Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Kanal manzili: @eltuz2022
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 119.61K
Kanalning ta’rifi

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2024-04-11 18:00:42
ХАСИС ОЛИГАРХ (ЁКИ ЎЗБЕКНИНГ ЖМОТ БОЙИ)
18.2K views15:00
Ochish/sharhlash
2024-04-11 17:01:47
CУРИЯГА КЕТГАН УЧТЕПАЛИК РИЖОЛ ҚИДИРУВГА БЕРИЛДИ

Сурияга қория хотини билан кетиб одам сўяëтган учтепалик бўëқчи рижол Жалолиддин Мансуров қидирувга берилди.


1989 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Жалолиддин Мансуров 2005 йилда Учтепа туманидаги аграр коллежига ўқишга қабул қилинади, бироқ, 2007 йилда 2-курсни битирмай туриб ўқишни ташлаб кетди ва бўёқчига шогирд тушди.

2010 йилга келиб, Тошкентдаги зомби муллалар таъсирида аксар тошкентлик рижоллар каби Жалолиддин "шариат солдати" бўлишни орзу қила бошлади.

Ҳужраларда педофил муллалардан диний таълим олишни бошлайди.

Мансуров 2012 йилда исломий экстремистлар таъсирига тушиб, Туркия орқали Сурия давлатига ўтиб кетади ва террорчи гуруҳлар таркибига қўшилади.

4 нафар фарзанднинг отаси бўлган йигит қонуний хотинни билан ажрашиб, бошқа қория хотинни ўзи билан Сурияга олиб кетади.

2015 йилда Мансуровнинг ўлими ҳақида хабар тарқалишига қарамай, бу расман ўз тасдиғини топмаган.

Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Жалолиддин Мансуровга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Ўзбекистонда исломий экстремизм ва диний террор хатари йўқ. Бу гапни Каримов ўйлаб топган деганлар яна бир ўйлаб кўрсин.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
19.8K views14:01
Ochish/sharhlash
2024-04-11 16:15:19
Наманган вилоят ИИБ вилояти ҳудудида жамоат тартибини сақлаш ишлари учун қарийб 700 миллион сўмга «Malibu» ва «Tracker» машиналарини сотиб олди. ИИБ кучаяпти. Пул кўп...
Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
23.5K views13:15
Ochish/sharhlash
2024-04-11 15:45:20
Самарқандда серобчилик... Бемалол исроф қилиш мумкин.
21.4K views12:45
Ochish/sharhlash
2024-04-11 15:00:27
Эндиги навбат халқни заҳарлашми?

"Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз! Очиғи бу мурожаатни ёзмасам бўлмасди. Буни зиммамдаги вазифа деб билдим. Сабаби, Тошкент экологияси ҳозирги кунда шусиз ҳам аянчли аҳволда.

Хуллас, ҳайит кунлари Тошкентдаги "Ашхобод" паркида 20.000 та шар учириб кўнгилхушлик қилинмоқчи экан. Лекин қайси ақл ва фаросат билан? Бу ишнинг экологияга зарарини ким ўйлайди? Тадбир тугагандан кейин чиқитларни йиғиштириб, ёрилган шарларни хавфсиз утилизация қилишни эса ҳаёлига ҳам келтирмаган бўлса керак. Бундан 30 йиллар олдин АҚШда якуни фожеага айланган худди шундай воқеани ҳали-ҳамон дунё матбуоти бот-бот тилга олади.

Ўзи шусиз ҳам дарахтлар кесиляпти, ноқонуний қурилишлар қилиняпти, табиатни ўйлайди? Эндиги навбат халқни заҳарлашми? Илтимос, бу хабарни ўқиганлар ҳам сал ақлини ишлатсин. Охири зарар билан якунланадиган бунақа тадбирларга бориш хато. Буни ён атрофдагиларга тушунтириб, расвогарчиликнинг олдини олишга озгина бўлсада ҳиссамизни қўшишимиз керак. Биргаликда табиатни асрайлик. Келажак авлодга шусиз ҳам ҳеч вақо қолмаяпти-ку ахир!

Парк маъмуриятига ҳам бу иш манзур келаётган кўринади. Instagram (https://www.instagram.com/reel/C5c5reKtG-R/?igsh=c2Y2c2w1NnA3OXlu Iw6kt8) ижтимоий тармоғи орқали комментарияда экологияни асраш ҳақида фикр билдирганлар негативга чиқарилмоқда."

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
21.4K views12:00
Ochish/sharhlash
2024-04-11 14:31:03
АНДИЖОНДА МАНСАБДОР 10 МИЛЛИОН ПОРА БИЛАН УШЛАНДИ

Элтузнинг ишончли манбаси хабар беришича, Андижон шаҳар электросеть юристи мансабини суиистеъмол қилиб, 10 млн. сўм пора олаётганида ушланди.

Манбанинг айтишича, у шаҳардаги МЧЖлардан бирининг электрдан қарзини йўқ қилиб бериш ва тузилган далолатномани ҳужжатлаштирмасликни ваъда қилган.


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
21.4K views11:31
Ochish/sharhlash
2024-04-11 13:01:23
Селка нечпул бўвотти? (2)


Ўзбекистондаги интернет газета Uznews.uz мамлакат аксар аҳолиси биладиган аммо эшитишни истамайдиган табу мавзуда мақола чоп қилди.

Бу тўйдан олдин хирургик йўли билан бокираликни тикиш деган ëлғон салтанати ҳақидаги анализ.

Мақолага карикатурачи рассом Ҳабибулла Муйдинов оригинал суратларни ҳам иллюстрация ўлароқ чизган.

Фақат негадир нар буни фақат рус тилида эълон қилган.

Сал олдинроқ Элтуз ҳам бу мавзуни кўтарган эди.

Ўқувчиларимизнинг ошиғич қизиқишларидан келиб чиқиб бу мақолани таржима қилиб қўйдик. Мақолани ўқиш учун бу ерга босинг:

Ўзбекистонда қизлик пардаси қандай тикланади ва уни тикдириш нархи қанча? (18+)


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
23.5K views10:01
Ochish/sharhlash
2024-04-11 12:30:30
ТОШКЕНТДАГИ ТЕЗЕКОВКА БОЗОРИ ЁНИБ КЕТДИ

Тошкентдаги “бит бозор” ëниб, кул бўлди.

Яшнободнинг "Толариқ" кўчасидаги ўрис кампирлар эски туски сотадиган "тезекопка" бозор.

Латта ҳиди тутиб кетди Тошкентни.

Бахтимиз тугал бўлиши учун шу етмай турувди.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
23.3K views09:30
Ochish/sharhlash
2024-04-11 12:00:38 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ПРОКУРАТУРАСИ БАЙРАМ ПУЛИНИ НИМА ҚИЛДИ?


Ўғлим Қорақалпоғистон Республикаси туманларининг бирида прокуратура органида фаолият олиб бормоқда. Иш ҳажми кўплигидан уйга ҳар куни 00:00 дан кейин келади.

Якшанба дам олиш куни эканлигини унутганига қарийб икки йил (Е.Тажиев давридан буён) бўлди. Бундан ташқари, маоши ўзидан ортмаябди. Бу ҳол қачонгача давом этади?

Боз устига, ҳайиттга байрам пули ҳам берилмади. Сабабини сўрашса, прокуратура бошқармасида катта қурилиш кетаётганини баҳона қилишибди.

Қурилиш ходимларнинг насибасига қолганмикан? Бош прокуратура бюджетида пул йўқми? Ҳаттоки 8 январь – Прокуратура ходимлари кунида ҳам байрам пули берилмагани одамнинг нафратига сабаб бўлади.

Ахир биттаю битта ўғлимни 4 йил Юридик университетида не азоблар билан контракт тўлаб ўқитдим. Бу ҳолатлар давомий бўлар экан, ходимлар коррупцияга қўл урмайди деб ким кафолат бера олади?

Байрамда оиласи билан сайрга чиқсаю, чўнтагида пули бўлмаса, қандай бўларкан? Бош прокуратура бошқа вилоят прокуратураларига байрам пули бериб, Қорапалпоғистон прокуратурасига бермайдими, ёки берилган пуллар бошқа “мақсад”ларга сарфланадими?


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
23.5K views09:00
Ochish/sharhlash
2024-04-11 11:00:28 АНДИЖОНДА ҚИЙМАТИ 42 МЛРД. СЎМЛИК ЛОЙИҲАНИ ОЛИБ БЕРМОҚЧИ БЎЛГАН ШАХСЛАР УШЛАНДИ

Андижон туманида яшовчи, 1966 й.т. А.Б. ва Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1971 й.т. Х.У. ўзаро тил бириктириб, йўл қурилиши соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбарининг ишончига киришади.

Улар юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, МЧЖга Асака туманидаги “4Р-112” автомобиль йўлининг 4 км. қисмига асфальтобетон қопламасини ётқизиш бўйича лойиҳани олиб бериш эвазига, лойиҳа учун ажратиладиган 42 млрд. сўмнинг 10 фоизини (4,2 млрд. сўм) беришини талаб қилишади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда А.Б. сўралган пул маблағи ҳисобидан 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
23.1K views08:00
Ochish/sharhlash