Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги Ф
Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги
Kanal manzili: @fvhokimligi
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.33K
Kanalning ta’rifi

Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

Веб-сайт: fergana.uz
Facebook: facebook.com/fvhokimligi
Youtube: youtube.com/Fargonaviloyatihokimligi
Инстаграм: www.instagram.com/fviloyatihokimligi
Фуқаролар мурожаати учун: t.me/fvhmurojaat_bot

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2023-04-12 18:34:27
1.2K views15:34
Ochish/sharhlash
2023-04-12 17:30:19
Факт 24 | «Менинг Фарғонам» портали – мурожаатларга тезкор ечим

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
2.2K views14:30
Ochish/sharhlash
2023-04-12 17:00:21
Қува туманида вилоят ҳокимининг фуқаролар сайёр қабули бўлиб ўтди

Бугун Қува тумани 13-болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан навбатдаги сайёр фуқаролар қабули ўтказилди. Қабулда вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Адҳамжон Тиллаволдиев ҳам иштирок этдилар.

Олти соатдан ортиқ давом этган қабулда вилоятнинг шаҳар ва туманларидан вилоят ҳокимининг шахсий қабулини сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг 120 тадан зиёд мурожаатлари вилоят ҳокимлигининг бўлимлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари, давлат ва тижорат банклари раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383047

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
2.5K views14:00
Ochish/sharhlash
2023-04-12 16:44:50
E-auksion савдо платформасида Фарғона вилояти ҳудудидан деҳқончилик учун янги ерлар савдога чиқарилмоқда!

7 мингдан ортиқ ерларни электрон танловда иштирок этиб, 30 йилга ижарага олинг!

Фарғона шаҳридан 47 та (кўриш)
Қувасой шаҳридан 143 тa (кўриш)
Бағдод туманидан 138 тa (кўриш)
Бешариқ туманидан 196 тa (кўриш)
Бувайда туманидан 171 тa (кўриш)
Данғара туманидан 552 тa (кўриш)
Ёзёвон туманидан 473 тa (кўриш)
Олтиариқ туманидан 1473 тa (кўриш)
Қўштепа туманидан 76 тa (кўриш)
Қува туманидан 300 тa (кўриш)
Риштон туманидан 283 тa (кўриш)
Сўх туманидан 91 тa (кўриш)
Тошлоқ туманидан 114 тa (кўриш)
Учкўприк туманидан 391 тa (кўриш)
Фарғона туманидан 1937 тa (кўриш)
Фурқат туманидан 502 тa (кўриш)
Ўзбекистон туманидан 202 тa (кўриш)

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
2.0K views13:44
Ochish/sharhlash
2023-04-12 16:28:21
Тошлоқлик миришкорлар экспортбоп қовун навларини етиштирмоқдалар

Тошлоқ тумани “Бесаранг” МФЙ аҳолиси азалдан қовунчилик билан шуғулланади. Ота-боболардан мерос анъана бугунги кунда замонавий мезонлар асосида ривожлантирилиб, иссиқхоналарда экспортбоп қовун навлари етиштирилмоқда.

Маҳалла раиси Дилмурод Қосимовнинг қайд этишича, айни пайтда мингдан ортиқ оиланинг аксарияти ўз томорқасида қовун экади. Инновацион ёндашув туфайли аҳоли томорқаларида иссиқхоналар ташкил этилиб, интенсив усулда қовун етиштириш яхши даромад манбаига айланди.

Деҳқончилик маҳалла “драйвер”и сифатида белгиланган бўлиб, миришкор томорқачилар йилига уч-тўрт маротабагача ҳосил олишади. Шунингдек, турли сабзавот ва резаворлар кўчатлари етиштириб сотиш маҳалла аҳлининг қўшимча даромад манбаи ҳисобланади.

- Қовун иссиқхонада очиқ майдонда етиштиргандан кўра бир ой олдин пишади, - дейди Ихтиёр Қамчиев. – Оиламиз қовун сотишдан бир йилда ўртача 50 миллион сўм даромадга эга бўлади. Йил давомида томорқадан яна камида икки маротаба ҳосил оламиз.

Акбарали Аҳмуллаев оиласи йилига 50-60 минг туп қовун кўчати сотади. Кўчат савдоси қовун етиштириш даромадидан кам эмас. Шунинг учун ҳам Аҳмуллаевлар маҳаллада томорқадан энг кўп даромад топаётган оилалар сирасига киради.

Бесаранг қовуни нафақат Фарғона водийсида, балки қўшни республикаларда ҳам машҳур. Шу боис экологик тоза маҳсулот МДҲ давлатларига экспорт қилиб келинмоқда.

Яқин кунларда бозорлар пештахталарини бесаранглик миришкорларнинг ширин қовунлари тўлдиради.

Тошлоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
2.1K views13:28
Ochish/sharhlash
2023-04-12 06:47:00 Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар натижасида вазирлик ва идоралар сони оптималлаштирилди, айрим ташкилотлар бир-бирига қўшилди ёки қисқарди. Шунинг учун, биз давлат органлари ва ташкилотларининг Телеграмдаги каналлари рўйхатини янгиладик.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

Давлат органларининг расмий каналларининг янгиланган рўйхати билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
3.3K views03:47
Ochish/sharhlash
2023-04-11 16:06:52
Йиғилишда айтилган таклиф ва ташаббуслар бўйича ёшларга оид давлат сиёсатини самарали ташкил этишга қаратилган “Янги Ўзбекистон ёшлари” дастури ишлаб чиқилади.

Дастурда ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, бандлигини таъминлаш, уларни IT, хорижий тил, замонавий касбларга ўқитиш, спортга жалб қилиш, хориждаги ёшлар билан ишлаш, миллий ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари назарда тутилади.

Дастурда соҳада эришиладиган аниқ мақсадли индикаторлар белгиланади.

- Ёшлар билан ишлаш барча раҳбарларнинг, кенг жамоатчиликнинг, бутун жамиятимизнинг энг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади, - деди давлатимиз раҳбари.

Президент бу борада парламент вакиллари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, сиёсий партиялар, зиёлилар, нуронийлар, маҳалла фаолларини ҳам қаттиқ бел боғлаб, ёшлар тарбияси, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш билан астойдил шуғулланишга чақирди.

Йиғилиш давомида ҳудуд ва соҳа раҳбарларининг ахбороти тингланди.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
6.6K views13:06
Ochish/sharhlash
2023-04-11 16:00:04
Йиғилишда глобаллашув шароитида ёшлар тарбияси ва онгига таҳдидлар тобора кучайиб бораётгани қайд этилди.

Мисол учун, ўтган йили ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 86 та ноқонуний “виртуал ҳужралар” аниқланган. Булар фақат мамлакатимиз ҳудудида ташкил этилганлари.

Олийгоҳлар ректорлари талабалари дарсдан кейин нима билан шуғулланиши билан қизиқмаётгани, ижодий кечалар, спорт ўйинлари, маданий тадбирлар билан талабаларнинг бўш вақтини бойитмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Маънавият ва маърифат маркази фаолияти ҳам тубдан ўзгариши шартлиги таъкидланди. Марказнинг бирорта интернет платформаси ёки ижтимоий тармоқларда лойиҳаси йўқлиги, ёшлар қизиқишларини инобатга олмай, қамрови ва таъсирчанлиги паст бўлган турли-туман анжуман ва давра суҳбатлари ўтказиш билан овора бўлиб қолгани танқид қилинди.

Шу билан бирга, бюджет ҳисобидан яратиладиган бадиий асарлар, мультфильм, сериал ва кинолар, саҳна асарлари хусусий сектор ва хорижий контентлар билан рақобат қила олиши зарур.

Мутасаддиларга ёшларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, уларга соғлом фикр ва мотивация беришга қаратилган контентларни кўпайтириш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ихтисослашган алоҳида телекўрсатувлар ташкил қилиш, хориждаги ёшларимизга кўмак бериш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
5.0K views13:00
Ochish/sharhlash
2023-04-10 17:17:48 Фарғоналик Аброр Атабоев – юнон-рум кураши бўйича Осиё чемпиони!

Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида Фарғона вилояти вакили Аброр Атабоев олтин медални қўлга киритиб, қитъа чемпиони бўлди!

9-14 апрель кунлари Астанадаги Жақсилиқ Ушкемпиров номидаги спорт саройида юнон-рум, эркин кураш ва аёллар кураши бўйича катталар ўртасида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасига илк олтин медални олиб келган 21 ёшли Аброр Атабоев, 67 кг вазнда финалда япониялик Кётаро Собагега қарши гиламга чиқди ва ишончли ғалаба қозонди!

Финалга қадар бўлган беллашувларда эса ҳамюртимиз Фируз Мирзараджабов (Тожикистон), Хансу Рю (Жанубий Корея) ва Алмат Кебиспаевни (Қозоғистон) катта устунлик билан мағлуб этди.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
4.3K views14:17
Ochish/sharhlash
2023-04-10 17:17:45
4.2K views14:17
Ochish/sharhlash