Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги Ф
Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги
Kanal manzili: @fvhokimligi
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.33K
Kanalning ta’rifi

Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

Веб-сайт: fergana.uz
Facebook: facebook.com/fvhokimligi
Youtube: youtube.com/Fargonaviloyatihokimligi
Инстаграм: www.instagram.com/fviloyatihokimligi
Фуқаролар мурожаати учун: t.me/fvhmurojaat_bot

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2023-04-15 16:20:24
Ёзёвон туманида ғўза парваришида биринчи комплекс агротехник тадбирларни сифатли амалга ошириш юзасидан семинар бўлиб ўтди

Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ёзёвон туманидаги “Марказий Фарғона” ММТП ҳудудида жойлашган “Мезон” фермер хўжалигида ғўза парваришида биринчи комплекс агротехник тадбирларини сифатли амалга оширишга бағишланган семинарда иштирок этди.

Вилоят қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари, туман секторлари раҳбарлари, фермерлар ҳамда дахлдор мутасаддилар жалб этилган тадбирда ғўза қатор ораларига культиваторлар воситасида ишлов бериш, махсус юмшатгич ёрдамида чуқур юмшатиш, яганалаш, ғўза ниҳолларини барг орқали озиқлантириш, яъни суспензия сепиш жараёнларини ўз вақтида ва сифатли бўлишини таъминлаш борасидаги вазифалар муҳокама қилинди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383053

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
8.0K views13:20
Ochish/sharhlash
2023-04-15 07:33:23
"Янги Фарғона" газетасининг 2023 йил 15 апрелдаги 30-сони

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
485 views04:33
Ochish/sharhlash
2023-04-14 16:18:18
Ватанпарварлик, мардлик ва жасорат сингари эзгу фазилатлар акс эттирилган "Ватан манзумаси" номли адабий-маърифий кеча бўлиб ўтди

Бугун Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройида "Ватан манзумаси" номли адабий-маърифий кеча бўлиб ўтди.

Тинчлик ва осойишталикни асраб-авайлаш, эл-юрт фаровонлиги учун сафарбарлик, ватанпарварлик, мардлик ва жасорат сингари эзгу фазилатлар акс эттирилган мазкур адабий-маърифий тадбирда турли соҳа вакиллари, ҳарбий хизматчилар, ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383051

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
5.2K views13:18
Ochish/sharhlash
2023-04-14 16:00:10
Фарғонада давлат активлари ва ер майдонларини хусусийлаштириш бўйича Roadshow ўтказилади

Жорий йилнинг 21 апрель куни, соат 11:00 да Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Фарғона шаҳар, Алишер Навоий кўчаси 17-уй, "Тадбиркорлар уйи" биносида Фарғона вилоятида хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари жумладан, корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки объектлари ва сотилиши белгиланган ер майдонлари тўғрисида тадбиркорлар ва инвесторлар учун “Roadshow” тақдимоти ўтказилади.

Давлат активларини сотиб олиш учун қулай имкониятни қўлдан бой берманг.

Маълумот учун телефонлар:

+998 (73) 244-18-47,
+998 (90) 408-49-12

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
5.6K views13:00
Ochish/sharhlash
2023-04-14 12:14:19
Фарғонада ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш борасидаги режалар белгилаб олинди

Бугун Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи” мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашда белгиланган асосий вазифалар ва келгусида амалга ошириладиган ишлар масаласига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383050

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
4.7K views09:14
Ochish/sharhlash
2023-04-13 17:46:35
Учкўприк ва Бағдод туманларида ғўза парваришида биринчи комплекс агротехник тадбирларни сифатли амалга ошириш юзасидан семинарлар бўлиб ўтди

Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Учкўприк ва Бағдод туманларида бўлиб, ғўза парваришида биринчи комплекс агротехник тадбирларни сифатли амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида муносиб меҳнат шароитларини яратиш, шунингдек, баҳорги ғалла парвариши ҳамда пилла етиштириш масалаларига бағишланган кўргазмали семинарларда иштирок этди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383049

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
4.0K views14:46
Ochish/sharhlash
2023-04-13 16:38:28
"Саломатлик сайллари"да вилоятимиз аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан айни кунларда юртимиз бўйлаб кенг қамровда ўтказилаётган “Саломатлик сайллари” акцияси вилоятимизда ҳам давом этмоқда.

Ана шундай соғломлаштириш тадбирининг навбатдагиси Ўзбекистон туманида ташкилланиб, унда минглаб аҳоли республика ихтисослаштирилган тиббий марказларнинг малакали мутахассислари ҳамда маҳаллий шифокорлар иштирокида чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказилди.

Акция вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
4.2K views13:38
Ochish/sharhlash
2023-04-13 15:27:07
Ёзёвонлик Исроил Аҳмедов асаларичилик билан шуғулланиб, даромад топмоқда

Марказий Фарғона маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Исроил Аҳмедов асаларичилик фаолиятини 2005 йилда 6 та асалари оиласини боқиш билан бошлаган. Ҳозирда у ҳақиқий асалари мутахассисига айланиб улгурди.

450 та асалари оиласи парваришланиши ҳисобига йилига 2 тонна асал олинади. Йиғилган асалларга ҳаридорлар ҳам нақд. Хонадон эгаси асалдан даромад олиш билан бирга ари оиласини ҳам кўпайтириб сотади. Ари оилалари республикамиз бўйлаб, шунингдек, Россия, Қозоғистон давлатларига ҳам жўнатилади.

– Барча ишни қилишда чин дилдан, кўнгилдан чиқариб, қилиш керак, – дейди Исроил Аҳмедов суҳбат чоғи. – Шундагина яхши натижага эришилади. Асалариларга меҳр бериб қараганимиз учун ҳам Аллоҳ даромадимизга барака беряпти.

Исроил Аҳмедов ҳовлисида бўлар экансиз, асаларилар ҳақида бераётган маълумотларини эшитиб, унинг асаларичиликнинг асл мутахассислигига гувоҳ бўлишингиз табиий.

Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
4.9K views12:27
Ochish/sharhlash
2023-04-13 14:56:09
Мурожаат ва ижро | Фаридахон Ахуновага 2 хонали уй ажратилди

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Шойимбек қишлоғида туғилган Фаридахон Ахуновага Фурқат туманидаги "Ғунча" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган "Яхши ният массиви" турар жой мажмуасидан 2 хонали уй ажратилди.

Бугун ушбу уйнинг калити янги уй соҳибларига топширилиб, қўшимча жиҳозлаш ва мослаштириш ишлари олиб борилди.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
4.4K views11:56
Ochish/sharhlash
2023-04-12 18:34:28 Фарғонада қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш масалалари юзасидан семинар-тренинг бўлиб ўтди

Бугун Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи” мажлислар залида "2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори ижросини таъминлаш юзасидан семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Раиси ўринбосари А.Турдалиев, Фарғона вилоят ҳокими ўринбосарлари Х.Исаков ва И.Эргашев, тижорат банклари бошқарув раиси ўринбосарлари, вилоят ҳудудий электр тармоқлари, Ҳудудгазтаъминот, Ўзнефтгазинспекция раҳбарлари ҳамда вилоятимиз тадбиркорлари қатнашди.

Шунингдек, тадбир давомида тадбиркорларнинг бино иншоотлари, ёқилғи қуйиш шохобчаларига қуёш панеллари ўрнатиш ва кичик фотоэлектрик станциялар қуриш учун тижорат банкларининг "яшил энергия" кредит маҳсулотларидан фойдаланишлари бўйича маълумотлар берилди.

Тадбир давомида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга аниқ жавоб олдилар.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
1.3K views15:34
Ochish/sharhlash