Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги Ф
Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги
Kanal manzili: @fvhokimligi
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.33K
Kanalning ta’rifi

Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

Веб-сайт: fergana.uz
Facebook: facebook.com/fvhokimligi
Youtube: youtube.com/Fargonaviloyatihokimligi
Инстаграм: www.instagram.com/fviloyatihokimligi
Фуқаролар мурожаати учун: t.me/fvhmurojaat_bot

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 102

2021-12-18 15:59:05
9.2K views12:59
Ochish/sharhlash
2021-12-18 14:11:50 Ҳиндистоннинг “Apollo Hospitals” халқаро шифохоналар тармоғи билан ҳамкорликда Фарғонада замонавий клиника ташкил этилади. Ҳиндистон компанияси вакиллари вилоятимизга ташриф буюришди

Вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Иқболжон Эргашев ва Файзулло Қосимов Ҳиндистоннинг “Apollo Hospitals” халқаро шифохоналар тармоғи бошқаруви вакиллари Мадхаван Динеш ва Пунит Мехта билан учрашдилар.

Учрашувда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ҳусан Мамажонов, вилоятимиздаги “Marafon Group” холдинг компанияси таркибидаги “Meridian Diagnostic Hospital” ва “ILYASOV” МЧЖ раҳбарлари Нурилло Мамасидиқов ва Фахриддин Илясов ҳам иштирок этишди.

Учрашув давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи чоғида Фарғона шаҳрида Ҳиндистоннинг “Apollo” клиникасини ташкил этиш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Мулоқот чоғида “Meridian Diagnostic Hospital” ва “Apollo Hospital” ҳамкорлигида вилоятимизда “Apollo” трансплантология ва онкология клиникасини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўрнибосарлари вилоятда соғлиқни сақлаш тизимини сифатини оширишга қаратилаётган эътибор ва “Apollo Hospital” билан келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган ҳамкорлик йўналишларига тўхталдилар.

Келгуси йилнинг февраль ойида Ҳиндистоннинг Харяна штатига амалга оширилиши режалаштирилаётган ташриф чоғида “Apollo” вакиллари билан учрашув бўлиб ўтиши ҳам маълум қилинди.

Фарғона вилоятига илк маротаба ташриф буюрган “Apollo Hospitals” вакиллари, илиқ қарши олинганликлари учун миннатдорчилик билдириб, мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, тиббиёт йўналишида бошқа лойиҳаларда ҳам ҳамкорликка тайёр эканлигини айтиб ўтди.

Мадхаван Динеш “Apollo Hospital” клиникаси фаолияти, аҳолига кунлик хизмат кўрсатиш ҳолати, жарроҳлик амалиётларидан лавҳалар бўйича тақдимот қилиб берди.

Шунингдек, учрашувда “Apollo Hospital” томонидан клиника бошқарувини халқаро стандартларга мос ташкил этиш, “Apollo”нинг малакали мутахассисларини жалб қилган ҳолда маҳаллий ходимларни билим ва кўникмаларини доимий ошириб бориш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувдан сўнг меҳмонлар лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган бино-иншоотларни кўриш учун жойларга йўл олдилар. Куннинг иккинчи қисмида “Apollo Hospital” ҳамда “Marafon Group” холдинг компанияси ўртасида ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш учун меморандум имзоланиши режалаштирилган.

Маълумот ўрнида, “Apollo Hospital” 1983 йилда ташкил этилган бўлиб, Ҳиндистон клиникалари орасида 5-ўринни эгаллайди. Компания дунё бўйлаб жами 12 минг ўринли 71 та клиникага эга, таркибида 150 диагностика маркази, 90 дан ортиқ бирламчи тиббий ёрдам поликлиникалари ва 3400 та дорихона мавжуд.
11.8K viewsedited  11:11
Ochish/sharhlash
2021-12-18 14:11:41
10.7K views11:11
Ochish/sharhlash
2021-12-17 19:38:44 Туркиянинг BTC Yapi A.S компанияcи қурилиш ва объектларни лойиҳалаш йўналишида Фарғонада иш бошлашга тайёр

Бугун вилоят ҳокимлиги қабуллар уйида вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев Туркиянинг BTC Yapi A.S компанияcи таъсисчиси ва бош директори Жахит Ўзтурк билан учрашди.

Дастлаб мулоқотда Ўзбекистон ва Туркия давлатлари ўртасида турли йўналишларда ўзаро алоқалар кун сайин ривожланиб бораётгани, икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва ташаббуси билан ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинганлиги қайд этилди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев икки давлат муносабатларини янада жонланишида Фарғона вилоятининг ўзига хос ўрни, Фарғонадан Туркияга тўғридан тўғри авиапарвозларнинг йўлга қўйилганлиги натижасида туризм, тадбиркорлик ва бошқа йўналишларда алоқалар кенгайиб бораётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, ҳозиргача туркиялик тадбиркорлар иштирокида вилоятда тикув-трикотаж маҳсулотлари ва мева-сабзавотларни қайта тайёрлаш бўйича лойиҳалар амалга оширилганлиги, қурилиш йўналишида ҳам ҳамкорлик янги босқичга кўтарилаётганлигини таъкидлади.

Ўз навбатида меҳмон Жахит Ўзтурк ҳам Ўзбекистондаги, жумладан, Фарғонадаги ўзгаришлардан хабардор эканлигини қайд этди. У раҳбарлик қилаётган 1996 йилда ташкил топган BTC Yapi A.S компанияси турли давлатларда касалхоналар, меҳмонхоналар, савдо марказлари, турар-жой бинолари, аэропортлар қуриш каби лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириб келаётганлигига эътибор қаратди. Кўп йиллик фаолияти давомида орттирган тажрибалари асосида Фарғонада ҳам ҳудуд имкониятларини ўрганиб хорижий стандартлар ва янги замонавий технологиялар билан иш бошлаш ва объектларни лойиҳалашга, инвестиция киритишга тайёр эканликларини маълум қилди.

Якунда вилоят ҳокимлиги делегациясининг 2022 йил январь ойида Туркияга ташрифи доирасида Анқарада BTC Yapi A.S компанияси вакиллари билан учрашув ташкил этилиб, янги лойиҳаларни бошлаш учун ҳамкорлик меморандуми имзоланишига келишиб олинди.
9.0K views16:38
Ochish/sharhlash
2021-12-17 19:38:38
7.8K views16:38
Ochish/sharhlash
2021-12-17 18:23:22 Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

“Қишлоқ қурилиш инвест” масъулияти чекланган жамияти инжиниринг компанияси Фарғона вилояти филиали директори Исақов Хожиқўзижон Қосимжонович Фарғона вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ушбу тайинлов Фарғона вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари ҳамда бошқарма-ташкилотлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтган йиғилишда эълон қилинди.

Хожиқўзижон Исақов Қўштепа туманида 1985 йилда туғилган. 2009 йилда Фарғона политехника институтини, 2013 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

“Дўстлик” ордени соҳиби. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.

Меҳнат фаолияти давомида Марғилон шаҳридаги "426-хўжаликлараро ихтисослашган кўчма механизациялашган колонна" масъулияти чекланган жамияти раҳбарининг ўринбосари, 2013 йилдан МЧЖ раҳбари, 2021 йилдан буён “Қишлоқ қурилиш инвест” масъулияти чекланган жамияти инжиниринг компанияси Фарғона вилояти филиали директори лавозимларида ишлаган.

Маълумот ўрнида, аввалроқ Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорига мувофиқ Фарғона вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган Дилшод Хожиаҳмедов сув хўжалиги вазирининг ўринбосари — Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги бош директори лавозимига тайинланган эди.
15.0K viewsedited  15:23
Ochish/sharhlash
2021-12-17 18:23:07
13.4K views15:23
Ochish/sharhlash
2021-12-17 18:21:15 Қувасой шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Бугун, 17 декабрь куни халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида шаҳар кенгаши депутатлари, вилоят ва шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, секторлар, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллалар раислари, жамоатчилик фаоллари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Сессияда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди ва айрим раҳбарларнинг Президентимиз амалга ошираётган ислоҳотларни тўғри тушуниб етмаётганини танқид остига олди.

“Энди қуруқ рақам учун эмас, албатта, натижа учун ишлайдиган давр келди”, - деди вилоят раҳбари.
Қувасой шаҳри улкан имкониятларга эга бўлсада кўплаб соҳаларда оқсоқлик кузатилаётгани, ҳудудни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш дастурларининг ижроси қониқарсиз эканлиги, саноат, тадбиркорлик учун қулай инфратузилма мавжуд бўлсада, шаҳарда ишсизлик муҳим муаммолардан бирига айлангани, кўп қаватли уйлар қурилиши, қишлоқ хўжалиги ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги таъкидланди. Шунингдек, шаҳар сектор раҳбарларининг ишлари ҳам назоратда эканлиги, улар иш фаолиятларини янада жонлантиришлари зарурлиги айтиб ўтилди.

Бугунги сессияда лавозимидан озод этилган Равшан Раҳимжонов ўрнига янги шаҳар ҳокимини тайинлаш билан боғлиқ ташкилий масала кўрилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тақдим этилган Зафаржон Тўрақулов номзоди Қувасой шаҳар депутатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди ва Зафаржон Тўрақулов шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.

Зафаржон Тўрақулов 1974 йилда Бувайда туманида туғилган. 1996 йилда Фарғона давлат университетини тамомлаган. 1996-1998 йиллар - Фарғона вилояти “Зафар” хусусий фирмаси раҳбари, 1998-2001 йилларда Фарғона вилояти “Шодлик” фермер хўжалиги раҳбари бўлиб фаолият олиб борган. 2001-2002 йилларда “Пахта-банк” акциядорлик-тижорат банки Фарғона вилояти Янгиқўрғон бўлими етакчи мутахассиси бўлган бўлса, 2002-2008 йилларда “Универсалбанк” хусусий очиқ акциядорлик тижорат банкида турли лавозимларда ишлаган. 2008-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси тингловчиси бўлган. 2010 йилдан яна “Универсалбанк” хусусий очиқ акциядорлик тижорат банкидаги фаолиятини давом эттириб, 2012 йилда “Универсалбанк” хусусий очиқ акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси этиб тайинланган.
10.4K views15:21
Ochish/sharhlash
2021-12-17 18:21:05
9.4K views15:21
Ochish/sharhlash
2021-12-17 12:21:20
“Фарғона ҳақиқати” газетасининг 2021 йил 17 декабрь сони

https://online.anyflip.com/eovem/giht/mobile/index.html?1639667102620
12.0K views09:21
Ochish/sharhlash