Get Mystery Box with random crypto!

Ўзини истеъфодаги ИИБ ва ДХХ зобити дея таништирган аноним шах | ELTUZ

Ўзини истеъфодаги ИИБ ва ДХХ зобити дея таништирган аноним шахс Элтуз билан алоқага чиқди.

У Элтузнинг Тошкент марказидаги қудратли “Офис”ни юритган Улуғбек Шодмонов, Шуҳрат Расулов, Зойир Исаков, Саидабдулазиз Юсупов ва бошқалар “побег”да экани ҳақида фикр билдириб, қочқоқларнинг баъзиларини яхши танишини, улар билан ўтмишда бирга ишлаганини иддао қилди.

Элтуз администратори у билан боғланди.

“ИИБ ва ДХХ зобити” берган маълумотларни текшириш имкони Элтузда йўқлигини маълум қиламиз.

Аммо ўқувчиларимизнинг “офис”га бўлган қизиқишини инобатга олиб, суҳбатни нашр қилишга қарор қилдик.

Хулоса билдириш сиздан азиз обуначи.


Элтуз: Бизга ёзувдингиз. Сиз қаердан биласиз бу (“офис” юритувчилари ҳақидаги) инфоларни?
Жавоб: Ассалому алайкум, Шуҳрат (Расулов) олдин Тошкент шаҳри ИИБни 7-бошқармасида ишлаган, Зойир (Исаков) шаҳар МХХда ишлаган. Мен Шуҳрат билан ишлаганман... Ҳозирда нафақадаман.

Элтуз (суҳбатдошнинг қанчалар маълумотга эга эканини билиш учун): Зойир нечинчи йил бола?
Жавоб: 1984 йил адашмасам.

Элтуз: Зойир кетганми хизматдан?
Жавоб: Зойир Тошкент шаҳридан Самарқандга кетди. У ердан ПХХ бўлиб ажралиб чиққанда, ўша ерга СБга зам бўлиб келди. Шуҳрат бошлиқ бўлди. Зойир милисанинг куратори бўлган. Шаҳар ДХХда. Ўшанда шуҳрат билан танишиб қолган.01/424UZB ва 01/505UZB (рақамли машина) Зойирники.

Элтуз: Нечинчи йиллар булар ПХХ СБга раҳбар бўлишган?
Жавоб: 2018-2019 йиллар. Алижонни (Давлат Хавфсизлик Хизмати ички хавфсизлиги раҳбари Алижон Ашуров назарда тутиляпти)булар қўйишган ДХХдаги СБ раҳбарлигига.

Элтуз: Қандай қилиб?
Жавоб: МХХ номи ДХХга ўзгаргач, ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев Алижонни текшириб, жиноий иш очишга қарор қилди. Кўп ўтмай Шуҳрат, Зойир ва шериклари Абдуллаевни қамаб, Алижонга нисбатан очилган иш ноқонуний бўлган деб, уни оқлаб, жудаям катта сумма олиб, Алижонни ишга қайта олиб келишди. Кейин Алижон (Шорихсиев) Темурни пенсияга кетган жойидан ўзига зам қилиб олиб келди. Аслида “офис”нинг главари Алижоннинг ўзи бўлади.

Элтуз: Улуғбек (Шодмонов)-чи?
Жавоб: У - расмий, Алижон - Норасмий. Алижон бўйича Озодлик ҳам мақола чиқарганди эсингизда бўлса.

Элтуз: Шуҳрат Расулов службадан нега кетган?
Жавоб: Ихтиёр Абдуллаев устидан тергов олиб бориларкан кўплаб одамларни очиқдан очиқ қамоққа олиб, очиқдан очиқ рекет қилиб, пулини олишган. Шаҳарда ҳамма пули борларни олиб киришган. Шу шу астари чиқиб, ишдан кетишди. СБПни СБси бўлган пайтда булар жуда қутуришди.
Кейин урилиб кетиб, “Офис”га ўтишди. Аслида Алижон ичкаридан булар билан шерикликда ишларди.

Элтуз: Юқорида Алижонни қайта ишга тиклаш учун булар ундан катта пул олишган дедингиз. Қанча олишган?
Жавоб: Уч миллион доллар!

(Вшууууу... Шу ерда Элтуз админи ҳайратдан ҳуштак чалиб юборди)

Элтуз: Сиз қаердан биласиз?
Жавоб: Шаҳар кичкина, гап – тез тарқалади.

Элтуз: Демак, “Офис” ошкор бўлгач ҳозир қочганам қувганам қўрққанидан худо деяпти эканда а?
Жавоб: Худди шундай. Алижон гўёки буларни қидираётгандек бўлиб, зимдан ёрдам беряпти. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Булар хатарли одамлар.


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube