Get Mystery Box with random crypto!

Қўқон шаҳридаги 11-сонли оилавий поликлиника янги биноси Рамаз | Фарғона вилояти ҳокимлиги

Қўқон шаҳридаги 11-сонли оилавий поликлиника янги биноси Рамазон ҳайити арафасида фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Қўқон шаҳридаги 11-сонли оилавий поликлиникага 150 қатновга мўлжалланган 2 қаватли замонавий бино қуриб битказилиб, бугун тантанали тадбир билан фойдаланишга топширилди.

Тиббиёт масканининг очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этиб, барча тизим ходимларини кириб келаётган Рамазон ҳайити байрами билан самимий табриклади. Кейинги йилларда мамлакатимиз тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон қадрини улуғлашга йўналтирилгани билан аҳамиятли бўлаётганини қайд этган вилоят ҳокими, профилактик тиббиётнинг аҳамиятига, касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олиш муҳим эканлигига эътибор қаратди.

Шундан сўнг рамзий тасма қирқилиб, янги тиббиёт масканида аҳолига яратилган шароитлар билан танишилди.

Инвестиция дастури асосида 4,3 миллиард сўм қийматга тенг бўлган янги 2 қаватли бинода УЗИ, ЭКГ, биохимик анализатор, оксигенатор, лор-комбайн ва бошқа тиббий диагностика воситалари мавжуд бўлиб, 21 минг нафардан зиёд аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатилиши таъминланади.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter