Get Mystery Box with random crypto!

Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур! – Фарғонада ўтказилган 4 бо | Фарғона вилояти ҳокимлиги

Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур! – Фарғонада ўтказилган 4 босқичли кураш, белбоғли кураш мусобақаларининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди

Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройи очиқ майдонида Бош прокуратура, Республика кураш федерацияси, вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган 4 босқичли “Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур” шиори остида кураш, белбоғли кураш мусобақалари финал босқичининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов иштирок этиб, қарийб икки ҳафта давомида вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида бўлиб ўтган беллашувларда ғолиб бўлган курашчиларга финал босқичида ҳам ғайрат, катта иштиёқ билан ғолиблик учун курашишда куч-қувват ва омад тилади.

“Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур” шиори остида кураш ва белбоғли кураш бўйича вилоятимизнинг барча маҳаллалари ўртасида 4 босқичли спорт мусобақалари юқори савияда ўтказилди. Беллашувларда курашчилар 6 та вазн тоифасида, белбоғли кураш йўналишида қатнашадиган ҳаваскорлар 4 та вазн тоифасида ўз имкониятларини синовдан ўтказиб, 5 минг нафардан зиёд ёшлар кураш ва белбоғли кураш бўйича ғолиблик учун ўзаро беллашдилар. Вилоят босқичига 14-30 ёшдаги ёшлар ўртасида турли вазнларда маҳалла, сектор ва туман босқичларида иштирок этиб ғолиб бўлган 190 нафар курашчилар етиб келди.

Финал босқичида иштирок этган курашчи йигит-қизлар ҳам ўз маҳоратларини намойиш этиб, ғолиблик учун катта иштиёқ билан гиламга чиқдилар.

Турли вазнлар бўйича 1-, 2- ва 3-ўрин соҳибларига диплом, медал ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Вилоятимиз санъат усталари томонидан тайёрланган концерт дастури эса барчага кўтаринки кайфият улашди.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter