Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Kanal manzili: @eltuz2022
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 119.61K
Kanalning ta’rifi

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2024-04-27 14:59:58
ТОШКЕНТ ҲОКИМИНИНГ БОШИ ДЕФОРМАЦИЯ БЎЛИБ ҚОЛГАНМИ?

Тошкент шаҳри ҳокими «Газета.uz»га Қодирий ва Дўстлик боғларининг ижарага берилишини изоҳлар экан, боғларга давлат менежер бўлмаслиги кераклигини айтди. «Бутун дунёда шунақа», — деди у. Унинг сўзларига кўра, яшил ҳудуднинг квадрат метрини сақлаш 20−50 доллар туради — бу давлат бюджети учун катта юк.


Расмда кўраëтгаингиз бу гўзал манзара Берлин марказидаги шаҳар ҳокимлиги молиялайдиган парк.

Бемалол кириб, айланиб юриш мумкин. Давлат таъминлаб қўйибди.

Умуман Берлин дунëдаги энг катта ям-яшил шаҳар. Шаҳар ўртасида ўрмонлари бўлган шаҳар бу Берлиндир.

Шаҳарда 2500 сквер парк ва дам олиш масканлари бор. Буларнинг биттасиям хусусий қўлда эмас.

Шаҳардаги паркларнинг умумий майдони 5500 гектар. Бу шаҳарнинг 30 фоизи демакдир.

Бу маълумотни Тошкент ҳокимига етказиб қўйинглар.

Ëшлигида бешикда ëтавериб мияси деформация бўлган бу ëшулли сал ўйлаб гапирсин.

Дунëдаги барча мамлакатларда парклар тужжорлар қўлида деб айтиш учун ғирт аҳмоқ бўлиш керак. Агар ҳокимнинг гапини Булгаковнинг "Итюрак" асаридаги профессор эшитганида "астрономик кўламдаги каллаварам" деб атаган бўларди бу ҳокимни.



Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
19.8K views11:59
Ochish/sharhlash
2024-04-27 13:35:36
EP: Shovotda sifatsiz kolbasalar sotuvga chiqarildi

"Assalomu alaykum Shovot tumanida aniqlangan holat. Sifatsiz kolbasa mahsulotini nazorat qiladigan odam bormi O'zbekistonda?

Ishlab chiqarish sexigacha tekshirish kerak bu muttaxamlarni"

@eltuzportali - muammolar yechimi!
21.6K views10:35
Ochish/sharhlash
2024-04-27 12:59:56
"Бугун, 2024 йил 27 апрел шанба куни кўриб турганингиз Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар Прокуратураси масъуллари шунча одамни чақиртириб, сарсон қилишди. Прокуратура биноси ёнида кўчага оммани йиғиб, овора қилмаса бўлардику. Тик оёқда кутиб чарчадим ва тоқатим ҳам қолмади. Охир оқибат уйимга қайтиб кетишга мажбур бўлдим."
23.8K views09:59
Ochish/sharhlash
2024-04-27 10:59:56
ЙЎҚОЛГАН ЙИГИТНИНГ ЎЛИГИ МОЛХОНАДАН ТОПИЛДИ

Сурхондарё вилояти Денов тумани ИИБ ЖҚБ қидирувга берган 38 яшар Хусин Уруновнинг жасади 26 апрел куни молхонадан топилди.

Элтузга келган маълумотда иддао қилинишича, қотил Денов тумани "Нурли манзил" маҳаласидаги бир неча бор қамалиб чиққан Шерзод исмли тип.

Денов тумани "Даҳана" маҳалласида яшаган Урунов Хусин Ракибович ўлдирган қотил ўз молхонасида гўр қазган.

Ўликни кўмиб бўлиб устидан цемент ва қумни аралаштириб бетон қуйган.

Шерлок Холмсдан ўн карра уста бўлган Денов следаклари ўликни кўмилган жойидан чиқариб олишди.

Қотил эса айбини бўйнига олди ва қўлига кишан солинди.

Қотил қамағда. Хусин Уруновни 27 апрел куни Деновда кўмишади.

Шерзод нега келиб¸ келиб Хусинни ўлдирди? Сабаблари аниқланмоқда.

Элтуз манбасига кўра, валюта олиб сотари бўлган Хусинни Шерзод доллар сотаман деб уйига чақирган.

50 миллион сўм кўтариб келган Хусин Шерзод қурбонига айланган.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
30.5K views07:59
Ochish/sharhlash
2024-04-27 08:59:58
МЕҲРОБДАН ЧАЁН: ЕТИМЛАР ҲАҚҚИНИ ЎМАРАЁТГАН САРИОСИЁЛИК ФИРИБГАР МУЛЛА

Сариосиё туманида ўзидан дин билимдони ясаб олган қашшоқ Ҳайрулло Рўзиқулов етимларга ёрдам ниқоби билан эҳсон уюштириб маблағни ўзлаштирмоқда.
Ҳеч қаерда ишламайдиган, даромади расман тасдиқланмаган интернет мулла эҳсон маблағидан 260 миллион сўм эвазига “Боғиширин” маҳалласидан ер сотиб олди. Ҳозир ўша ерда ўзига данғиллама уй кўтаряпти. Ишонувчан, содда фуқаролардан йиғилган эҳсон пуллари етим-есирга етиб бормаяпти.

Ҳ.Р телеграм каналидаги диний контент орасида етимларга эҳсон тадбирлари уюштиради, яъни навбатдаги дин тужжори. Сохта мулла Ўзб. Рес. Мусулмонлар идорасидан рухсат олмасдан диний контентини Эшонқулжонбобо масжид каналида тарқатмоқда. Рўзиқулов тегишли рухсатнома – лицензия олмасдан отаси билан бирга маҳаллий масжидни эгаллаган. Ота-бола эҳсон ниқоби остида фирибгарлик фаолиятини олиб бораётганидан маҳаллий аҳоли норози.

Фуқаролар Рўзиқулов ҳақида бир неча маротаба маҳаллий ИИБга арз қилишган. Ҳуқуқ-тартибот органлари профилактик суҳбат ўтказиш билан чекланди. Суҳбатдан сўнг мулла айрим постларини каналдан ўчириб юборган. Молиявий жиноятлар ҳақида тафтиш, тергов олиб борилмаяпти.

Лицензиясиз сохта мулла ўз интернет чиқишларида можароли диний блогер Аброр Мухтор Алининг риторикасига тақлид қилади. Сариосиёлик бу рижол машҳур диний блогерлар, хусусан, А.М.А билан учрашувидан фахрланиб, видеороликлар тарқатиб интернет кузатувчилар тасаввурида Аброрнинг издоши деган таасурот қолдирган.

Фирибгар ўз маърузаларида “замонавий кийинган, рўмол ўрамайдиган аёл-қизлар қанжиқ” каби куракда турмас ҳақоратлар ёғдиради. Рўзиқулов мухлислари орасида дунёвий қатламга нисбатан адоват, тоқатсизликни тарғиб қиляпти. Ўринли, тўғри саволлар берган обуначиларга нисбатан ҳақорат ёғдириб, шахсиятини топтайди. Беҳайр диний блогер Х.Р фуқаролар орасида диний айирмачилик, секуляр давлат тузимига нисбатан тафкир кайфиятини уйғотяпти.

Сариосиё аҳолиси ДХХ, Ички ишлар вазирлиги ва Мусулмонлар идорасидан масалага жидий ёндашишни талаб қилмоқда.
33.3K views05:59
Ochish/sharhlash
2024-04-27 06:59:58 ТОШКЕНТ ШАҲАР ҚЎРИҚЛАШ БОШҚАРМАСИДАГИЛАРНИНГ ҲАММАСИ ПОРАХЎР(МИ)?

Мен Миллий Гвардия Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармасида ишлардим. Миробот тумани бўлим бошлиғи майор Собиров Бобур босими остида ишдан бўшашга мажбур бўлдим.

Бўлимда нафақат мен, балки бошқа ходимлар ҳам ўз хоҳишига кўра ариза ёзишга мажбур бўлишди. Ишдан кетказишгани етмагандек Тошкент шаҳар бошқармаси мени қарзга солиб қойди.

Ахир қандай қилиб шунча йил ишласам-у, тағин бўйнимда қарз билан кетсам? Буларнинг ҳаммаси порахўр.

Барчасининг исм-фамилиялари ошкор этилса, бутун бошли Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармасида исмлари рўйҳатга киритилмаган одам қолмайди.

Буларнинг пасткашлигидан яна бири шуки, уйингизда тўй-марака, аза бўлса ҳам жавоб беришмайди.

Ҳатто рухсат олиш учун ҳам пора беришингиз керак....

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
32.6K views03:59
Ochish/sharhlash
2024-04-27 00:18:12 ЎЗИ КЕЛАР ЁР ЁР, ЎЗИ КЕТАР ЁР ЁР

Ҳикояни тўлдирамиз. Бош прокурор жаҳл билан аризасини секретарь референти столи устига қўйиб чиқиб кетган. Хатни ўз кўзи билан бир неча киши кўрган. Орадан бирмунча вақт ўтиб, Бош прокурорнинг шофёри кириб келган ва ўзи билан аризани олиб, бинони тарк этган.

Афтидан Ниғматилла Тўлқинович жаҳлидан тушган ёки ишонган дўсти, бургага жаҳл қилиб, кўрмага ўт қўйма, деган.

Хуллас, ўзи кетар ёр ёр, шофёри келар ёр ёр... Душанба куни Бош прокурор иш ўрнига қайтса ҳайрон бўлманг.

Кино тугади....

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
38.6K viewsedited  21:18
Ochish/sharhlash
2024-04-26 22:12:05
БОШ ПРОКУРОР АРИЗАСИНИ ТОПШИРДИ

Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев ўз истаги билан ишдан кетиш бўйича ариза ёзган.

Элтузга бу ҳақда аризани ўз кўзи билан кўрган бош прокуратурадаги манба маълум қилди.

Бош прокурор жаҳл устида қарор олдими ёки бундай қарорни олишга мажбурлашдими, Элтузга маълум эмас. Маълум бўлгани, ариза қабулхона столида қолган ҳеч қаерга юборилмаган.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
44.4K views19:12
Ochish/sharhlash
2024-04-26 21:29:58
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник ( Jonathan Henick) Учкўприк туманига атай бориб журналист Шарифа Мадраҳимова билан учрашди. Бу учрашувда АҚШ элчиси 19 апрель куни Шарифа Мадраҳимованинг уйига борган Германиядаги халқаро ташкилот раҳбари Умида Ниëзовага нисбатан уюштирилган погром тафсилотлари билан қизиқди.

Элчини ташвишга солган бу воқеа ëлланган обончи балогир Шухрат Эсонов деган тип тарафидан амалга оширилган эди.

Шарифа Мадраҳимова бу погром юзасидан Учкўприк туман ИИБга 20 апрелда ариза ëзган бўлса ҳам таҳдидчи ҳануз назоратга олинмади. Бу эса бу таҳдидчини куч ишлатар тизимларнинг ўзи ëллаган деган тахминга асос бўлмоқда.

Ўзбекистонни полиция давлати режимига айлантиришни истаб ислоҳот ғилдирагига таëқ тиқаëтган мулозимлар ким ўзи?
36.0K views18:29
Ochish/sharhlash
2024-04-26 19:00:50 ЯККАСАРОЙ ҲОКИМЛИГИДАГИ ИШРАТ ЎЛИМ БИЛАН ТУГАДИ 2024 йилнинг 18 апрел куни Яккасарой тумани ҳокими томонидан барча даражадаги ходимларнинг кайфиятини кўтариш ва бу тадбир орқали фойдали иш самарадорлигини ошириш мақсадида баҳорий тадбир ташкил этилди. …
47.4K viewsedited  16:00
Ochish/sharhlash