2022-07-18 11:14:33
Украина АҚШ ва Европадаги йирик банклардан Россия билан ҳамкорликни тўхтатишни талаб қилди - Озодлик Радиоси.
Украина ҳукумати АҚШ ва Европанинг энг йирик банкларидан нефть савдоси соҳасида Россия билан ҳамкорликни тўхтатишни талаб қилди, дея хабар беради The Financial Times газетаси.
Нашр маълумотига кўра, Украина президентининг маслаҳатчиси Олег Устенко АҚШнинг JPMorgan Chase, Citigroup, Британиянинг HSBC ҳамда Франциянинг Credit Agricole банкларига мурожаатлар йўллаган.
Мактубларда банклар Россия нефти билан олди-сотди қилувчи ширкатларга кредитлар бериш орқали “урушни чўзаётгани” айтилади.
Устенко мазкур молия ташкилотлари Украинанинг илтимосини рад этган тақдирда улар урушдан кейин Украинани тиклаш жараёнига жалб этилмаслигини айтиб пўписа қилган.
Президент маслаҳатчиси журналистлар билан суҳбатда Украина махсус хизматлари Россия билан ҳамкорлик қилаётган ширкатлар ҳақида маълумот тўплаётганини, уруш тугаганидан сўнг ушбу маълумотлар Халқаро жиноят судига тақдим этилишини айтди.
“Менинг фикримча, улар ҳарбий жиноятлар содир этишмоқда, чунки шу йўл билан Путин режимини дастаклашяпти”, деди у.
10.2K views08:14