Get Mystery Box with random crypto!

'Путин режими тинч аҳолини ўлдирмоқда. Буни оқлайдиганларнинг | ELTUZ

"Путин режими тинч аҳолини ўлдирмоқда. Буни оқлайдиганларнинг ҳаммаси қора тарафда".

Таллиндаги концертдан бир ой олдин Эстония ҳукумати россиялик қўшиқчи Филипп Киркоровнинг мамлакатга киришини тақиқлади.

Шунингдек, Таллиндаги чиқишлари 2022 йилнинг кузига мўлжалланган россиялик қўшиқчи Полина Гагаринанинг ҳам мамлакатга кириши тақиқланди.

Эстония бош вазири Кажа Каллас тақиқни изоҳлар экан, "урушда ҳамма нарса оқ-қора рангда бўлади. Бир давлат бошқасига ҳужум қилган. Айнан Путин режими бегуноҳ фуқароларни ўлдиради. Буни оқлаган ҳар бир киши қора тарафда," деди. @eltuz Бетарафмиз, деб, Путин васалларига совға салом элтадиганлар ҳам қора тарафда. Тарих ҳеч нарсани унутмайди.