Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги Ф
Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги
Kanal manzili: @fvhokimligi
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.25K
Kanalning ta’rifi

Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

Веб-сайт: fergana.uz
Facebook: facebook.com/fvhokimligi
Youtube: youtube.com/Fargonaviloyatihokimligi
Инстаграм: www.instagram.com/fviloyatihokimligi
Фуқаролар мурожаати учун: t.me/fvhmurojaat_bot

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 99

2021-12-25 10:28:17 Аҳолига моддий ёрдам кўрсатилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 21 декабрдаги "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори билан, 2021 йилнинг декабрь ойида
аҳолининг, шу жумладан Фарғона вилоятида яшовчи қуйидаги қатламларига кирувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

2021 йил давомида "Темир дафтар" рўйхатида бўлган оилаларга;

18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга;

18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга.
10.6K views07:28
Ochish/sharhlash
2021-12-25 09:21:47
Мирзоҳид Убайдуллаев Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари – Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди

Фарғона шаҳар ҳокими бўлиб ишлаб келган Мирзоҳид Убайдуллаев Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари – Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Мирзоҳид Убайдуллаев 2014-2015 йилларда вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи, 2015-2016 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раисининг ўринбосари, 2016-2020 йилларда Марғилон шаҳар ҳокими каби лавозимларда ишлаган.

У 2020 йил апрелидан 2021 йил февралига қадар вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи бўлган. Жорий йил 9 февралдан тайинловга қадар шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.
13.0K views06:21
Ochish/sharhlash
2021-12-24 18:18:47
Фарғона шаҳрида Республикамиздаги илк шаҳар Болалар поликлиникаси очилди. Янги тиббиёт муассасаси Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг педиатрия клиник ўқув базаси билан бир бинода фаолият олиб боради

Sayt | Facebook | Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
7.1K views15:18
Ochish/sharhlash
2021-12-24 15:05:16 Фарғона шаҳрида Республикамиздаги илк шаҳар Болалар поликлиникаси очилди. Янги тиббиёт муассасаси Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг педиатрия клиник ўқув базаси билан бир бинода фаолият олиб боради

Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги Болалар поликлиникаси ҳамда Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг педиатрия клиник ўқув базаси биносининг фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этди.

Вилоят раҳбари тиббиёт тизимидаги ўзгаришлар, ислоҳотлар, мавжуд муаммоларнинг бирма бир ҳал бўлаётганлиги тўғрисида тўхталиб, Фарғонада Республикада биринчи бўлиб, шаҳардаги бўш турган бино негизида 95 минг нафардан зиёд 18 ёшгача бўлган болаларга юқори малакали иҳтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилиши учун поликлиника ташкил этилганига эътибор қаратди.

Муассасани таъмирлаш ишларига “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириладиган маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 750 миллион сўм маблағ сарфланди.

Поликлиника 944 миллион сўмлик замонавий тиббий жиҳозлар, жумладан рақамли рентген аппарати, ультратовуш аппарати, стоматология, эхоэлектроэнцефолограф аппаратлари билан таъминланган. 18 ёшгача бўлган болалар учун барча тиббий мутахассисликлар бўйича ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатилади.

Бундан ташқари, шаҳарда истиқомат қилаётган 18 ёшгача бўлган болаларнинг электрон базаси яратилиб, ахолига қулайлик яратиш мақсадида поликлиникада “Электрон навбат” тизими жорий этилмоқда.

Вилоят раҳбари бинода Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг педиатрия клиник ўқув базаси фаолияти ҳам йўлга қўйилганлигини, хорижлик талабалар бу ерда ҳам ўқиб, ҳам амалиёт орқали тажриба орттиришларини айтиб ўтди.

Шундан сўнг рамзий тасма қирқилиб, тадбир иштирокчилари поликлиника ва клиник ўқув базаси фаолияти, яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

Хайрулло Бозоров бинонинг 4 қаватида жойлашган ўқув хоналарини кўздан кечириб, хорижлик талабалар билан суҳбатлашди. 150 га яқин ҳорижлик талабалар таҳсил олаётган Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида ҳозирда янги бинода алоҳида кафедра ташкил этилган. Талабаларга 19 нафар ўз соҳасининг мутахассислари бўлган малакали профессор-ўқитувчилар шу жумладан беш нафар покистонлик мутахассислар билим сирларини ўргатишмоқда.

Шу ерда вилоят раҳбари Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти томонидан таклиф этилган ва хорижлик ҳамкорлар иштирокида қурилиши режалаштирилган янги тиббиёт масканлари лойиҳалари билан ҳам танишди. Уларни қўллаб-қувватлаб, амалга ошириш чора-тадбирлари юзасидан зарур кўрсатма ва топшириқлар берди.
9.5K views12:05
Ochish/sharhlash
2021-12-24 15:05:16
7.6K views12:05
Ochish/sharhlash
2021-12-24 14:27:53 Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қўқон шаҳрида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар ҳамда “Қўқон” ёшлар кичик саноат зонасидаги лойиҳалар билан танишди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, кеча вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Қўқон шаҳрида бўлиб, шаҳарда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишларнинг бориши, берилган топшириқлар ижроси ҳамда “Қўқон” ёшлар кичик саноат зонасидаги лойиҳалар билан танишди.

Хайрулло Бозоров, "Қўқон” ёшлар кичик саноат зонасида лойиҳа ташаббускорлари ҳамда шаҳар масъуллари иштирокида мулоқот ўтказди. Саноат зонасига жойлаштирилган жами 64 та лойиҳанинг 16 тасида қурилиш ишлари якуний босқичга кириб, янги корхона биноларининг том қисми ёпилгани, 33 тасида қурилиш ишлари жадаллик билан давом этаётгани маълум бўлди. Ҳозирда бир нечта корхонада шу жумладан арматура, текстиль маҳсулотлари, резина маҳсулотлари ва МДФлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш бошланган. Умумий қиймати 266 миллиард сўм бўлган жами лойиҳаларнинг ишга тушиши натижасида 2,5 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Тадбиркорлар вилоят раҳбарига корхоналарнинг газ таъминотини тўла йўлга қўйиш масаласида кўмак сўрадилар. Вилоят ҳудудий газ таъминот идорасининг масъулиятсизлиги натижасида Республика бюджетидан кичик саноат зоналарини газ билан таъминлаш ишларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар ўзлаштирилмай қолгани қайд этилиб, ҳозирда бу муаммони бартараф этиш ҳамда белгиланган ишларни жадаллаштириш бўйича иш ташкил этилгани маълум қилинди.

Вилоят ҳокими, шунингдек Кореянинг Hanshin Engineering & Construction компанияси томонидан Қўқон шаҳрида барпо этилиши режалаштирилаётган К-Town шаҳарчаси учун мўлжалланаётган ҳудудни ҳам кўздан кечириб, лойиҳанинг шаҳарнинг келгуси йиллардаги бош режаси билан уйғунлигини таъминлаш бўйича кўрсатма берди.

Хайрулло Бозоров, Қўқон шаҳри ҳокими ва секторлари раҳбарлари билан маҳаллаларда тизимли иш ташкил қилиш, шаҳар мактабларида давоматни таъминлаш, шаҳарда жиноятчиликни камайтириш каби долзарб масалалар юзасидан муҳокама ҳам ўтказди.
8.0K viewsedited  11:27
Ochish/sharhlash
2021-12-24 14:27:52
6.6K views11:27
Ochish/sharhlash
2021-12-24 13:41:51 Қўқон шаҳридаги Тепақўрғон археологик ёдгорлиги атрофи обод қилинади, археологик қазиш ишлари қайта йўлга қўйилиб, Ашурали Зоҳирий музейи ташкил этилади

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров кеча Қўқон шаҳрида бўлиб, Тепақўргон археологик ёдгорлиги билан танишди.

Қўқон шаҳри марказидан ўрин олган ушбу ёдгорлик, тарихий археологик мажмуа сифатида 2008 йилда таниқли археолог олим Абдулҳамид Анарбаев раҳбарлигидаги отряд томонидан аниқланган бўлиб, бу ерда 2011 йилда кенг кўламли археологик қазишмалар амалга оширилган. Натижада бу ерда милоддан аввалги биринчи ва милодий аср бошларида урбанизациялашган қароргоҳ шаклланганлиги ва араблар босқинига қадар фаолият кўрсатганлиги аниқланган. Очилган тарихий қазилмалар консервация қилинган.

Шу билан бирга, ушбу ҳудуднинг бир қисми ўтган асрнинг 20-30 йилларида қатағон сиёсатининг ўлим тегирмонига ташланиб, киши билмас кўмиб юборилган ҳамюртларимиз хокларини ўз бағрига олган.

Вилоят ҳокими бу ерда маҳаллий оқсоқоллар ҳамда мутахассислар билан бирга мулоқот қилди, ҳудуд билан танишди. Ўрганишлар натижасида ушбу қаровсиз бўлиб келаётган ҳудудни ободонлаштириш, қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш, профессор Абдулҳамид Анарбаевни жалб қилган ҳолда археологик қазиш ишларини қайта йўлга қўйиш каби масалалар бўйича умумий тўхтамга келинди, мутасаддиларга вазифалар белгиланди.

Хайрулло Бозоров, давлатимиз раҳбарининг топшириқлари билан Туркистондаги жадидчилик ҳаракатининг кўзга кўринган намояндаларидан бири, қатағон қурбони Ашурали Зоҳирийнинг музейини ташкил қилиш лозимлигини таъкидлаб, ушбу музейни Тепақўрғон археологик ёдгорлиги ҳудудида жойлаштириш ташаббусини ўртага ташлади.

Вилоят ҳокими, белгиланган ишларни амалга оширишга киришиш учун қисқа муддатда археологик ёдгорлик ва унга ёндош ҳудудларнинг топографик съёмкасини ўтказиш бўйича масъулларга топшириқ берди.
9.1K viewsedited  10:41
Ochish/sharhlash
2021-12-24 13:41:48
8.5K views10:41
Ochish/sharhlash
2021-12-23 18:44:18
Реконструкциядан сўнг қайта фойдаланишга топширилган Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги шошилинч тиббий ёрдам шифохонаси қошида туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари маркази иш бошлади

Sayt | Facebook | Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
6.6K viewsedited  15:44
Ochish/sharhlash