Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи тайинланди Ха | Фарғона вилояти ҳокимлиги

Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи тайинланди

Халқ таълими вазирининг буйруғига асосан, Долимов Шерзод Абдумуталович Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ушбу тайинлов вилоят халқ таълими бошқармасида вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, шаҳар ва туман халқ таълими бўлимлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирокидаги йиғилишда эълон қилинди.

Шерзод Долимов 1978 йил Қува туманида туғилган. 2005 йил Фарғона давлат университетини, 2009 йил Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. Халқ таълими тизимида турли масъул лавозимларда меҳнат фаолиятини олиб борган.

Жорий йилнинг август ойидан вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.