Get Mystery Box with random crypto!

Бу кўҳна оламда ҳеч нарса янги эмас, дейдилар. Қадим юнон ва р | ELTUZ

Бу кўҳна оламда ҳеч нарса янги эмас, дейдилар. Қадим юнон ва румо адабиётидан то шу кунгача адабиёт не-не изланишларни, уммондек не-не кўтарилиш ва қайтишларни кўрмади. Неча-неча “изм”лар келиб кетди. Аммо от айланиб қозиғини топганидек, адабиёт, шеърият ҳар сафар яна ўша аслига – ҳаётий ҳаққониятига, баркамол соддалигига қайтди. Замон элагидан ўтиб бизгача ана шундай – ўз даври учун ҳам, биз учун ҳам тушунарли бўлган, мангу мустаҳкам реалистик заминга таянган асарлар етиб келди. Бу бизларга, шеърият майдонида янгилик излаб от сураётган ёшу қари шоирларга сабоқдир. Буни Муҳаммад Солиҳ ҳам, унинг истеъдодли шоир дўстлари ҳам яхши тушунадилар. Чунки юракдаги истеъдод шами ижодкорни мушкул изланишлар сўнгида ниҳоят илҳомнинг катта ва ойдин йўлига олиб чиқади.
Мен бунга қатъий ишонаман.