Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Kanal manzili: @eltuz2022
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 119.61K
Kanalning ta’rifi

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2024-04-20 07:00:17 МИЛЛИЙ МЕДИА КОНТЕНТ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?

Аҳмоқлар тўдасини бошқариш осон. Битта пиар ҳаракат, бир блогернинг сафсатаси аҳмоқлар тўдасини асл муаммолардан чалғитиб юборади – бу жуда қулай формула.

Лекин аҳмоқ оломон бирор қаттиқроқ шамол эсганда йўлини йўқотиб, популист исёнчига эргашиб кетиши ҳам осон. Бир кунда бари издан чиқиб, курва кокаинга айланади.

Халқ саводини чиқариб, маълумотни таҳлил қилишни ўргатувчи манбалар – ТВ, интернет, газит ва китоб. Оломонга газит, китоб қизиқмас, ўқимайди. Шунинг учун интернет ва ТВни миллий контентга тўлдириб ташлаш жоиз.

Миллий контент қандай бўлмаслиги керак?

Телевизорни ёқсанг тамом, бир каналда ифлос қайнона, мегажин келин, ҳайвон куёв машмашаси бошланади. Ҳеч қандай тарбиявий аҳамияти йўқ, қуруқ ғийбат.

Иккинчи каналда отарчи, клоунларнинг бачкана ҳингир-ҳингири. Савол-жавоб савиясини кўриб кўнглинг айнийди. Сал жиддийроқ каналда псевдо патриот ақллилар пахта қўйиш билан банд.

Бу тавия контент олдида блогерлар камида академик бўлиб кўринади авом кўзига. Умрида ақллироқ одамни эшитмаган, кўрмаган оломон учун ҳар қандай "интернет эртакчи" қаҳрамонга айланиши табиий.

Ёш ва қизиққон аҳолиси кўп бўлган давлатни мана шу медиа бачканалик гўрга тиқади, жарга итарворади, пичоқсиз сўяди.

Хўш, тузукроқ миллий медиа контент қандай бўлиши керак?

Биринчидан, маиший қўйди-чиқди, оилавий жанжал мавзуларни мусорга отворайлик. Ўзбекнинг қайнона, келиндан бошқа ташвиши йўқми?

Миллий контент керак деса дўмбира чалиб, кашта тикиб ўтирманг. Долзарб мавзуларни кўрайлик.

Ҳуқуқий ва иқтисодий саводхонлик, сиёсий таҳлил, ижтимоий баҳс маданияти, миллий тарихни объектив кўрсатиш деган масалалар бор.

Масалан, Би-би-си андозаси қизиқ, ундаги жанрлар сони олтмиш турдан кўпроқ.

Об-ҳаво маълумотидан тортиб тўғри овқатланишгача – кўрсатув турлари сон-саноқсиз. Муҳими рост ва самимий бўлиш!

Аудитория сезгир, айнан "ура-ура пахтакорлик", "ёлғончилик" МТРК обрўсини ер билан бир қилганини унутманг.

Аҳмоқ халқни бошқариш осон деган гап – бу уйдирма. Аҳмоқ халқни бирор адекват таклифга кўндириш қийин, аҳмоқларни бемаъни ҳаракатдан қайтариш - азоб.

Миллий контент яратувчилар, ақллилардан қўрқманг, уларга юзланинг – аудиторияга соғлом, замонавий фикрларни тарғиб қилинг. Бу миллат авомига пул бериб ҳам китоб ўқитолмайсиз.

Шундай экан тилвузордан ақл беринг, умид сиздан!


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
29.7K views04:00
Ochish/sharhlash
2024-04-19 21:11:54 10 апрель куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошлиғи Жалилов Рафиқжон Қӯлдошевич лавозимдан озод этилиб, нафақага жӯнатилди. Яна бир қанча бӯшатилган ва қамалган юқори мулозимларни ҳозирча айтмай турамиз.
34.3K views18:11
Ochish/sharhlash
2024-04-19 20:01:46
Таниқли қўшиқчи Лола Йўлдошеванинг диний зомбилар талаби ортидан "Ўзбекконцерт" конторасига чақириб тергалиши - шармандалик.

Ўз вақтида Ҳизбу Таҳрирнинг Сергелидаги амири бўлгани учун суд томонидан айбдор деб жазо ўтаган ва бугун мадвазир лавозимида ўтирган Озодбек Назарбеков Ўзбекистондаги дунëвий давлат принциплари нималигини умуман тушунмайди.

Унинг миясида ИШИД¸ Ҳизбут ва Толибонча зомбиликнинг қоришмаси бор, холос.

"Ўзбекконцерт" деган нафталин конторани тарқатиб юбориш керак.

Ўзбекистон - дунëвий давлат. Толибонча рамкангни йиғиштир Озод!!!

Лоладан ва давлат принципларини бузишдан қўлингни торт.

Эслатиб ӯтамиз, "Ўзбекконцерт" Каримов даврида артистларни запретда ушлайдиган ужас контора эди. Бу расм ҳам ўша вақтда чизилган.
33.6K viewsedited  17:01
Ochish/sharhlash
2024-04-19 18:32:09
КОСОНЛИК САФАР АКАГА КИМ ЁРДАМ БЕРАДИ?

Видеодаги бу шахснинг исми Сафар, фамилияси Назаров.

У Қашқадарё вилояти Косон тумани Куйбоғ Маҳлла Фуқаролар Йиғини идораси яқинида яшайди.

55 яшар Сафар Назаровнинг руҳиятида нуқсони бор, дейди Элтузга у ҳақда мактуб йўллаган обуначи.

Сафар ака ёлғиз ва ўта абгор шароитда яшайди.

МФЙ унинг аҳволига эътибор беради дея умид қиламиз. МФЙнинг собиқ раиси Сафар аканинг уй-жойини таъмирлаб берганди. Янги раис иш бошлаганига икки йил бўлган эса-да, Сафар акадан умуман хабар олмаган.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
32.7K views15:32
Ochish/sharhlash
2024-04-18 14:45:33
ОЗОДБЕК, ОҒАБЕК, МУНОЖОТ ВА ЮЛДУЗГА ТОЖИКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ УНВОНИ БЕРИЛДИ

Тожикистон ўзбек санъаткорларини мукофотлар ва давлат унвонлари билан тақдирлади.

Тожикистон давлат матбуоти хабарига кўра, Имомали Раҳмоннинг фармони билан тўрт нафар ўзбекистонлик санъаткор – Озодбек Назарбеков, Муножот Йўлчиева, Оғабек Собиров ва Юлдуз Усмонова - Тожикистон Халқ Артисти фахрий унвони билан тақдирланган. Актёр Ёдгор Саъдиевга эса Тожикистон халқ актёри фахрий унвони берилган.
Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
15.9K views11:45
Ochish/sharhlash
2024-04-18 14:00:42
ФАРҒОНАДАГИ НОҚОНУНИЙ ҚУРИЛИШ (ЁХУД КОЗИМ ТЎЛАГАНОВ ҚУРИЛИШ НОРМАЛАРИНИ БУЗМОҚДАМИ?)

Ассалому алайкум, Элтуз! Сизга яна қайта мурожаат қилишга мажбурмиз.

Фарғона шаҳрида ноқонуний уй қурилиши масаласини ёритишингизни сўраймиз.

Фарғона шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, Салварини дўкони орқасига расмий ҳужжатлари беш қават қуришга рухсат берилган. Бироқ ҳаммани сотиб олишга қурби етадиган, аммо махсус лицензияга эга бўлмаган қурувчи томонидан етти қаватли бино қуриб, ҳужжатларини расмийлаштирмоқчи.

Тошкентдаги қурилиш вазирининг ўринбосари Козим Тўлаганов, Фарғона шаҳар ҳокими В.Назаров ва қурилиш бошқармаси бошлиғи Л.Позилов қурилиш нормаларини қўпол равишда бузишмоқда.

Бу бинода нафақат яшаш, балки ёнида юришгаям хавотирда одамлар. Фарғона сейсмик ҳудуд ҳисобланишини ҳисобга олсак, бу беш қаватга рухсат олиб, ноқонуний яна икки қават қўшган бино эртага ҳовли-жойларимизга қулаб тушиб кетса нима бўлади?

Республика Инспекция раҳбари кабинетда креслосини қўриқлаб ўтирмасдан, Козим Тўлагановни назоратга олса яхши бўларди.

Бу қурувчиларга ҳеч кимнинг кучи етмаяпти. Линцезияга эга бўлмаган қурувчи ҳаммани сотиб олмоқда.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
16.8K views11:00
Ochish/sharhlash
2024-04-18 12:30:51
ELTA'SIR: Элтузда "Ангор мактабида келажакка эшикларсиз пойдевор қурилмоқда" сарлавҳаси остида тарқалган мурожаат юзасидан расмий муносабат.
18.9K views09:30
Ochish/sharhlash
2024-04-18 11:30:01
SOS! ГЕРМАНИЯДАН ЎЗБЕКИСТОНГА БОРГАН ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТ РАҲБАРИ УМИДА НИËЗОВА ËЛЛАНГАН БЛОГЕР ТОМОНИДАН ҲАҚОРАТ ҚИЛИНДИ

18 апрель куни Фарғонада хизмат сафарида бўлган Умида Ниëзова атай таъқиб қилиниб, видеога олиниб, "сен ватан хоинисан" деган мазмундаги ҳақорат ва сазойи қилинди.

Аниқланишича, Шуҳрат Эсонов деган псевдо блогер буюртма асосида бу сазойини амалга оширган.

Ўзбекистон пахтасини халқаро бойкотдан ва ўзбек болаларини мажбурий меҳннатдан холос қилишда жуда катта хизмат қилган шахсга расмий Тошкент раҳмати-ми бу?

Ўзбекистон президенти БМТ минбаридан туриб мақтанган иш, яъни ўзбек болаларини пахта мажбурий меҳнатидан қутқариш Умида Ниëзова раҳбарлик қиладиган ташкилотнинг ўн йиллик меҳнати самараси бўлган эди.

Умида Ниëзова Ўзбекистонга келганида Тошкент аэропорти божхона хизмати томонидан бир ярим соат текширилиб тўхтатиб турилган эди.

Бу асоссиз текширув ва сазойи ҳақида Ўзбекистон президенти админстрацияси хабардор қилинди.

Элтуз расмий муносабат кутади


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
22.8K views08:30
Ochish/sharhlash
2024-04-18 10:50:15 Ўзбекистон ëшларининг аксари диний зомби муллаларнинг доимий тарғиботи натижасида эктремизмга ўта мойил бўлиб қолгани ва террор марказлари тарафидан ëллангани махсус хизматлар учун сир эмас.

Лекин янги Ўзбекистон режими бу маълумотлар матбуотга чиқишига яшил чироқ ëқмади. Қайтанга Сурияга секс жиҳодга кетиб террорчилардан бола орттирган ва буюк эҳтимолда одам ўлдириш билан боғлиқ инсониятга қарши жияноятларда иштирок қилган хотин ҳалажни давлат пулига беш самолётни тўлдириб қайтариб олиб келди.

Буларнинг айланма йўллар билан яна Туркия ва Мисрга қайтиб кетгани ҳақида маълуотлар бор. Диний террорчиларга панжа орасидан қараш¸ кундан кунга ўсиб бораëтган арабпарастликни кўриб кўрмасликка олиш то Москвада террор хужуми бўлгунга қадар давом этди.

Жорий раҳабариятнинг де факто Кремл амри билан ишлаши тахмин қилинади. ФСБ ИШИД Хуросон гуруҳи асосан ўзбек ва тожикларни рекрут қилаëтгани ҳақида билгини Ўзбекистон раҳбариятига тақдим қилгандан кейин вазият "жирафага ҳам етиб борди".

Шундан кейин ИШИДга аъзо бўлиб одам сўйган ўзбеклар ҳақидаги маълумотлар ҳар куни матбуотга сиза бошлади. Мана масалан 28 ёшли Ўзбекистон қашшоғи Жанубий Кореяга ўқишга бориб, у ерда террористик ташкилот етакчиларининг таъсирига тушиб қолгани ҳақида бугун Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Муҳаммадий Аъзамжонов 1996 йилда Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида туғилган. У 2018 йилда Жанубий Кореяда жойлашган SEJONG институтига ўқишга кирган. Лекин ўқиш ўрнига мавсумий ишлар билан шуғулланиб юриб, ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террористик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамолари таъсирига тушган.

2020 йилнинг февраль ойида Туркияга ўтиб, Истанбул шаҳридаги мадрасада диний таълим олиб радикаллашган, октябрь ойида Суриядаги “Тавҳид вал жиҳод катибаси” жамоатига қўшилган ва жанговар тайёргарликдан ўтган.

Ҳозирда Суриянинг Идлиб шаҳрида жанговар ҳаракатларда иштирок этиб келаётгани ҳақида маълумот олинган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан Аъзамжонов Муҳаммадийга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвада ўз бизнесини йўлга қўйган бўлса-да, тинч ҳаётидан воз кечиб, Суриядаги террорчилар сафига қўшилган Алишер Тожибоев халқаро қидирувга берилгани ҳақида хабар бергандик.

Касални яширсанг иситмаси ошкор қилади. Экс ҳизби тахрир амирини мадвазир қилишнинг оқибатларини жорий раҳбарият яқин келажакда тушунганида кеч бўлади.


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
20.9K views07:50
Ochish/sharhlash
2024-04-18 10:50:07
РАССОМ ТУЗ ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМГА ПАНЖА ОРАСИДА ҚАРАШ ОҚИБАТЛАРИ ҲАҚИДА
20.9K views07:50
Ochish/sharhlash