Get Mystery Box with random crypto!

ЖИНЛАР БАЗМИ РТ: Элтуз нашрини баъзилар исломофобликда айблай | ELTUZ

ЖИНЛАР БАЗМИ

РТ: Элтуз нашрини баъзилар исломофобликда айблайди. Диний етакчиларнинг қилмишларига кўз юмиб, уларни оқлаш аслида энг катта душманлик.

МC: Ҳам ғарлик, ҳам пешгирлик.

РТ: Мамлакат бўйлаб муллалар қўшиқчилар ўрнини эгаллади. Бунинг учун йиллар давомида мусиқа ҳаром, ўйнаш гуноҳ деб тарғиб қилишди. Натижада интернет юлдузига айланган муллалар бир никоҳни 200-300$га ўқияпти. Солихон домла деган маргинал тип судянинг иккинчи хотини билан никоҳини ўқиб, эвазига 300$ олганини ўзи тан олди. Агар бугун моддий даромад фактори йўқ бўлса эртагаёқ муллаларнинг аксарияти бу ҳунарини ташлайди.

МC: Оға, оғизочарлар ҳам пуллик. Илгари мулланинг тугунига икки нон билан печак ўраб берардик. Ҳозир муллалар дўллар сўрайди.

РТ: Худди фонограммачи артистлар каби муллалар ҳам даромад солиғи тўламайди. Звезда муллалар орасида ифтор нархи 2000$, масжид очиш нархи 3000$, тўйда амри маъруф ўқиш нархи 1000$. Бу нархларни Қашқадарёлик масжид қурган йигит тергов кўрсатмасида тасдиқлади.

МС: Оға, талаб борки таклиф бор. Одамларнинг ўзи шу пулни тўлайман деб мулланинг кетидан қувиб юрибди. Майли, тўлаб маърузасини эшитаверсин.

РТ: Асл муаммо ҳам шу. Тадбирлардаги маъруза контенти яроқсиз. Асосий эътибор хотинларни пастга уриш ва кофирларга тош отишдан иборат. Маърузалар ксенофоб ғийбатга айланиб кетяпти. Сенинг эркинлигинг бошқа биров эркинлигига соя солмаслиги шарт. Аёлларга ва ўзга дин вакилларига нафрат уйғотиб эртак айтиб юрган бу муллалар одамлар орасига душманлик уруғини сочяпти. Имкон бўлса қилич кўтариб ҳаммани мусулмонга айлантиришни орзу қиладиган иккиюзламачилар эркинлик ва демократия тиланиши абсурд. Масхарабоз мулланинг фанатлари интернетда пул йўқ, нарх-наво қиммат деб нолийди, икки хотин олиш ҳуқуқини талаб қиладиганлар ҳам айнан шу рижоллар. Ё пулим йўқ деб ёлғондан нолийди ёки иккинчи хотинга шароит қилишни ўйламасдан секс учун уйланади. Боласини эплолмай ярим йўлда ташлаб кетади.

МC: Нуриддин дўмла эшитсин шуни. Лицензия олмаган мошенник блогер муллаларни йўқотиш керак.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube