Get Mystery Box with random crypto!

Термизда 'Янги Ўзбекистон – ёшлар мамлакати' фестивали бўлиб ў | Hudud Inform

Термизда "Янги Ўзбекистон – ёшлар мамлакати" фестивали бўлиб ўтди

Термиз шаҳридаги "Болажон" боғида “Ёшлар ойлиги” доирасида “Янги Ўзбекистон – ёшлар мамлакати” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик ёшлар фестивали ўтказилди. Фестивалда Термиз ва Хайраобод гарнизони ҳарбий қисмлари, "Ватанпарвар" ташкилотининг вилояти кенгаши, Мудофаа ишлари бошқармаси, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фахрийлар ҳамда ёшлар иштирок этишди.

Фестивалда ҳарбийларнинг қўл жанги, фахрий қоровул сафлари каби кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Шунингдек, она Ватанни, тинчлик ва мардликни тарраннум этувчи куй-қўшиқлари тадбирга байрамона руҳда улашди.

https://t.me/hudud_inform