Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги Ф
Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги
Kanal manzili: @fvhokimligi
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.25K
Kanalning ta’rifi

Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

Веб-сайт: fergana.uz
Facebook: facebook.com/fvhokimligi
Youtube: youtube.com/Fargonaviloyatihokimligi
Инстаграм: www.instagram.com/fviloyatihokimligi
Фуқаролар мурожаати учун: t.me/fvhmurojaat_bot

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 95

2022-01-06 14:45:24
7.0K views11:45
Ochish/sharhlash
2022-01-06 08:15:09 Бугун ҳокимларга мурожаат қилиш ёки бирор муаммо ҳақида хабар бериш учун уларнинг қабулга ёзилиш шарт эмас! Бунинг учун ҳокимликларнинг интернетдаги ресурсларида виртуал қабулхоналар ҳамда қайта алоқа ботлари ташкил қилинган.

Расмий хабарлар канали томонидан обуначиларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, барча вилоят ҳокимликларининг интернетда мурожаат қабул қилувчи ресурслари ҳақидаги маълумотлар тўпланди.

Қуйида рўйхат билан танишиб, мурожаатингизни йўллашингиз мумкин!
7.4K views05:15
Ochish/sharhlash
2022-01-05 18:50:51 Маҳаллаларда янги ташкил этилган ёшлар етакчилари учун семинарлар ўтказилмоқда

Бугун Фарғона шаҳридаги Шодиёна МФЙ ҳамда Қўштепа туманидаги Нурафшон МФЙ мисолида маҳаллаларда янги ташкил этилган ёшлар етакчилари учун намунавий семинар ташкил этилди.

Семинарларга ёшлар ишлари агентлигининг маҳаллалардаги вакиллари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар ва туман кенгаши етакчилари жалб қилинди.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов иштирок этди ва ёшлар етакчиларининг асосий вазифалари ҳақида иштирокчиларга батафсил тушунча берди.

Тадбирлар давомида 14-30 ёш тоифасидаги ёшлар ўртасида спортнинг футбол, воллейбол, баскетбол, шашка, стол тенниси каби турлари бўйича мусобақалар шунингдек, китобхонлик йўналиши, маданият ва санъатнинг икки йўналиши, компьютер саводхонлиги бўйича тренинглар ташкил этилди.

Ҳар бир етакчи ёшларга ўзларининг маҳалласидаги ёшлар ўртасида шу каби беллашув ва мусобақаларни мунтазам ташкил этишлари бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Бундай семинарлар вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида ўтказилиши режалаштирилган.

Вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида иш бошлаган 1055 нафар ёшлар етакчиларининг асосий вазифалари “ёшлар дафтари” ва ёшлар дастурларини шакллантириш ва уларнинг ижросини таъминлаш, маҳалладаги ҳар бир ёшлар билан манзилли ишлаб, уларни муаммоларини ҳал этиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, айниқса “Бешта муҳим ташаббус” ижросини ташкил этиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда ёшларнинг касбий кўникмаларини шакллантириш ва бандлигини таъминлашдан иборат.
6.0K views15:50
Ochish/sharhlash
2022-01-05 18:50:51
5.1K views15:50
Ochish/sharhlash
2022-01-05 18:36:55 Қозоғистондаги воқеалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг баёноти

Қардош Қозоғистонда кечаётган сўнгги воқеалар Ўзбекистонда хавотир билан қабул қилиниб, ушбу мамлакатдаги вазият ривожи диққат билан кузатиб борилмоқда. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати маълум қилди.

Ишончимиз комил, донишманд Қозоғистон халқи мамлакатда беқарорлик авж олишининг олдини олишга, зўравонлик ва инсонлар орасида қурбонлар юзага келишига йўл қўймасликнинг уддасидан чиқади.

Қозоғистон халқи ўзаро ҳамжиҳатликни сақлаш, мамлакатда тинчлик ва осойишталикни тиклаш ҳамда юзага келган муаммоларни ўзи мустақил ҳал қилиш учун етарли қатъият ва иродага эгалигига ишонамиз.

Ўзбекистон Қозоғистон халқи ва раҳбариятининг мамлакат барқарорлиги ҳамда равнақи, миллат фаровонлигини таъминлаш йўлида олиб бораётган саъй-ҳаракатларини чексиз қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлайди.
6.3K views15:36
Ochish/sharhlash
2022-01-05 07:54:56 “Нефтчи”нинг шонли даври қайтмоқда!

Уч йиллик танаффусдан сўнг Суперлигага қайтган "Нефтчи" жамоаси тажрибали ва маҳоратли футболчиларни таркибга қўшиш борасида катта ҳаракатларни давом эттирмоқда.

Бугунги қадар Қаршининг "Насаф" жамоасидан ярим ҳимоячи Дониёр Назруллаев, Термизнинг "Сурхон" жамоаси сардори Ҳусниддин Ғофуров, Қозоғистоннинг "Атырау" жамоасидан сербиялик тажрибали ҳимоячи Даниэль Стойкович, "Қизилқум"дан ҳимоячи Муҳсинжон Убайдуллаев, сўнгги беш йил мобайнида Наманганннинг "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилиб келган маҳоратли ярим ҳимоячи Мирзоҳид Ғофуров, ярим ҳимоячи Суннатулла Абдуллажанов, “Бунёдкор” шарафини ҳимоя қилган тажрибали футболчи Лутфулла Тўраев "Нефтчи" билан шартномаларга имзо чекишди.

"Нефтчи" жамоаси янги мавсумга тайёргарликни 3 босқичда амалга оширади.

6 январдан бошланадиган 1-босқичда Илҳом Мўминжонов шогирдлари Тошкентда йиғилиб, машғулотларга киришадилар. Бу жараён 17 январгача давом этиб, орада битта ўртоқлик учрашувини ўтказиш кўзда тутилган.

20 январдан 10 февралгача давом этадиган 2-босқични жамоамиз Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказишади. Бу босқичда тайёргарликнинг муҳим қисми сифатида 4 та назорат учрашувларини ўтказиш режалаштирилган.

Тошкент ва Туркияда машғулот ҳамда назорат ўйинларини ўтказадиган "Нефтчи" мавсумга тайёргарликнинг 3-босқичини Фарғонада давом эттиради.
12.1K views04:54
Ochish/sharhlash
2022-01-05 07:54:53
10.8K views04:54
Ochish/sharhlash
2022-01-04 15:02:22 2021 йилда Фарғона вилояти экспорти ҳажми 756,3 миллион долларга тенг бўлди. 2020 йилга нисбатан 200 миллион доллардан ортиқ ўсиш қайд этилди

Фарғона вилоятида 2021 йил январ-декабрь ойларида амалга оширилган экспорт ҳажми 756,3 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан ўсиш 202,1 миллион долларга ёки 36,4 фоизга тенг бўлди.

Жумладан, саноат маҳсулотлари экспорти ҳажми 541,8 млн. долларни (2020 йилга нисбатан 194 миллион доллар ёки 55,7 фоизга кўп) ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажми 214,5 млн. долларни (2020 йилга нисбатан 8,1 миллион доллар ёки 4,0 фоизга кўп) ташкил этди.

Вилоятимизнинг саноат маҳсулотлари экспортида асосий улушларни калава ип (389,6 млн. доллар), мато (43,1 млн. доллар), тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари, (35,3 млн. доллар), ун (29,8 млн. доллар), қурилиш материаллари (17,8 млн. доллар), минерал ўғитлар (14,0 млн. доллар), пойабзал (7,2 млн.доллар), супурги (5,0 млн. доллар) эгаллайди.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортида асосий улушларни гилос (50,3 млн. доллар), узум (45,8 млн. доллар), шафтоли (28,1 млн. доллар), помидор (12,4 млн. доллар), қуритилган мева-сабзавотлар (15,0 млн. доллар), ўрик (4,8 млн. доллар), олхўри (5,6 млн. доллар), анор (6,0 млн. доллар), хурмо (9,2 млн. доллар), дуккакли маҳсулотлар (7,2 млн. доллар), полиз маҳсулотлари (4,6 млн. доллар), қалампир (1,2 млн. доллар), ва бошқа маҳсулотлар ташкил этади.

Фарғона вилояти тадбиркорлари томонидан етиштирилган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлари 2020 йилда дунёнинг 62 та давлатига экспорт қилинган бўлса, 2021 йилда 70 та давлатга экспорт амалга оширилган. Экспорт географияси Австрия, Гватемала, Доминикан Республикаси, Канада, Шимолий Македония ва Чили давлатлари ҳисобига кенгайди.
12.2K views12:02
Ochish/sharhlash
2022-01-04 15:02:20
10.8K viewsedited  12:02
Ochish/sharhlash
2022-01-04 07:54:43
Фарғона вилояти мактабгача таълим қамрови кўрсаткичлари бўйича Республикада биринчи ўринга кўтарилди

2021 йил якунлари бўйича Фарғона вилоятида мактабгача таълим қамрови 83,6 фоизга етиб, бу борада Республика вилоятлари орасида биринчи ўринга кўтарилди. 2021 йил бошида бу рақам 65,3 фоизга тенг эди.

2021 йил давомида Фарғона вилоятида 31 та давлат, 12 та давлат-хусусий шериклик шаклидаги ҳамда 973 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилди, соҳада 2100 тадан зиёд янги иш ўринлари яратилди. Умумий ҳисобда вилоятда мактабгача таълим ташкилотлари сони 3 мингдан ортди.
15.3K views04:54
Ochish/sharhlash