Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Kanal manzili: @eltuz2022
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 119.61K
Kanalning ta’rifi

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 10

2024-04-11 10:01:01 Ўн йилча олдин рассомлик бўйича яхши заказ тушди. Бир метрга саксон см холстга мавж урган денгиздаги елканли кема расмини мой бўëқда чизиш. Нархни 5000 доллар деб белгиладик. 10 фоизи (500доллар) олдиндан берилди.

Ўтирсам ҳам, турсам ҳам, шу 5000 доллар қандай кўп пул экан, деб ўйладим. Ўзимни миллионер ҳис қилдим.

Бу пулни қандай олмоқчисиз деб сўради буюртмачи. У чек ëзиб бериши ëки банкдаги ҳисобимга ўтказиб бера олишини айтди.
Мен унга “if possible in cash” дедим, яъни нақд пул хоҳлашимни айтдим.

Буюртмачи жилмайиб рози бўлди.
Юзталик яп-янги долларларни санаб олдим. Ҳидладим, тирнаб силаб ҳам кўрдим.

Расм чизадиган мольберт устига чачиб қўйиб расмга ҳам олдим.
Пул фетишизми, дейди буни. Ўзбекчаси - пул жинниси.

Вақт ўтиб бу пул тезда харж бўлиб кетди. Эсимда қолгани битта айфон ва айпад про. Қолгани чирт-пиртдан кетди.

Иккки йил олдин Лас Вегас шаҳрига Элтуз учун фильм олишга бордик.
Шаҳар айландик.

Вегасда бемалол отелларни ичида сайр қилиб юраверасиз шу отелда яшамасангиз ҳам.

Айланиб Four Seasons отелига бориб қолибмиз. Қорин очган экан. Бургер (нон билан котлет) есак деб, атрофга қарадик. Fleur деган ресторанни кўрдик. Ресторанга кирмасдан менюнни ўқидик. Эшикни олдида менюни чиройли қилиб ясатиб, устига чироқ ëқиб қўйишган экан.
Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, битта бургернинг нархи 5000 доллар экан.

Мен ишанмай ўша ердаги эшикбондан атайлалаб қайта сўрадим. Балки 5 дўллордир. Кўзим чалкашиб нолллар кўриндими экан деб. Йўқ, ашнақа нарх, ками йўқ, деди эшикбон пишган калладай тиржайиб.

Дунëдаги энг қиммат бургер деди. Биттагина бургер бешминг кўкат.

Инсопам йўқ. Шунақаям қиммат бўладими?! Бу пулга 2000 йилда Тошкентда иккита-уч хонаки квартира берган.

Масалан мен шу бургердан учтасини бемалол паққос тушира оламан.

Қаранг, мен улкан бойлик деб ўйлаганим 5000 долларга бир перашка олсама?

Бир пайтлар Беньков училишени олдида 3 тийинга олардик шу перашкани. Битта трамвай белатини пулига.

Албаттта 5000 доллларга бургер олганим йўқ.

Сал нарида бир карис ресторани бор экан, шунга кириб тўйганча гўшт едик.
Бу ресторанга фақат кириш ҳақи тўланади 20 доллар.

Бориб столга ўтирсангиз, аписант қизлар юпқа кесилган мол гўшти олиб келоуради. Келоуради ним табассум қилиб.
Олдингиздаги столда газ горелка бор шунда ўзингиз пишириб евурасиз.
Истаганча, масалан, бир тонна ейиш мумкин. Чимчи ҳам текин. Аммо ичимликка алоҳида тўлайсиз.

Шунақа гаплар. Ҳозирги замонда пулди қадриям қомади.

Одамди қорни бир бурда нарсага тўяди дейишадию, аммо шу бир бурдани нархиям қиммат бўлиши мумкин экан.

Инсопни унутмайлик ўладиган замонда.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
23.5K views07:01
Ochish/sharhlash
2024-04-11 10:00:53
РАССОМ ТУЗ: ПУЛНИНГ ҚАДРИ
22.3K views07:00
Ochish/sharhlash
2024-04-11 09:00:19
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК БОШ БОШҚАРМАСИНИНИНГ ИТ ЯЛОҒИ ТИЛЛАДАН

Мурожааатим Фарғона вилоятидан. Мен тадбиркорман. Шаҳар ва туман камбағалликни қисақартириш бўлимларининг 2023 йилда субсидия пул маблағлари ажратиш ҳисобига касаначилик асосида иш ўринлари яратган тадбиркорлар ва бандлик ходимлари билан тил бириктириб, бюджет маблағларни талон-тарож қилгани ростмикан деб қоламан.

Тадбиркорга тикув машиналар учун субсидия маблағлари жуда юқори, яъни 1 чок тикув машина нархи 9 млн. қилиб кўрсатилган.

Аслида унинг нархи 2-3 млн. туради. Шунда тадбиркор билан бандлик ходими ҳар битта касаначига ажратилган 9 миллион сўмдан салкам 6 миллион фойда топмоқдами?

Бу дегани ҳар битта бандлик бўлимида 4-5 та тадбиркорга камида 700 миллиондан ошиқ маблағ чиқарилган. Бандлик ходимларининг ит ялоғи тилладан бўлиб кетгандир. Сал инсоф ҳам бўлиши керак эмасми?

Бандлик бўлимларини текширувчи ревизорлар тикув машиналари нархларини билмайдими ёки билмаганликка оладими?


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
24.5K views06:00
Ochish/sharhlash
2024-04-11 08:00:47 БОҒОТНИНГ ЭРКАТОЙ КОРРУПЦИОНЕРЛАРИ

Биз Хоразм вилояти, Боғот тумани Тиббиёт бўлими ходимлари номидан мурожаат қиляпмиз.


Бундан бир ой муқаддам Департамент ходимлари томонидан ТТБнинг шифокори фукарони ишга киритиб қўйишини айтиб, пора билан қўлга тушган эди.

Куни кеча Департамент ходимлари томонидан Тиббиёт бирлашмасининг яна 3 та ходимаси пора олаётган вақтда ушланди.

Энг қизиғи, улар орасида Боғот тумани ТТБнинг раҳбари Т.Кенжаевнинг турмуш ўртоғи З.Бабажанова ҳам бор. Бу оилавий коррупционерлар вилоят ҳокимлигидаги юқори лавозимда ишловчи танишига ишониб, ТТБ ходимлари орқали пора олиб юрган.

Кеча ТТБ бирлашмасида З.Бабажанова ва унинг опаси Д.Бабажановалар ходимларни ишдан бўшатиш билан қўрқитиб, турли хил ноконуний топшириқ беришди. Энди бу топшириқлар туфайли ҳамширалар ҳам қўлга тушишлари керакми? Бу каби ҳолатларни кимдир назорат қиладими?

Ушбу мурожаатномамиз билан Боғот тумани Тиббиёт бирлашмасининг эркатойларига қонуний чора кўришларини сўраймиз.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
25.8K views05:00
Ochish/sharhlash
2024-04-09 11:50:01 ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИНИНГ ИИБ ВА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ТОМОНИДАН НОТЎҒРИ ТАЛҚИНИ


Мен ИИБда 12 йилдан бери хизмат қиламан. Яқинда Президентимиз қарори билан мен фаолият юритиб келган вояга етмаганлар билан ишлаш гуруҳи лавозими Миллий Гвардияга берилди.

Гвардия ходимларни саралаб олар экан. Бизга “Хоҳласангиз ўтинг, бўлмаса ИИБда қоламан деб билдирги ёзинглар”, дейишди. Мен хизматимни гвардияда давом эттиришим ҳақида билдирги ёздим. Гвардияга борсам, “Фамилиянгизни ИИБга берганмиз.

Нимагадур сизни беришмади” деган жавоб бўлди. ИИБга борсам, бу гапларни инкор этишди. Хуллас, ўртада сарсонгарчилик бошланди. Натижада мен ишсиз қолдим. ГУВД ИИББ балансида “распрожение”да, қачонки иш бўлса, таьминлаб беришар экан. Оила, бола-чақа, кредитларим нима бўлади? Ҳеч ким эшитгисиям келмаяпти.


Қанча ходимни жойлаштиришди. Лекин 3-4 та ходим жойлаштирилмаган. Ахир Президентнинг қарори асосида гвардияга ўтказиляпти-ку. Бизни эса асоссиз равишда ишсиз қолдиришяпти.

Кимга қаерга мурожаат қилишни ҳам билмай қолдик. 6 ойдан 1 йилгача ишсиз ўтиролмаймиз-ку.


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
16.9K views08:50
Ochish/sharhlash
2024-04-09 10:59:54 ТЎРТКЎЛ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ТАМАЪГИР

Ассалому алайкум, Қорақалпоғистоннинг Тўрткул туманидан мурожаат қиляпман.

Фарзандим 68-мактабнинг 11-синфида ўқийди. Сизга мактаб директори ҳакида ўқитувчилар ёзибди.

Бу мактабга кўп директорлар келиб-кетяпти. Аммо ҳеч бири тартиб-интизом ўрната олгани йўқ.

11-синфларда ҳозир ҳам дарс бўлаётгани йўқ. Қолаверса, тўгаракка, қўшимча дарс ва тилга қатновчи ўқувчиларга ўқитувчилар босим ўтказиб, таъмагирлик билан баҳо қўйишяпти.

Масалан, она тили ўқитувчиси – исми Раъно, абитуриентликка тайёрланаётган ўқувчиларга кучли босим ўтказмоқда.

Унинг дастидан кўп ўқувчилар бошқа мактабга ўтиб кетди. Бу ўқитувчи чет тилидан сертификат олган ўқувчиларгаям кун бермайди.

Бу ҳозирча битта муаллим ҳақидаги маълумотлар. Бунақалардан 68-мактабда ҳали бир талай. Кейинги мурожаатларимда қолганларини ёритаман.


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
19.1K views07:59
Ochish/sharhlash
2024-04-09 09:59:54 БЕПУЛ МЕДИЦИНА ЧЎПЧАГИ

Ўзбекистон Конституциясида бепул тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи ёзиб қўйилган. Бу қоғозда мавжуд назария, амалда эса - "ўзбекчилик".
Чақалоқ дунёга келгач доя ҳаққи, суюнчига пул атаймиз. Палата койкаси ҳам текин эмас. Роддомдаги ювинди овқатни чиқиндига тўкиш учун пиширишади шекилли. Дори-дармон сотиб оласиз, баъзан шприц учун ҳам пул сарфлайсиз. Кесарча амалиёти эса алоҳида тўлов эвазига қилинади.
Медицина текин деб аталадиган Ўзбекистонда роддомнинг тўлов кассаси бор. Ғаройиб парадокс.

Чақалоқ учун маҳаллий поликлиникада мед карта очилади. Ҳамшира ҳар ойнинг 20 санасидан ўтиб онага телефон қилади. Поликлиникада чақалоқни текширтириш, эмлаш ҳозирча текин. Поликлиникада массаж, тиш кўриги, УЗД, қон таҳлили – барчаси уч-тўрт сўм "раҳмат" эвазига қилинади.

Одамлар поликлиника таҳлилига ишонмай хусусий клиникага югуради. Жавоблар тез, аниқ, тўғри чиқади.

Мактаб ўқувчилари тиббий текширувдан ўтиб туришади. Кўрик ўпка флюрографияси ва қизларнинг целкасини текширишдан иборат. Бирор қиз бош тортса, ҳамшира "фалон туманнинг фалончи мактабида 9 синфлардан икки қиз ҳомиладор экан" деган гапни шартта айтворади. Шаблонга айланган ҳикоя.

Ўзларидан гумонни соқит қилиш учун ҳам қизлар целка текширувига рози бўлади. Кўрик текин. Шу нуқтада Ўзбекистоннинг текин тиббиёти туғилибоқ ўлади. Қолган бари пуллик.

Операциялар учун ордер олиш шарт. Бир қашшоқ ўз туман марказидан ордер олиб Тошкентга келса масъул касалхона минг баҳона қилади, ордеринг ўтмайди деб қайтариб юборади.

Ордер олиш қийин жараён, шунинг учун ўзбек қашшоғи бир йил боққан қўйларини сотиб, помидор йиғимдан даромад чиқаради. Шу пулга даволанади ёки операция қилдиради.

Кўплаб врачлар қиммат фирма дорилардан ёзиб беради. Тошкентда битта капельница қўйиш нархи 50 минг сўм. Агар шу текин медицина бўлса, "текин" деб ном берган безбетарни гильотина билан учраштириш жоиз.

Мавзуга яна қайтамиз.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
20.6K views06:59
Ochish/sharhlash
2024-04-09 09:01:46
4 МИНГ ДОЛЛАРГА БУЙРАК СОТИБ ОЛМОҚЧИ БЎЛГАН КОСОНСОЙЛИК ҚЎЛГА ТУШДИ

Косонсойлик апрс анжаннинг Булоқбошисида яшайдиган қашшоқнинг буйрагини 4 минг долларга сотиб оладиган бўлди.


Анжанлик қашшоқ ўзи анави апрс билан еталашиб бориб, Тожикистонда операция билан буйрагини кесиб олдиришга рози бўлди.


Фейк документ билан қағдасан Тожикистон дея апрс билан қашшоқ йўлга тушди.


Аммо бу икки гўрсўхта Намангандаëқ қўлга олинди. Поп туман терговчилари жазо қонунининг 133 прим бир моддаси¸ 228 моддаси биринчи қисми билан жиноят иши очиб анави апрсни ичкарига апкирибам қўйишди.


Апрс қамағда.


Анави лох қашшоқ эса менга буйрак наххуй керак, 4 минг кўки нақд бўбтуганда дея, кўкарагини захга бериб ëтволиб йиғлаяпти.


Анжан 2005 йил 13 майдан бери бунақа қаттиқ йиғлаган қашоғди кўрмаганди.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
21.9K views06:01
Ochish/sharhlash
2024-04-09 08:00:32
Кечаги иш ташлашдан кейин Олмалиқдаги Enter Engineering ширкати ишчиларига маошларни қуртдай санаб бера бошлашди. Бўларкану. Ҳақ олинур, асло берилмас.
28.6K views05:00
Ochish/sharhlash
2024-04-09 06:59:54 МОНОПОЛ ҲУКМРОНЛИК САҚЛАБ ҚОЛИНИШИДАН КИМ МАНФААТДОР?
25.8K views03:59
Ochish/sharhlash