Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги Ф
Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги
Kanal manzili: @fvhokimligi
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.25K
Kanalning ta’rifi

Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

Веб-сайт: fergana.uz
Facebook: facebook.com/fvhokimligi
Youtube: youtube.com/Fargonaviloyatihokimligi
Инстаграм: www.instagram.com/fviloyatihokimligi
Фуқаролар мурожаати учун: t.me/fvhmurojaat_bot

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 94

2022-01-09 16:43:53
8.8K views13:43
Ochish/sharhlash
2022-01-08 10:25:28
Фарғона вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқарманинг шаҳар ва туман бўлимлари томонидан вилоят бўйлаб ис газидан заҳарланиш, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши, ёнғинлар ва бошқа юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсиз вазиятларни олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Sayt | Facebook | Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
7.7K views07:25
Ochish/sharhlash
2022-01-08 09:51:16
Бағдод туманида ёшлар учун оммавий байрам тадбири бўлиб ўтди

Sayt | Facebook | Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
8.1K views06:51
Ochish/sharhlash
2022-01-08 07:50:12 Бугун ҳокимларга мурожаат қилиш ёки бирор муаммо ҳақида хабар бериш учун уларнинг қабулга ёзилиш шарт эмас! Бунинг учун ҳокимликларнинг интернетдаги ресурсларида виртуал қабулхоналар ҳамда қайта алоқа ботлари ташкил қилинган.

Расмий хабарлар канали томонидан обуначиларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, барча вилоят ҳокимликларининг интернетда мурожаат қабул қилувчи ресурслари ҳақидаги маълумотлар тўпланди.

Қуйида рўйхат билан танишиб, мурожаатингизни йўллашингиз мумкин!
2.5K views04:50
Ochish/sharhlash
2022-01-07 12:59:11 Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги 6 нафар элчиси Фарғонада: хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва вилоят экспорт ҳажмини ошириш борасида элчихоналар билан ҳамкорлик янада кенгайтирилади

Бугун Фарғона шаҳрида вилоят ҳокимлиги, вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси ҳамда Ўзбекистоннинг хориждаги 6 та элчихонаси ҳамкорлигида вилоятимизга хорижий инвестицияларни жалб қилиш, ҳамкорликни кенгайтириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, экспорт ҳажмини кўпайтириш масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев, Ўзбекистоннинг Япониядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Мухсинхўжа Абдураҳмонов, Ўзбекистоннинг Мисрдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Мансурбек Қиличев, Ўзбекистоннинг Эрон Ислом Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳодир Абдуллаев, Ўзбекистоннинг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Улуғбек Мақсудов, Ўзбекистоннинг Покистон Ислом Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ойбек Усманов, Ўзбекистоннинг Латвиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Қадамбой Султонов ҳамда шаҳар-туманлар ҳокимлари ўринбосарлари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлимлари бошлиқлари қатнашдилар.

Дастлаб вилоятнинг инвестицион салоҳияти, 2021 йилда инвестиция дастурларининг бажарилиши, эришилган натижалар, қарийб 500 миллион доллардан зиёд тўғридан тўғри хорижий инвестиция маблағларининг ўзлаштирилганлиги, бу йўналишда республикада Фарғона иккинчи ўринни эгаллаганлиги, вилоятнинг экспорт ҳажми ҳам юқори бўлганлиги ҳақида маълумот берилди. Жорий 2022 йилда Фарғона вилоятига 1 миллиард доллар тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва экспорт ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш режалаштирилаётгани ҳам маълум қилинди.

Шундан сўнг Ўзбекистоннинг хориждаги элчилари давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан халқаро иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари янги босқичга олиб чиқилаётганлиги, инвесторлар ва ишбилармонлар учун яратилаётган имкониятлар, дунё бозорларига кириб бориш, хорижий давлатлар билан муносабатларни ривожлантиришда асосий йўналишлар ва омиллар бўйича атрофлича маълумот бердилар. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Якунда Фарғона вилояти иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва вилоят экспорт ҳажмини ошириш бўйича элчихоналар билан мунтазам ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга келишиб олинди.
8.0K views09:59
Ochish/sharhlash
2022-01-07 12:59:11
7.3K views09:59
Ochish/sharhlash
2022-01-07 07:23:36 “Фарғона ҳақиқати” газетасининг 2022 йил 7 январь сони

https://online.anyflip.com/eovem/ylzi/mobile/index.html?1641384283316
8.9K views04:23
Ochish/sharhlash
2022-01-06 15:49:40 Фарғона вилоятининг экспорт салоҳиятини Латвияда тарғиб қилиш бўйича ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

Бугун вилоят “Тадбиркорлар уйи”да вилоят ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев ва Латвия пойтахти Ригадаги “Ўзбекистон савдо уйи” асосчиси Владимир Гальперин ўртасида видеоконференцалоқа тарзида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Латвиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Қадамбой Султонов, вилоятимиздаги “Global textile”, “Ekokerama” ва “Ferghana France” корхоналари раҳбарлари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Алишер Салиевлар иштирок этишди.

Онлайн музокараларда икки томонлама савдо ҳажмини ошириш, Фарғона вилояти ва Латвия ишбилармонлар доиралари ўртасида вилоятимизда ишлаб чиқарилаётган текстиль, ҳунармандчилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳамкорликда Латвия ва шу орқали Европа бозорларига олиб чиқиш масалалари муҳокама этилди.

Учрашув давомида “Global textile”, “Ekokerama” ва “Ferghana France” корхоналари раҳбарлари ишлаб чиқариш қувватлари, корхоналарнинг экспорт салоҳияти ҳақида батафсил тушунчалар бердилар.

Мулоқот якунида вилоят ҳокимлиги ҳамда Ригадаги “Ўзбекистон савдо уйи” ўртасида Фарғона вилоятининг экспорт салоҳиятини Латвияда тарғиб қилиш бўйича ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
7.3K views12:49
Ochish/sharhlash
2022-01-06 15:49:40
6.3K views12:49
Ochish/sharhlash
2022-01-06 14:45:24 Фарғонада Швейцария Тиббий Ахборот технологиялари университети (Swiss Medical Information Technologies University) ташкил этиш бўйича “Йўл харитаси” имзоланди

Бугун вилоят ҳокимлиги қабуллар уйида вилоят ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев, Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси вилоят бўлими раҳбари Дилафруз Қосимова ҳамда ахборот технологиялари соҳасида дунёнинг таниқли мутахассисларидан бири, туркиялик профессор, International Swiss Science University ректори Тунжай Севиндик иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқотда 2021 йилнинг декабрь ойида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров қабулида бўлган Тунжай Севиндик IT йўналишини ва тиббиёт тизимини компьютер технологиялари билан интеграцияловчи мутахассис кадрлар тайёрлаш, блокчейн муҳандислиги ҳамда компьютер ўйинлари яратиш соҳаларига ихтисослашган халқаро университет ташкил этиш масаласида имзоланган меморандум асосида “Йўл харитаси”ни ҳам имзолашга тайёр эканлигини маълум қилди. Швейцария Тиббий Ахборот технологиялари университети (Swiss Medical Information Technologies University) янги ўқув йилида Швейцария сармояси билан ўз фаолиятини бошлаши режалаштирилаётгани айтиб ўтилди.

“Биз 5 йил давомида “TOP-1000”талик университетлар қаторига қўшилишни мақсад қилганмиз. Замонавий хориж таълим технологиясини ҳамда баҳолаш тизимини олиб келамиз”, - деди Тунжай Севиндик. Шунингдек, меҳмон мамлакатимиз ёшлари эришаётган ютуқларни эътироф этиб, иқтидорли йигит-қизлар таълим олиши учун олийгоҳда қулай шарт-шароитлар яратилишини, ахборот технологиялари соҳасида сифатли кадрлар тайёрланишини қайд этди.

Инновацион ривожланиш ва рақамли иқтисодиёт даврида, айниқса, аҳолининг юқори технологик тиббий хизматлар ва ускуналардан фойдаланиш имкониятларини оширишда, мамлакатимизда “Ақлли тиббиёт” тизимини жорий этишда янги ташкил этиладиган олийгоҳ битирувчиларига талаб доимий ортиши қайд этилди.

Университет фаолиятини йўлга қўйиш, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш, хорижий мутахассисларни жалб қилиш, масофавий таълим жараёнларини ҳам амалга ошириш юзасидан ташкилий масалалар яна бир бор кўриб чиқилди. Шундан сўнг томонлар Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда Швейцария Конфедерацияси “BIZUBA AG” компанияси ўртасида Фарғонада Швейцария Тиббий Ахборот технологиялари университетини ташкил этиш, уни самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва моддий-техник базасини яратиш борасидаги “Йўл харитаси” ни имзоладилар.
7.6K views11:45
Ochish/sharhlash