Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги Ф
Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги
Kanal manzili: @fvhokimligi
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.33K
Kanalning ta’rifi

Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

Веб-сайт: fergana.uz
Facebook: facebook.com/fvhokimligi
Youtube: youtube.com/Fargonaviloyatihokimligi
Инстаграм: www.instagram.com/fviloyatihokimligi
Фуқаролар мурожаати учун: t.me/fvhmurojaat_bot

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2023-04-28 20:22:26
Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур! – Фарғонада ўтказилган 4 босқичли кураш, белбоғли кураш мусобақаларининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди

Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройи очиқ майдонида Бош прокуратура, Республика кураш федерацияси, вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган 4 босқичли “Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур” шиори остида кураш, белбоғли кураш мусобақалари финал босқичининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов иштирок этиб, қарийб икки ҳафта давомида вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида бўлиб ўтган беллашувларда ғолиб бўлган курашчиларга финал босқичида ҳам ғайрат, катта иштиёқ билан ғолиблик учун курашишда куч-қувват ва омад тилади.

“Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур” шиори остида кураш ва белбоғли кураш бўйича вилоятимизнинг барча маҳаллалари ўртасида 4 босқичли спорт мусобақалари юқори савияда ўтказилди. Беллашувларда курашчилар 6 та вазн тоифасида, белбоғли кураш йўналишида қатнашадиган ҳаваскорлар 4 та вазн тоифасида ўз имкониятларини синовдан ўтказиб, 5 минг нафардан зиёд ёшлар кураш ва белбоғли кураш бўйича ғолиблик учун ўзаро беллашдилар. Вилоят босқичига 14-30 ёшдаги ёшлар ўртасида турли вазнларда маҳалла, сектор ва туман босқичларида иштирок этиб ғолиб бўлган 190 нафар курашчилар етиб келди.

Финал босқичида иштирок этган курашчи йигит-қизлар ҳам ўз маҳоратларини намойиш этиб, ғолиблик учун катта иштиёқ билан гиламга чиқдилар.

Турли вазнлар бўйича 1-, 2- ва 3-ўрин соҳибларига диплом, медал ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Вилоятимиз санъат усталари томонидан тайёрланган концерт дастури эса барчага кўтаринки кайфият улашди.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
5.3K views17:22
Ochish/sharhlash
2023-04-24 18:50:10
Свердловск вилояти губернатори бошчилигидаги делегация вакиллари вилоятимиздаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари ва ижтимоий объектлар билан танишдилар

Свердловск вилояти губернатори Евгений Куйвашев раҳбарлигида Фарғона вилоятига расмий ташриф билан келган делегация аъзолари дастурнинг иккинчи кунида Қувасой шаҳридаги “Кварц” корхонаси фаолияти билан танишдилар, МДҲ давлатлари ҳудудида аналоги бўлмаган, 22,2 миллион кв. метр йиллик қувватга эга флоат ойналар ишлаб чиқариш линиясини кўздан кечирдилар.

Свердловск вилояти вакиллари Қувасой шаҳридаги “Art soft ceramics” корхонасига ҳам ташриф буюрдилар. Ўтган йил декабрда иш бошлаган ва йилига қарийб 3 миллион квадрат метр керамогранит маҳсулотлар тайёрлаш қувватига эга корхона ураллик меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Россиялик меҳмонлар йилига 500 минг дона 20 турдаги сантехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган Фарғона туманидаги “Экокерама” корхонаси фаолиятини ҳам бориб кўрдилар. Европа стандартлари асосида ишлаб чиқариш йўлга қўйилган корхонада асосий эътибор сифатга қаратилгани свердловскликлар томонидан эътироф этилди.

Фарғона шаҳридаги Президент мактабига ташриф ҳамда мактаб педагоглари ва ўқувчилари билан ўтказилган учрашув қизғин ва мулоқотга бой тарзда ўтди. Ёшлар таълим-тарбияси учун барча шарт-шароитларга эга муҳташам Президент мактабида ўқув жараёни ҳам тубдан янги технологиялар асосида ташкил этилгани, ўқув жараёни инглиз тилида амалга оширилиши, маҳаллий кадрлар билан бирга хорижлик мутахассислар ўқувчиларга билим бериб келишаётгани Евгений Куйвашевнинг ва меҳмонларнинг алоҳида эътиборини тортди.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
1.4K views15:50
Ochish/sharhlash
2023-04-23 17:46:31
Свердловск делегацияси Фарғонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳамда миллий ҳунармандчилик кўргазмаси билан танишди

Свердловск вилояти губернатори Евгений Куйвашев раҳбарлигида Фарғона вилоятига расмий ташриф билан келган делегация аъзолари “Само” спорт мажмуасида ташкил этилган вилоятда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳамда миллий ҳунармандчилик кўргазмаси билан танишдилар.

Меҳмонлар енгил саноат, текстиль, озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, қурилиш материаллари саноати, чарм-пойабзал саноати каби соҳалардаги вилоятнинг илғор компаниялари стендларини айланишди.

Кўргазма билан танишиш жараёни икки вилоят ишбилармон доиралари вакилларининг B2B форматдаги учрашувлари билан давом этди.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
5.5K views14:46
Ochish/sharhlash
2023-04-21 19:07:17
Суперлига пешқадами "Нефтчи" сафарда "Бухоро" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади

Ўзбекистон Суперлигаси 7-тури доирасида Бухорода бўлиб ўтган "Бухоро" – "Нефтчи" учрашуви 2:2 ҳисобида жанговар дуранг билан якунланди.

“Нефтчи” устунлигида ўтган биринчи бўлимнинг 32-дақиқасида Улуғбек Ҳошимов ўзининг мавсумдаги тўртинчи голини киритиб, ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимнинг бошида ҳисоб тенглашди: 52-дақиқада сербиялик ҳужумчи Александар Станисавлевич яқин масофадан бухороликларнинг жавоб голи муаллифи бўлди.

82-дақиқада майдонга туширилган Иззатилла Абдуллаев бир неча сония ичида гол уриб, “Нефтчи”ни олдинга олиб чиқишга муваффақ бўлди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқасида ҳакам Азиз Асимов, баҳсли вазиятда “Нефтчи” дарвозасига 11-метрли жарима тўпи белгилади ва Станисавлевич дубль қайд этиб, ҳисобни тенглаштирди.

Етти турдан кейин тўрт ғалаба уч дуранг билан очколари сонини 15 тага етказиб олган "Нефтчи" Суперлигада ҳозирча якка пешқадамга айланди.

Sayt | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram
3.5K views16:07
Ochish/sharhlash
2023-04-20 19:02:23
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги
4.2K views16:02
Ochish/sharhlash
2023-04-20 18:00:27
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Рамазон ҳайити табриги

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
10.2K views15:00
Ochish/sharhlash
2023-04-20 16:18:10
Қўқон шаҳридаги 11-сонли оилавий поликлиника янги биноси Рамазон ҳайити арафасида фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Қўқон шаҳридаги 11-сонли оилавий поликлиникага 150 қатновга мўлжалланган 2 қаватли замонавий бино қуриб битказилиб, бугун тантанали тадбир билан фойдаланишга топширилди.

Тиббиёт масканининг очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этиб, барча тизим ходимларини кириб келаётган Рамазон ҳайити байрами билан самимий табриклади. Кейинги йилларда мамлакатимиз тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон қадрини улуғлашга йўналтирилгани билан аҳамиятли бўлаётганини қайд этган вилоят ҳокими, профилактик тиббиётнинг аҳамиятига, касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олиш муҳим эканлигига эътибор қаратди.

Шундан сўнг рамзий тасма қирқилиб, янги тиббиёт масканида аҳолига яратилган шароитлар билан танишилди.

Инвестиция дастури асосида 4,3 миллиард сўм қийматга тенг бўлган янги 2 қаватли бинода УЗИ, ЭКГ, биохимик анализатор, оксигенатор, лор-комбайн ва бошқа тиббий диагностика воситалари мавжуд бўлиб, 21 минг нафардан зиёд аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатилиши таъминланади.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
6.0K views13:18
Ochish/sharhlash
2023-04-20 08:06:48
РАСМАН: РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2023 ЙИЛ 21 АПРЕЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астрономия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20  апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астрономик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
4.0K views05:06
Ochish/sharhlash
2023-04-19 12:40:39
E-auksion савдо платформасида Фарғона вилояти ҳудудидан деҳқончилик учун янги ерлар савдога чиқарилмоқда!

3 мингдан ортиқ ерларни электрон танловда иштирок этиб, 30 йилга ижарага олинг!

Фарғона шаҳридан 35 та (кўриш)
Қувасой шаҳридан 66 тa (кўриш)
Бағдод туманидан 113 тa (кўриш)
Бешариқ туманидан 62 тa (кўриш)
Бувайда туманидан 159 тa (кўриш)
Данғара туманидан 389 тa (кўриш)
Ёзёвон туманидан 235 тa (кўриш)
Олтиариқ туманидан 1473 тa (кўриш)
Қўштепа туманидан 71 тa (кўриш)
Қува туманидан 193 тa (кўриш)
Риштон туманидан 56 тa (кўриш)
Сўх туманидан 66 тa (кўриш)
Тошлоқ туманидан 72 тa (кўриш)
Учкўприк туманидан 343 тa (кўриш)
Фарғона туманидан 964 тa (кўриш)
Фурқат туманидан 304 тa (кўриш)
Ўзбекистон туманидан 57 тa (кўриш)

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
3.3K views09:40
Ochish/sharhlash
2023-04-19 09:00:36
Фарғонада ипак қурти боқишда Вьетнам тажрибаси тадбиқ этилмоқда

Ёзёвон тумани, Иштирхон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Турсунали Мирзаматов хонадонида Вьетнам усулида ипак қурти парваришлаш йўлга қўйилди. Айни кунда пиллакор сайъ-ҳаракати билан 15 қути ипак қурти парваришланмоқда.

Ипак етиштиришнинг янги усули бир қатор афзалликларга эга. Кам жой талаб қилган ҳолда кўп ва сифатли хом ашё олиш имкониятини беради. Эндиликда ипак қурти уруғлари одатий сўкичакларда эмас, балки махсус саватларда, плёнка остида боқилмоқда. Бу озуқа миқдорини тежаш, нобудгарчиликларнинг олдини олиш ва эрта ҳосил етиштириш амалларида қўл келади.

Янги усулда ипак қурти уруғлари одатдагидан кўра тез ривожланмоқда. 20 квадрат метр жойда 15 қути ипак қурти парваришлаб, 800-1000 килограммдан ортиқ ҳосил олиш мумкин. Ипак қуртлари махсус саватларда устма-уст шаклда жойлангани боис, ортиқча жой, меҳнат талаб қилмайди. Анъанавий усулда бир қути ипак қуртини парваришлаш учун 65-70 квадрат метр жой зарур бўлади.

Вилоятда “бир хонадонга бир қути ипак қурти” томойили асосида истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, оммалаштиришга бўлган эътибор ошди. Жорий мавсумда хориждан олиб келинган 300 қути ипак қурти уруғлари Вьетнам технологияси асосида парваришланмоқда.

Жорий йилда Фарғона вилоятда 41 187 қути ипак қуртини парваришлаб, 2 минг 389 тонна пилла етиштириш борасида иш олиб борилмоқда. Шу кунга қадар 4968 нафар фермер хўжаликлари билан 5 та пиллачилик кластерлари ҳамда 41 минг 187 нафар қурт боқувчилар ўртасида ички меҳнат шартномалари тузилди.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
4.7K views06:00
Ochish/sharhlash