Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги Ф
Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги
Kanal manzili: @fvhokimligi
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.33K
Kanalning ta’rifi

Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

Веб-сайт: fergana.uz
Facebook: facebook.com/fvhokimligi
Youtube: youtube.com/Fargonaviloyatihokimligi
Инстаграм: www.instagram.com/fviloyatihokimligi
Фуқаролар мурожаати учун: t.me/fvhmurojaat_bot

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2023-05-11 09:22:09
Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманларида "Оналарга эҳтиром" фестивали доирасидаги тадбирлар кенг қулоч ёзмоқда

Фарғона шаҳри. Таълим муассасаларида фестиваль доирасида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда

Марғилон шаҳри. Байрам дастурхони тузалиб, онахонларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди

Қувасой шаҳри. Кекса онахонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам совғалари топширилди

Бағдод тумани. "Оналарга эҳтиром" фестивали доирасида "Жаннатим – онам" деб номланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Ёзёвон тумани. "Оналарга эҳтиром" фестивали доирасида онахонлар ҳолидан хабар олинди

Олтиариқ тумани. Таълим масканида фарзандлар оналарга эсдалик совғалари ва гулдасталар тақдим этишди

Қўштепа тумани. "Оналарга қанча эҳтиром кўрсатилса, шунча кам" шиори билан байрам йўқловлари амалга оширилмоқда

Қува тумани. "Аёли эъзозланган юрт" шиори остида маънавий-маърифий, маданий тадбирлар ўтказилмоқда

Тошлоқ тумани. "Оналарга эҳтиром" фестивали доирасида тумандаги энг фаол онахонлар иштирокида байрам тадбири ташкил этилди

Фурқат тумани. "Оналарга эҳтиром" тадбирлари тўй маросимларига уланиб кетди

Ўзбекистон тумани. Юз билан юзлашган ҳамда табаррук ёшни қаршилаётган мўътабар зотларга эҳтиром кўрсатилди

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
3.6K views06:22
Ochish/sharhlash
2023-05-10 19:37:02 Лазизбек Мулложонов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев бокс бўйича жаҳон чемпионати чорак финалида кубалик бокс афсоналарини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олдилар!

Тошкентда бўлиб ўтаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида терма жамоамиз сафида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган фарғоналик боксчилар Лазизбек Мулложонов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев чорак финал баҳсларида кубалик бокс афсоналарини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олдилар.

- 92 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Лазизбек Мулложонов беш карра жаҳон чемпиони кубалик Хулио Сесар ла Крус Перасага қарши рингга чиқиб, 4:1 ҳисобида ғалабага эришди!

- 67 кг вазндаги боксчимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев икки карра Олимпиада чемпиони, жаҳон чемпиони афсонавий боксчи Роньель Иглесиас Сотолонго билан беллашиб, 4:3 ҳисобида зафар қучди!

Боксчиларимизга жаҳон чемпионати ғолиблиги йўлида муваффақиятлар тилаймиз!

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
5.4K views16:37
Ochish/sharhlash
2023-05-10 19:36:47
4.9K views16:36
Ochish/sharhlash
2023-05-10 15:17:08
Фарғона вилоятида ҳар ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари “Маданият кунлари” этиб белгиланди

Вилоят ҳокимининг 2023 йил 8 майдаги “Фарғона вилоятида миллий маданиятни янада ривожлантириш, аҳолини маданият ва санъатга бўлган қизиқишларини янада ошириш ҳамда аҳоли ва ёшларни маданий дам олишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан, Фарғона вилоятида ҳар ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари “Маданият кунлари” этиб белгиланди.

Фарғона вилоятининг барча ҳудудларида ушбу кунларда ўтказиладиган тадбирлар туман (шаҳар) ҳудудлардаги мавжуд маданият ва истироҳат боғларида, маданият марказлари ва аҳоли гавжум жойларда ўтказилиши, аҳолига маданий ва оммавий-концерт тадбирлари ўтказилиши ҳақидаги маълумотларни (вақти ва тадбир ўтказиладиган жойи) камида бир ҳафта олдин маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали етказиб бориш амалиёти йўлга қўйилиши Қарор билан белгилаб қўйилди.

Ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари ўтказиладиган маънавий-маърифий, адабий-бадиий ва оммавий-концерт тадбирларининг режа-графиги вилоят ҳокимлиги, вилоят Маданият ва туризм бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилади.

Ҳудудлардаги бадиий ижодий жамоаларнинг тадбирларда фаол иштирок этишларини таъминлаш, таниқли ёзувчи-шоирлар, эл суйган санъаткорлар ва эстрада хонандалари, адабиётшунос олимларни мунтазам равишда тадбирларга жалб этиш йўлга қўйилади.

“Маданият кунлари”да вилоятимиз ҳудудидаги театрларда замонавий пъесалар, миллий мумтоз, жаҳон классик адабиёти дурдоналари асосидаги спектакллари мунтазам намойиш этилади, шунингдек, ҳудудларда бўлиб ўтадиган тадбирларда театр соҳасининг маҳоратли ижрочи ва ижодкорларини мунтазам иштироки таъминлаб борилади.

Қарор тўла матни: fergana.uz/uploads/11111/159-11-0-Q_23.pdf

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
9.7K views12:17
Ochish/sharhlash
2023-05-10 11:53:22 Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар натижасида вазирлик ва идоралар сони оптималлаштирилди, айрим ташкилотлар бир-бирига қўшилди ёки қисқарди. Шунинг учун, биз давлат органлари ва ташкилотларининг Телеграмдаги каналлари рўйхатини янгиладик.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

Давлат органларининг расмий каналларининг янгиланган рўйхати билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
3.7K views08:53
Ochish/sharhlash
2023-05-10 10:32:13
“Ташаббусли бюджет” самарасида “Бегобод” маҳалласидаги оилавий шифокорлик пункти янги бинода иш бошлади

Ўзбекистон туманида ташаббусли бюджет асосида олиб борилаётган ишлар ҳудудларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада яхшилашга хизмат қилмоқда.

“Бегобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган, қарийб 40 йил аввал қурилган тиббиёт маскани биноси инфратузилмасини буткул яхшилаш бўйича илгари сурилган ташаббус ҳам шу каби хайрли ишларнинг давоми бўлди.

Туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда ҳудуд аҳли ҳамжиҳатликда илгари сурган ташаббус ижросига йўналтирилган 1 миллиард 200 миллион сўмга яқин маблағ эвазига тиббиёт масканининг замонавий кўринишдаги янги биноси қад ростлаб, жиҳозланди.

Кўркам ва мўъжаз бинонинг фойдаланишга топшириш маросимида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдуқаюм Тўхтақулов, маҳалла аҳли, тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда ижтимоий муаммоларни ҳал этишдаги янгича ёндашув - “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси аҳолининг турмуш фаровонлигини таъминлаш, уларга муносиб яшаш шароитларини яратишда ҳам муҳим аҳамият касб этаётганлиги қайд этилди. Янги масканда саломатлик посбонлари энг аввало, халқимиз соғлиги йўлида масъул ва камарбаста бўлишлари зарурлиги таъкидланди.

Ташаббус самарасида, эндиликда муассасадаги тиббиёт ходимлари томонидан Бегобод, Кичик Тагоб ва Катта Тагоб маҳаллаларида истиқомат қилувчи 8 минг 400 нафардан зиёд аҳолига ҳар томонлама қулай ва замонавий шароитда бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш имконияти яратилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
4.6K views07:32
Ochish/sharhlash
2023-04-30 06:48:31
Ўзбекистон Республикаси референдумида овоз бериш жараёнлари Фарғона вилоятида ҳам юқори кўтаринкилик билан бошланди

Фарғона вилоятида Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказиш бўйича 1 минг 209 та референдум участкаси ташкил этилган бўлиб, соат 8:00 дан Ўзбекистон Республикаси референдумида овоз бериш жараёнлари юқори кўтаринкилик билан бошланди.

Вилоятда 2 миллион 209 мингдан ортиқ фуқаролар конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда мазкур жараёнда овоз бериши кутилмоқда. Уларнинг 82 минг нафари илк бор овоз берувчи ёшлардир.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
1.2K views03:48
Ochish/sharhlash
2023-04-29 08:24:56
Тошкентда бўлиб ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатида уч нафар фарғоналик боксчи мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади

30 апрель - 14 май кунлари Тошкент шаҳри илк бор катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Жами 13 та вазн тоифасида ўтказиладиган чемпионатда жаҳоннинг 100 дан ортиқ мамлакатларидан келган бокс жамоалари вакиллари иштирок этадилар.

Соврин жамғармаси $5,2 млн бўлган дунё биринчилигида олтин медаль соҳиблари 200 минг, финалчилар 100 минг ва бронза медали эгалари 50 минг долларга эга бўлади.

Терма жамоамиз мураббийлар штаби жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган 13 нафар боксчи номини эълон қилди. Қувонарлиси, ушбу боксчилар орасида 3 нафари Фарғона вилояти вакилларидир:

-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев;
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев;
-92 кг Лазизбек Мулложонов.

Боксчиларимизга омад тилаймиз!

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
4.9K viewsedited  05:24
Ochish/sharhlash
2023-04-29 08:10:11
Фарғонада тежамкор иситиш қозонлари ишлаб чиқариш кўлами кенгаймоқда

Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилишга қаратилган Президент қарори ижроси доирасида кўмир ёқилғисида ишлайдиган, энергия тежамкор иситиш қозонларини ишлаб чиқариш кўлами кенгайтиришга, иситиш қозонлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитларни яратишга вилоятимизда алоҳида эътибор қаратилмоқда.

"Фарғона иссиқлик таъмир" масъулияти чекланган жамиятида ҳам замонавий иситиш қозонлари ишлаб чиқарилмоқда. "Ёрмозор" тамғаси билан етказиб берилаётган қозонлар иқтисодий тежамкор, узоқ муддат ишлаш хусусиятлари билан ажралиб туради. Ёқиладиган кўмир сарфи аввалги қозонларга қиёсланганда беш ҳисса кам, иситиш даражаси эса юқори.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
3.6K views05:10
Ochish/sharhlash
2023-04-29 08:00:10
"Янги Фарғона" газетасининг 2023 йил 29 апрелдаги 34-сони

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
4.0K views05:00
Ochish/sharhlash