Get Mystery Box with random crypto!

@ELTUZ ГА КЕЛГАН МАКТУБ 2018 йил ноябрь ойида Олий ва ўрта ма | ELTUZ

@ELTUZ ГА КЕЛГАН МАКТУБ

2018 йил ноябрь ойида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг молиявий ишлар бўйича ўринбосари қилиб тайинланган Сарвархон Бузрукхонов кўп ўтмай Ўзбекистондаги молиявий ишлар бўйича проректорларнинг катта хонига айланди.

Чунки проректорларнинг ҳаммасини у тайинлайдиган бўлди.

Масалан, ТДИУга ҳам ўзини ишончли вакилини яъни молиявий ишлар бўйича проректор лавозимига ўзининг одамини шахсан ўзи келиб, университет кенгашига таништириб, тайинлаб кетди.

Университет домлаларининг: “Университетимизнинг ўзида шу соҳани яхши биладиган номзодлар бор эди-ку”, деган эътирозларига вазир ўринбосари: “Ҳукуматнинг ишларига ақлингиз етмайди. Шунинг учун бу ишларга аралашманг!”, деб сурворди.

Сарвархон Бузрукхонов олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида молиявий ишларни ўз қўлига олгач, соҳада пул ўзлаштиришлар авжига чиқди.

Хусусан, ўтган йили Ҳисоб палатаси томонидан амалга оширилган текширилишлар натижасида бир қанча олий таълим мауссасаларида жуда катта молиявий камомадлар аниқланди.

Биргина Қарши Муҳандислик Иқтисодиёт институтида қисқа муддат ичида 25 миллиарддан кўп камомад топилди.

Бу ўғриликларда иштирок қилган барчага қарши чора кўрилди, лекин мазкур жиноятларнинг бошида турган Сарвархон Бузрукхоновга судан қуруқ чиқди.

Чунки у вазир учун ҳам, Бош вазир учун ҳам “удобний” одам ҳисобланади.

С. Бузрукхонов олий таълим тизимида "непотизмнинг энаси"ни кўрсатворяпти.

Масалан, ўғли Сардор Бузрукхоновни “чет элга ўқиб келди” деб олдин Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети кафедрасига мудир қилиб тайинлади.

Ваҳоланки, проректорлар хонининг ўғли Сардор Бузрукхонов кафедрада 2 йил давомида аудиторияга 1 соат ҳам дарс бермаган.

Шундан кейин ота ўғлига университетда алоҳида структура ва штат киритиб, эркатойини ТДИУ васийлик кенгашининг раиси қилиб тайинлади ва профессор ойлигига тенг маош белгилади.

Тасаввур қилинг, Туз Оға!

Университетда бир соат ҳам дарс ўтмаган болакай шу даргоҳда 20 йилдан ортиқ ишлаб, номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб, ҳар куни аудиториядан чиқмасдан талабаларга илм берётган устозлардан кўп ойлик олмоқда.

Қойилмисиз?!

Бундан ташқари университет территориясига 40 йилдан кўп ишлаган профессорлар ўз машиналарида кириш мумкин бўлмаган бир вақтда, вазир ўринбосарининг ўғли ўз автомабили билан университетнинг хоҳлаган жойига кириб боради.

Ўзбек проректорларининг хони Сарвархон Бузрукхонов соққанинг каттасини қурилишдан топади.

2021 йил Олий таълим муассасаларида қурилиш танловлари ўтказилганда давлат харидларига оид қонун талаблари бузилиб, давлатга 20 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилгани аниқланди.

Буни 5 апрель куни Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг йиғилишида Сенатнинг суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцяига қарши курашиш қўмитаси раиси Наримон Умаров маълум қилди.

Жумладан, Бухоро Давлат университети 348 млн сўмлик моддий бойликларни қиммат нархларда харид қилган. 232 млн сўм маблағ мақсадсиз сарфланиб, шартномада кўрсатилмаган 246 млн сўмлик жиҳозлар ҳам сотиб олинган. Бундан ташқари, қурилиш танловлари ўтказишда 20 млрддан ортиқ давлат харидларига оид қонун талаблари бузилган.

Бухоро Тиббиёт институтига қарашли академик лицей биносини таъмирлашда ҳам берилган 28 млрд сўм эълон бўйича қурилиш ишлари аслида бажариб бўлингани аниқланган.

Наримон Умаровга кўра, соҳада жиноят содир этган ёки инсофсиз ижрочи сифатида эътироф этилиши лозим бўлган тадбиркорлик субъектларини қайта Давлат харидлари жараёнида иштирок этишга йўл қўйилган.

Маълумот учун, охирги уч йилда махсус ахборот порталида инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига бор йўғи 19 та тадбиркорлик субъекти киритилган, ваҳоланки Республика бўйича тартиб-таомилни бузган 500 дан ортиқ шахсга нисбатан 272 та жиноий иш судга юборилгани реестрини тўлиқ ишламаётганидан далолат берган.

Мана шу ишларнинг бошида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг молиявий ишлар бўйича ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов турибди.

Бузрукхонов барча университет-у инситутлардаги молиявий ишлар бўйича проректор лавозимларига нега ўз одамларини қўяётганини энди тушунгандирсиз, Туз Оға!