Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Kanal manzili: @eltuz2022
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 120.92K
Kanalning ta’rifi

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 429

2022-07-21 15:48:45
Бир қозоқ россиянинг юк мошинаси хайдовчисига Россиянинг Z тамғаси нима учун тақиқланганлиги ва ушбу Zвастикага қозоқларнинг фикри қандай эканлигини тушунтириб берди
3.0K views12:48
Ochish/sharhlash
2022-07-21 15:43:09
Хакерлар Украинанинг бир нечта радиостанцияларини бузиб кириб, Зеленский реанимацияда экани ҳақида хабар тарқатгани айтилмоқда.
3.6K views12:43
Ochish/sharhlash
2022-07-21 14:29:16 Қирғизистоннинг MediaHub Youtube контенти мустақил суриштирув асосида бир ғалати ҳолатга дуч келибди. Таъкидланишича, интернетнинг қирғиз ва ўзбек сегментларида одамларни Россиядаги "ЧОП" — хусусий хавфсизлик компаниясига ишга таклиф қилишган. Унда вахта асосида — 30 кун иш, 30 кун дам графиги таклиф қилинган. Ойлик эса 100 минг рублдан бошланиши қайд этилган. Аммо қирғизистонлик журналистлар ушбу эълонда ёзиб ўтилган телефон рақамларига алоқага чиқишса, нотаниш бир рус одам бу ваканция ҳозирда актуал эмаслигини айтиб, унинг ўрнига бошқа иш таклиф қилган. Бу ёғи энг қизиқ жойи бошланади, деб ёзади Файзбоғ.

Янги иш шароитларига кўра, чет эл фуқароси Россияда 6 ойлик ҳарбий амалиётни ўташи, бунга эса у 200 минг рубл миқдорида пул олиши таклиф қилинган. Ва энг асосийси, ҳарбий амалиётни ўтаётган шахс Украинадаги ҳарбий операцияда иштирок этиши лозимлиги қўшиб ўтилган. Шунингдек, бу шароитларга кўнган шахслар ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларини ўчириб ташлашлари, махсус операция майдонларида телефондан фойдаланмасликлари қатъий белгиланган. "Иш берувчилар" чет эл фуқароларидан Россиянинг Краснодар шаҳрига ташриф буюришни сўраб, барча харажатлар қопланишини маълум қилишган.
6.7K views11:29
Ochish/sharhlash
2022-07-21 13:25:36 Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг саккизинчи пакети устида иш бошлагани айтилмоқда.
8.0K views10:25
Ochish/sharhlash
2022-07-21 13:06:36 Бугун "Россия ҳақ" деб турган тавиялар 1864 йили рус босқинчиларига шаҳар дарвозаларини очган сотқинларнинг чурвақаларидир. Тарихчи Аваз Муҳаммад Аттор Ҳуқандий ëзади: «Бир неча минг ўрус ва кўпгина казак сарбозлари Оқмасжиддан сўнг Ясси, яъни Туркистон шаҳрини муҳосара (қамал) қила бошладилар. Бу ернинг ҳокими Мирза Давлат шижоат ва мардлик намунасини кўрсатди, ўз лашкари билан кофирлар ўрдусига қарши чиқиб, оғир жанг қила бошлади ва шаҳарга қайтмоқчи бўлди. Аммо Мирза Давлат келиб кўрса, вилоятнинг қаллоб, касофат ва бузғунчи кишилари олдиндан ўрусларга сотилиб, уларнинг хизматларида юрган эканлар. Улар вилоятни кофирларга тақдим қилиб, шаҳар дарвозасини мусулмонларга очмадилар. Улар қалъа деворларини тешиб, кофирларни шаҳарга қуйган эканлар. (Мирза Давлат ўз сарбозлари билан) бу хиёнат хабарини эшитиб, афсус-надомат қилиб ўз жойига қайтди. Улар кечани бирнав ўтказиб, эрта тонг билан Тошкент вилоятига йўл олдилар. Йўл-йўлакай Чимкентга кириб, мазкур Нормуҳаммадни кўрмасдан, Қорақамиш мавзеига етиб келдилар.
Рус манбаларида Туркистон атрофида Қўқон аскарлари билан отишма бўлганлиги қайд этилган.
1864 йил 12 июнда рус аскарлари Туркистон шаҳрини босиб олиб 4 замбарак, 117 милтиқ, 200 ггуд порох, 100 пуд қўрғошин ва бошқа нарсаларни ўлжа олганлар. Урушда руслардан 5 киши ўлдирилиб, 33 киши жароҳатланган. Руслар Туркистон шаҳрига 1495 снаряд, 43208 ўқ отганлар. Бу — жанг даҳшатли бўлганлигидан, кўп кишилар ҳалок этилганлигидан далолат беради.
Аммо шаҳардаги мулла имом , хусусан шайхулислом Насрулло Исҳоқов, нақиб эшон Алиакбархўжа Хонхўжаев, азизлар — Шарифхўжа Бекбетов, қозикалон Отахўжа Бухоров, Қози Эшонхўжа Мазлумхўжаев, Қози Ботирхужа Хўжабеков, аълам Абдушукур Қўрмонбеков, раис Ғарибхўжа Афзалхўжаев, Асқархужа Судурхонхўжаев ва бошқа кишилар генерал Веревкин номига қуйидаги мазмунда хат ёздилар: «Биз ўзимиз Қўқон хонлиги даврида Мирза Давлатнинг ғайриқонуний сиқувлари ва зулмидан холи булиш учун шаҳар дарвозасини очдик ва ихтиёрий равишда император олий ҳазратларига бўйсундик. Биз қўқонликларнинг зулмидан ва зўравонликларидан ҳамда юз бераётган қимматчиликдан жуда қашшоқлашдик, эҳтиёжимизнинг қондирилишига ниҳоятда муҳтожмиз. Шу боис янги ҳукмдоримизга бахт-саодат тилаб қуйидаги сўровларимизнинг инобатга олинишини илтижо қиламиз:
1. Ҳозиргача сақланиб келаётган барча ҳуқуқларимиз ва эҳтиёжларимиз ўз кучида қолдирилиб, ҳамма ишлар ислом дини доирасида амалга оширилсин, суд ҳам шариат асосида олиб борилсин.
2. Отамерос сифатида фойдаланилабтган ерлар, боғлар ва тегирмонлар ҳамда шаҳар ичида ва ташқарисидаги пулга сотиб олинган ерлар шахсий мулк ҳисобида сақлансин.
3. Эндиликда Рус давлати тобелигига ўтганлигимизни ва камбағаллигимизни назарда тутиб, бизларни закот, хирож (буғдойдан), хонадонлардан ва жон бошидан олинадиган барча солиқлардан озод этилсин.
4. Ҳарбий хизмат бизга татбиқ этилмасин, бошқа барча давлат ишлари эса бажонидил бажарилади.
5. Биз хўжалар — Ҳазрат Султоннинг авлодлари қадим вақтлардан буён ва хонликлар даврида ҳам барча давлат солиқларидан озод этилган ҳолда ўзимизнинг еримизга, боғларимизга, тегирмонларимизга тўла эгалик қилиб келганмиз. Бундан буён ҳам мазкур имтиёзлар қолдирилсин. Шунингдек, Ўртоқ ва Суяр сингари икки ариқ сувидан фойдаланишимизга ҳеч ким тўсқинлик қилмасин».
Бу ҳужжат дин пешволарининг ҳеч бир замонда миллат ғамини чекмагани ва биринчи навбатда, уз имтиёзларини сақлашни ўйлагани исботи.
Тарих улуғ мураббий. Сотқинлар номи доим қора дафтарда тураверади.
P.S. Муллаларни ҳозир ҳам ўша вақтда ҳам 9 яшар гўдак билан секс қилиш қизиқтирган.
8.3K views10:06
Ochish/sharhlash
2022-07-21 13:06:27
Туркистонни ўрисга сотган муллалар ва уларнинг бугунги авлодлари
7.9K views10:06
Ochish/sharhlash
2022-07-21 12:26:42 Ўзбекистон ҳукумати 15 июлдан бошлаб мамлакатда ишлаб чиқарилган бензин ва дизель ёқилғисини экспорт қилишга вақтинчалик чеклов ўрнатди.
9.8K views09:26
Ochish/sharhlash
2022-07-21 12:24:04
Ўрис ТВ каналларини Ўзбекистонда таъқиқлаш керакми?
Anonymous Poll
50%
- Ҳа
50%
- Йўқ
3.0K voters8.8K views09:24
Ochish/sharhlash
2022-07-21 12:22:24 Лавров келаси ҳафта Тошкентга боради

Сафар 28-29 июл кунлари бўлиб ўтади. Вазир Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этади.
8.8K views09:22
Ochish/sharhlash
2022-07-21 11:19:39 Тошкент яқинида дарахтга осилган йигитнинг жасади топилди

19 июл куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани, Алишер маҳалласида йўлдан унча узоқ бўлмаган жойда ёш йигит дарахтга осилган ҳолда топилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котиби Хаёт Чамсутдинов маълум қилди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда эркак ўлдирилгани, кейин эса жасади осилгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. Шу билан бирга, бу Оҳангарон вилояти билан чегарадош Ангрен шаҳрида содир бўлгани хабар қилинганди.

Дастлабки суд-тиббий экспертиза ўлимга бўйнини илмоқ билан сиқиш натижасида механик асфиксия сабаб бўлганини кўрсатди.

Бошқа жароҳатлар топилмади.

Оҳангарон вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
9.9K views08:19
Ochish/sharhlash