Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбек тили ва элининг эркин бўлии учун курашган¸ умрининг сўнг | ELTUZ

Ўзбек тили ва элининг эркин бўлии учун курашган¸ умрининг сўнгига қадар демократиянинг Ўзбекистон учун энг маъқул тизим эканини айтиб келган математик олим Абдураҳим Пўлатов 78 ëшида АҚШда ўлди.

Ўлим муносабати билан таъзия ëзилади. Агар ўлган киши паблик персона бўлса, унинг сиëсий ҳаëти таҳлил қилинади.

Абдураҳим Пўлатовни менга 1989 йили шоир Муҳаммад Солиҳ таништирганди Ëзувчилар союзининг иккинчи қаватидаги ўз кабинетида Абдураҳим Пўлатовни таништириш асносида Солиҳ ака бир гап айтганди.

"Биз ëзувчи шоирлар ҳиссиëт одамларимиз¸ олимлар¸ айниқса математик олимлар ўз фикрида аниқ рақамларга суянади. Сафимизда уларнинг бўлиши мутлақо зарур"

Айнан шундай бўлмаса ҳам шу маънода гапирди. У даврда (ҳозир ҳам) Муҳаммад Солиҳнинг фикри жуда тош босарди.

Орадан бир неча ой ўтиб Урганчда Ислом Каримов билан учрашдик. Эндигина комнфирқаликка Москва тайинлаган Каримов кортежи олдини тўсиб плакат кўтариб тургандик. Ислом Абдуғаниевичнинг ўзи мошинадан тушиб биз билан гаплади. Асосан мен суҳбатлашдим. Ўшанда у Абдураҳим Пўлатов ҳақида негатив фикр айтди.

"Андижондаги митингда ўрисларидан оëғидан осаман, деб айтибди. Бундайлардан узоқ туринглар," деган эди Каримов.

Бу суҳбат ëзда бўлганди. Кузга бориб Каримов "Бирлик"чиларга ëн босиб, "Ëш Ленинчи" газетасида уставини чоп қилишга изн берди.
Фақат битта шарт билан: Уставда "Ўзбекистоннинг ўз байроғи бўлсин" деган жумла олиб ташланиши лозим эди.

МК ҳайъати¸ (Солиҳ ака¸ Аҳмад Аъзам ва бошқалар) кураш муросали бўлиши нуқтаи назаридан, бу шартга рози бўлишди.
Абдураҳим Пўлатов эса рози бўлмади.

Шу асосда Бирлик дарз кетди.

Бўлиниш қурултойида Мирзо Кенжабекнинг "Пўлатовга қарши Совет услубидаги камситувчи ваъзи бу бўлинишни тезлаштириб юборди.
(Мирзо Кенжабек «Абдураҳим Пўлатов колхозчиларни камситди» деб, тирноқ остидан кир қидирганди)

Кейин худи мақолдагидек, "айрилганни айиқ¸ бўлинганни бўри ейди"

Қудратли мухолифат заифлашди....

Пўлатовнинг ўлим хабарини ëйинлаганимзда кўпчилик у киши ҳақида умуман билмаслиги ўртага чиқди.

Шу боис мархум ҳақидаги билгини тақдим қилсам.

Абдураҳим Қаюмович Пўлатов (Абдураҳим ПЎлат) 07.11.1945 ..

Тошкент вилоятида туғилган. Ўзбек.

1962 йилда ўрта мактабни тугатгач, Москва энергетика институтига ўқишга кирди.

Институтни 1968 йилда қизил диплом билан тугатди.

Пўлатов СССР Фанлар Академиясининг кибернетика маркази аспирантурасига ўқишга кирди.

1973 йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб айни соҳадаги энг ëш олим бўлди.

1973-1991 йилларда Республика Фанлар Академиясининг кибернетика институтида ишлади.

Абдраҳим ака кичик тадқиқотчидан лаборатория бошлиғигача кўтарилди.

Лавозимда кўтарилиш учун партия аъзоси бўлиши жоиз эди. Пўлатов 1980 йилда Совет Иттифоқининг асосий мафкураси бўллган Коммунистик партия сафига қабул қилинди.

Тарақииëтнинг бугунги даражасидан туриб Абдураҳим Пўлатовнинг ўз давридан илгарилиб кетган олим бўлганини эътироф қилиш керак.

Абдураҳим Пўлатов 1984 йилда робототехника ва сунъий интеллектни яратиш муаммолари бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.

Ўша даврда совет олимлари (масалан А. Сахаров) кремль сиëсати танқидчиларига айланишган эди.

1989-1990 йиллардаги сайлов кампанияларида Абдураҳим Пўлатов Ўзбекистон ва СССР Халқ депутатлари депутатлигига номзодини қўйишга ҳаракат қилди.

Аммо СССР тепсида Горбачев каби эрксевар келган бўлса ҳам Ўзбекистоннинг аксар аҳолиси ва раҳбарий номенклатура «занжирларни севадиган қултабиатлигича қотиб қолган» эди. (Абдураҳим Пўлтов таъбирида «қорамол подаси»)

Пўлатов 1988 йил баҳоридан бошлаб жамоатчилик фаолияти билан шуғулланади: аввал Оролни қутқариш қўмитаси аъзоси, кейин 1988 йил ноябр ойида Бирлик ҳаракатини ташкил этиш ташаббус гуруҳига аъзо бўлди.

1989йилнинг 28 майида бўлган таъсис қурултойида Ўзбекистон "Бирлик" Халқ ҳаракати раиси, 1990 йил Май ойида еса унинг ҳамраисларидан бири етиб сайланди.

1990 йил июн ойида Пулатов ташаббуси билан Бирлик партияси тузилди. Пулатов унинг раиси этиб сайланади.

1992 йил ëзида Абдураҳим Пўлатов ва Бирлик фаоли Миралим Адилов кўчада калтаклаб кетилди.
Пулатов реанимацияда тушди.