Get Mystery Box with random crypto!

1992 йил 18 июл куни СНБ зобитлари врачларга босим қилиб уни к | ELTUZ

1992 йил 18 июл куни СНБ зобитлари врачларга босим қилиб уни касалхонадан чиқариб юборди. У Туркияга бориб даволаниб яна қайтиб келиб курашни давом эттирди.

Ҳокимият Пулатовни Бирлик раҳбариятидан олиб ташлашга ҳаракат қилди.

1992 Йил Декабрда ҳокимият босими остида Пулатов Ўзбекистонни вақтинча тарк этди.

У бир муддат Бокуда яшади, кейин Истанбулга кўчиб ўтди.

Пўлатов Туркияда 6 йил яшади.

1996 йилда Шукрилло Мирсаидов ва Мухаммад Солиҳ Ўзбек мухолифатининг Мувофиқлаштирувчи Кенгашини тузиш тўғрисидаги декларацияни имзолаганда Абдураҳим Пўлатов бунга қўшилмади.

1998 йилда у акаси матемактин олим Абдуманноп Пўлатов билан яшаш учун АҚШ га кўчиб ўтди.

Абдураҳим Пўлатовнинг курашга тўла ҳаëтида эш бўлган хотини пахта толаси бўйича мутахассисдир. Абдураҳим Пўлатовнинг ортида ккки фарзанди¸ набиралари ва курашга тўла ҳаëт қолди.

Абдураҳим Пўлат эркинликнинг мазмуни фаол кураш эканини англаган ва миллатга демократик тузум зарурлигини уқтиришдан чарчамаган сиëсатчи ўлароқ яшаб ўтди.

У Ўзбекистон фани ва сиëсатига катта ҳисса қўшган шахс ўлароқ тарихда қолди.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube