Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Kanal manzili: @eltuz2022
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 119.61K
Kanalning ta’rifi

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2024-04-15 12:59:55
РАССОМ ТУЗ АЙБСИЗЛИК ПРЕЗУМПЦИЯСИ ҲАҚИДА

Аксар ўзбеклар билан суҳбатлашсам ëки уларнинг ëзганларини ўқисам, уларнинг билимсизлик ботқоғида эканлигидан маъюс бўламан.

Математика ўқитувчиси санашни¸ она тили ўқитувчиси ëзишни¸ чет тили ўқитувчиси ўша ўқитаëтган тилни билмайдиганлар мамлакати.

Журналистлар ўз маслагининг универсал қоидаларини билишмайди.

Кеча битта хабар ëздим. Бу хабарда "педофилликда айбланмоқда" деган жумла бор эди.

Энди бир гала оломон югуриб келиб, "айбсизлик презумпцияси" ҳақида менга ақл ўргатиб бошлашди.

Яъни, улар назарида, суд палончини айбдор демагунга қадар матбуот у ҳақда ëзмаслиги керак.

Эшитган қулоққа тўғридай кўринса ҳам, бу - тўғри гап эмас.

Масалан, дейлик ўткан ой АҚШда Сарвар Оллаберганов деган абюзер ўз хотинини ўлдирди. Ҳали суд бўлмасдан туриб газеталар бу одамни исми, расми билан чиқариб қотил деб ëзишди. Бундай мисолларни Туркия ëки Европа матбуотидан юзлаб келтира оламан.

Матбуот суд айбдор деб топиини кутиб ўтирмай, ўзида бор хужжатларга асосланиб хабар ëзмоқда.

Судлар узоқ давом этади. 10 йилгача чўзилиши мумкин. Матбуот кутиб ўтириши керакми «энади қачон сўт дойи чўкичини уриб айбдор деб айтди» дея?! Йўқ албатта.

«Презумпция» термини лотин тилидаги «praesumptio» (эҳтимолий) деган сўздан келиб чиқса, айбсизлик презумпцияси бу - "одам то айби исботланмагига қадар айбсиз бўлиб тураверади» деган гап.

Лекин бу - судлар учун процедура талаби. Расмий айблов ҳақида гап кетмоқда. Бу талабнинг матбуотга алоқаси йўқ.

Ғарб ва АҚШ матбуоти айбсизлик презумпциясини ўзига чеклов деб билмайди.

Бу ëзаëтганим аслида журналистика униерситети биринчи курсида ўргатилиши керак бўлган нарса. Шуни кап-катта одамларга эслатиб ўтирганим ўзимгаям эриш туюляпти.

Лекин билмасвойлар мамлакати турғунлари бу маслаҳатга муҳтожлигини биламан.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
26.4K views09:59
Ochish/sharhlash
2024-04-15 12:01:55 1992 йил 18 июл куни СНБ зобитлари врачларга босим қилиб уни касалхонадан чиқариб юборди. У Туркияга бориб даволаниб яна қайтиб келиб курашни давом эттирди.

Ҳокимият Пулатовни Бирлик раҳбариятидан олиб ташлашга ҳаракат қилди.

1992 Йил Декабрда ҳокимият босими остида Пулатов Ўзбекистонни вақтинча тарк этди.

У бир муддат Бокуда яшади, кейин Истанбулга кўчиб ўтди.

Пўлатов Туркияда 6 йил яшади.

1996 йилда Шукрилло Мирсаидов ва Мухаммад Солиҳ Ўзбек мухолифатининг Мувофиқлаштирувчи Кенгашини тузиш тўғрисидаги декларацияни имзолаганда Абдураҳим Пўлатов бунга қўшилмади.

1998 йилда у акаси матемактин олим Абдуманноп Пўлатов билан яшаш учун АҚШ га кўчиб ўтди.

Абдураҳим Пўлатовнинг курашга тўла ҳаëтида эш бўлган хотини пахта толаси бўйича мутахассисдир. Абдураҳим Пўлатовнинг ортида ккки фарзанди¸ набиралари ва курашга тўла ҳаëт қолди.

Абдураҳим Пўлат эркинликнинг мазмуни фаол кураш эканини англаган ва миллатга демократик тузум зарурлигини уқтиришдан чарчамаган сиëсатчи ўлароқ яшаб ўтди.

У Ўзбекистон фани ва сиëсатига катта ҳисса қўшган шахс ўлароқ тарихда қолди.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
28.2K viewsedited  09:01
Ochish/sharhlash
2024-04-15 11:59:44 Ўзбек тили ва элининг эркин бўлии учун курашган¸ умрининг сўнгига қадар демократиянинг Ўзбекистон учун энг маъқул тизим эканини айтиб келган математик олим Абдураҳим Пўлатов 78 ëшида АҚШда ўлди.

Ўлим муносабати билан таъзия ëзилади. Агар ўлган киши паблик персона бўлса, унинг сиëсий ҳаëти таҳлил қилинади.

Абдураҳим Пўлатовни менга 1989 йили шоир Муҳаммад Солиҳ таништирганди Ëзувчилар союзининг иккинчи қаватидаги ўз кабинетида Абдураҳим Пўлатовни таништириш асносида Солиҳ ака бир гап айтганди.

"Биз ëзувчи шоирлар ҳиссиëт одамларимиз¸ олимлар¸ айниқса математик олимлар ўз фикрида аниқ рақамларга суянади. Сафимизда уларнинг бўлиши мутлақо зарур"

Айнан шундай бўлмаса ҳам шу маънода гапирди. У даврда (ҳозир ҳам) Муҳаммад Солиҳнинг фикри жуда тош босарди.

Орадан бир неча ой ўтиб Урганчда Ислом Каримов билан учрашдик. Эндигина комнфирқаликка Москва тайинлаган Каримов кортежи олдини тўсиб плакат кўтариб тургандик. Ислом Абдуғаниевичнинг ўзи мошинадан тушиб биз билан гаплади. Асосан мен суҳбатлашдим. Ўшанда у Абдураҳим Пўлатов ҳақида негатив фикр айтди.

"Андижондаги митингда ўрисларидан оëғидан осаман, деб айтибди. Бундайлардан узоқ туринглар," деган эди Каримов.

Бу суҳбат ëзда бўлганди. Кузга бориб Каримов "Бирлик"чиларга ëн босиб, "Ëш Ленинчи" газетасида уставини чоп қилишга изн берди.
Фақат битта шарт билан: Уставда "Ўзбекистоннинг ўз байроғи бўлсин" деган жумла олиб ташланиши лозим эди.

МК ҳайъати¸ (Солиҳ ака¸ Аҳмад Аъзам ва бошқалар) кураш муросали бўлиши нуқтаи назаридан, бу шартга рози бўлишди.
Абдураҳим Пўлатов эса рози бўлмади.

Шу асосда Бирлик дарз кетди.

Бўлиниш қурултойида Мирзо Кенжабекнинг "Пўлатовга қарши Совет услубидаги камситувчи ваъзи бу бўлинишни тезлаштириб юборди.
(Мирзо Кенжабек «Абдураҳим Пўлатов колхозчиларни камситди» деб, тирноқ остидан кир қидирганди)

Кейин худи мақолдагидек, "айрилганни айиқ¸ бўлинганни бўри ейди"

Қудратли мухолифат заифлашди....

Пўлатовнинг ўлим хабарини ëйинлаганимзда кўпчилик у киши ҳақида умуман билмаслиги ўртага чиқди.

Шу боис мархум ҳақидаги билгини тақдим қилсам.

Абдураҳим Қаюмович Пўлатов (Абдураҳим ПЎлат) 07.11.1945 ..

Тошкент вилоятида туғилган. Ўзбек.

1962 йилда ўрта мактабни тугатгач, Москва энергетика институтига ўқишга кирди.

Институтни 1968 йилда қизил диплом билан тугатди.

Пўлатов СССР Фанлар Академиясининг кибернетика маркази аспирантурасига ўқишга кирди.

1973 йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб айни соҳадаги энг ëш олим бўлди.

1973-1991 йилларда Республика Фанлар Академиясининг кибернетика институтида ишлади.

Абдраҳим ака кичик тадқиқотчидан лаборатория бошлиғигача кўтарилди.

Лавозимда кўтарилиш учун партия аъзоси бўлиши жоиз эди. Пўлатов 1980 йилда Совет Иттифоқининг асосий мафкураси бўллган Коммунистик партия сафига қабул қилинди.

Тарақииëтнинг бугунги даражасидан туриб Абдураҳим Пўлатовнинг ўз давридан илгарилиб кетган олим бўлганини эътироф қилиш керак.

Абдураҳим Пўлатов 1984 йилда робототехника ва сунъий интеллектни яратиш муаммолари бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.

Ўша даврда совет олимлари (масалан А. Сахаров) кремль сиëсати танқидчиларига айланишган эди.

1989-1990 йиллардаги сайлов кампанияларида Абдураҳим Пўлатов Ўзбекистон ва СССР Халқ депутатлари депутатлигига номзодини қўйишга ҳаракат қилди.

Аммо СССР тепсида Горбачев каби эрксевар келган бўлса ҳам Ўзбекистоннинг аксар аҳолиси ва раҳбарий номенклатура «занжирларни севадиган қултабиатлигича қотиб қолган» эди. (Абдураҳим Пўлтов таъбирида «қорамол подаси»)

Пўлатов 1988 йил баҳоридан бошлаб жамоатчилик фаолияти билан шуғулланади: аввал Оролни қутқариш қўмитаси аъзоси, кейин 1988 йил ноябр ойида Бирлик ҳаракатини ташкил этиш ташаббус гуруҳига аъзо бўлди.

1989йилнинг 28 майида бўлган таъсис қурултойида Ўзбекистон "Бирлик" Халқ ҳаракати раиси, 1990 йил Май ойида еса унинг ҳамраисларидан бири етиб сайланди.

1990 йил июн ойида Пулатов ташаббуси билан Бирлик партияси тузилди. Пулатов унинг раиси этиб сайланади.

1992 йил ëзида Абдураҳим Пўлатов ва Бирлик фаоли Миралим Адилов кўчада калтаклаб кетилди.
Пулатов реанимацияда тушди.
27.3K viewsedited  08:59
Ochish/sharhlash
2024-04-15 11:59:27
РАССОМ ТУЗ: АБДУРАҲИМ ПЎЛАТ - СИËСАТ МАТЕМАТИГИ. (1945 -2024)
27.5K views08:59
Ochish/sharhlash
2024-04-15 11:21:25
УЧТЕПА ҲОКИМЛИГИДА ПОРА ОЛИШГА УРИНГАН МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ СЕРЖАНТИ ҚЎЛГА ТУШДИ Тошкент шаҳар Учтепа тумани Миллий Гвардиясида пора олишга уриниш чилпарчин бўлди. Куни кеча Учтепа тумани Миллий Гвардия Қўриқлаш ходими сержант Миралимов Миролим Учтепа ҳокимиятининг…
32.3K views08:21
Ochish/sharhlash
2024-04-15 10:44:55 УЧТЕПА ҲОКИМЛИГИДА ПОРА ОЛИШГА УРИНГАН МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ СЕРЖАНТИ ҚЎЛГА ТУШДИ

Тошкент шаҳар Учтепа тумани Миллий Гвардиясида пора олишга уриниш чилпарчин бўлди.

Куни кеча Учтепа тумани Миллий Гвардия Қўриқлаш ходими сержант Миралимов Миролим Учтепа ҳокимиятининг қўриқлаш хизматида бўла туриб, ҳокимият мансабдорлари билан тил бириктириб, ер сотиш ваъдаси билан бир шахсдан 2500 АҚШ доллари олаётган пайтда қўлга тушди.

Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси ишни ёпди-ёпди қилишга ҳаракат қилмоқда, деди Элтуз инсайдери.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
32.5K views07:44
Ochish/sharhlash
2024-04-15 10:14:55 БОҒОТНИНГ ЭРКАТОЙ КОРРУПЦИОНЕРЛАРИ Биз Хоразм вилояти, Боғот тумани Тиббиёт бўлими ходимлари номидан мурожаат қиляпмиз. Бундан бир ой муқаддам Департамент ходимлари томонидан ТТБнинг шифокори фукарони ишга киритиб қўйишини айтиб, пора билан қўлга тушган…
29.0K views07:14
Ochish/sharhlash
2024-04-15 09:40:20
ПАРИЖДА ЎТКАЗИЛГАН XXI CКРЯБИН КОНКУРСИДА ЎЗБЕКИСТОНДАН БЕШ ПИАНИСТ ҒОЛИБ БЎЛДИ

Амина Авазова, Cултон Юсуф, Саида Ҳусанова (Успенский номидаги мусиқа мактаби ўқувчилари), Севинч Бакиева ва Диёра Шорустамова (Ўзбекистон давлат консерваторияси магистрлари) Скрябин конкурсининг турли йўналишларида ғолиб бўлди.

Танлов ҳайъати аъзолари Франция, Россия, Германия, Словения, Сербия, Швейцариядан келган пианистлар.

Маҳоратли чолғучиларни тарбиялаган устозлари, жумладан, Ўзбекистон давлат консерваторияси катта ўқитувчиси Нигора Ҳусановани олқишлаймиз.

Санъат халқларни бирлаштиради!

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
29.3K viewsedited  06:40
Ochish/sharhlash
2024-04-11 19:35:37 ЖИНЛАР БАЗМИ

РТ: Элтуз нашрини баъзилар исломофобликда айблайди. Диний етакчиларнинг қилмишларига кўз юмиб, уларни оқлаш аслида энг катта душманлик.

МC: Ҳам ғарлик, ҳам пешгирлик.

РТ: Мамлакат бўйлаб муллалар қўшиқчилар ўрнини эгаллади. Бунинг учун йиллар давомида мусиқа ҳаром, ўйнаш гуноҳ деб тарғиб қилишди. Натижада интернет юлдузига айланган муллалар бир никоҳни 200-300$га ўқияпти. Солихон домла деган маргинал тип судянинг иккинчи хотини билан никоҳини ўқиб, эвазига 300$ олганини ўзи тан олди. Агар бугун моддий даромад фактори йўқ бўлса эртагаёқ муллаларнинг аксарияти бу ҳунарини ташлайди.

МC: Оға, оғизочарлар ҳам пуллик. Илгари мулланинг тугунига икки нон билан печак ўраб берардик. Ҳозир муллалар дўллар сўрайди.

РТ: Худди фонограммачи артистлар каби муллалар ҳам даромад солиғи тўламайди. Звезда муллалар орасида ифтор нархи 2000$, масжид очиш нархи 3000$, тўйда амри маъруф ўқиш нархи 1000$. Бу нархларни Қашқадарёлик масжид қурган йигит тергов кўрсатмасида тасдиқлади.

МС: Оға, талаб борки таклиф бор. Одамларнинг ўзи шу пулни тўлайман деб мулланинг кетидан қувиб юрибди. Майли, тўлаб маърузасини эшитаверсин.

РТ: Асл муаммо ҳам шу. Тадбирлардаги маъруза контенти яроқсиз. Асосий эътибор хотинларни пастга уриш ва кофирларга тош отишдан иборат. Маърузалар ксенофоб ғийбатга айланиб кетяпти. Сенинг эркинлигинг бошқа биров эркинлигига соя солмаслиги шарт. Аёлларга ва ўзга дин вакилларига нафрат уйғотиб эртак айтиб юрган бу муллалар одамлар орасига душманлик уруғини сочяпти. Имкон бўлса қилич кўтариб ҳаммани мусулмонга айлантиришни орзу қиладиган иккиюзламачилар эркинлик ва демократия тиланиши абсурд. Масхарабоз мулланинг фанатлари интернетда пул йўқ, нарх-наво қиммат деб нолийди, икки хотин олиш ҳуқуқини талаб қиладиганлар ҳам айнан шу рижоллар. Ё пулим йўқ деб ёлғондан нолийди ёки иккинчи хотинга шароит қилишни ўйламасдан секс учун уйланади. Боласини эплолмай ярим йўлда ташлаб кетади.

МC: Нуриддин дўмла эшитсин шуни. Лицензия олмаган мошенник блогер муллаларни йўқотиш керак.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
13.0K viewsedited  16:35
Ochish/sharhlash
2024-04-11 18:01:01 Рассом Туз: Бахтиёр Фозиловга қарашали Enter Engineering ишчилари сабр косаси синиб, кўзи қонга тўлди. Ширкатнинг Олмалиқ ва Қоракўлдаги ишчилари камида уч ойдан бери маошсиз қолган. Улар қўзғолон кўтарди, ойлик талаб қилиб, штабларга ёпирилишди. Қулдорлар бу оломонни кўриб қўрққанидан иштонига сийиб қўйди. Олмалиқдаги ишчиларига ўша куннинг ўзида ойликларни қуртдай санаб берди. Ҳақ олинур, асло берилмас! Қоракўлдаги ишчилар эса декабрдан бери ҳамон пулсиз, бола-чақаси оч. Enter Engineering раиси Бахтиёр Фозилов ширкатдаги Ўзбекистон фуқароларини оёқ учида кўради. Қозоқ ва россиялик ишчилар аллақачон ойликларини олган. Ўзбекистонлик ишчилар ҳайитда ҳам, рамазонда ҳам уйига уч-тўрт танга жўнатолмади.

Маччон Суқулиш: Оға, шу ширкатнинг эгаси Бухоро амиридан бой. Бир кун ҳам гўштсиз овқат емайди. Бирор икки дона иномарка мошинни сотса ойлик бўлармиди?

Рассом Туз: Eriell, Enter Engineering, Ferkenso ширкатларининг эгаси бўлган Фозилов ўзини меценат, яъни эҳсонсевар қўли очиқ бой деб атаган. Унинг ширкатлари Яқин Шарқ, Жанубий Осиё ва Россияга тармоқлаган. Шу ўлкаларда Фозиловнинг бирор ишчиси ойлик бер деб намойишга чиқмади, бунга эҳтиёжи бўлмади. Бироқ Фозилов қўл синса енг ичида қолсин деб, Ўзбекистонлик ишчиларини пул бермай эзғилайди. Бойвачча Ўзбекистоннинг 80% нефт захираси, йирик конлар, фосфорли ўғитлар, аммиак захирасини эгаллаб олган. Самарқанд аэропорти ва катта қурилиш буюртмалари ҳам шу кимсага тегишли. Бундан ташқари Фозилов «Сурхон» клубини ўзига ўйинчоқ қилиб сотиб олди. «Сурхон» клуби Термизда яшамайди, сурхондарёликлар бу клубнинг қорасини ҳам кўрмайди. Термиз стадиони тешик кир тоғора каби бўм-бўш ётади. Бахти Фозилов сотиб олган «Сурхон» клуби Тошкентда яшаб, Тошкентда машқ қилади, Самарқандлик бойвачча Фозилов бу клубга чет элдан легионерлар сотиб олган. Сичқон сиғмас инига, ғалвир боғлар думига. Enter Engineering ширкатининг Тошкент офиси ҳам 3-4 ойлаб маошсиз қуруқ ҳаво ютиб яшайди. Дом кинони бузган, биттаям китоб ўқимайдиган экс ҳоким Жоҳа брат ҳам Фозиловдан мард. Жоҳа брат ишчиларига ўз вақтида ойлик тўлайди. Қашшоқнинг ҳаққини емайди.

Маччон Суқулиш: Усти ялтироқ, ичи қалтироқ олигарх, Россиянинг ўғри чўнтаги Бахти Самарқандский бўйлади.

Рассом Туз: Фозилов Самарқандда икки чақага қиммат бутафория шаҳар қурди. Энди навбат Бухорога. Бухорони бузиб йўқ қилиб, ЮНЕСКО рўйхатидан ўчиртириб тинчийди. Ўзбекистон маданий меросини сақлаш ва ўрганиш бўйича халқаро ташкилот бошқарувида ҳам шу Фозилов ўтиради.

Маччон Суқулиш: Қўйни бўрига топширишибди. Бухорони бузиб кейин «Халқлар дўстлиги» саройи, «Ўзбекистон тарихи» музейини ҳам бузсин. Отарчи Мадвазирни қаршилик қилишга духи йўқ барибир.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
20.7K views15:01
Ochish/sharhlash