Get Mystery Box with random crypto!

Суперлига пешқадами 'Нефтчи' сафарда 'Бухоро' билан 2:2 ҳисоби | Фарғона вилояти ҳокимлиги

Суперлига пешқадами "Нефтчи" сафарда "Бухоро" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади

Ўзбекистон Суперлигаси 7-тури доирасида Бухорода бўлиб ўтган "Бухоро" – "Нефтчи" учрашуви 2:2 ҳисобида жанговар дуранг билан якунланди.

“Нефтчи” устунлигида ўтган биринчи бўлимнинг 32-дақиқасида Улуғбек Ҳошимов ўзининг мавсумдаги тўртинчи голини киритиб, ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимнинг бошида ҳисоб тенглашди: 52-дақиқада сербиялик ҳужумчи Александар Станисавлевич яқин масофадан бухороликларнинг жавоб голи муаллифи бўлди.

82-дақиқада майдонга туширилган Иззатилла Абдуллаев бир неча сония ичида гол уриб, “Нефтчи”ни олдинга олиб чиқишга муваффақ бўлди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқасида ҳакам Азиз Асимов, баҳсли вазиятда “Нефтчи” дарвозасига 11-метрли жарима тўпи белгилади ва Станисавлевич дубль қайд этиб, ҳисобни тенглаштирди.

Етти турдан кейин тўрт ғалаба уч дуранг билан очколари сонини 15 тага етказиб олган "Нефтчи" Суперлигада ҳозирча якка пешқадамга айланди.

Sayt | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram