Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги Ф
Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги
Kanal manzili: @fvhokimligi
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.33K
Kanalning ta’rifi

Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

Веб-сайт: fergana.uz
Facebook: facebook.com/fvhokimligi
Youtube: youtube.com/Fargonaviloyatihokimligi
Инстаграм: www.instagram.com/fviloyatihokimligi
Фуқаролар мурожаати учун: t.me/fvhmurojaat_bot

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2023-05-16 19:20:30
#Onamga_dil_izhorim

Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими томонидан “Оналарга эҳтиром” фестивали доирасида бошлатилган #Onamga_dil_izhorim челленжи Фарғона шаҳри кўчалари бўйлаб давом этмоқда!
3.3K views16:20
Ochish/sharhlash
2023-05-16 18:00:15
"Оналарга эҳтиром" фестивалининг шаҳар-туман босқичлари катта тантаналар билан давом этмоқда

Бағдод тумани.
"Оналарга эҳтиром" фестивалининг туман босқичи юқори кайфиятда ташкил этилди

Бешариқ тумани. "Оналарга эҳтиром" фестивалининг туман босқичи ғолиблари муносиб тақдирланди

Данғара тумани. Самарали меҳнат фаолияти, оилада фарзандлар тарбиясидаги ибрати билан эл назарига тушган онахонлар бир дастурхон атрофида жам бўлишди

Қўштепа тумани. Фестиваль ғолибларига эсдалик совғалари ва ташаккурномалар топширилди

Сўх тумани. Оналарга юксак эҳтиром ва ҳурмат кўрсатилди

Учкўприк тумани. "Оналарга эҳтиром" фестивали – қутлуғ мақом соҳибаларига юксак эътибор рамзи бўлди

Фурқат тумани. Дунёдаги энг улуғ зот – Оналаримизга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
4.7K views15:00
Ochish/sharhlash
2023-05-16 17:09:27
21 май куни Фарғонада татар-бошқирд халқларининг миллий байрами – "Сабантуй" бўлиб ўтади

Жорий йил 21 май куни, Фарғонада татар ва бошқирд халқларининг дўстлик, меҳнат, санъат ва спорт миллий байрами – "Сабантуй" бўлиб ўтади.

4 миллионга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Фарғона вилоятида 400 минг атрофида ўнлаб миллат ва элат вакиллари дўстлик ва тотувликда ҳаёт кечирмоқдалар. Вилоятимизда фаолият олиб бораётган 8 та миллий маданий марказлардан бири – Татар миллий маданий маркази томонидан ташкил этилаётган ушбу байрамни вилоятимизда яшовчи 2,5 минг нафардан зиёд татар ва бошқирд миллатига мансуб аҳоли вакиллари ўзгача кайфият билан кутадилар.

Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги қошидаги Маънавият ва маърифат маркази биносида (собиқ "Нурхон" кинотеатри) ташкил этиладиган катта байрам тадбири давомида шўх қўшиқлар ва рақслар янграйди, спорт мусобақалари, қизиқарли ўйинлар, халқ амалий санъати кўргазмаси, миллий таомлар тайёрланиш жараёнлари ва намойиши, халқ сайллари, кўрик-танловлар ўтказилади. Вилоятимиз ва республика санъаткорлари ҳамда татаристонлик санъат усталари иштирокида катта концерт дастури ҳам намойиш этилади.

Байрам тадбири соат 15:00 дан 19:00 гача давом этади.

Сабантуй – "шудгор байрами" - татарлар ва бошқирдлар ўртасида ҳар йили ўтказиладиган, баҳорги дала ишлари тугашини билдирувчи халқ байрамидир. Сабантуй нафақат Россияда, балки бутун дунёда бўлиб ўтади. Ушбу байрам Татаристонда давлат байрамига, Россияда федерал байрамга ва дунёнинг кўплаб шаҳарларида расмий шаҳар байрамига айланган халқаро байрамдир.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
4.2K views14:09
Ochish/sharhlash
2023-05-16 15:17:34
"Ташаббусли бюджет" дастури орқали ижтимоий инфратузилмадаги камчиликлар аҳолининг талаб ва таклифлари асосида манзилли ҳал этилмоқда

Марғилон шаҳри. "Чароғон" МФЙ ҳудудидаги 24-умумий ўрта таълим мактабига сунъий қопламали стадион қуриш ташаббуси ғолиб бўлгандан сўнг мактабда янги сунъий қопламали стадион қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди

Бағдод тумани. "Ташаббусли бюджет" самараси: Ахборот-кутубхона маркази замонавий ва муҳташам бинода иш бошлайди

Ёзёвон тумани. "Ташаббусли бюджет"да ғолиб бўлган Баҳор маҳалласидаги 5 та кўчанинг 3 км масофадаги йўлларида ишлар жадал олиб борилмоқда

Қува тумани. "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида "Катта Деҳқонобод" маҳалласининг ҳам 3 км ички йўллари янги қиёфа касб этмоқда

Сўх тумани. Президент қарори ва "Ташаббусли бюджет" орқали Навобод маҳалласи янада обод бўлмоқда

Фурқат тумани. "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида "Калдушон" маҳалла фуқаролар йиғинидаги ички йўллар равон бӯлмоқда

Ўзбекистон тумани. "Ташаббусли бюджет" самарасида “Бегобод” маҳалласидаги оилавий шифокорлик пункти янги бинода иш бошлади

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
7.5K views12:17
Ochish/sharhlash
2023-05-16 10:45:27
Бокс бўйича жаҳон чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев туғилиб ўсган қишлоғида тантана билан кутиб олинди

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, олтин медални қўлга киритган Асадхўжа Мўйдинхўжаев бугун Риштонда тантанали тарзда кутиб олинди.

Асадхўжа туғилиб ўсган Булоқбоши қишлоғидаги хонадон унинг яқинлари, дўстлари, катта-кичик ёшдаги спорт ихлосмандлари, маҳалла аҳли билан тўлиб-тошди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, туман ҳокими Суфҳонжон Солиевлар чемпионни олқишлар экан, уни камолга етказган, спорт билан мунтазам шуғулланиши учун муносиб шарт-шароит яратиб берган ота-онасига ва яқинларига чуқур миннатдорлик билдирдилар.

- Асадхўжанинг ютуғи – нафақат риштонликларнинг, балки фарғоналикларнинг ва умуман, ўзбекистонликларнинг ютуғи, - деди туман ҳокими. – Биргина мана шу ғалаба минглаб ёшларнинг ҳаётини ўзгартириб юборади. Қаранг, кимдир билими билан, кимдир касби-ҳунари билан, яна кимдир спортдаги маҳорати билан Ватанимиз шон-шавкатини дунёга таратяпти. Истаймизки, бундай ютуқлар бардавом бўлсин!

Мамлакатимизда илк бора ташкил этилган жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Асадхўжа Мўйдинхўжаев барча жангларда ғалаба қозониб, якунда чемпионлик камарини қўлга киритди.

- Энг аввало, ота-онамга таъзим қиламан, - деди ёш боксчи. – Шу кунга етиб келишимга, шон-шуҳрат қозонишимга улар сабабчи. Қолаверса, биринчи устозимга, ҳамма-ҳаммангизга минг раҳмат. Қўллаб-қувватлаганингиз, қайғурганингиз, интизор бўлиб кутганингиз учун ташаккур. Ишонтириб айтаманки, сизларни ҳали кўп марта хурсанд қиламан.

Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
7.0K views07:45
Ochish/sharhlash
2023-05-16 10:26:33
Мактабларда "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари "Илмни қадрланг, илмга интилинг!" шиори остида ташкил этилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумий ўрта таълим муассасаларида "Сўнгги қўнғироқ" тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Унга кўра:

- "Сўнгги қўнғироқ" тадбирларини 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 га қадар "Илмни қадрланг, илмга интилинг!" шиори остида ташкил этиш;

- тадбирларга фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчиларини жалб этиш;

- мактаблар ҳудудига техника воситаларини ва бегона шахсларни киритилмаслик (ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари бундан мустасно);

- "Сўнгги қўнғироқ" тадбирларини, назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул йиғимларига йўл қўймаслик белгиланган.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
6.2K views07:26
Ochish/sharhlash
2023-05-12 20:16:48 Жавпаяда янги ўзлаштирилган ерларда барпо этилган дастлабки интенсив ўрикзорда 400 дан зиёд оила ер эгасига айланиб, бандлиги таъминланди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Сўх туманининг Жавпая массивида қўшимча ўзлаштирилаётган янги ер майдонларида ташкил этилган интенсив ўрикзорда бўлиб, ҳудуд аҳолиси ва туман фаоллари билан мулоқот қилди.

Президентимизнинг фойдаланилмаётган ерларда ирригация ишларини бажариш ва сувни тежовчи технологияларни жорий қилиш, кам сув талаб қиладиган экинлар экиш ҳисобига ўзлаштириш, бу ерларни ёшларга бўлиб бериш орқали уларни иш билан, даромад билан таъминлаш борасида топшириқларидан келиб чиққан ҳолда 2022 йил бошида ўзлаштиришга киришилган Жавпая массивида жами 1000 гектарга яқин ер фойдаланишга киритилмоқда.

Массивнинг юқори қисмида тоғлар бағрида эса ўрик боғи барпо этилди. Ҳозирги кунда биринчи босқичда 230 гектар ерга хориждан келтириб экилган ўрик кўчатлари куртак отди. Ҳудудда томчилаб суғориш тизими ўрнатилди. Янги ўрикзор, 50 сотихдан лотларга ажратилиб, кооперация усулида маҳаллий аҳолига, ишсиз ёшларга ажратиб берилди.

Ўрик қаторлари ораларига полиз экинлари, ошқовоқ, дуккакли экинлар экишга киришилмоқда. Келгусида шунингдек фармацевтика, парфюмерия ва озиқ-овқат саноатида муҳим ҳисобланган заъфарон етиштириш йўлга қўйилади. Ер эгасига айланган маҳаллий аҳоли вакиллари билан мулоқот қилган вилоят ҳокими, Давлатимиз раҳбарининг эътиборлари билан Сўхда амалга оширилаётган бу улкан ишларнинг асосий мақсади – аҳолининг бандлигини таъминлаш, ишлаш учун хорижга бормасдан, ўз уйларида яшаб меҳнат қилиш имкониятига ҳамда доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш эканини қайд этди.

Секундига 200 литр сув тортиш қувватига эга 5 та насосдан иборат станция ёрдамида Қалача ариғидан 426 мм диаметрли қувур билан 5 км тармоқ тортиб, 223 метр баландликка сув чиқариш ишлари якунланди. Бу мақсадда жами 21 миллиард сўм маблағ вилоят маҳаллий бюджети ҳисобидан йўналтирилган.Вилоят ҳокими иккинчи насос станцияси қуриш ишлари ҳам бошланганини маълум қилиб, Жавпаяда сув таъминоти билан боғлиқ ҳеч қандай масала қолмаслигини таъкидлади.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
3.0K views17:16
Ochish/sharhlash
2023-05-12 20:16:44
2.7K views17:16
Ochish/sharhlash
2023-05-12 20:04:13 Сўхда вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди

Бугун Сўх туман маданият марказида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан навбатдаги сайёр фуқаролар қабули ўтказилди.

Қабулда вилоят ҳокимининг шахсий қабулини сўраб мурожаат қилган сўхлик фуқароларнинг 85 та мурожаати вилоят ҳокимлигининг бўлимлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари, давлат ва тижорат банклари раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг асосий қисмини соғлиқни сақлаш, шу жумладан даволанишга ҳамда юқори технологик амалиётлар ўтказишга кўмаклашиш, банк кредити ажратиш ва кредит қарздорлигини сўндиришга ёрдам бериш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, бандлик, моддий ёрдам, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, давлат хизматлари, шунингдек, маҳаллаларни ободонлаштириш, сув таъминотини яхшилаш каби масалалар, суд-ҳуқуқ ҳамда прокуратурага оид муаммолар ташкил этди.

Фуқаролар мурожаатларининг кўпи қабул чоғида ўз ечимини топди. Субсидия асосида уй-жой олган ҳамда кредит қарздорлигини сўндиришда қийналаётган бир гуруҳ аёлларнинг мурожаати бўйича ўрганиш ўтказилиб, ҳақиқатдан моддий жиҳатдан қийналаётган, аввалдан кредит қарздорлигини ёпиш бўйича моддий кўмак кўрсатилмаган фуқароларнинг бугунги кунга қадар бўлган қарздорлиги тўла сўндириб берилиши маълум қилинди. Шунингдек, вилоят ҳокимининг кўрсатмаси билан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тумандаги юқори технологик тиббий амалиётга муҳтож эҳтиёжманд фуқаролар рўйхати шакллантириладиган ҳамда амалиёт харажатлари қоплаб бериладиган бўлди.

Ҳал этилиши учун муддат талаб этиладиган мурожаатлар бўйича мутасаддиларга қўшимча ўрганиш бўйича тегишли топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди. Шунингдек, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга доир масалалар ҳам жойида соҳа мутасаддиларига йўналтирилди.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
2.7K views17:04
Ochish/sharhlash
2023-05-12 20:04:11
2.6K views17:04
Ochish/sharhlash