Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги Ф
Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги
Kanal manzili: @fvhokimligi
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.25K
Kanalning ta’rifi

Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

Веб-сайт: fergana.uz
Facebook: facebook.com/fvhokimligi
Youtube: youtube.com/Fargonaviloyatihokimligi
Инстаграм: www.instagram.com/fviloyatihokimligi
Фуқаролар мурожаати учун: t.me/fvhmurojaat_bot

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 97

2021-12-29 21:07:39
Вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси оммавий спортни ривожлантиришдаги фаоллиги учун «Uzbekistan Sport Awards-2021» миллий мукофоти лауреати бўлди

Бугун, 29 декабрь куни Тошкентдаги «Hilton» меҳмонхонасида «Uzbekistan Sport Awards-2021» миллий мукофоти ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.

Ўзбек спортининг йил якунларига бағишланган тақдирлаш маросимида турли номинацияларда йилнинг энг яхшилари тақдирланди. Жумладан, оммавий спортни ривожлантиришдаги фаоллиги учун Фарғона вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси “Йилнинг энг яхши ҳудудий туризм ва спорт бош бошқармаси” сифатида эътироф этилди.
3.5K views18:07
Ochish/sharhlash
2021-12-29 19:33:42 Фарғонада уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож 184 нафар хотин-қизларга имтиёзли уй-жойлар олиш учун сертификатлар топширилди

Бугун Фарғона шаҳридаги “Файз” тантаналар мажмуасида уй-жойга муҳтож хотин-қизларга ипотека кредити бўйича уй-жойларнинг ҳисобланган қийматининг 15 фоизи миқдорида бошланғич бадал тўлаб бериш учун сертификатларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Янги йил байрами олдидан ташкил этилган тантанали тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Холиқов, шаҳар-туманлар ҳокимликлари масъул ходимлари, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Баҳодир Холиқов йиғилганларни вилоят ҳокимлиги номидан янги йил байрами билан табриклаб, Президентимиз ташаббуси билан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига олиб чиқилганлигини айтиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаётган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қарорлари доирасида уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти маҳаллий бюджетига 15 миллиард сўм маблағ ажратилганлиги ҳақида маълумот берилди.

Ҳозирда сертификатлар топширилган 2-3 хонали хонадон эгалари уй-жойларининг бошланғич тўловлари тўлаб берилгани маълум қилинди.

Шундан сўнг вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидаги “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган 184 нафар хотин-қизларга “Янги йилда янги уйлар билан” шиори остида субсидия асосида имтиёзли уй-жойлар олиш учун сертификатлари тантанали тарзда топширилди.

Тадбирда иштирок этган кўплаб хотин-қизларнинг севинчдан кўзлари ёшланди. Кимлардир ўзи ва фарзандлари билан бир ҳовлида бир нечта оила билан йиллар давомида қийналиб яшаб келганлигини айтса, яна бир гуруҳ аёллар ижара уйларда кўп муаммоларга дуч келганликларини сўзлаб бундай эътибор ва ғамхўрлик учун давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Вилоятимизда фаолият олиб бораётган санъаткорлар, рақс жамоалари иштирокидаги концерт дастури эса юқори кайфиятга ҳамоҳанглик касб этиб ўйин-кулгу ва рақсларга уланиб кетди.
5.5K viewsedited  16:33
Ochish/sharhlash
2021-12-29 19:33:42
4.7K views16:33
Ochish/sharhlash
2021-12-29 19:05:58 Президент совғалари фарғоналик болажонларга бир олам қувонч улашди

Бугун Фарғона шаҳридаги вилоят театр-концерт саройида фарғоналик ўғил-қизлар учун “Президент арчаси” байрами ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда вилоят секторлари раҳбарлари қатнашдилар.

Тадбирда вилоят ҳокими болажонларни янги йил байрами билан табриклади. Янги йил байрамида ўғил-қизлар учун "Президент арчаси" байрам тадбирлари ташкил этилиб, Президентимиз совғалари топширилиши ўзига хос анъанага айланганлигини, бу йил ҳам вилоятимиз бўйича 605 нафар болажонларга ана шундай совғалар топширилишини айтиб ўтди. Бунга муносиб равишда келажагимиз эгаларини яхши ўқиб, ҳунар эгаллаб, юрт манфаати, халқ фаровонлиги учун хизмат қиладиган инсонлар бўлиб вояга етишга, мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдевори бўлишга чорлади.

Шундан сўнг таркибида ширинликлар, ўқув қуроллари ва Болалар энциклопедияси бўлган "Президент совғалари" болажонларга тантанали тарзда топширилди. Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган 3–15 ёшдаги ўғил-қизлар бундай ғамхўрликдан севинчга тўлдилар. Эътиборлиси, 73 нафар 12 ёшдан ошган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига махсус планшет солинган совғалар туҳфа этилди.

"Янги салтанатда янги йил байрами" номли театрлашган саҳна чиқишлари эса барчага бир олам қувонч бағишлади.

"Биз Фарғона туманидан келдик. Марғилон шаҳридаги 1-сонли Меҳрибонлик уйидан 5 нафар болаларни асраб олиб, уларга ўз фарзандларимиздек таълим-тарбия бериб келмоқдамиз. Бугунги тадбирлар, Президент совғаси, Қорбобонинг чиқишлари бизни ҳам, ўғил-қизларимизни ҳам жуда ҳурсанд қилди", - дейди Набижон Валиев.
6.6K views16:05
Ochish/sharhlash
2021-12-29 19:05:58
6.5K views16:05
Ochish/sharhlash
2021-12-28 22:22:56 Вилоят ҳокими Қува, Ёзёвон ва Олтиариқ туманларида бўлиб, қишлоқ хўжалиги техникалари созлиги ва ҳолати билан танишди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров вилоятимизнинг барча туманларида бўлиб, келгуси йилда қишлоқ хўжалиги экин-текин мавсумида иштирок этадиган техникалар созлиги ва ҳолати билан танишмоқда.

Бугун ҳам вилоят раҳбари Қува, Ёзёвон ва Олтиариқ туманларидаги марказий машина-трактор паркларида бўлиб, механизатор ва фермер хўжалиги аъзолари билан учрашди.

Учрашувларда мавсум олдида турган долзарб вазифалар ҳақида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Вилоят раҳбари режа бу нисбийлигини, асосийси манфаатдорликка эътибор қаратиш зарурлигига алоҳида урғу берди.

"Маррани катта олиш керак. Келгуси йил 50 центнерни кўзлаган фермер, камида 45 центнер олади. Қўшимча ҳосилдорлик бу – қўшимча даромад дегани. Яхши даромад олган фермерда янги техника сотиб олишга имкон туғилади, ишчиларига алоҳида эътибор билан қарайди, келгуси йилда янада юқори маррани кўзлайди. Шундай экан фермернинг қўли очиқ бўлиши керак, механизатор, сувчи, аъзоларга байрам қилиб, келгуси йилги режаларни маслаҳатлашиб олиши керак. Даромаддан бирини уйини, бирини тўйини қилиб бераман деб уларни қизиқтириш керак", - деди Хайрулло Бозоров.

Учрашувлар якунида туманлардаги илғор механизаторларга 2 миллион сўмдан мукофот пуллари ва эсдалик совғалари топширилди.
1.8K views19:22
Ochish/sharhlash
2021-12-28 22:22:54
1.5K views19:22
Ochish/sharhlash
2021-12-28 22:10:41 Янги йил арафасида Олтиариқда 48 та эҳтиёжманд оила уйли ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 53 нафар йигит-қиз ишли бўлди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Олтиариқ тумани Файзиобод МФЙда кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун қуриб берилган уйларни фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этди.

Бир пайтлар қаровсиз ётган 4 қаватли бинода ҳомийлар кўмаги ҳамда бюджет маблағлари ҳисобидан 48 та хонадонли кўркам уй-жой бунёд этилиб, оилаларга тўловларсиз берилганидан мамнун бўлган вилоят раҳбари барчани янги йил байрами билан табриклади. Айниқса, янги уй-жойларга кўчиб чиқаётганлар учун қўшалоқ байрам бўлганига эътибор қаратди. Бу уй-жойларда халққа хизмат қиладиган, ватанпарвар ўғил-қизлар камол топишига тилак билдирди.

Шундан сўнг тумандаги “Ёшлар” дафтарига киритилган 53 нафар йигит-қизларга ўз-ўзини банд қилиши ва даромад манбаларига эга бўлишлари учун инкубатор аппаратлари, мотокультиватор, пишириқлар учун печлар, тикув машиналари топширилди.

Ёшлар билан мулоқот қилган Хайрулло Бозоров, меҳнат қилган одам кам бўлмаслигини, кичик тадбиркорлик катта бизнес сари йўлнинг дебочаси бўлишини қайд этди.

Янги уй эгалари ва ёшлар давлатимиз раҳбарига эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорчиликларини изҳор қилдилар.
1.7K views19:10
Ochish/sharhlash
2021-12-28 22:10:35
1.5K views19:10
Ochish/sharhlash
2021-12-28 21:56:56 Вилоятимизнинг янги қиёфасини барпо этишга салмоқли ҳисса қўшаётган қурилиш соҳаси вакиллари учун байрам тадбири ташкил этилди

Фарғона шаҳридаги “Файз” тантаналар мажмуасида вилоятимиз қурилиш соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган, моҳир қурувчи ва муҳандислар, уста ва меъморлар, лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлар вакиллари учун тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тантанали маросимда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда вилоят секторлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Хайрулло Бозоров йиғилганларни кириб келаётган Янги йил билан самимий муборакбод этиб, вилоятимиз қурувчилари амалга оширган ишлар ўтаётган йилда республика бўйича намуна бўлганига, келаётган йилда бундан ҳам юқори марраларни кўзлаш кераклигига эътибор қаратди.

Вилоят ҳокими қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти, Давлатимиз раҳбари томонларидан уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш масаласига қаратилаётган катта эътиборнинг аҳамияти борасида ўз фикрларини билдирди.

“Қайси жойда янги қурилишлар бўлса, қайси ерда кўкаламзорлаштириш, ободончилик бўладиган бўлса, ўша ерда яшаётган одамларнинг кайфияти юқори бўлади, руҳияти баланд бўлади. Бундай муҳитда ўсаётган фарзандларимиз ҳам гўзал хулқли, яхши тарбияли бўлиб етишади”, - деди Хайрулло Бозоров.

Даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларга Давлат бюджетидан субсидиялар ҳажми келгуси йилда бу йилгига нисбатан икки баробар кўпайишини айтиб ўтган вилоят ҳокими, 2022 йилда вилоят бўйича 500 та кўп қаватли турар-жой қуриш лозимлигини қайд этди.

Вилоят раҳбари қурилиш соҳасидаги тендерларда инсон омили йўқолаётганини, тизимда адолатни, шаффофликни таъминлаш, коррупцияни йўқотиш асосий мақсадга айланганини айтиб, Фарғона вилояти қурилишлар кўлами ва сифати билан бирга соҳада ҳалол рақобат тадбиқ этилгани билан ҳам намуна бўлиши кераклигини таъкидлади.

Шундан сўнг 2021 йил давомида юқори муваффақиятларга эришган, самарали ва фидокорона меҳнатлари билан вилоятимизнинг янги қиёфасини барпо этишга салмоқли ҳисса қўшаётган бир гуруҳ қурилиш соҳаси фидойилари вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва совғалари билан тақдирландилар.

Вилоятимиздаги таниқли санъаткорлар иштирокида ташкил этилган концерт дастури эса йиғилганларга янада кўтаринки кайфият бағишлади.
1.9K views18:56
Ochish/sharhlash