Get Mystery Box with random crypto!

@eltuz Ассалому алайкум. Мен бугун бир абитуриент сифатида ёзя | ELTUZ

@eltuz Ассалому алайкум. Мен бугун бир абитуриент сифатида ёзяпман. 11-синфни шу йил битираман. Ҳамма қатори мен ҳам репетиторлик курсларига қатнаяпман 2 йилдан бери. Ўтган йили 5та йўналиш танлаш мумкин экан, 5 та фан қандай бўлар экан, деган эдим. Ўтган йилги абитуриентлардан билиб олдим ва шу йўналиш бўйича тайёрланиб келяпаман, ўқитувчиларим ҳам шундай тайёрлаяпди. Ўтган йили 10тадан савол мажбурий фанлар (она-тили математика ўзб-тарих) эди ва 20 тадан асосий фанлар (мени йўналишим тарих, инглиз тили, ҳуқушунослик) бўлганди. Мажбурийлар унчалик муҳим эмас, лекин асосий фанларни бали ўзгариб тарих 1-фан, инглиз тили 2-фан бўлибдида 1-фанга 3. 1, 2-фанга 2. 1 балл бериладиган бўлибди. Хўп майли ўраганиб ҳам қолганмиз Ўзбекистонда қоидалар ўзгариб туришига, лекин нега 3 ой қолганда чиқади бу хабар? Нима ДТМдагилар мақсади абитуриентни қийнашми? Бу йўналиш баллари баланд бўлгани учун 3-4 ой олдиндан IELTS олганлар ҳам бор. Нима энди улар беҳудага олган бўладими IELTSни? Асосий фан тарих қилинибди. Шуни йил бошида, ҳеч бўлмаса, янги йилда айтса бўлади-ку, барака топгурлар. Мен ҳозир асосан инглиз тилига кўпроқ урғу бериб ўқиётган эдим. Ўқиш кириб IELTSга ҳаракат деб, тарихни 2. 3та хато чиқса ҳам инглиз тили кўтариб юборади деб. Афсус режаларни белига тепишди. Шунақа қарор чиқарар экансан, эртароқ чиқар, дейдиган одам йўқ буларга.