтиргандан кўра бекор ишла деб такрорлашни хуш кўрадиган Солиҳа хола ҳалиям уйда бичиш-тикиш билан машғул. Кўп сонли неваралар айнан меҳрибон бувижонлари оддий матолардан жуда чиройли, хорижникидан ўтса ўтадиган, аммо сира қолишмайдиган либосларда юришади. Айни пайтда хола кўзойнагини бурни устига қўйиб олганча эринмасдан газета-журнал, китоб ўқийди, телевизорнинг ёнига эса асосан янгиликлар бўладиган пайти яқинроқ бориб ўтириб олади. Хола нимагадир аччиқ ичакдек чўзилиб кетадиган сериалларни ёқтирмайди. Бунинг ўрнига бир нима ўқиганим маъқул, дейди очиқдан-очиқ. Холанинг ёши етмишни қоралаб қолган. Аммо юзидан нур ёғилиб турадигандек туюладиган, ёшиган нисбатан анча ёш кўринадиган бу тиниб-тинчимас онахонни маҳалладаги ёшлар ҳам нимагадир бувижон деб айта олишмайди. Онахон ҳамма учун хола бўлиб қолган.
Албатта, Солиҳа хола ҳақида кўп ёзишимиз, у кишининг ажабтовур феъл-атвори хусусида хўб гапиришимиз мумкин эди. Аммо бу ҳақда фурсат топилганда бафуржа гурунглашишни режалаштириб қўйганимиз ҳолда, яқинда айнан холамиз билан боғлиқ, маҳалламизда ҳам анча баҳс-мунозараларга сабаб бўлган бир воқеанинг мухтасар баёнига тўхталсак. Хуллас, Солиҳа хола уч ўғлини уйлантирган, икки қизини турмушга чиқарган. Ўзи катта ўғли билан маҳалламиздаги ҳовлида истиқомат қилади.
Ниҳоят, университетни тугаллаб, илмий иш қилаётган кенжа ўғил Азимжон ҳам уйланди. Обрўли хонадонннинг тўйида бутун маҳалла аҳли иштирок этди. Табиийки, тўйда бутун расм-русумларга риоя қилинди. Тўйдан кейин келин-куёв бегона нигоҳлардан холироқ ҳолда чилла муддатини ҳам ўтаб бўлишди. Шундай кунларнинг бирида ёш келин-куёвни яқин қариндошлардан бири меҳмонга чорлаб қолди. Солиҳа хола ўғли билан кенжа келинини шу хонадонга бошлаб бориши лозим эди. Ҳовлида ширинликлар ва пишириқлар солинган икки тоғорани катта-катта дастурхонларга ўраётган Солиҳа холага ичкаридан:
— Ассалому алайкум, ним эгилинқираб салом берган ҳолда илдам чиқиб келган келини Нигора кўмаклаша бошлади. Саломга алик олган қайнона мамнун тарзда қирқ кунлик келинчакнинг чаққон ҳаракатларини кузатаркан, тўсатдан:
— Келин, ҳали кийиниб улгурмадингизми? деб сўради мулойимлик билан. Нигора қизаринқиради ва уялибгина устидаги одмироқ кўйлакка ишора қилган бўлди:
— Шунда борсамми дегандим, онажон...
Солиҳа хола диққат билан келинига қаради:
— Буям яхши, қизим. Ўзингизга ярашиб турибди... Шу маҳал ичкаридан чиқиб келган ва гап-сўзларнинг бир қисмини эшитиб қолган Азимжон орага қўшилди:
— Ёш келинчакнинг камтаринроқ кийингани маъқул-да, тўғрими, ойи? Яхши кўз бор, ёмон кўз бор...
Хола ўғлига жилмайиб қаради.
— Бу гапинг тўғри, болам. Лекин чумчуқдан қўрққан тариқ экмайди, деган гаплар ҳам бор. Азимжон онасига ажабланиб қаради.
— Тушунмадим.
Солиҳа ҳола кулимсиради.
— Худога шукр, менинг келиним тўққиз йил мактабда, уч йил коллежда, тўрт йил бакалаврликда, икки йил магистрликда ўқиган. Шундай ўқиган-билган келиним меҳмондорчиликка қиммат ялтироқ кўйлакларда эмас, ўзига ярашган замонавий кийимларда борса нур устига нур бўлар-ов...
Азимжон кулиб юборди.
— Ойи, шунча ўқигани камдай, келинингиз ҳали аспирантурада ҳам ўқисамми деб турибди-ю, лекин буни сизга айтишга журъат қилолмай... Солиҳа хола ўғлининг гапини бўлди.
— Ўқисин! Замон ўқиганники!Куёв рафиқасига ғурур билан боқди.
— Ана, кўрдингми? Ойижонимиз қаршилик қилмайдилар, демаганимидим!
Қайнона энди келинига меҳр билан боқди.
— Илм олишга ҳавасингиз бор экан, мен буни қўлимдан келганча қўллаб-қувватлайман, қизим. Бемалол аспирантурангизга кирававеринг. Ўйланманг, фарзандларингизга ўзим қараб тураман. Қайнона уялинқираб бош эгган келинига жилмайиб қараб қўйди-да, ўғлига қзланди:
2.7K viewsedited  15:05
Ochish/sharhlash