Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги Ф
Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги
Kanal manzili: @fvhokimligi
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.25K
Kanalning ta’rifi

Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

Веб-сайт: fergana.uz
Facebook: facebook.com/fvhokimligi
Youtube: youtube.com/Fargonaviloyatihokimligi
Инстаграм: www.instagram.com/fviloyatihokimligi
Фуқаролар мурожаати учун: t.me/fvhmurojaat_bot

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 96

2022-01-01 11:55:02
“Фарғона ҳақиқати” газетасининг 2022 йил 1 январь сони

https://online.anyflip.com/eovem/ffuh/mobile/index.html?1641014593261
8.1K views08:55
Ochish/sharhlash
2022-01-01 10:34:59
2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинди

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Янги йил муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригида маълум қилди.

Давлат раҳбари янги йилга ном беришда кенг жамоатчиликнинг фикрлари ўрганилганини таъкидлади.
9.5K views07:34
Ochish/sharhlash
2021-12-31 07:47:53
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Янги йил табриги

Sayt | Facebook | Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
11.9K viewsedited  04:47
Ochish/sharhlash
2021-12-30 16:22:07 Фарғона вилоятининг 2022 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тасдиқланди

Бугун вилоят ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг навбатдаги ўттиз тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда сенаторлар, депутатлар, молия, солиқ идоралари раҳбарлари ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Кун тартибига кўра, 3 та масала кўриб чиқилди. Дастлаб 2021 йил якуни билан Фарғона вилояти маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 2022 йилга мўлжалланган лойиҳалар тўғрисида вилоят молия бошқармаси бошлиғи Зафаржон Рўзалиевнинг ахбороти тингланди.

Таъкидландики, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2021 йил якунида маҳаллий бюджет даромадлари прогноз қилинган 2 594,7 млрд.сўмдан ҳам оширилиб, 3 380,1 млрд.сўмга бажарилиши кутилмоқда. Натижада маҳаллий бюджет даромадларини прогноздан ошириб бажарилиши 785,4 млрд.сўмни ташкил этиши прогноз қилинмоқда.

2022 йилги маҳаллий бюджет даромадлари прогнози эса 4 242,5 млрд.сўм, бюджет харажатлари 5 619,9 млрд. сўм бўлиши прогноз қилинмоқда.

Сессияда вилоят молия бошқармаси бошлиғи томонидан назарда тутилган харажатлар ҳақида йўналишлар ва соҳалар кесимида маълумот берилди.

Шундан сўнг депутатлар ва иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар ва таклифларни ўртага ташладилар. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг “Фарғона вилоятининг 2022 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги тегишли қарори қабул қилинди.

Шунингдек, сессияда вилоятда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний ва юридик шахслар бўйича мутлақ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар ҳам кўриб чиқилди. Вилоятда маъмурий судлар томонидан 2021 йил 11 ойи мобайнида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусида кўриладиган чора-тадбирлар юзасидан вилоят Маъмурий судининг раиси Дониёрхўжа Махаматовнинг маърузаси эшитилди.

Кўрилган масалалар юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарорлари қабул қилинди.
7.3K views13:22
Ochish/sharhlash
2021-12-30 16:22:07
6.2K views13:22
Ochish/sharhlash
2021-12-30 15:00:38 Янги йил байрами олдидан Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга Президент табриги ва совғалари топширилди

Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Лутфулла Бузруков, вилоят Мудофаа ва Хавфсизлик тизимлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари биргаликда вилоятимизнинг қатор шаҳар ва туманларида бўлиб, Иккинчи Жаҳон уруши фахрийларини йўқлаб бордилар.

Дастлаб Фарғона тумани Водил қишлоғида яшовчи Орифжон ота Мўминов хонадонига борилди. Ҳарбий оркестр ижросидаги тантанали куйлар, меҳмонларнинг очиқ чеҳра билан кириб келишлари отахон ва унинг оила аъзоларини беҳад севинтирди. Ориф ота урушдан сўнг колхозда тракторчилик қилди. Турмуш ўртоғи Махфиратхон ая билан 13 нафар фарзандни тарбиялаб, уйли-жойли қилди. Бугун эса невара-ю эваралар бағрида умргузаронлик қилмоқда.

Вилоят ҳокими отахонни янги йил байрами билан табриклаб, Президент табригини ўқиб эшиттирди. Эсдалик совғаларини олган отахоннинг бир қувончи ўн ҳиссага ортди.

Отахон урушнинг дахшати ҳақида гапирар экан, бугунги кунга шукроналик, мустақил диёрда яшашнинг қадрига етиш муқаддас бурчимиз эканлигини айтиб ўтди.

Байрам тантаналари Фарғона шаҳри Лолазор маҳалласида яшовчи, 98 ёшни қаршилаган Қурбон ота Сатторов хонадонида давом этди. Вилоят ҳокими, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, вилоят Мудофаа ва Хавфсизлик тизимлари раҳбарларининг совға-саломлар билан хонадонга кириб келишлари отахонни қувонтирди.

Хайрулло Бозоров Давлат раҳбарининг янги йил байрами арафасида уруш фахрийларининг холидан хабар олиш бўйича берган топшириқларига асосан Президент табриги ва совғалари билан келганини айтди.

Қурбон ота табрик ва совғаларни қабул қилиб олар экан, “Биз доимо эътибор ва эъзоздамиз. Бундан жуда хурсандмиз. Давлатимизга, Президентимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз”, - деди.

Учрашувлар чоғида ҳар бир уруш қатнашчисига “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони, дори-дармон учун 1 миллион сўмлик сертификат ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

Давлатимиз раҳбарининг Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиларига йўллаган табриги, совға-саломлари ва “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида истиқомат қилаётган 37 нафар уруш фахрийларига Янги йил байрами арафасида етказилмоқда.
7.2K views12:00
Ochish/sharhlash
2021-12-30 15:00:27
6.7K views12:00
Ochish/sharhlash
2021-12-30 09:13:52 Бугун ҳокимларга мурожаат қилиш ёки бирор муаммо ҳақида хабар бериш учун уларнинг қабулга ёзилиш шарт эмас! Бунинг учун ҳокимликларнинг интернетдаги ресурсларида виртуал қабулхоналар ҳамда қайта алоқа ботлари ташкил қилинган.

Расмий хабарлар канали томонидан обуначиларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, барча вилоят ҳокимликларининг интернетда мурожаат қабул қилувчи ресрслари ҳақидаги маълумотлар тўпланди.

Қуйида рўйхат билан танишиб, мурожаатингизни йўллашингиз мумкин!
7.5K views06:13
Ochish/sharhlash
2021-12-30 09:08:06 Сўхда янги кўприк фойдаланишга топширилди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари билан Сўх туманида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш жараёнида, туманнинг Шарқобод маҳалласида қуриб битказилган янги кўприкнинг фойдаланишга топшириш тадбирида иштирок этди.

Туман марказини Шарқобод билан боғланадиган бу замонавий иншоотнинг реконструкция қилиш ишлари учун 5 миллиард 170 миллион сўм маблағ сарфланди.

Қурилган янги замонавий куприк тумани аҳлига арзирли янги йил туҳфаси бўлди. Бугунга қадар аҳоли метал конструкциядан барпо этилган хавфсизлик даражаси етарли бўлмаган кўприкдан фойдаланиб келарди.

Сўхликлар, вилоят ҳокими билан мулоқот чоғида Президентимизнинг туманнинг ривожи учун алоҳида эътиборларини ҳар кун, ҳар жабҳада ҳис этиб туришганини таъкидлаб, давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчиликларини изҳор қилишди.
7.3K views06:08
Ochish/sharhlash
2021-12-30 09:07:58
6.5K views06:07
Ochish/sharhlash