Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Kanal manzili: @eltuz2022
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 119.61K
Kanalning ta’rifi

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 433

2022-07-15 16:47:37
Толибон ҳаракати «Ҳаққоний» тармоғи етакчиси Жалолиддин Ҳаққонийга тегишли яширин жой видеосини эълон қилди.
12.9K views13:47
Ochish/sharhlash
2022-07-15 16:46:40 АҚШ Шарқий Қуддусдаги касалхоналарни қўллаб-қувватлаш учун 100 млн доллар ажратади.
12.2K views13:46
Ochish/sharhlash
2022-07-15 16:46:13
Украинанинг Николаев шаҳрида кучли портлаш содир бўлди. Ҳодиса юзасидан тергов бошланган.
12.2K views13:46
Ochish/sharhlash
2022-07-15 16:26:29 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда мавжуд бўриларнинг умумий сони 1531 тани ташкил этди. @eltuz2022 шоқол ва тулкилар сони аниқ эмас. Жуда кўп деб бемалол айтиш мумкин.
12.4K views13:26
Ochish/sharhlash
2022-07-15 15:05:39 Қозоғистон нефти экспорти 12 фоизга ошди

Қозоғистон нефтининг экспорти 2022-йилнинг январ-апрел ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12 фоизга ошди. Асосий харидорлар Италия ва Нидерландия бўлди, дея хабар беради Energyprom.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда шу даврда қазиб олинган 25,3 миллион тонна нефтнинг 24,4 миллион тоннаси нархларнинг кескин ошиши ва Европанинг Россия энергия манбаларига муқобил йўл топиш истаги фонида экспорт қилинган.

Маҳаллий етказиб бериш икки баробардан кўпроққа камайган.

Қозоғистон 80% ни Россияда муаммоларга дуч келган Каспий қувури консорсиуми (CПC) орқали экспорт қилади.

Гарчи баъзи экспертлар CПCга ҳақиқий муқобил топиш мумкинлигига шубҳа қилишса-да, ҳукумат экспорт йўналишларини диверсификация қилиш йўлларини қидирмоқда ва Транс-Каспий йўналиши энди устувор йўналиш сифатида қаралмоқда.
12.9K views12:05
Ochish/sharhlash
2022-07-15 14:21:20 Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг “олтин пакети”ни тайёрламоқда

Россия олтини Украинадаги уруш учун санкцияларнинг еттинчи босқичига тушади.

Бундан ташқари, ЕИ аввалги олтита санкциялар тўплами томонидан киритилган чекловларни четлаб ўтиш учун айрим бўшлиқларни ёпади.

Энергетика бўйича Европа комиссари Maros Şefcovich жума куни еттинчи пакети, Европа Иттифоқининг барча 27 давлати бунга рози бўлгач, чоп этилишини айтди, деб хабар беради AFP.

Еврокомиссия уни бугун тасдиқлаши мумкин, деб ёзади Reuters ўз манбаларига таяниб.

ЕИ мамлакатлари элчилари келаси ҳафта – ёзги таътил олдидан охирги иш ҳафтасида “олтин пакет”ни тасдиқлаш учун йиғилишади.
13.0K viewsedited  11:21
Ochish/sharhlash
2022-07-15 13:20:51 Олинган маълумотларга қараганда, эрта тонгда чала пишган гўштга айланиб қолишдан қўрқаётган ўрис босқинчилари Украина заминидаги казармаларда тунашдан бош тортишяпти экан.
Таъкидлаб ўтмоқ жоизки, ўз куч-қудратига кўра дунёнинг иккинчи армияси дея эътироф этилган, авлиё Георгий тасмасини тақиб олиб, сиз-у биздан ўрис тилида гапиришни талаб қилаётган россияпараст ўрисларимиз билан уларнинг югурдаклари бўлмиш ўзбексимонларимизнинг фахр объекти саналган Россия қуролли кучлари аслида фейк армия бўлиб чиқиб, ҳарбий хизматчиларининг руҳини Ғарбнинг атиги тўққизта жанговар машинаси синдириб ташлади.
Бу билан мен ёшларимизга мурожаат қилганча, фарз ва суннат амалларининг ижроси билан бир қаторда дунёвий илмга, фан ва техникага жиддий қизиқиш билдиришга, келгусида юртимиз мудофаасини янада мустаҳкамлайдиган илмий изланишлар билан шуғулланишга даъват этмоқчиман. Шундагина одамхўр ўрис сингари ваҳший душманларимиз Ватанимиз Ўзбекистонга кўз олайтиришга журъат эта олишмайди. (Истеъфодаги подполковник, Шокир Долимов)
13.2K views10:20
Ochish/sharhlash
2022-07-15 12:44:32 Урушни ўрганиш институти: Россиянинг фронтдаги "оператив паузаси" кадрлар етишмаслиги билан боғлиқ

Америка урушни ўрганиш институти маълумотига кўра, Россия ҳукумати босиб олинган Украина ҳудудларида кадрлар ва ишчи кучи етишмаслигини бошдан кечиришда давом этмоқда.

Институт мутахассислари бир кун олдин эълон қилинган ўз ҳисоботида, бу, уларнинг фикрича, Россия қўмондонлиги томонидан олинган тезкор пауза сабаби эканлигини тушунтиради.

Ушбу босқичда Россия армиясининг асосий устувор йўналиши Украина фуқаролик инфратузилмасини мунтазам ва кенг кўламли ўққа тутишдир.

Урушни ўрганиш институти ҳисоботига кўра, Винницага ракета ҳужуми бу тактиканинг бир қисмидир.

Шу билан бирга, Украинанинг босиб олинган жанубий вилоятлари аҳолисига Россия паспортларини тарқатишга уринишлар давом этмоқда.

Нафақахўрларни Россия фуқаролигини олишга рағбатлантириш учун ишғолчи қўшинлар Мелитополда пенсия жамғармасини очдилар, дейилади ҳужжатда.

Минтақада россияпараст референдумни ташкил қилиш учун Херсонга “сиёсий кучлар” келиши кутилмоқда.
13.1K views09:44
Ochish/sharhlash
2022-07-15 12:31:47 Элтуз телеграм канали рус тилида. Аъзо бўлинг ва сўнгги хабар ва таҳлиллардан баҳра олинг: https://t.me/eltuz_rus
12.6K views09:31
Ochish/sharhlash
2022-07-15 12:07:39 Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси муддати 1 августгача узайтирилди

15 июль куни Қонунчилик палатасининг мажлисида Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси муддатини яна 15 кунга, яъни 1 августга қадар узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Депутат Жаҳонгир Шириновнинг сўзларига кўра, фуқаролардан келиб тушаётган таклифларни экспертларни жалб қилган ҳолда чуқурроқ ўрганиб чиқиш зарурияти туғилган. «Бу мамлакатимизнинг бош қонуни, давлатимиз, миллатимиз, жамитиямизни келажаги, тақдирини белгилаб берадиган муҳим ҳужжат ҳисобланади. Буни шошма-шошарлик билан муҳокама қилиш ёки қабул қилиш яхши натижаларга олиб келмайди», — деди у.

Акмал Саидов эса умумхалқ муҳокамасини узайтириш депутатлар қўлида эканлигини айтиб, фуқаролар хоҳиш-истакларини инобатга олиш зарурлигини таъкидлади.
13.1K views09:07
Ochish/sharhlash