Get Mystery Box with random crypto!

Яқинда ўзбек академик олим ва фаоллар билан вебинарда қатнашди | ELTUZ

Яқинда ўзбек академик олим ва фаоллар билан вебинарда қатнашдим. Вебинарда мен Ўзбекистондаги коррупция ҳақида ва конституцияга киритилаëтан ўзгаришлар ҳақида гапирдим. Қатнашчилар буни муҳокама қилиши керак эди. Демак, бу муҳокама мана қандай кечди.
Асосий маърузачи: Ўзбекистон раҳбарияти констиуцияга ўзгартиш киритмоқда. Эндиликда давлат раҳбарлари дунëвийлик принципида фаолият юритади. Бюджет шаффоф бўлиб, мармардан қурилаëтган саройлар харажатини сенат тасдиқлаши керак...
Академик: Уруғ-аймоғи, таниш-билиши, ялақилари ҳаммасидан тешиб чиксин.
Олим: Оғзидан лахта-лахта қон келсин.
Биология ўқитувчиси: Эртага бу тоғут қиëматда жавоб беради.
Ўқитувчи: Ўша мармарни тагида ўлигини кўрмасам, икки юзим қоро бўлсин
Академик: Илойим. Етти пора қуръон урсин
Фаол: Уларни ҳўкизни шоҳида турган ер ëрилиб ютворсин.
Олим: Оғзидан лахта-лахта қон келсин
Академик: Арвоҳ урсин
Шу ерда муҳокамага ажратилган вақт тугади. Кофе брейк бошланди. Кейин яна ўзбек жамиятининг энг закий вакиллари билан муҳокама ва мунозарли таҳлилни давом эттирамиз.