Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги Ф
Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги
Kanal manzili: @fvhokimligi
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.25K
Kanalning ta’rifi

Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

Веб-сайт: fergana.uz
Facebook: facebook.com/fvhokimligi
Youtube: youtube.com/Fargonaviloyatihokimligi
Инстаграм: www.instagram.com/fviloyatihokimligi
Фуқаролар мурожаати учун: t.me/fvhmurojaat_bot

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 101

2021-12-20 19:52:57
5.6K views16:52
Ochish/sharhlash
2021-12-20 16:39:10 Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда “Фарғона тажрибаси” йўлга қўйилади

Бугун бўлиб ўтган Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона аҳлига мурожаатида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масаласига алоҳида тўхталди.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда касалликларнинг 50-55 фоизининг келиб чиқишига соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслик, ортиқча вазн, нотўғри овқатланиш, ҳаракатсизлик сабаб эканига эътибор қаратган вилоят ҳокими, ортиқча вазн муаммоси республикамизда ҳам соғлиқни сақлаш тизимида жиддий оқибатларни юзага келтираётгани, кўплаб касалликларнинг келиб чиқишида асосий сабаб бўлаётганидан келиб чиқиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда “Фарғона тажрибаси” йўлга қўйилишини маълум қилди.

Бунда вилоятда яшовчи меъёрдан ортиқча вазнга эга фуқаролар, махсус дастур доирасида рўйхатдан ўтиб, ортиқча вазнни йўқотишга эришсалар, ҳар бир килограм озиш учун 500 минг сўм миқдорида пул берилади. Барча ижро органлари бу тажрибани оммалаштириш бўйича иш олиб борадилар.

Бу борада махсус низом ишлаб чиқилади. Дастурда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар яшаш жойи бўйича поликлиникада вазнни тортириб, қайддан ўтишлари керак бўлади. Олти ойдан сўнгра такрорий кўрик ўтказилади, бир йил давомида қайд этилган натижага кўра, энг камида 5 кг вазн йўқотишга эриша олган фуқароларга тўлов амалга оширилади.
13.3K viewsedited  13:39
Ochish/sharhlash
2021-12-20 16:39:09
10.9K views13:39
Ochish/sharhlash
2021-12-20 14:17:22
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Учкўприк тумани ҳокими Акмалжон Маҳмудалиевга мансублиги таъкидланиб тарқатилган, ҳақоратли сўзлар ишлатилган ҳолда олиб борилган мулоқотнинг аудиоёзуви юзасидан халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгаши ҳамда вилоят прокуратураси томонидан ҳамкорликда ўрганиш олиб борилмоқда.

Ўрганиш натижалари юзасидан кенг маълумот яқин кунларда эълон қилинади.
10.1K views11:17
Ochish/sharhlash
2021-12-20 10:28:27 Live stream finished (2 hours)
07:28
Ochish/sharhlash
2021-12-20 08:20:21 Live stream started
05:20
Ochish/sharhlash
2021-12-20 07:59:44
Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда

Вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги ўттиз саккизинчи сессияси бошланди.

Сессияда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар ва 2022 йил учун белгиланган энг устувор йўналишларга бағишланган Мурожаатномани тақдим этмоқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Фарғона аҳлига мурожаати вилоят ҳокимлигининг Facebook (https://fb.me/e/1xIBityez) ижтимоий тармоғидаги саҳифаси, Youtube канали (

), Telegram канали (https://t.me/fvhokimligi) ҳамда вилоят телевидениеси орқали жонли эфирга узатилмоқда.
20.5K viewsedited  04:59
Ochish/sharhlash
2021-12-19 08:49:33
Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 20 декабрь куни соат 10:00 да вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги ўттиз саккизинчи сессияси бўлиб ўтади.

Сессияда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар ва 2022 йил учун белгиланган энг устувор йўналишларга бағишланган Мурожаатномани тақдим этади.
10.5K views05:49
Ochish/sharhlash
2021-12-18 21:11:41 Фарғонада Уч авлод учрашуви ва Ўзбекистон халқ ҳофизи Фаттоҳхон Мамадалиев хотирасига бағишланган мақом кечаси бўлиб ўтди

Бугун Фарғона шаҳридаги “Афросиёб” тантаналар мажмуасида “Ўзбекистон ёшлар форуми-2021” доирасида Уч авлод учрашуви ва Ўзбекистон халқ ҳофизи Фаттоҳхон Мамадалиев хотирасига бағишланган мақом кечаси бўлиб ўтди.

Вилоятнинг шаҳар ва туманларидан келган нуроний отахон ва онахонлар, меҳнат фахрийлари ва ёшлар иштирок этган байрам тадбирида вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов сўзга чиқиб, йиғилганларни яқинлашаётган янги йил байрами билан табриклади.

Файзулло Қосимов ўз сўзида 2021 йил вилоятимизда катта муваффақият билан якунланганини, ёшларимиз илм-фан, таълим-тарбия, маънавият, китобхонлик борасида, ҳамда халқаро спорт мусобақаларида катта ютуқларни қўлга киритишганини фахр билан қайд этди.

Ўзбекистон халқ ҳофизи, созанда бастакор, устоз-мураббий, профессор Фаттоҳхон Мамадалиевнинг анъанавий ижрочилик ривожи йўлидаги беқиёс хизматлари, миллий мусиқа ва қўшиқчилик санъатимизни оламга танитишдаги салмоқли ҳиссаси алоҳида эътироф этилди.

Мақом санъатининг барча эзгу ниятли инсонларни бирлаштириш, ёшларни юксак гуманистик идеаллар руҳида тарбиялашдаги беқиёс таъсирини инобатга олиб, мамлакатимизда мақом руҳи ва фалсафасини ҳар бир инсон қалбидан, аввало, униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизнинг онги ва юрагидан чуқур жой олиши йўлида кенг қамровли ишлар амалга оширилаётганлигига алоҳида урғу берилди.

Мақом кечасида тўкин дастурхон атрофида, бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қурилди. Замонавий мумтоз санъатимизнинг атоқли вакиллари – Ўзбекистон Республикаси халқ артистлари Муножот Йўлчиева ва Абдулаҳад Абдурашидов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гулбаҳор Эрқулова, Ўлмас Оллоберганов, Муножат Тешабоева ва бошқа қатор таниқли санъаткорлар, ёш истеъдодлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, рақслар байрамга янада шукуҳ олиб кирди.
12.3K views18:11
Ochish/sharhlash
2021-12-18 21:11:23
10.5K views18:11
Ochish/sharhlash