Get Mystery Box with random crypto!

Аҳолига моддий ёрдам кўрсатилади Ўзбекистон Республикаси През | Фарғона вилояти ҳокимлиги

Аҳолига моддий ёрдам кўрсатилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 21 декабрдаги "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори билан, 2021 йилнинг декабрь ойида
аҳолининг, шу жумладан Фарғона вилоятида яшовчи қуйидаги қатламларига кирувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

2021 йил давомида "Темир дафтар" рўйхатида бўлган оилаларга;

18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга;

18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга.