Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги Ф
Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги
Kanal manzili: @fvhokimligi
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.25K
Kanalning ta’rifi

Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

Веб-сайт: fergana.uz
Facebook: facebook.com/fvhokimligi
Youtube: youtube.com/Fargonaviloyatihokimligi
Инстаграм: www.instagram.com/fviloyatihokimligi
Фуқаролар мурожаати учун: t.me/fvhmurojaat_bot

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 98

2021-12-28 21:56:50
1.6K views18:56
Ochish/sharhlash
2021-12-26 19:29:48 Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманида бўлди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров кеча Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманида бўлиб, Фарғона вилоятидан туманга бириктирилган тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши Раиси Мурат Камалов вилоят ҳокимига ҳамроҳлик қилди.

Ҳукуматимиз томонидан Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қорақалпоғистоннинг шимолий туманлари аҳолисининг турмуш даражасини ошириш мақсадида ушбу ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, жумладан қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида тадбиркорлик субъектларини ташкил қилиш орқали янги иш ўринларини яратиш ва бошқа масалаларда кўмаклашиш учун Республикамиз вилоятлари ушбу ҳудудларга бириктириб берилди.

Ушбу топшириқ ижроси доирасида Фарғона вилояти мутасадди ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари вилоятимизга бириктирилган Бўзатов туманида кенг кўламли ишларга киришмоқдалар.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, Бўзатов туманида фарғоналик тадбиркорлар томонидан 2022-2024 йилларда жами 426 млрд. сўмлик 60 та лойиҳани амалга ошириш орқали 10 мингдан зиёд янги иш ўринларини ташкил этиш режа қилинган.

Шунингдек, Бўзатов тумани ҳудудида 2022-2024 йилларда пахта-тўқимачилик, боғдорчилик ва полиз маҳсулотлари етиштиришни ривожлантириш мақсадида туман ҳокимлигининг бўш турган захира ер фондидан "Фарғона Бўзатов экспорт", "Элдор Бўзатов", "Рамиз Бўзатов" ва “Яйпан Юнивер Кластер” МЧЖлар учун экин майдонларини ажратиб бериш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига таклиф киритилиб, айни пайтда тадбиркорлар томонидан фойдаланишдан чиқиб қолган ушбу майдонлар қайта ўзлаштирилмоқда.

Ташриф давомида вилоят ҳокими тадбиркорларнинг иш жараёнларини кўздан кечирди, Бўзатовда ташкил қилинаётган Фарғона вилояти ваколатхонасида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари бориши билан танишди. Шунингдек, туман нуронийлари билан фикр алмашиб, ёшлар билан суҳбатлашди. Хайрулло Бозоров ва Мурат Камалов туман аҳолисининг томорқа ерларидаги имкониятларини ўрганиб, ишсиз ёшларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тинглашди.
5.9K views16:29
Ochish/sharhlash
2021-12-26 19:29:41
5.2K views16:29
Ochish/sharhlash
2021-12-26 18:34:21 Фарғонада жорий йилда юқори натижаларга эришган илм-фан, спорт, таълим, маданият ва маънавият соҳалари вакиллари шарафланди

Бугун Фарғона шаҳридаги “Афросиёб” тантаналар мажмуасида илм-фан, спорт, таълим, маданият ва маънавият соҳаларида жорий йилда юқори натижаларга эришган вилоятимиз вакиллари, соҳа фидойилари учун байрам тадбири ташкил этилди.

Тантанали маросимда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари ҳамда ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлари раҳбарлари, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари қатнашдилар.

Вилоят раҳбари йиғилганларни ўтган йилда қўлга киритилган ютуқлар ҳамда кириб келаётган Янги йил билан муборакбод этди. Президентимиз сайловолди учрашувида жуда катта дастурни белгилаб берганларини, Фарғонада келгуси йилда катта марраларни забт этиш учун аниқ режалар ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ этилаётганлигини қайд этди.

Илм-фан, спорт, таълим, маданият ва маънавият соҳаларида йил давомида эришилган натижаларга тўхталган вилоят раҳбари, бугунги кун билан яшамасдан, қўлга киритилган ютуқлар билан чегараланиб қолмасдан, бир неча йил олдинга қараб интилиш зарурлигини, катта марраларни, мақсадларни белгилаш кераклигини, бунинг учун энг илғор, ривожланган давлатларнинг тажрибасини қўрқмасдан тадбиқ этиш зарурлигини таъкидлади. Хайрулло Бозоров барча соҳаларда бошқа вилоятларнинг кўрсаткичларига қиёслаб эмас, жаҳоннинг энг ривожланган ҳудудлари эришган натижаларидан келиб чиқиб режалар белгилаш ҳамда иш ташкил қилиш зарурлигини қайд этди.

Олий таълим муассасалари дунёнинг энг нуфузли университетлари мингталигига киришни, халқ таълими соҳаси мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш кўрсаткичларини камида келгуси йилда 40 фоизга етказишни, вилоят спорт федерациялари вилоятимизда барча спорт турларини ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича иш ташкил этишни кўзлаб фаолият олиб боришлари лозимлиги таъкидланди. Аҳолининг турмуш даражаси ошиб бораётгани натижасида табиий равишда маданий ҳордиқ чиқариш, театрларга, концертларга боришга эҳтиёж пайдо бўлаётганини таъкидлаган вилоят ҳокими, маданият ва маънавият соҳаларида ҳам замон талабларидан келиб чиқиб ишлаш лозимлигига эътибор қаратди.

Шундан сўнг 2021 йил давомида юқори муваффақиятларга эришган, ўз салмоқли ютуқлари билан вилоятимиз обрўсини ва шарафини юксалтиришга ҳисса қўшган ва жамоат ҳаётида фаол иштирок этган элликдан зиёд фарғоналиклар тақдирландилар. Уларга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари, ташаккурномалари ва совғалари топширилди.

Тақдирланганлар орасидан диск улоқтириш бўйича Токиодаги Паралимпия ўйинлари чемпиони Моҳигул Хамдамова, каратэ WKF бўйича жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган биринчи ўзбекистонлик сифатида тарихга кирган Достон Отаболаев, Суперлига йўлланмасини қўлга киритган “Нефтчи” ПФК бош мураббийи Илҳом Мўминжонов, Аҳмад ал-Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадаси бронза медали соҳиби Севинч Каримова ва ўқитувчиси Саида Сулаймонова, "Устоз-2021" Миллий мукофоти финал босқичи ғолиби Улуғбек Мамажонов, Бувайда тумани Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Орзигул Тожиева, стратостат қурилмасини стратосфера қатламигача учирган ёш ихтирочи Зиёдулла Бутаханов, Марғилон мусиқали Мақом театри ҳамда вилоят мусиқали драма театри жамоалари ва бошқа кўплаб илм-фан, спорт, таълим, маданият ва маънавият соҳаларининг истеъдодли ва муваффақиятли вакиллари ўрин олдилар.

Кеча Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон футбол ассоциациясининг йил лауреатларини тақдирлашга қаратилган «UZ Football Awards» маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мамлакатимизда футболни ривожлантириш ва уни оммавийлигини ошириш йўлидаги хизматлари учун “Футбол ривожи учун” совринига лойиқ деб топилганди. Бугунги тадбирда ана шу соврин вилоят раҳбарига тантанали топширилди.

Отабек Муҳаммадзоҳид, Илҳом Иброҳимов ва вилоятимизнинг бошқа таниқли санъаткорлари иштирокидаги концерт дастури тадбир иштирокчиларига янада кўтаринкилик бағишлади.
7.6K views15:34
Ochish/sharhlash
2021-12-26 18:34:21
6.4K views15:34
Ochish/sharhlash
2021-12-25 16:38:58 Умумий амалиёт шифокорлари Сўх туманига ишга таклиф қилинади

Сўх туман тиббиёт бирлашмаси вилоятимизда яшовчи умумий амалиёт шифокорларини туман марказидан 35 км узоқликда жойлашган “Ғазноб” ва “Қалъача” МФЙга хизмат кўрсатувчи Ғазноб оилавий шифокорлик пунктида 1,25 штат бирлиги, туман марказидан 5 км узоқликда жойлашган “Сариканда”, “Сарибозорча” ва “Қалъа” МФЙга хизмат кўрсатувчи Сариканда оилавий шифокорлик пунктида 2,75 штат бирлиги, туман марказидан 10 км узоқликда жойлашган “Қизилқиёқ” ва “Шарқобод” МФЙга хизмат кўрсатувчи Қизилқиёқ оилавий шифокорлик пунктида 1,5 штат бирлиги вакансияларига ишга таклиф қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 январдаги "Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4940-сон Қарорига мувофиқ, бошқа ҳудудда яшовчи тиббиёт ходими олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинганда уларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 миллион сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули, уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилиши ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилиши белгиланган.

Мурожаат учун телефон: 73 244-37-22
10.7K viewsedited  13:38
Ochish/sharhlash
2021-12-25 15:01:09
Фарғона вилоятида қурилиш материаллари саноатини янада ривожлантириш, шунингдек, аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар

Вилоят қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи Акмал Рахмонов иштирокида брифинг
8.4K views12:01
Ochish/sharhlash
2021-12-25 14:52:36
Хайрулло Бозоров “Футбол ривожи учун” соврини билан тақдирланди

Бугун, 25 декабрь куни ўзбек футболининг 2021 йил якунларига бағишланган UZ Football Awards-2021 тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тошкентдаги «Renessans Hall»да Ўзбекистон футбол ассоциациясининг йил лауреатларини тақдирлашга қаратилган «UZ Football Awards» маросимида ўзбек футболининг жорий мавсумдаги энг яхшилари ҳамда юртимизда футбол ривожи учун ҳисса қўшиб келаётганлар тақдирландилар.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров “Футбол ривожи учун” соврини билан тақдирланди. Мамлакатимизда футболни ривожлантириш ва уни оммавийлигини ошириш йўлидаги хизматлари, Наманган вилояти ҳокими сифатида “Навбаҳор” клубини кучли жамоага айлантиришда ва вилоятда янги футбол академияларига асос солишдаги ҳиссаси, шунингдек, мазкур ишларни Фарғона вилояти ҳокими сифатида ҳам давом эттираётганлиги учун Хайрулло Бозоров ушбу совринга лойиқ деб топилди.
10.9K views11:52
Ochish/sharhlash
2021-12-25 14:39:46 Cўх туманида хорижий инвестиция иштирокида сабзавот ва гул кўчатлари етиштиришга мўлжалланган инновацион иссиқхоналар ташкил этиш режалаштирилмоқда

Вилоят ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев бугун вилоят ҳокимлигида Грузиянинг “Mza Chitili” ва “WG Techno” компаниялари бош директори, туркиялик ишбилармон Эрхан Зорлу билан учрашди.

Мулоқот чоғида Сўх туманида янги лойиҳаларни амалга ошириш билан бирга янги навдаги сабзавот ва гул кўчатлари етиштиришга мўлжалланган иссиқхоналар ташкил этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда вилоят ҳокими ўринбосари Иқболжон Эргашев Фарғона вилоятининг Грузия давлати билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳаларига тўхталди. Шунингдек, Сўх туманида қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқлар бўйича салоҳияти ҳақида маълумотлар берди.

Эрҳан Зорлу Сўх туманининг иқлимидан келиб чиқиб, у ердаги аҳолини ишга жалб қилган ҳолда иссиқхоналарда Европа бозорлари талабига мос сабзавот ва гул кўчатлари парваришлаш, уни дунё бозорларига экспорт қилиш ниятида эканлигини маълум қилди.

Бунинг учун инвестор томонидан сабзавот ва гул кўчатлари етказиб берилиши, лаборатория, мутахассислар жалб қилиниши, кўчатларни етилгунга қадар бўлган жараёнлар назорат қилиб борилишини билдирди. Махсус технологиялар жалб қилиниб, сув чиқариш ҳам инвестор томонидан амалга оширилади.

Шунингдек, инвесторлар Сўх туманида форель балиғи етиштириш ва консерва ҳолатида экспорт қилиш лойиҳаси устида ҳам иш олиб борадилар.

Иқболжон Эргашев хорижий инвесторларга юртимизда яратилган солиқ имтиёзлари ҳақида ҳам тушунчалар бериб ўтди.

Бундан ташқари, лойиҳани кооперация усулида амалга ошириш учун тумандан 100 та хонадон рўйхати шакллантирилиши, ер майдони ажратилиши масаласи ҳам кўриб чиқилиши айтиб ўтилди.

Мавжуд имкониятларни ҳисобга олган ҳолда икки томон қонун доирасида яқин кунларда янги лойиҳани амалга ошириш юзасидан ҳудуднинг ўзида келишувлар олиб боришади.

Йил якунига қадар Сўх туманида Грузия иштирокидаги қўшма корхона давлат рўйхатидан ўтказилади.

“WG Techno” компанияси Грузия бозорида 2010 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда. Компания мижозларга қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган суғориш тизимларининг тўлиқ линиясини, шунингдек полиэтилен қувурларни, инфратузилма ва йўл қурилиши учун барча зарур технологияларни етказиб беради.

“Mza Chitili” эса юқори сифатли сабзавот ва гул уруғлари, кўчатлари ҳамда савбавотлар етиштириш, шунингдек Грузия фермерларига итальян технологиялари ва робототехника асосида пайвандланган сабзавот ва гул кўчатлари ҳам етказиб бериш билан шуғулланади.
8.0K views11:39
Ochish/sharhlash
2021-12-25 14:39:43
7.6K views11:39
Ochish/sharhlash