Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги Ф
Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги
Kanal manzili: @fvhokimligi
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.25K
Kanalning ta’rifi

Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

Веб-сайт: fergana.uz
Facebook: facebook.com/fvhokimligi
Youtube: youtube.com/Fargonaviloyatihokimligi
Инстаграм: www.instagram.com/fviloyatihokimligi
Фуқаролар мурожаати учун: t.me/fvhmurojaat_bot

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 100

2021-12-23 14:26:15
Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи тайинланди

Халқ таълими вазирининг буйруғига асосан, Долимов Шерзод Абдумуталович Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ушбу тайинлов вилоят халқ таълими бошқармасида вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, шаҳар ва туман халқ таълими бўлимлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирокидаги йиғилишда эълон қилинди.

Шерзод Долимов 1978 йил Қува туманида туғилган. 2005 йил Фарғона давлат университетини, 2009 йил Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. Халқ таълими тизимида турли масъул лавозимларда меҳнат фаолиятини олиб борган.

Жорий йилнинг август ойидан вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.
20.0K views11:26
Ochish/sharhlash
2021-12-22 20:46:37 Япониянинг “Yamanashi Gakuin” таълим корпорацияси Фарғона шаҳрида боғча-мактаб-олийгоҳдан иборат замонавий япон таълим мажмуаси барпо этади

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Япониянинг “Yamanashi Gakuin” таълим корпорацияси бошқаруви вакиллари Даижи Ямада ва Самуель Танни қабул қилди.

Учрашувда вилоятимизда таълим сифатини ошириш, Япония тажрибасини тадбиқ қилиш масалалари, ҳамкорликда таълим лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўтган куни бўлиб ўтган халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида тақдим этган мурожаатномасида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров таълим соҳасидаги илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш борасида алоҳида тўхталиб, болаларни кичиклигидан меҳнатга, ўзаро ҳурматга, интизомга, одоб-ахлоққа ўргатишга асосланган япон таълим тизими бунда устувор йўналиш эканини қайд этганди.

Япониянинг Яманаси шаҳрида жойлашган “Yamanashi Gakuin” таълим мажмуаси анъанавий япон маданияти ва қадриятларига асосланган, замонавий мактабгача таълим муассасаси, ўрта мактаб, коллеж ва университетдан иборат бўлиб, эътиборли жиҳати ушбу таълим муассасалари битта яхлит кичик шаҳарчадан иборат. Болалар боғча ёшиданоқ мактаб ва университет муҳитини ҳис этиб боришади, катта ёшдагилар билан мулоқот қилиш ҳамда фикр алмашиниш имкониятига эга бўлишади. Каттага ҳурмат, кичикка иззат каби қадриятлар сингиб боради, болаларнинг ижтимоийлашуви осон кечади.

Ушбу компания муассислигидаги Сингапурнинг Alpha DX компанияси томонидан реал ва виртуал таълим комбинациясидан иборат инновацион ўқув методикаси ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу рақамли ўқув платформаси Тошкент ва Андижон шаҳарларидаги олий таълим муассасаларига тадбиқ этиш ҳамда Ўзбекистонда Asnaro университетини ташкил этиш бўйича яқинда Олий ва ўрта таълим вазирлиги ҳамда Alpha DX ўртасида бу борада англашув меморандуми имзоланганди.

Бугунги учрашувда Фарғона шаҳрида Япон таълим тизимига асосланган мактабгача таълим муассасаси ва умумтаълим мактаби ташкил этиш, мамлакатимизда режалаштираётган Asnaro университетини ҳам ушбу таълим мажмуасига жойлаштириш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Японияликлар мактабгача таълим муассасаси ва умумтаълим мактаби лойиҳаси учун 10 миллион долларгача инвестиция киритишга тайёр эканликларини билдириб, бу лойиҳани маҳаллий ҳокимият билан давлат-хусусий шериклик тамойили асосида ёки вилоят тадбиркорлари билан ҳамкорликда амалга ошириш таклифини илгари сурдилар.

Вилоят ҳокими, ушбу лойиҳа ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини таъкидлаб, японияликлар таклифини вилоят тадбиркорлари билан ҳар томонлама муҳокама қилиш ҳамда хусусий бизнеснинг иштироки имкониятлари ўрганиш, натижадан келиб чиққан ҳолда давлат-хусусий шериклик тамойилида лойиҳани амалга ошириш масаласини кўриб чиқилишини маълум қилди.

Томонлар янги таълим мажмуасини Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳар ҳудудида жойлаштириш борасида ўзаро ҳамфикр қолдилар.

Яқин кунларда ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича келишув шартномасини имзолаш бўйича келишиб олинди.
3.3K views17:46
Ochish/sharhlash
2021-12-22 20:46:34
2.8K views17:46
Ochish/sharhlash
2021-12-22 19:47:30
Фарғона вилояти 11 ойда энг кўп хурмо экспорт қилган ҳудуд бўлди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ҳолатига хорижга энг кўп хурмо экспорт қилган ҳудудлар:

Фарғона вилояти – 20,2 минг тонна

Сурхондарё вилояти – 15,6 минг тонна

Тошкент вилояти – 6,3 минг тонна

Наманган вилояти – 3,8 минг тонна

Самарқанд вилояти – 3,7 минг тонна

Қашқадарё вилояти – 3 минг тонна

Навоий вилояти – 2,6 минг тонна

Хоразм вилояти – 2,5 минг тонна

Тошкент шаҳри – 1,6 минг тонна

Андижон вилояти – 1,1 минг тонна

Бухоро вилояти – 460 тонна

Сирдарё вилояти – 324 тонна

Қорақалпоғистон Р. – 313 тонна

Жиззах вилояти – 182 тонна
4.8K views16:47
Ochish/sharhlash
2021-12-22 19:28:18 Фарғоналик ихтирочи яна бир бор космосни забт этди: вилоятимизда “Ўзбекистон ёшлар форуми - 2021” доирасида “ICT Fergana 2021” ҳафталиги давом этмоқда

Марғилон шаҳридаги рақамли технологиялар марказида 20 декабрдан 25 декабргача хакатон, идеатон, робототехника ва киберспорт йўналишларида “ICT Fergana 2021” ҳафталиги танловлари ўтказилмоқда. Ўзбекистон ёшлар форуми - 2021” доирасида ташкил этилаётган ушбу танловларда бугун робототехника йўналишида қатнашаётган ёшлар иштирокида тадбир ташкил этилди. Унинг очилиш маросимида сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов ўғил-қизларга яратилаётган имкониятлар, соҳага қаратилаётган эътибор ҳақида тўхталди.

Ахборот технологияларига қизиқувчи 500 нафардан ортиқ ёшларни бир ерга жамлаган ҳафталик доирасида бугунга қадар турли йўналишларда 120 та лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Рақамли технологияларни яратиш ва амалиётга тадбиқ этишда ўзига ҳос тажриба тўплаган Фарғона политехника институти талабалари ҳам танловда фаол қатнашиб, автомашиналарга ўрнатиладиган ҳавфни олдиндан сезиш имконига эга қурилма лойиҳасини намойиш этишди.

Ўзбекистон тарихида илк марта космосга мини спутник учирган ва 42 минг метр баландликдан Ерни тасвирга олган фарғоналик ёш ихтирочи Зиёдулло Бутахонов эса бу сафар 50 км узоқликка кўтарила оладиган стратостат қурилмасини космосга учирди.

Тадбир давомида иштирокчилар Фарғонада IT соҳасида илк натижаларга эришилаётганлигини эътироф этишди. Хусусан, Марғилон рақамли технологиялар марказида ҳозирда 400 нафардан ортиқ ёшларга билим бериб келинмоқда ва марказ резидентлари томонидан яратилган 10 га яқин лойиҳалар амалиётда ўзини оқлаб улгурди.

Вилоят хокимлиги, ҳудудий бошқарма ва ташкилотлар, ўқув марказлари ҳамкорлигида “ICT Fergana 2021” ҳафталигида ташкил этилаётган танловлар якунида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, ташкилотчиларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилади.
5.2K views16:28
Ochish/sharhlash
2021-12-22 19:28:18
4.7K views16:28
Ochish/sharhlash
2021-12-22 19:06:14 Фарғонада бўлиб ўтган “Ўзбекистон ёшлар форуми - 2021” ҳафталиги халқ сайлига айланди

Бугун Фарғона туманидаги Отчопар ўйингоҳида “Ўзбекистон ёшлар форуми-2021” тадбирлари ташкил этилди. Унда айниқса, “Жамоавий улоқ” кўпкари мусобақасининг Республика босқичи кўпчилик диққат-эътиборида бўлди.

Тадбирнинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулла Қосимов, Улоқ-кўпкари республика федерацияси раиси Набижон Жўраев, Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқарма бошлиғи Шавкат Акбаровлар иштирок этдилар.

Сўз олганлар ёшлар билан ишлашда “Фарғона тажрибаси” муваффақиятли амалга оширилаётганлигини қайд этиб, давлатимиз раҳбари томонидан ушбу йўналишда қўйилган вазифалар ижроси юзасидан олиб борилаётган амалий ишлар ҳақида тўхталиб ўтдилар.

От спорти турларини янада ривожлантириш, янги авлод чавандозларини тайёрлаш ва тарбиялаш, ёшлар ўртасида от спортини фаол тарғиб қилиш ва оммалаштириш мақсадида Президентимизнинг тегишли қарори асосида 2022 йил март ойидан Фарғонада ҳам Чавандозлар мактаби ўз фаолиятини бошлаши маълум қилинди.

Шундан сўнг вилоятимиздаги таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури, Мамасиддиқ Шираев бошчилигидаги сўз усталарининг аскиялари, ҳарбийлар ва ёшлар томонидан тайёрланган кўргазмали чиқишлар барчага кўтаринкилик улашди.

Жамоавий улоқ-кўпкари мусобақасининг Республика босқичи минтақавий босқичларда ғолиб бўлган Самарқанд, Навоий, Тошкент ҳамда Андижон жамоалари беллашувида андижонликлар ғолиб бўлдилар.

Форум доирасида белбоғли кураш бўйича 2003-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида вилоят очиқ биринчилиги бахслари ҳам ўтказилди. Унда 80 нафардан зиёд фарғоналик спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Камондан ўқ узиш мусобақасида эса ёшлар мерганлик маҳоратларини намойиш этишди. Арқон тортиш ўйинлари, дор ўйинлари ҳам қизиқарли таассуротларга бой бўлди. Шунингдек, 19 та шаҳар-туманлардан келган ёш ошпазлар танлови ташкил этилди.

Якунда ҳар бир йўналишда ғолиб ва совриндорлар вилоят ҳокимлиги, мутасадди идоралар ва ҳомийлар томонидан кубоклар, медаллар, қимматбаҳо эсдалик совғалари ҳамда дипломлар билан тақдирландилар.
5.7K views16:06
Ochish/sharhlash
2021-12-22 19:06:14
5.2K views16:06
Ochish/sharhlash
2021-12-20 22:28:41
Фарғона вилоятида ўқитувчилар учун мавжуд устамаларга қўшимча равишда вилоят ҳокимлигининг махсус устамаси жорий этилади.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар ва 2022 йил учун белгиланган энг устувор йўналишларга бағишланган Мурожаатномасида ўқитувчилар учун вилоят ҳокимлигининг махсус устамаси жорий этилишини маълум қилди:

“Мактаб дастурига киритилган ҳар бир фан бўйича энг яхши кўрсаткичларга эришган ўқитувчилар учун мавжуд устамаларга қўшимча равишда вилоят ҳокимлигининг махсус устамаси жорий этилади. Бу устама бир ўқув йили давомида тўлаб борилади, унинг талаблари ҳамда низоми ишлаб чиқилиб, барча педагогларга етказилади”.
3.1K views19:28
Ochish/sharhlash
2021-12-20 19:52:57 Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар ва 2022 йил учун белгиланган энг устувор йўналишларга бағишланган Мурожаатномани тақдим этди

Вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги ўттиз саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгаши депутатлари, вилоятдан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари, 50 дан зиёд оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этдилар.

Сессияда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар ва 2022 йил учун белгиланган энг устувор йўналишларга бағишланган Мурожаатномани тақдим этди.

Мурожаатнома тақдим этилгандан сўнг депутатларнинг саволлари, фикр-мулоҳазалари, таклифларига ўрин берилди. Сессия якунида вилоят ҳокими бир соатдан зиёд оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ҳамда блогерларнинг саволларига жавоб берди.

Сессияда кўриб чиқилган масала юзасидан Халқ депутатлари вилоят кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.
6.2K views16:52
Ochish/sharhlash