Get Mystery Box with random crypto!

Жадидларнинг энг катта ғояси болаларни ҳужра қуллигидан олиб ч | ELTUZ

Жадидларнинг энг катта ғояси болаларни ҳужра қуллигидан олиб чиқиб, замонавий мактабларда ўқитиш эди.

Шу кунларда Ўзбекистондаги мажбурий умум таълим ҳақидаги қонунга қарши чиқиб, "болалар мактабдаги ўқишни ташлаб, масжидга бориб, номоз ўқисин¸ ҳужрада таълим олсин", деган чақириқлар янграмоқда. Бу чақириқларга ҳукумат қонуниий баҳосини бериши керак.

Ўзбекистонда ҳеч бир мафкура ëки дин ҳукмрон мавқеда бўла олмайди.

Конституцияда шундай ëзилган.

Қодирий ва Айний асарларида ҳужралардаги баччабозлик ўта тафсилотли тасвирланган. Шу кунларда қамағда жазо ўтаëтган наманганлик мулла 2003 йилдан 2018 йилга қадар ноқонуний ҳужра ташкил қилиб, ëш гўдакларни орқа тешигига жинсий алоқа қилиб келган.

Бу баччабоз мулла 2018 йилги Қуръон мусобақасида Наманган шаҳрида биринчи ўринни, Наманган вилоятида эса иккинчи ўринни эгаллаган.

Унинг бу "шўҳратини" кўрган наманганнинг "лох" ота-оналари болаларини етаклаб, бу баччабозни қўлига топширишган.

2018 йил Қуръон мусобақасида қатнашганидан кейин бу баччабознинг камида беш норасида ўғил бола билан секс қилгани терговда ўз тасдиғини топган.

Бу баччабознинг Kun.uz мухбирига айтишича, ëшлигида уни Намангандаги масжид ëнида диний китоб сотадиган "дўмла почча" камида 5 марта зўрлаган экан. @eltuz

Бу мантиқдан келиб чиқса, бу "қуръон хофизи" зўрлаган боллар ҳам катта бўлиб бошқаларнинг боласини зўрлаб педофилга айланадими, эй мардум? Европани гейропа, деб, Путинни мақтагунча эсингизни йиғиб олинг.

Болаларни ноқонуний қоронғу ҳужраларга беришга ҳақингиз йўқ.

Ўзбекистонда бола ҳуқуқлари кафолатланган.