Get Mystery Box with random crypto!

Кўриб турганингиз суратда Тошкентни зир титратган “офис” менеж | ELTUZ

Кўриб турганингиз суратда Тошкентни зир титратган “офис” менежери Улуғбек Шодмонов ва Ўзбекистон Давлат Хавфсизлик Хизмати Ички Хавфсизлик бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Темур Шорихсиев.

Буларни Ўзбекистондаги қоронғуликлар дунёсининг кўзга кўринмас генераллари десак адашмаймиз.

Суратга қараб туриб ким бу ерда “босс” эканлигини пайқаш қийин эмас.

Дархондаги “офис” донғини Ўзбекистонга таратганлар ҳам шу шахслар бўлади аслида.

Амалдору тадбиркорларни қамаш, қақшатиш, таҳдид, шантаж ва тамагирлик билан улкан даромад орттириш - бу шахсларнинг асосий иши.

Улардан бири бугун қочувда, иккинчиси эса юрагини ҳовучлаб юрибди энди нима бўлади дея.

Бу икки шахсдан жабр кўрганлар саноқсиз: йирик бизнесменлардан тортиб давлат мулозимларига қадар.

Давлат хавфсизлигини, эл тинчлигини таъминлаш асосий вазифаси бўлган идоранинг айрим нопок ходимлари давлат ресурсларини шахсий амбицияси учун ва ўз шахсий душманларига қарши ишлатаётгани давлат мулкини талон-торож қилишдан бошқача малакаланмайди.

Аслида Ўзбекистонда ислоҳотларни ўлдираётганлар ҳам, катта коррупцион тўдаларга қўшилаётганлар ҳам, уларга бош бўлаётганлар ҳам айнан шундай айрим нопок шахслардир.

Ўзбекистонда ўзаро назорат механизмлари, ташкилотлар орасида мувозанат бўлмас экан, бутун бошли ҳокимият бир ташкилот ёхуд бир шахсга бериларкан мамлакатда яқин ўтмишидаги хатолар такрорланаверади.

Айни шахслардан жабр кўрганлардан Элтузга мурожаат қилишни сўраймиз.

Элтуз уйдаги гапни кўчага олиб чиқади.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube