Get Mystery Box with random crypto!

Фарғонада ипак қурти боқишда Вьетнам тажрибаси тадбиқ этилмоқд | Фарғона вилояти ҳокимлиги

Фарғонада ипак қурти боқишда Вьетнам тажрибаси тадбиқ этилмоқда

Ёзёвон тумани, Иштирхон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Турсунали Мирзаматов хонадонида Вьетнам усулида ипак қурти парваришлаш йўлга қўйилди. Айни кунда пиллакор сайъ-ҳаракати билан 15 қути ипак қурти парваришланмоқда.

Ипак етиштиришнинг янги усули бир қатор афзалликларга эга. Кам жой талаб қилган ҳолда кўп ва сифатли хом ашё олиш имкониятини беради. Эндиликда ипак қурти уруғлари одатий сўкичакларда эмас, балки махсус саватларда, плёнка остида боқилмоқда. Бу озуқа миқдорини тежаш, нобудгарчиликларнинг олдини олиш ва эрта ҳосил етиштириш амалларида қўл келади.

Янги усулда ипак қурти уруғлари одатдагидан кўра тез ривожланмоқда. 20 квадрат метр жойда 15 қути ипак қурти парваришлаб, 800-1000 килограммдан ортиқ ҳосил олиш мумкин. Ипак қуртлари махсус саватларда устма-уст шаклда жойлангани боис, ортиқча жой, меҳнат талаб қилмайди. Анъанавий усулда бир қути ипак қуртини парваришлаш учун 65-70 квадрат метр жой зарур бўлади.

Вилоятда “бир хонадонга бир қути ипак қурти” томойили асосида истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, оммалаштиришга бўлган эътибор ошди. Жорий мавсумда хориждан олиб келинган 300 қути ипак қурти уруғлари Вьетнам технологияси асосида парваришланмоқда.

Жорий йилда Фарғона вилоятда 41 187 қути ипак қуртини парваришлаб, 2 минг 389 тонна пилла етиштириш борасида иш олиб борилмоқда. Шу кунга қадар 4968 нафар фермер хўжаликлари билан 5 та пиллачилик кластерлари ҳамда 41 минг 187 нафар қурт боқувчилар ўртасида ички меҳнат шартномалари тузилди.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter