Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Kanal manzili: @eltuz2022
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 120.92K
Kanalning ta’rifi

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 434

2022-07-18 21:07:03 Ўзбекистон Волейбол федерацияси мансабдор шахслари ва бошқалар бюджет маблағларини жуда кўп миқдорда талон-торож қилишгани аниқланди.

Хусусан, собиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг буйруғига асосан, Федерацияга 54 нафар спортчилар билан 23 кунлик ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун бюджетдан 445 млн. сўм ажратилган бўлсада, амалда 10 кун ўқув-машғулот йиғини ўтказилиб, 231 млн. сўм бюджет маблағлари ўзлаштирилган.

Бундан ташқари, терма жамоа ва унинг захираси таркибига киритилмаган 29 нафар спортчини турли спорт йиғинларига юборилиб, 75 млн. сўм маблағлар асоссиз сарфланган.

Терговга қадар текширув давомида бюджетга етказилган зарарнинг 120 млн. сўми қопланиши таъминланди.

Мазкур ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
10.8K views18:07
Ochish/sharhlash
2022-07-18 19:06:05 Марказий Осиё давлатлари президентлари Чўлпонота шаҳрида маслаҳат учрашуви ўтказади - Озодлик Радиоси
Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти Чўлпонота шаҳрида 20-21 июль кунлари Марказий Осиё давлатлари президентларининг маслаҳат учрашуви ўтказилади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти маъмурияти расмийси Муратбек Азимбеков маълум қилди.
Унга кўра, учрашувда Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Тоқаев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этади.
Лидерлар минтақада ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, замонавий чақириқлар ва таҳдидларга қарши ҳамкорликда ҳаракат қилиш чоралари юзасидан ўзаро фикр алмашадилар.
Марказий Осиё давлатлари президентларининг биринчи маслаҳат учрашуви Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2018 йилнинг март ойида Остона (ҳозирги Нур-Султон)да ўтказилганди.
Иккинчи учрашув 2019 йилнинг 29 ноябрь куни Тошкентда, учинчиси эса 2021 йил 6 августида Туркманистоннинг Аваз шаҳрида ўтказилган.
11.4K views16:06
Ochish/sharhlash
2022-07-18 19:01:11 Қозоғистонда январь воқеаларининг 80 дан ортиқ иштирокчиси озодликдан маҳрум қилинди.
11.0K views16:01
Ochish/sharhlash
2022-07-18 19:00:29
Афғонистонда содир бўлган 5,2 балли зилзила видеоси эълон қилинди.
11.2K views16:00
Ochish/sharhlash
2022-07-18 18:59:08 Қорақалпоғистондаги намойишларда ўз хизмат бурчини бажараётган вақтида тан жароҳати олган 141 нафар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамда соғлиғи ва мулкига зарар етказилган 16 нафар фуқаро жабрланувчи деб топилди.
11.2K views15:59
Ochish/sharhlash
2022-07-18 18:59:06
11.2K views15:59
Ochish/sharhlash
2022-07-18 15:52:40 Қорақалпоғистондаги тартибсизликларда қатнашган айрим фуқароларнинг бедарак йўқолгани ҳақидаги маълумотлар «мутлақо асоссиз», дея маълум қилди Бош прокуратура. Аввалроқ Open Dialogue Foundation бедарак йўқолган фуқароларнинг 58 нафар исми-шарифи рўйхатини эълон қилган эди.
4.6K views12:52
Ochish/sharhlash
2022-07-18 15:50:55 Порахўр ушланди. Бу гал ҳам ҳоким ўринбосари

ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбирда Оқолтин тумани ҳокимининг ўринбосарларидан бири ўз хизмат хонасида маҳаллий МЧЖ менежаридан 400 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Аниқланишича, мазкур мансабдор шахс ушбу МЧЖни биржа савдолари орқали ун маҳсулотлари сотиб олишига тўсқинлик қилиш, имтиёзлар бермаслик ҳамда «қора рўйхат»га киритиш билан қўрқитиб, агарда 500 АҚШ доллари берса, келгусида МЧЖга раҳнамолик қилишини билдирган ва ушбу мақсадда муқаддам 1 млн. сўм олган.

Қилмиш - қидирмиш! Қамағда...
4.8K views12:50
Ochish/sharhlash
2022-07-18 13:59:43 Яқин тарихида ўрисларга тўнқайиб эшик очганларнинг чурвақалари, ақллилик қилиб, "Зеленский ютқазиб бериши керак. У бошидан кучли давлат билан ўйнашмаслик керак эди..." деган бульшит қусмоқда. Уруш даври қонунига кўра, уларнинг гапи мусорга ташланади ва ўзи блок қилинади.
7.7K views10:59
Ochish/sharhlash
2022-07-18 13:36:23 Рассом Туз ҳикоя ва матнларини ўғирлаб, ўз номидан чиқараëтган "аффтор"лар учун огоҳлантириш: дарҳол бу ишни тўхтатинг. Акс ҳолда плагиатликда айбланиб, жаримага тортиласиз.
8.4K views10:36
Ochish/sharhlash