Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Kanal manzili: @eltuz2022
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 119.61K
Kanalning ta’rifi

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 432

2022-07-16 17:26:42 АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага берган қуроллари Россия билан урушдан бошқа жойда қўлланилаётганига ҳеч қандай далил кўрмаётганини билдирди.
11.0K views14:26
Ochish/sharhlash
2022-07-16 17:19:54
Украинада Винница шаҳрининг отишмалардан кейинги кўриниши намойиш қилинди.
11.0K views14:19
Ochish/sharhlash
2022-07-16 17:15:19 Яқинда Қорақалпоғистон маркази Нукус шаҳрида радикал шиорлар билан кўчага чиққан оломон бизга яхшигина дарс берди. Гарчанд бу шиорлар биз учун янги эмас эди. Ўн йиллар давомида маргиналлар тарафидан кичик минбарлардан айтилиб келаётган гаплар эди. Шахсан мен бунга ҳеч эътибор бермаганман.
Фақат бу шиорлар илк дафа муайян акцияга айланиб, бир неча минг кишини кўчага олиб чиқа олди ва бу акцияга маҳаллий бошқарувдан ҳам баъзи мулозимлар очиқ ёки гизли дастак бердилар. Бу ишнинг ҳушёр торттирадиган жиҳати шу.
Бу можаро орқасида "бегона бармоқ" борми йўқми, бир куни бу ифшо бўлади албатта.
Аммо шу нарса аниқ-ки, Турк Дунёси Интеграцияси сўзда эмас, амалда бошланмас экан, Совет КГБси тарафидан қўйилган "автоном" миналарни душманларимиз истаган пайтда портлатишлари мумкин.
Бу бир ваҳима эмас. Бунинг ваҳима эмас, реаллик эканини Нукус оломони ошкоро ўртага қўйди.
Чунки Ўзбекистон режимининг зулмидан шикоят қилиб, майдонга чиқиш билан Ўзбекистон давлатини парчалашга чақириб, майдонга чиқиш бом-бошқа нарсалар.
Бу хусусда кичик бир нутқ қилгандим, мени дарров Мирзиёев режими ҳимоячисига чиқардилар. Давлатнинг парчаланишига қарши чиқиш Мирзиёев режимининг парчаланишига қарши чиқиш билан тенг қуйилди уялмай-нетмай.
Менинг Ўзбекистонга қайтиш умидим йўқ. Қайтиш ниятим ҳам йўқ.
Чунки Каримов режими ўзгаргани йўқ. Режим айнан турибди кўзларини лўқ қилиб.
Аммо Ўзбекистон ҳали ҳам менинг ватаним.
Унинг бошқарувига яна ўнта диктатор келса ҳам менинг ватаним бўлиб қолаверади бу мамлакат.
Мана шу "қолаверадиган" мамлакатнинг бўлинишини истамайман холос.
Бу жиноятми?
Бир шахс ўз ватанининг бўлинишини истамаса, бу антидемократик ҳаракат бўладими?
Ёки инсон ҳақларига зидми бу ҳаракат?
Албатта, саволларим символик.
Бу мавзуда ҳеч ким билан тортишмоқчи эмасман. Бунга на вақт бор, на-да ҳафсала.
Фақат шуни билдирмоқчиман: Нукусда юз берган воқеалар аввалги йилларда бошлатилган баъзи фикрий ташаббусларимизни долзарб ҳолга келтирди. Хусусан, Турк дунёси интеграцияси хусусида ўтказилган тор доирадаги мажлисларимизда тилга олинган масалаларни тортмага қўйиб, ухлаш пайти эмаслиги бирдан аён бўлди.
Бугун бу масалаларни тор доирадан чиқариб, жамоатчлик билан пойлашишга қарор қилдим.
Ақлимнинг прагматик бўлгаси "бундан фойда борми?", дея иродамни тушовлашга интилса, унинг ҳиссий бурчаги "ҳарҳолда, бундан зарар бўлмайди" дея таскин бермоқда.
Мен бу таскиндан илҳомланиб, Турк дунёсига оид орзу ниятларимни ўртоқлашишга журъат этдим,

М.Солиҳ
16.07.2022 (Муҳаммад Солиҳнинг ТУРК ДУНЁСИ ИНТEГРАЦИЯСИ ҲАҚИДАГИ битикларини алоҳида бериб борамиз)
11.0K viewsedited  14:15
Ochish/sharhlash
2022-07-16 17:15:02
Муҳаммад Солиҳ: Ўзбекистон бутунлигини ҳимоя қилиш, Мирзиёевни ҳимоя қилиш эмас!
10.7K viewsedited  14:15
Ochish/sharhlash
2022-07-16 17:01:43
Ўзбекистон илк бор жаҳон шахмат рейтингида 19-ўринга кўтарилди.
11.0K views14:01
Ochish/sharhlash
2022-07-16 13:11:16 Сардор Умурзоқов ким? - Озодлик Радиоси
Британияда таҳсил олган Умурзоқов президент Мирзиёев битирувчиси бўлган Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш институтининг 2021 йилда вафот этган собиқ ректори, асли жиззахлик Ўктам Умурзоқовнинг ўғли. Тошкентда туғилган Умурзоқов отаси воситасида боғланган ришталар орқали Шавкат Мирзиёев ва оиласига яқинлиги айтилади.

Тошкент Иқтисодиёт университетини битирган Умурзоқов Британиядаги Рединг университетининг магистрлик дипломига эга. У 2004-2007 йилларда қароргоҳи Лондонда жойлашган Европа Тикланиш ва Тараққиёт банкида катта банкир лавозимида ишлаган.

2007 йилдан 2013 йилгача Молия вазирлиги, 2018-2019 йилларда "Ўзбекчармпойабзали" бирлашмасида раис. 2019 йил январида президент фармони билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазири этиб тайинланган. 2020 йил мартида Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи савдо алоқалари бўйича ўринбосари лавозимини ҳам эгаллаган. Озодликнинг Ўзбекистон ҳукуматига яқин манбаларига кўра, Сардор Умурзоқов номзоди Низомиддинов ишдан олинган биринчи кундан буён "президент столида бўлган". Манбалар Умурзоқовнинг администрация раҳбари лавозимига тайинланишида унинг президент оиласига яқинлиги ҳал қилувчи рол ўйнаганини айтишмоқда.

Умурзоқовни яқиндан билган мулозимлардан бири аввалроқ Озодликка унинг "ўқимишли ва прогрессив" раҳбар экани, аммо "куч тизимларида таянчи йўқ"лигини айтган эди.

Озодликка маълум бўлишича, ҳокимият коридорларида Сардор Умурзоқов Мирзиёевнинг эҳтимолий меросхўрларидан бири экани ҳақида ҳам гап-сўзлар юради.

Айни пайтда Умурзоқовнинг Қорақалпоғистон воқеалари ортидан лавозимидан четлатилган Президент администрациясининг собиқ раҳбари Зайнилобиддин Низомиддиновдан қанчалик мустақил фигура экани маълум эмас.
14.5K views10:11
Ochish/sharhlash
2022-07-16 09:16:27 Яқинда ўзбек академик олим ва фаоллар билан вебинарда қатнашдим. Вебинарда мен Ўзбекистондаги коррупция ҳақида ва конституцияга киритилаëтан ўзгаришлар ҳақида гапирдим. Қатнашчилар буни муҳокама қилиши керак эди. Демак, бу муҳокама мана қандай кечди.
Асосий маърузачи: Ўзбекистон раҳбарияти констиуцияга ўзгартиш киритмоқда. Эндиликда давлат раҳбарлари дунëвийлик принципида фаолият юритади. Бюджет шаффоф бўлиб, мармардан қурилаëтган саройлар харажатини сенат тасдиқлаши керак...
Академик: Уруғ-аймоғи, таниш-билиши, ялақилари ҳаммасидан тешиб чиксин.
Олим: Оғзидан лахта-лахта қон келсин.
Биология ўқитувчиси: Эртага бу тоғут қиëматда жавоб беради.
Ўқитувчи: Ўша мармарни тагида ўлигини кўрмасам, икки юзим қоро бўлсин
Академик: Илойим. Етти пора қуръон урсин
Фаол: Уларни ҳўкизни шоҳида турган ер ëрилиб ютворсин.
Олим: Оғзидан лахта-лахта қон келсин
Академик: Арвоҳ урсин
Шу ерда муҳокамага ажратилган вақт тугади. Кофе брейк бошланди. Кейин яна ўзбек жамиятининг энг закий вакиллари билан муҳокама ва мунозарли таҳлилни давом эттирамиз.
2.9K views06:16
Ochish/sharhlash
2022-07-15 23:24:38 Украина Мудофаа вазирлиги 38 минг рус аскари ҳалок бўлганини маълум қилди.
10.7K views20:24
Ochish/sharhlash
2022-07-15 20:30:50
Парламент комиссияси Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича текширув ўтказади

Сенат ва Қонунчилик палатаси июль ойи бошида Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия тузди (https://senat.uz/uz/lists/view/4630). Комиссияга омбудсман Феруза Эшматова раҳбарлик қилади.

Комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси вакиллари ва халқ депутатлари, нодавлат нотижорат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ходимлари киритилди.

Ўтказилган текширув натижалари эълон қилинади ва Ўзбекистон жамоатчилиги ва жаҳон ҳамжамиятига етказилади.
12.6K views17:30
Ochish/sharhlash
2022-07-15 16:48:13
Украина мудофаа вазири Резниковнинг маълум қилишича, Киев 300 км масофага учадиган HIMARS ракета тизими олиш арафасида.
13.1K views13:48
Ochish/sharhlash