Get Mystery Box with random crypto!

Мирзоҳид Убайдуллаев Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқ | Фарғона вилояти ҳокимлиги

Мирзоҳид Убайдуллаев Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари – Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди

Фарғона шаҳар ҳокими бўлиб ишлаб келган Мирзоҳид Убайдуллаев Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари – Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Мирзоҳид Убайдуллаев 2014-2015 йилларда вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи, 2015-2016 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раисининг ўринбосари, 2016-2020 йилларда Марғилон шаҳар ҳокими каби лавозимларда ишлаган.

У 2020 йил апрелидан 2021 йил февралига қадар вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи бўлган. Жорий йил 9 февралдан тайинловга қадар шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.